💥КЎЗЛАРИНГНИ АВАЙЛА ЭРКАМ...

19-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
Муфаззал опасига қайта қунғироқ қилаган Лола Жаҳонгирнинг ахволи яхши эканлиги бир неча кун зарур ишлари билан уйга бора олмаслиги хабарини етказди. Телефоннни қўйгач эса ўйга толди. Мен у билан кўришишим ва вазиятни билишим керак . Анави гўрсухта билан нима бўлганини нега у ерда эканлигини аниқлай. Сунг бир қарорга келаман. Дадасига овқат сузиб бердида. Дадажон мени зарур ишим чиқиб қолди тезда қайтаман деб Жаҳонгир айтган касалхона томон йўлга чиқди. Касалхона ичкариидан чиқиб келган Жаҳонгирга кўзи тушиб ўтирган ўриндиғидан туриб кетди ҳозир яна устимдан кулиб бошлайди. Уф. Бекор келдим ўзи! Жаҳонгирнинг юзидаги нима табассумни кўриб баттар асабийлашди. Ҳозир бошлайди. Телефонда ҳазил қилиб асабини ўйнатган Жаҳонгир юзма ю келишгач негадир ҳазил учун бошқа мақзу топди.
-Қара деди касалхонанинг ҳовлисига ишора қилиб , ҳамма шароит жиннилар учун эканку ! Биз соғлом бўлиб кўчада юрган эканмизда!
-Ассалому алайкум лаби бурилиб аранг салом берган қиз , ёнига келиб ўтирган йигитга ўғринча назар ташлаб олди. Доимгидек кўзлари ёниб турибди. Касал пасал эмас! Тавба келиб ётган жойини! Бошқа касалхона қуриб кетгандек!
-Ахволингиз яхшими тилидан бошқа сўз учди.
-Яхши бош ирғаб олди. Муфаззал опамни эри билан гаплшгандим. Шу ҳафтада уйларига олиб кетар эканми шундайроқ гап гапирди.
-Мен ҳам гаплашгандим. Ўғли европада эканку
-Ҳа хабарим бор. Ўғли ёнига чақирибди. Борсам қандай бўлар экан дегандилар...
-Ҳа. Акамга айтаман кузатиб юборади. Опамга ҳалироқ қунғироқ қилиб гаплашиб оламан. –
-Европада тибиёт бизга қараганда анча кучли. Умуртқа поғонаси лат еган. Оёққа туриб кетишларига анча вақт керак бўлади. Асоратларни олдини олиш учун ҳам борганлари дуруст.
-Опамни ҳикояси чала қоладиган бўлдида. Қовоқ уйиб турган йигит ўзига бир назар ташлаганини сезган қиз нигохларини кутариб йигитга боқди.
-Ҳм.
-Чиройли бўлб кетибсан тиржайди. Тиржайиш остидаги маънони уққан қиз ўрнидан туриб кетди.
-Яна анча устимдан кулиб юриш ниятингиз борми?
-Мен нимадир дедимми сенга
-Жаҳонгир ака...
-Хўп гапирмадим эсламадим. Кел жиддий гаплашиб оламиз.
-Мен ҳам шу мақсадда олдизга келган эдим...
-Анави росса расво бола экан. Мен ҳамма томондан сиқувга олиб келди. Мувозанатимни бузишни эплади. Уша куни ўзимни боса олмай қолдим. Токи тез ёрдамгилар келиб, аллақандай укол қилишмагунча ўзимни боса олмадим. Акамга бу вазият қўл келиб мени касалхонага ётқизди. Ҳозир ўзимни жиннига солиб юрибман бошқа иложим ҳам йўқ шекилли.
-Нимада айблаяпти...Ич ичидан ғазаби қузғалиб келаётганини англаган қиз ўтирган скамейкасининг ёғоч ўриндиғига тирноқларини ботирди.
-Касалхонага ётиб олибди. Онаси бир нарсалар қилиб юрганмиш...Хаттоки, Исмоилнинг калтакланишида мени айблаб, ўғлимга тухмат уюштирди деганмиш!
-Вой бууу
-Ҳмм
-Хавли рақиб экан. Уни хавфлилиги шундаки, у ғалаба қозониш учун хар қандай йўлдан фойдалана олар экан. Мен бўлса, ундан мардлик кутиб ўтирибман.
-Сиз ҳам фойдаланинг...Масалан хотинидан фойдаланинг...Бугун уша роликни опасининг телефон рақамидан фойдаланиб бизнинг гурухга ташлагани маълум бўлди.
-Қандай?
Қисқача бўлган воқеаларни сўзлаб берди.
Уфф. Хўрсинди. У қамалмаса биз тинчимаймиз. Ҳатто қамалса ҳам тинчлик бермаса керак! У қандайдир касал...Кўзларини бир нуқтага тикиб ўйга чумган Жаҳонгирнинг ҳазин жилмайишидан юрагига уюшиш кирган қиз гапларини англамагндек юзларига термулди.
-У аламзада. Кўп нарсадан алами қолган. Изоҳ берди. Оиласидан кетма кет ажралиш, болалари...
-У болаларини ўйлаб виждони қийналадиган ота эмас!
-Эҳтимол...
-Энди нима қилмоқчисиз?
-Энди нима қиламиз де?
-Хўп нима қиламиз?
-ЗАКСдан ўтамиз!
-Ааа? Анграйиб юзига боқди.
-Ҳмм, жиннига эрга тегмайман дейсанда
-Эээ борингей нега шунақа гаплар билан жиғимга тегаверасиз!?
-Мен жиддий айтаяпман. У касалхонадан чиқса сенга ташаланишини аниқ билиб турибман. Мени йўлидан олиб ташлашига ўзим шароит яратиб бердим. Асабимни бузиб руҳий мувозанатимни бузди. Ва мана кўриб турибсан, қўл оёғи бойланган одамдек ичкарида ўтирибман. Ташқарига чиқсам бошқа жойга олиб бориб тиқишади.
Акам мени олиб чиқиш режасини тузиб олгунича вақтинча шу ерда бўлишим кераклигини тушунтирди. Ўзимни акам органда ишлайди. Исмоилни дадасини айтмаяпман.
-Хўп тушундим кейинчи?
-Биласанми аслида соғлом одамлардан кўра жиннилар ақллироқ бўлишади. Уни қилаётган ишларига қараб туриб у соғлом эмас деган фикрга ишониб бораяпман.
Жаҳонгирнинг сўзлардан юрагига қўрқув кирган қиз нажот кутиб ёнидаги инсонга термулди.
-Энди нима бўлади?
-Эндими? Энди тўй бўлади! Шарақлаб кулиб юборди.
-Тавбаа, сизни четдан кузатган одам чиндан жинни деб ўйлайди! Жиддий савол бердим ахир.
-Акам гаров йўли билан олиб чиқиш иложини топаман деди. Олиб чиққандан тўй қиламиз. Кўз қисиб олишидан жахли чиқиб кетган қиз ўрнидан туриб нари кетди. Осмонга тикилиб ўйланиб қолди.
-Жаҳонгир ака ўзига термулиб турган йигит томон бош бурди. –Биламан мени кунглимни кўтариш учун ҳазил қилаяпсиз...Лекин ўрнимас...Сал жиддий бўлиб келажак ҳақида ўйласак.
-Жин урсин!- бақириб юборган Жаҳонгир ёнига келди. Ўйлай олмаяпман тушунаяпсанми? Ўйлай олмаяпман! Қайси томонни ўйласам ҳам охирида боши берк кўчага кириб қолгандекман! Хесч бўлмаса Исмоил кўзини очиб гувоҳлик берса эди битта айблов олиб ташланар эди... Хўрсиниб нари кетди.
-Балким..Балким
-Хўш?
-Балким мен ҳаётингиздан чиқсам...Буни барчаси тугар
-Нима? Сен нима дединг ҳозир? Мен ҳаётингиздан кетиб уша ифлос билан бўлсам бу кунгилсизликлар тугар дедингми?
-Йўқ ундай демадим..Нотуғри тушундингиз
-Бор йўқол қўли билан касалхона дарвозаси томон ишора қилди. Бор йўқол кўзимга кўринма!
-Жаҳонгир ака ўзингизни..
-Йўқоласанми ё ўзим дарвозадан улоқтириб юборайми!?
-Мен уни ёнига қайтаман демадим. Гапимни эшитинг эшитинг мени илтимос
-Хўп.
-Нега у пасткашларча йўл тутганда биз мардлик қилишимиз керак?
-Сен нимани назарда тутаяпсан? Кўзларига тикилди.
-Ҳамма гапимни тушиниб турибсиз!
-Йўқ бу йўл билан эмас! Бош чайқади. –Йўқ! Агар гапимдан чиқиб ўзинг билганча нимадир қилсанг! Тамом! Ажраламиз!
-Хўп. Бош ирғади. Хеч нарса қилмайман. Хўп. Унда?
-Исмоил ўзига келсинчи...
Иккиси ҳам ўз ҳаёларига берилиб жим бўлиб қолдилар... Сухбат тугаб уйига қайтиш фурсати келганини англаган қиз кетишга шайланди.
-Мен бора қолай.- дарвоза томон имо қилди. –Дадам ёлғиз...
-Ишга қачондан чиқасан?
-Шу ҳафтада...
-Лолааа
-Бекор ҳаётизга кирдим. Мен бўлмасам шунча кўргуликлар қаерда эди...Алам билан лабини тишлаган қиз кўзига ҳалқаланган ёш тусиғини оилб ташлаш учун бармоғини кўзига урди. –Ҳаммасига мен сабабчи...
-Унақа дема! Сен бўлмасанг ҳам бу савдолар бошимда бўлса барибир тушар эди. Фарқи йўқ эди. Буни тақдир дейдилар. Йиғламагин...Титраб турган бармоқлари билан кўз ёшларини артди. Кўрасан ҳаммаси изига тушиб кетади. Бир неча кунлик қийноқлар таъсирида бир бирларидан кечмаслик керак деб ўйлайман...Ғамгин жилмайди.
-Жаҳонгир ака ойингиз
-Онам бу гаплардан бехабар...Акамлар билдирмай туришибди. Амаллашаяпти.
-Аха
-Сенга тайинламоқчиман. Ишга бораётганингда келаётганингда ишингда жуда эхтиёт бўл. Биров билан тортишма! Ҳеч кимга ўзингни оқлама! Менга сўз бер!
-Нима деб?
-Анавинга қарши ҳеч нарса қилмасликка! Билиб турибман нималарнидир режа қилиб олибсан
-Жаҳонгир ака!
-Сўз бер!
-Хўп сўз бераман. Истамайгина такрорлади.
-Тонгача йиғлама! Кўзларингни қара сўлиб қолибди.
-Жаҳонгир ака
-Эшитаман
-Мен ишдан бушасамчи?
-Нега?
-Юрагим ғаш...Уйда бўлсам дегандим. Озроқ йиққанларим бор. Дадамнинг нафақаси, кейин сиз берган пуллар..Амаллаб турсам бўлади. Пулни тежасам икки, уч ойга етказаман. Балким унгача мана бу ғавғолар босилиб, шап сўзлар камаяриди...Шунга нима дейсиз?
-Бемалол бораверда...Қизнинг кунглидан ўтказаётганларини тушундими индамай бағрига тортди. Қаршилик қилаган Лолани қаршилигини енгиб, махкам қучди.
-Қийиналаяпсан биламан, лекин...
-Ўлгим келаяпти биласизми? Кучага чиқсам, иккита одам тўпланиб турганига кўзим тушса худдики, мени гаплашишаётгандек, уша лаънати роликни бир бирига улашиб кўраётгандек тасаввур уйғониб одамларни ёмон кўриб кетаяпман. Яхшиям дадам борлар...Яхшиям дадам менга ишонаяптилар..Йиғлаб юборди.
-Бўлди. Бўлди йиғлама. Хаммаси унутилади ишон менга ҳаммаси...Ўзингга зиён берма...У йўлдан юрма бу ҳавфли йўл. Мен ёнингдаман. Мен борман..Мана даданг сенга ишонибди. Яна ким керак сенга? Менга қара иягидан тутиб ўзи томон бурди. Кўзларингни авайла эркам!- шивирлади. Бу кўзларга севинч ёшлари ярашади. Ҳозир иккимизга ҳам вақт керак тушунаяпсанми вақт керак! Кўз ёшларини арта туриб жилмайди. Ўзингни асра! Майли ишга борма! Ўз ҳисобингдан таътилга чиқ!
-Бушайман! Бурнини тортиб олди. –Бўшайман. Кейинроқ бошқа жойгами ёки биронта хусусийга...
-Яхши фикр. Мени ҳам кунглим тинч бўлади. Ойим шу хафта боради. Хабаринг бора?
Ялт этиб йигитга боқди
-Ҳмм қош учириб олди.
-Ўзим...Мени ҳайдаганиз эсига тушиб кетди.
-Қандай судраб қайтарганимча уни эсламадингми?
Кўзларини айёрона кулдирган йигитга ўхшатиб мушт туширмоқчи бўлдию, негадир журъати етмади.
-Эййй одам эмассиз сиз! Бир силтаниб қучоғидан чиқдида нари кетди. Мен кетдим. Яхши дам олинг!
-Лола ..Ортидан юрган йигитга қўл силтаб хайрлашган ишора бериб лабини бурди.
-Тентак! Жинни!
Тилини эрмак қилгандек чиақриб , йигитни масхара қилиб олдида дарвоза томон юрди.
Автобус бекатига келган қиз, кайфиятининг кўтаринки эканлигига эътибор қилди. Тавба икки кундан бери ғаш юрагим бир пастда сокин бўлиб қолдия? Хайрон ўйлаб олди. Жаҳонгир акани олдида ҳаловат топаман. Қандайдир ўзларидаги сокинликни менга ҳам юқтиради. Ўлгудек қитмир ҳазиллар қишиши ва бир оз сурбетлигини биринчи марта кўришим. Ўта жиддий инсон деб ўйлаган эдим. Лоланинг бу хотиржамлиги вақтинча эканлиги, уйида уни кунгилсиз воқеалар акалари ва келинойилари қиёфасида кутиб турганидан бехабар қиз, бекатга келиб тухтаган автобусга чиқиб ўтирди.......
АЗИЗБЕК..............
Жахонгирнинг калтакларидан хушини йўқотган Азизбек кўз очиб ўзини касалхонада кўрди. Ёрилган лаби , қошлари луқиллаб оғришидан инграб юборган Азизбек бор овозда бақирди
-Ким бооор!
-Нега бўкирасан отангни боғи чарвоғими бу сенга!?
Палатага кирган кулранг либосли аёл дўқ урди. -Сендан бошқа касаллар ҳам бор безовта қиласан!
-Докторлар қани?
-Ҳозир келади! Касал кўраяпти...
Азизбек хаёлига келган ўйдан хурсанд бўлиб, чунтагига қўл узатиб телефонини олдида камерасини ёқди.
-Мана дўстлар бугун мен тинчгина ўз йўлимда кетаётган эдим бир бойвучча машинаси билан мени сиқиб келиб ўз ўзидан калтаклаб кетди. Яхши инсонлар бор экан. Аллоҳ асраб шу инсонлар ажратиб олиб шифохонага олиб келишди. Лекин мана шу шифохонада ҳам уша бойвуччага ўхшаб инсон қадрини оёқ ости қиладиган кўпайиб кетган. Бир соатдан бери сув сув деб ётибман, биронтаси келиб хабар олмайди . Мана бу опа билмадим ким бўлиб ишлайди.- Аёлга камерасини тўғирлади.- Беморларга тузук муомила қилишни билмайди. Дўқ уриб бу ерни сени отанг қурмаган дейди. Президентимиз халқим деб турган вақтида беморлар билан муомила шунақа дустлар! Яхшилар борлигига ишонаман! Аллоҳ ҳақи мени қўллаб қувватлаб туринглар ! Ҳали ҳаммасини исботи билан камера ёзувлари билан ташлайман! Оддий ҳалқ , қора ҳалқ шунақа бойвуччалар, инсопсиз духтирлар оёғи тагида эзилиб кетавериш керакми? Дустлар фикрларингизни каментарияда қолдирасизлар! Интернетга кириб бир эмас бир неча сайтларга жойлаб юборида унгача тепасида тўпланиб қолган оқ, кук халатлилиларга нафратли кўз ташлади.
-Хамманга кўрсатаман!
Қалтираб турган бармоқлари билан онасини рақамини терди.
-Ойиии йиғлаб юборди
-Ҳа нима гап Азизбек тинчликми?
-Ойи мени кўчада калтаклаб кетишди. Балнисага келинг! Шахар шошилинчидаман ўриллаб йиғлашдан атрофини ўраб турган докторлардан уялмади. –Сиз келмасангиз бу ердагилар менга қарамаяпти ойиии. Бир қултум сувга зор ётибман.
Телефонини қўйиб орастабон томонидан ўзига узатилган сувни олиб сипқордида мамнун лабини артиб олди.
-Ким менга қараяпти?
-Мен. Энсасини қотириб тепасига келган докторга кўз ташлади.
-102 қилдизми?
-Ҳм бу бизни вазифамиз
- Қаерларим синибди
-Хеч жойингиз синмаган.
-Лекин мен ўзимни ёмон ҳис қилаяпманку! Бошим айланаяпти кунглим айнияпти...
-МСКТ қилиб кўрамиз. Бош мияда чайқалиш белгилари кузатилмаяпти сизда.
-Мени бошимга тепганиди.Уша вақтида ўзимдан кетиб қолдим.
-Қайт қилдингизми?
-Ҳа
-Унда павтор текширамиз...Ака ҳалигини бекор қилдизда телефонига ишора қилди.
-Бу ўзим учун керак сизга алоқаси йўқ!
Текширувлар бошланиб кетди. Хамшира ва орастабонларни оёғи олти қўли етти бўлиб атрофида уюмалашаётганини кўрган Азизбек ўзидан мамнун тиржайиб олди. Қўрқмайсанааа қўрқмайсан! Керак бўлса иштонинга сийиб берасан сеглар ҳали шошмай тургин шунақа ноғорамга ўйнатаман сенларни! Мени кўрсанг етти чақирим наридан эмаклаб келадиган бўласан!
Телефонини ковлаб интернетда, айниқса ютуб каналида шикоятлари, ҳалқга мурожат қилиб чиққан жабирдийдаларнинг ролкларини бир бир томоша қилишга киришган Азизбекнинг кўзи палата эшигидан деярли югуриб кирган ойисига кўзи тушдида қўлидаги телефонни ташлаб юбориб хунграб юборди
-Ойиииии
-Нима бўлди Азизбек нима бўлди? Мени қўрқитма нега хамма жойинг қон?
Юз кўзини пайпаслаган она жон холатда қайта эшикка югурди.
-Ким қараяпти? Каридорга караб бақирди. –Хайитбаевга ким қараяпти?
-Ойи мени ким калтаклаганини биласизми?
-Ким?
-Бахтиёр акамни калтаклаб ўлдирган бола.Жпҳонгир. Уша “ Туронни” эгаси
-Аааа?
-Ҳа.
-Нега?
-Билмайман кўчада кетаётувдим. Машинаси билан йўлимни тўсдида, тутиб олиб калтаклаб кетди. Нима бўлаётганини ҳам тушунай қолдим.
Бир фарзандини кўчада калтакланиш оқибатида йўқотган она эс ҳушидан айрилгандек ўғлини тепасида бир оз серрайиб қотиб қолди.
-Ойиии, ойи!-ойисини қўлидан тутган Азизбек, ёнига ўтирқизди.-Ўтирингда. Бир оз ўтиринг. Менга хеч нарса қилмади. Яхши одамлар кўп экан, уша маразни чангалидан қуткариб, касалхона етказишди. Ойи, сиз бир иш қилишингиз керак.
-Нима?
-Прокротурага ариза берасиз...
-Бераман! Умрини қамоқда чиритаман уни!
Онанинг кўзларида вахший аланга ўт олди. –Битта боламни йўқотганим етади!
-Ойии, уни қўли узун. Шунинг учун бир ўзингиз харакат қилманг!
-Нима қил дейсан?
-Марат ўртоғимга айтаман, сизга прасмоторлари кўп бўлган битта блогер топиб беради. Сиз уша блогерни айтганларини қилсангиз бўлди. Уша мараз қамоқда чириб кетади.
-Бўпти телефон қил! Мен докторлаб билан гаплашай!
Ойиси шахдам қадамлар билан палатани тарк этганини кузатиб турган Азизбек мамнун илжайди. Ойисини у жуда яхши билади. Бир боласини йўқотган она у! Яраланган шер! Жаҳонгирга ўхшаганни мингини поралаб ташлайди! Энди ойиси худди танк мисол олдидан чиққанни мажақлаб кетаверади. Ойисини ортидан йўлга чиққан Азизбек эса барча ишларини ими жимида битиради! Шу нарсаларни бир бир кунглидан ўтказган Азизбек дустига қунғироқ қилди.
-Марат касалхонага тушиб қолдим ўрто! Ҳалиги блогер бола билан мени таништириб қўй! Бупти кутаман!
Барча режалаштирган ишлари, ипга терилган маржондек бирин кетин амалга ошаётганидан хурсанд бўлиб кетган Азизбек хурсандчилигидан кафтларини бир бирига қаттиқ ишқалаб иблисона илжайди!....................................
Давоми бор.
#кўзларингниавайлахикоя

Комментарии

  • 15 мар 12:12
    Хоп Рустамхон узурли экан хикоя ва кисалар нега 4-5 кундирки хеч нима куймаябди шу хикоядан бошка бошка кизикарли бирор нарсалар куйсаларинг боладику
  • 15 мар 17:27
    Улар узи шундан бошка хикоя куйган йук эди Энди майли бу хикоя вактинча танафус лекин бошка нарса езиб туриш кк ку Муккарам бир кисм езилганча йук Йул булсин умуман йук бошлашдан олдин суранг муалифи дан охиригача борми кегин каналга куяман деб шунда макул булар эди боши чикади шу бн охири номалум охири чикунча боши эсимиздвн чикиб колади
  • 16 мар 15:32
    Инна Лилляхи ва Инна Илайхи Ражиун,жойлари жаннатда булсин Илохим
  • 16 мар 21:45
    Инна лиллахи ва Инна илайхи рожиун сабр берсин илохим
  • 16 мар 22:19
    Давоми кочон чикади
  • 17 мар 19:44
    Мархумни охиратлари обод булсин, оркасида колганларга сабр берсин.
  • 17 мар 20:40
    шу хикоя давоми бормикан
  • 17 мар 23:59
    Bor deb umid qilamiz. Koʼp hikoyalar ohiriga yetmay toʼxtab qolyapti. Kutaylikchi.
  • 18 мар 12:07
    Ассалому алейкум бу хикояни жавомини езасизларми ёки йук
  • 18 мар 12:07
    Давомини
  • 18 мар 13:13
    Энди охиригача ёзинглар бу асарри?
  • 18 мар 14:06
    Довоми йук шекилли,
  • 18 мар 14:39
    Йугее ундай деманглар Иншаалох албатта ёзадилар барибир бир хафтагача келди кетди булади яна руза кунда бироз кийин
  • 18 мар 16:06
    охиратлари обод булсин омин