💥КЎЗЛАРИНГНИ АВАЙЛА ЭРКАМ...

18-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
Лола...
Туни билан китоб ўқиб изланиб чиққан қизнинг тонга яқин кўзи илинибди. Қанча ухлади билмади. Телефони овозидан кўзини очиб, Муфаззал опаси қилаётган қўнғироқни кўриб ҳайрон лаб тишлади.
-Тинчликмикан? Ўзича ўзи ғудраниб олган қиз қуғироққа жавоб беришни босиб дарров салом берди.
-Ассалому алайкум опажон! Хайрли кун!
-Лолажон яхшимисиз ўлай сизга аҳволарингиз яхшими?
-Рахмат опа ўзингиз қандайсиз тузалиб қолай деяпсизми?
-Ўзим ўлай шириним мени аҳволим маълумку, ётибман. Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим...
-Эшитаман опажон
-Жаҳонгирдан хабарингиз борми? Негадир юрагим ғаш. Туни билан алоқ чалоқ тушлар кўриб босинқираб чиқибман. Опадан сўрай десам Ҳали саҳарлаб чиқиб кетганларича қайтмадилар.
Кўз олдига кеча кундуз куни Жаҳонгирнинг қилмиши келган Лола ғазаби зўридан қалтираб кетди.
-Йўқ опа менга телефон қилмадилар. –Ўзини босиб олиб қурби етганча хотиржам жавоб қайтарди.-Кеча кундуз кўргандим. Уйингдан икки кун ҳеч жойга чиқмай тур дегандилар шу охирги гаплашганим
-Демак юрагим бекорга безовта бўлмаган эканда...Опанинг ўйчан овози эшитилди. -Жаҳонгиржон тинчмасда сингилжоним шу йигитдан бир хабар олинг! Ҳалиги келишгангина йигитчани касалхонага оғир аҳволда ётганидан хабариз бормиди?
-Ҳа опа хабарим бор. Янгилик борми?
-Йўқ дегандилар. Бир хилда эмиш. Сиздан бир илтимосим
-Эшитаман қўлимдан келса бажонидил...
Жаҳонгирдан хабар олингда! Мен қайта қайта қунғироқ қилсам ҳам негадир жавоб бермади. Илтимос бир мусофир опангизни илтимосини ерда қолдирманг!
-Хўп. Хабар олиб сизга етказаман!
Телефонини қўйган қиз ўйланиб қолди. Ростдан кеча шу охирги қунғироғидан бери жим. Тинчликмикан? Ёки анавини топиб...Юраги нохуш гупиллаб кетган қиз Жаҳонгирни номерини терди. Узоқ гудок кетишини эшитиб ттипирчилаб ётган юрак уриши сал босилди. Кечаги воқеадан кейин қандай гаплашаман? Босиб қўйишга улгурмади.
-Эшитаман...
-Ассалому алайкум!
-Яхшимисан асалим?
Уфф сурбетлигини хеч гап бўлмагандек яхшимисан асалиммиш!
-Яхшимасман! Умуман сизга ўзимни ахволимни билдириш учун қунғироқ қилмаяпман!
-Биламан соғиниб телефон қилганингни
-Уфф бўлдиеей! –Жахли чиққан қиз жеркиб берди. –Муфаззал опа сиздан хавотирда эканлар
-Ҳмм. Хавотирда бўлса нега ўзлари қунғироқ қилмабдилар?
-Жаҳонгир ака гапимни эшитасизми?
-Гапир жоним!
-Бўлди қилинг деяпман сизга! Қаердасиз?
-Жиннихонада!
-Уфф! Муфаззал опа қайта қайта қунғироқ қилсам ҳам кўтармади хавотирдаман дедилар...
-Сен қилсанг кўтаришимни билганларда
-Қаердасиз ўзи
-Айтимку!
-Мен жиддий сўраяпман!
-Мен ҳам ўта жиддий айтаяпман. Кечаги бурондан кейин ақлдан озиб қолдим. –Кулиб юборди.
-Жаҳонгир акааа!
Кулгусини эрмак деб тушунган қизнинг алами келди. Қўлида турган телефонни хонанинг дуч келган томонига улоқтирди. Ахмоққа эрмак бўлдим! Устимдан кулишиничи! Кечаги буронмиш! Ўзича бурон устингдан кийиингни юлиб олди деб шаъма қилаяптида! Шармандагарчиликни бундан ортиғи бўлмаса керак! Қўли титраётганига эътибор қилган қиз, хонасидан чиқиб дадасининг дори қутисини ковлаб ичидан тинчлантирувчи суюқ дорини топдида, пиёлага санаб ўттиз томчи олиб сувтидан озгина сув аралаштириб ичиб юборди. Дорининг қўланса хиди кунглини айнитиб бир оз юз буриштириб турди. Соат неччи бўлибди? Кўз ишқалаб олган Лола ювиниш хонасига кириб кетиб икки соатлар ваннада қўшиқ айтиб чўмилди. Бу ҳаётда писмайиб яшасанг ҳам одамлар сени гапиришар экан, шаддод бўлсанг ҳам! Хуллас билганимдек яшайман! Тупирдим ҳамасига! Анави гўрсухтага бўлса икки марталаб тупирдим. Кўз олдига Азизнинг башараси келган Лоланинг афти бужмайди. Мен бу ишингни шундай қўймайман! Ҳали қараб тургин!
-Дадажон!- овоз берди. -Дадооов уйғондингизми?
Дадасини ўрнида йўқлигига кўзи тушган Лола ҳайрон қолиб балконга чиқди. Тавба бир нечи кундан буён эрталабдан кучага чиқиб кетадилар. Қаерларда юрибдилар бир оғиз айтмайдилар. Келсинларчи сўраб биламан.
Қўлига теливезор пультини олган қиз мусиқали канални топдида , овозини кўтарди.
Уй ишларини бир пастда тугатган қиз соатга қараб олиб тушлик овқатига ундай бошлаганида эшик очилиб дадаси кириб келди.
-Дадажон қаерларда юрибсиз?
-Нотариусдан келаяпман
-Воой нима ишингиз бор эди у ерда?
-Уй жой ҳаммасини сени номинга васият қилиб қонуний хужжатлаштириб келдим.
-Нега? Ҳайрат билан дадасига боқди.-Дада нега бундай қилдингиз?
-Катта аканг, уйни сотинг Лолани анави болага эрга берингда биз билан яшанг деб ҳоли жонимга қўймаяпти.
Юзини ишқалаб олган дадаси сўрига келиб ўтирдида узалиб биқинига ёстиқ тортди.
-Ааа?
-Ҳа қизим аканглар шу даражагача келибди. Мен лоп этиб ўлиб қолсам сени кўчада қолдиришдан ё дуч келган имонсиз, виждонсизга пуллашдан ҳам тоймас экан бу виждонсизлар! Жахлдан қизариб кетган ота бурун катаклари кенгайиб чуқур чуқур нафас ола бошлади.
-Дадажон тинчланинг асабингизни бузманг илтимос! Менга сизнинг соғлингиз керак! Илтимос дада!
-Мен хотиржамман қизим хавотир олма! Мана ҳамма ҳужжат ишларини битирдим. Энди сен бўшлик қилма! Уй меники деда, барчасини кучага қув! Улар шунга лойиқ! Мабодо мен бу дунёдан ўтиб кетсам ҳам бу уйдан нинани ака опаларингга улашмайсан! Бу сенга васиятим!
-Дада...
-Ота она болалар ўртасидаги меҳр ришталарини боғлайдиган кўприк билсанг болам. Ота она тириклигида бир бири билан борди келдиси яхши бўлган ака укаларни опа сингилларни ота онаси ўтиб кетгач оралари бир мунча узоқлашиб кетганлари бу хаётда кўп бор кузатганман. Айрим оила фарзандларида акаси бўлган. Ота онаси борлигида бир бири билан у даражада иноқ бўлмаганлар, ота онадан сунг бир бирини қадрлашга киришганларини ҳам гувоҳи бўлдим. Манабу сени акаларинга ўхшаган бемеҳрларни ҳам кўрдим. Хали кўзим тирик мушфиқ сингилни топташга шай! Ана шундай акалар укалари бор қизларни ота онасидан кейин, кучаларда хор бўлганларини кимларнидир эшигига зор бўлганликларини, мажбурликдан ўзидан ўн, йигитма ёш катта, ҳатто отаси тенги эркакларга хотин бўлиб уй жой учун яшаганларини гувоҳи ҳам бўлдим она қизим. Шунинг учун мен узооқ ўйладим ва уй жойни сени номинга расмийлаштирдим. Бу ҳаммаси қонуний бўлди. Аллоҳим берган умрни яшайман балким сени болаларингни кўрарман, бу уйда, сен меҳмон бўлиб келганингда невараларим бақириб чопиб юрганларини кўрарман. Омонат жонда болам ишонч йўқ. Шунинг учун мендан ранжима! Ранжима қизим ранжима! Дадасининг хўрлиги келиб йиғлай бошлаганини кўрган Лола шошилиб хонага кириб қон босимини ўлчовчи аппаратни олиб чиқди.
-Эрталаб дориларимни ичганман кўз ёшларини артиб олган эркак қизига, ёлғондан қовоқ солди. Қон босимим жойида.
-Майли шундай бўлса ҳам а дадажоон йўқ деманг!
Ўлчаб кўриб хотиржам бўлди. Ҳаммаси жойида!
-Лола!
-Шу кеча келган аёл неччи ёшда?
-Қайси? Барно опамларми?
-Ҳа
-Қирқ етти ёшларда бўлса керак...Нега сўраяпсиз?
-Шу опангни эри йўқ биласанми?
Юзига қизиллик югурган дадасига ялт этиб боққан қиз, дадасининг нима демоқчи бўлганини тушуниб юраги шув этди.
-Сиз қаердан? Шивирлаб савол берди
-Олим амакинг ишлайдику! Ойинг янги ўтиб қолган вақтларда, менга шу аёлни тавсия қилувди. Мен йўқ деганман. Ўзи айтган экан яхши синашта эркак бўлса турмушга чиқардим. Ўғлимни уйлантирдим. Санъат одами мени тушунади кўп мартлаб муносибини топсангиз тегинг дейди деган экан... Унгаям анча йил бўлди фикридан қайтибам қолгандир...Мен Олим амакингдан сўраб кўраман...Агар, хали ҳам уша фикрида турган бўлса...Сен нима дейсан қизим?
-Билмасам дада.- Нима дейишни билмай қолган Лола елка қисди. –Агар опани ўзи истаса мен нима ҳам дея олишим мумкин? –Ҳар кимни бахтли бўлишга тўлиқ ҳаққи бор деб гапириши бекорга эмас эканда ҳаёлидан ўтказди. Касалхонадаги миш мишлардан аёлнинг ёлғиз ўғли билан яшаб ўтганини биларди. Лекин турмушга чиқиш нияти ҳақида эштимаган экан. Олим амақим нечи йилардан буён Барно опага шофёрлик қилади. У киши биздан кўра яхшироқ биладида. Лабтишлаб олган қиз дадасига ўғринча назар ташлади. Тавба дадамни қариб қолдилар дейман ўзимча , дидлари чаккимаску. Тавба хаёлимни қара. Эркак киши учун дадамни ёшлари хали ёш хисобланадида. Аслида дадам аллақачонар уйланишлари керак эди.
Шунча йил сабр қилиб юрдилар рахмат! Норози бўлмаслигим керак. Барно опа рози бўлсаларку яхши бўларди. Ўзлари доктор. Дадамнинг соғликларидан ҳам кунглим тинч бўлар эди....
Телефонини жаранг сочишидан чучиб тушган қиз, Жаҳонгирнинг қунғироқ қилаётганига кўзи тушиб хонаси томон юрди.
-Жаҳонгир ака қаердасиз ?-пичирлади.
-Жиннихонадаман дедимку!
-Уфф нега шунақасиз мен жиддий савол бераяпман!
-Мен ҳам жиддий айтаяпман. Кеча анавини ўлишдан нари бери қилгандим. Милисага берворибди.
-Кимни?
-Азизни
-Ааа? Нега ахир?
-Индамай туришим керакмиди сенингча!?
-Барибир...Уриб бекор қилибсиз
-Ҳии рахмлари келдими?-Пичинг қилганди.
Жахли чиқиб бақириб боришдан ўзини зўрға тийган қиз лабини қонатгудек қилиб тишлади.
-Битта хонада ётавериб сиқилиб кетдим. Ундан кура олдимга кел!
-Тушларингизни сувга айтинг хупми! Келмиш! Қандай уялмай шу гапни айтаяпсиз!? Айтмочи сизда бет дегани нетми деймана!?
-Келасанми? Вокзални орқасидаман
-Тушингизни сувга айтинг!
-Лолаа
-Борингеейй!
Тавба биринчи кўрган вақтларимда бу даражада сурбет деб ўйламагандим. Одам ҳам шунақа сурбет бўладими? Уялмай кел дейдия? Жиннихонадаман дейишини. Жиддий айтаяптимикан? Нега энди у ерда? Тавба тавба! Вокзални орқасида ростдан ҳам руҳий касалликлар шифохонаси жойлашган. Шошма, йўқ у ерда туғруқ комплекси жойлашганку! Кулиб юборди. Жинниман! Ўзидан кулгудан тухта олмаган қиз кўзгу қаршисига келди. Кўп кулган бир йиғлайди деганлар кулмайин, етар шунчаси. Жиддий айтяптикиман? Аниқлаштиришим керак. Лекин қандай аниқласам бўлади? Ёдига курсдоши тушиб, рақамини телефон қайдлари орасиан излаб топди.
-Муслима яхшимисан мен Лоламан. Ҳа раҳмат. Раҳмат раҳмат. Бир нарса илтимос қилмоқчи эдим. Сен қабул бўлимида ишлайсана? Илтимос шуноқ қараб берчи Латипов Жаҳонгир деган бемор кеча ё бугун қабул қилинганми? Ҳмм. Қачон қабул бўлибди? Вой раҳмат ўрто каттакон рахмат соғ бўл чарчама!
Демак рост эканда! Тавбааа! Тўсатдан кеча кўзлари ёниб ўзига ташлангани ёдига тушди. Воой ўлаай! Жаҳонгирнинг ғазабини телбаликка йўйган қизнинг юраги шув этиб кетди. Бекорга ташланмаган эканда! Яхшиям...Йуғеее унақамас! Ҳечамда одам ўз ўзидан жинни бўлиб қолаверадими? Мана бошимга шунча кулфат тушиб, мен жинни бўлмадим. Жаҳонгир ака жинни бўлармишми? Бу ерда бошқа гап бор. Бир ўзим битта хонадаман дедиларми...йўўқ бора олмайман бош чайқади. Яна худо кўрсатмасин...Бормайман!...............................................
Шоира........................
Эрини бир неча кундан буён қовоқ солиб юрганидан юраги безовта Шоира эрининг кунгли олишга қанча тиришсада, уддасидан чиқа олмаётгани учун ўзидан норози бўлиб кўз ёшига зўр берди. Кеча ойимларникига бориб келганидан буён кайфиятлари йўқ нима бўлди экан? Асиланинг соғлиги яхши. Бувисига қўшилиб номоз ўқияпти экан. Нега дадаси бундай тунд? Юзимга боқмай қўйдия! Айбим, хатойим бўлса шарт юзимга айтсаларда, бундай сиқилиб қўрқиб яшашдан рости тўйдим! Қаерда, қачон хато қилганингни билмасанг! Сўрашга юрагинг дов бермаса! Ундан кўра қўлига калтак олиб савалвганлари дурустмиди!? Балким ойим..Йўқ ойим ҳеч қачон иккимизни орамизни совутадиган гап гапирмаганлар. Ҳатто дадаси мени ҳафа қилганлигини сезсалар ўғлини урушиб кетардилар...Бу ерда мен тушунмаётган нимадир бор! Балким ойим бу масалага ечим топиб берарла. Шу ҳаёлда ўз қўли билан эринмай мастава қилган Шоира қайнонасининг уйи томон йўлга чиқмоқчи эди, дарвозаси очилиб дугонаси Барнога кўзи тушди. Кутилмаган меҳмонни кўриб энсаси қотган Шоира юзига сохта кулгу бериб меҳмон томон юрди.
-Кел ўрто кел қай шамоллар учирди?
-Сени совув шамолинг, лабини буриб олиб гап билан ўйиб олган дугонасига қучоқ очди.
-На мунча гапларинг совуғее. Кир ташқарида турмайлик, ичкарига бошлаш мақсадида дугонасини елкасидан олган эди, дугонаси негадир қўлини ўзидан нари қилди.
-Уйинга меҳмон бўлиб келмадим. Кўзларига тик боқди.-Қизинг неччи ёшда кутилмаганда савол берди.
-Вой гапингни қара уйга кир! Баҳорда йигирмага киради.
-Шу қизингни бола чақасидан тинчиган бир бойвучча танишимга сўраб келдим.
-Меҳмон эмас, совчиман де шарақлаб кулиб юборган аёл. Дугонасини қуярда қўймай уй ичкарисига етаклади.
Кира қол бемалол бўлиб, гаплашамиз.... Тўсатдан дугонасининг гаплари онгига етиб борган Шоиранинг кулиб турган чеҳраси ўзгарди.
-Ҳа. Шундай. Пичоқни ўзинга ур оғримаса бировга деганлар. Сен ўзингни ёлғонингга мени ҳам шерик қилдинг. Майли укасини бахтли қилишни истаган опа истаги деган ўйда сени кечирдим.
-Воойбуу ўрто шунчалик нима гуноҳ ўтди мендан?
Дугонасининг нафрат қоришган овози юрагига қаттиқ ботган Шоира дугонасига қараб туриб лаб бурди.
-Тинчликми?
Дарвозанинг очиқ табақасидан кетма кет кириб келган орган ходимларига кўзи тушган аёлнинг эси чиқиб кетди.
-Барноо нима гап?
-Қилмиш қидирмиш сендан кутмагандим!
Афсуслангандек бош чайқаб олган аёл дугонасидан нари кетди.
-Нима гап довдираб қолган Шоира ходимларга бир бир қараб чиқди.
-Кимдир тушунтирадими?
- Фуқоро Ҳасанова томонидан берилган аризга кўра, сизнинг устингиздан жиноят иши очилиб қамоққа олиш туғрисида ордер берилган!
Орган ходими чунтагидан чиқарган ордер билан аёлни қисқача таништирдида,
-Қўлга ол!- ишора берди.
-Нима гап? Кимдир тушунтирадими? Орқа томонидан эрининг овози эшитилди.
-Ҳайитбоева сиз, ўз номингизга расмийлаштирилган уяли алоқа рақами орқали фуқора Ҳасановани шахс қадри қимматини жамият олдида обруйсизлантиришга уринишингиз гумони билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 141моддасида гумондор шахс сифатида қўлга олинишингиз тўғрисидаги прокрор ордери билан танишдингиз. Марҳамат қилиб идорага борсак. Қаршилик қилманг.
Идорага боргунича хаёли минг бир кўчага кириб чиққан Шоира ниҳоят чигалликнинг тагига етгандек бўлди. Азиз ҳа бу Азиз рақам олай паспортим ёнимда эмас эди деб паспортини олганиди. Эххх. Нима қилган у бола? Наҳот мени кундаланг қилса!?
Прокуратура хонасида ўзига ташланган Лола ва ўзи билан бирга келиб хўмрайиб турган эридан қўрққанидан беихтиёр укаси номини тилга олди.
Азизни ишлатарди. Мен эмас атрофидан нажот кутиб жавдиради.
Тушунтириш хатида қачон қай вақти ва нима важ туфайли укасига паспортини берганини батафсил ёзиб берди. Шахардан ташқарига чиқмаслик тилхати билан рухсатнома берилгач, эри ҳамроҳлигида уйга қайтган Шоира таънали нигоҳлари билан ўзига боқиб турган ёстиқдошига тик қарай олмади.
-Мени айбим йўқ ахир нигохлар залворига чидай олмаган аёл куксига урди.- Мен билмаган эдим.
-Шу қилмишларингни тепадаги ёлғиз ҳакам кўриб турибди. Ёлғиз қизингни кимдир алдаса, бегуноҳ боланг бирон худобехарни қўлига тушиб қолишидан қўрқмадингми? Бегуноҳ болаларинга уришидан қўрқмадинг а?
-Сиз менга ишонмаяпсиз!
-Сен уни шеригисан! Теппа тенг гуноҳига шериксан!
Эрини айбловидан қотиб қолди. Ростдан ҳам мен унга шерикман хаёлига келган ўйдан мияси зириллаб кетди. Хаёлида қизига нимадир бўлгандек юраги тошиб кетди.
-Мен Асилани кўриб келай!Ҳовлиқиб рухсат сўраганди. Эри бир боқдида индамай чиқиб кетди.
Бу дегани билганингни қил! Дегани.
Ундан кўра бир шапалоқ тортса Шоирага алам қилмас эди. Қизининг хонасига кўтарилаётганда телефонига ойиси қилаётган қунғироқни босиб қўйди. Жонимга тегди ҳаммаси! Жонимга! Ўғлингиз ҳам сиз ҳам жонимга тегдиларинг!- бақириб юборлида телефонини зарб билан ерга урди. Парча парча бўлиб сочилмб кетган телефон парчаларни босиб ўтиб қизининг хонасига кириб шкафдан кийимларини олиб, шкаф тепасидан тортиб олган сумкага жойлай бошлади.
Ойимни олдига кетаман! Қайнонасининг нурли чеҳраси кўз олдига келди.
Ойижонимдан маслахат оламан! Мен ойимдан ҳам укамдан ҳам узулганимда тинчликда, осойишталикда яшаётган эдим. Болаларим тинч, эрим менга жилмайиб боқарди.. Қаердан ҳам бош қушдим!? Дадаси мени огоҳлантиргандия, қулоқ солмабман! Мана оқибат нима бўлди!
Ўғлим мен бувингларникига кетаяпман. Ўғлини хонаси эшигини урди.
-Асила яхшимикан? Хонасидан чиқиб келган ўғли хавотирли кўз ташлади.
-Ҳа яхши. Бувинги соғинибман. Хабар олиб келай. Яхши ўтиринглар. Қозонда овқат бор даданг билан ичинглар. Музлаткичда салат бор. Ишинг бўлса бувингникига бор. Телефони ишлатмайман.
Нега?
Бузилди. Қовоқ солган Шоира зинадан тез тез тушиб машинага керакли нарсаларни бир бир жойлай бошлади.
-Ертулага тушиб ёпилган банклардан олиб чиқ бувингларга.
Ортидан келган ўғлига буйруқ берди.
Қайнонасиники етиб борган вақтида шомдан ўтган атрофга қоронғулик чукиб одам одамни ажрата олмайдиган пайт.
Дарвозадан кириши билан ховлида тик турган қизига кўзи тушган Шоирани юраги соғинчдан ҳапқириб кетди. Асиланинг ўзига бегона ва совуқ назар ташлашидан сесканиб тушган она соғинчли кўзларини қизига тикди.
Дадасини ўзи! Бир туки кам эмас! Қиз бола ҳам шунчалик отасига ўхшайдими? Ужарлиги қайсарлиги! Уй ичкарисидан чиқиб келган қайнонасига салом берди.
-Ассалому алайкум ойижон!
-Ваалейкумассалом! Келинг келин! Хўш келибсиз!
Қайнонаси шунча йиллар мабойнида бирон марта келин деб мурожат қилмаганди. Ҳозирги келин дейиши эриш туюлган Шоира ярқ этиб қайнонасига кўз ташалади.
-Тинчликми ойижон?
-Тинчлик, киринг уйга! Қош чимириб олган қайнона келинига йўл бера туриб хали ҳам ҳовлида жимгина ойиси ва бувисини кузатиб турган Асила томон бош бурди.
-Асила қизим, битта чой дамла бувинг ургулсин сендан!
-Хўп бўлади бувижон!
Тавба! Ўзинг туғда ўзинг қўрқ! Мен туққанманми буни ё бувиси! Менга бир оғиз салом беришга ярамадия ярамас қиз!
Қайнонаси жойига ўтиб ўтириши билан келинлик мақомини унутмаган Шоира шоша пиша дустурхон тузатишга киришиб кетди.
-Ойижон яхшимисиз? Ишлар билан бўлиб бир келиб кетишга вақт топа олмайман. Ишнинг ҳам кети кўринса ўлсин агар...
-Ҳаа иш бўлсинда келин иш бўлсин!
-Ойижоон, -қайнонасига яқинлашган Шоира тусатдан қайнонаси ўтирган стул пастига тиз чукиб ўтирдида қайнонасининг қўлидан махкам тутди.-Мендан нимадир хатолик ўтдими? Жон ойи тушунтиринг илтимос! Ўғлингиз юзимга қарамаяпти. Асила салом бермаяпти. Сиз келин деб ўзингиздан нари қилаяпсиз! Мен тушунмаяпман ойи мендан нима хатолик ўтди?
-Йўқ сиздан хатолик ўтмади.
Қайнонаси қўлини тортмоқчи эди Шоира қўйиб юбормади.
-Қўлингизга келганимга йигирма беш йилдан ошди , сизнинг хар бир сўзингиз нима маъно беришини мендан ортиқ биладиган одам йўқ! Ойи, жон ойи агар мен ниманидир хато қилган бўлсам тушунтиринг, сизни қайнонам эмас ойим деганман! Қийналиб кетдим ойижон! Қийналиб кетдим.
-Тўғри қизим, сиз мени ойим дедингиз, келин бўлган вақтларингизда худди Асила қизимдек эдингиз, бир ширингина, бир мулойим , нима десам кўзларимга жавдираб туришларингиз меҳримни ийдирдими сизни ҳам қизларимдан кам кўрмагандим. Соддагинам, беғуборгинам дердим
-Ойии нега ўтган замода гапираяпсиз? Мен ҳали ҳам уша уша қизингизман! Қайнонасининг ўтган замонда гапиришидан хўрлиги келган Шоира хунграб юборди.
-Йўқ қизим йиллар сизни ўзгартирибди.- Қайнонасининг ўзига ачиниш назар ташлашидан ўзиниўнғайсизҳис қилган Шоира беихтиёр кўз олиб қочди.
- Болани уволидан қўрқмадингизми?
-Қанақа бола? Дахшат билан шивирлаб савол берган Шоиранинг тили музлаб қолай деди
Қандай бола? Ойим нима деяптилар? Кимнинг боласи? Асила! Вой шўрим! Асила... Хаёлига келган ўйдан дахшатга тушган аёлнинг кўз олдидан эрингни осилган қовоғи, совуқ нигоҳлари ўтди. Қай вақтида қай вақти уни алдаб авраган!? Худойим бу шармандагарчилик ҳам бормиди. Эшикда кўринган қизига кўзи тушган аёл боши айланаётгани, нафас етишмай қайнонаси ва қизининг овози узоқ узоқдан эшитила бошлади. Ўрнидан амаллаб тик бўлган Шоира оёғини нотўғри ташладими, ё боши айландими гурсиллаб ёнбошига қулаганини сезди. Кучли оғриқдан ҳушини йўқотди ........
Давоми бор....
#кўзларингниавайлахикоя

Комментарии