💥КЎЗЛАРИНГНИ АВАЙЛА ЭРКАМ...

20-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
АЗИЗБЕК ВА ШОИРА
Блогерлар аралашуви, онасининг ролклар тайёрлаб чиқиш қилишлари, Азизбекни фойдасига роль ўйнади. Битта нарса ҳисобга олмабди. Азизбек афсус билан бош чайқаб олди. Жаҳонгирни ҳалиги касалхонага жойлаштирилишини олдиндан тахмин қилмабди. Агар у ерда уч ойдан зиёд ётса руҳий касал деган ҳужжат тўғирланар ва барча ишларни касаллиги туфайли қилинган деб озод қилиниш эҳтимоли юқорилигини тушунган Азизбек боши берк кўчага кириб қолгандек гангиб қолди. Энди нима қилсам? Нима қилсам бўлади. Боши қотиб ётганди. У ётган палатага кириб келган ички ишлар ходимларини кўриб юрагига хавотир тушди.
-Ҳайитбаев Азизбек сизмисиз?- Оддий фуқоролик кийимидаги ёшгина йигитча савол бериш асносида Азизбек ётган каровот яқинига стул тортиб ўтирди.
-Ҳа мен. Тинчликми?
-Ҳа тинчлик. Яхши бўлиб қолдингизми?
-Ҳа яхши.
-Қачон рўхсат беришар экан билмайсизми? Йигитча савол бериш жараёнида Азизбекни синчиклаб кўздан кечирди. Унинг синчков нигоҳларидан ўзини ноқулай ҳис қилган йигит қовоқ осди.
-Духтирлар билади.
-Сиз бизнинг идорамизга боришингиз керак ака мулойим кулимсираган йигитча папкасидан аллақандай қоғозлар олиб тиззасига қўйдида ўзини кузатиб турган Азизбекка совуқ табассум ҳадя қилди.
-Тинчликми?
-Устингиздан шикоят тушган. Сизни қўлга олишга ордеримиз бор.
Бу сўзни шунчалик оддий талаффуз қилдики, худдики, туйга таклифнома бор дегандек.
-Нега экан мен жабрланувчиман!
-Йўқ. Жилмайди.Сиз фуқора Ҳасанова нисбатан жиноят кодексини 141- моддаси билан гумондор шахс сифатида қидирув тергов ишига жалб қилинасиз. Эҳтиёт шарт қилиб қамоққа олиш белгиланган.
-Нимаа?Устига ёпилган одялини итқитиб юборган Азизбек ўрнидан туриб кетди.
-Ўзингиз ихтиёрингиз билан борасизми? Ёки мажбурлаб олиб кетайликми?
- Бир неча кундан буён жим-жит бўлиб кетган, ойисининг қайта қайта қунғироқларига жавоб бермаётган опаси хонага қўлтиқтаёқда кириб келди.
-Укам билан ўн дақиқа ёлғиз қолсам.. Рўхсат беринг. Ҳали ҳам стулда ўтириб қоғоздан бош кўтармай ёзув қилиб ўтирган йигитга мурожат қилди.
-Ўн дақиқа! Вақтимиз кам! Шерикларига имо қилиб чиқиб кетди.
-Опа ойимни қани? Қўлга олиш туғрисидаги хабардан гангиб қолган Азизбек опасига савол берди.
-Сени ўрнингда бўлганимда опа нега қўлтиқтаёқдасиз? Нима бўлди деб сўрар эдим!
Опасининг ҳақли таънасидан сўзидан бир зумга адашган Азизбек илжайди.
-Нима бўлди?
Садқаи одам кет дегандек юз бурган опа. Аламли кўзларини укасига тикди.
-Сен нафақат мени, оиламизни балким, жиянларингни юзига ҳам қора буёқ бўлдинг! Шунчалик виждонсиз бўлишга қачон улгурдинг?
-Мен нима қилдим? Мени кўчада аллаким келиб дуппосласа, яна у мен билан унаштирилган қиз билан гаплашиб юрса, акамни бир вақтлар...
-Бас қил! Опаси ўзига хос бўлмаган ёввоий овозда қичқириб юборди. Бас қил дедим сенга! Азиз сени огоҳлантираман! Бу йўлингдан қайт ука, охиринг вой бўлади! Ёлғонку ҳамма гапларинг! Ўзинг ҳам биласан ёлғонлигини фош бўлиб қолишдан қўрқмаяпсанми? Фош бўлсанг у эмас ўзинг қамаласан! Шуни тушунаяпсанми а? Тушунаяпсанми? Биттагина қизга қилган ишинг учун жавобгарлик бор!
Насиҳатингни бориб боланга қил! Бутун вужуди билан иблис чангалида турган Азизбек опасидан чирт юз угирди. Мени шундай ҳолимда қўллаб қуватламайсанми, ўлигимгаям керагинг йўқ унда!
-Гапингни қайтиб ол Азиз укажон
-Кет бор! Мени ойимдан бошқа ҳеч кимим йўқ экан. Псих даддамдан тўйганим етмагандек энди сени насихатинг..
Азизбекни гапи буғзида қолди. Бор кучи билан укасига шапалоқ тортган опа жахлдан дир дир титраб ўзига бақирайиб қолган укасига ғазаб билан тикилди.
-Сен шу псих деб атаган инсон сени бу дунёга келтирган отанг бўлади нонкўр! Иккинчи тарсакисини тортиб юборди. -Шу псих деганинг, сен йўқдан бор қилган кўрнамак! Яна шапалоқ туширмоқчи эди. Кутилмаганда Азизбек опасини туртиб юборди. Бу ўзини ҳимоя қилиш учунмиди ёки чиндан опасини итариб ўзидан узоқлатмоқчи эдими Азизбекнинг ўзи ҳам англамай қолди. Билгани опаси ука турткисидан мувозанатини йўқотиб бир оз гангиб турдида ёнбошига гурсиллаб қулади.
Дахшатли қичқирикдан қулоғи битай деган ука опасига қараб қотиб қолди. Ичкарига шошиб кирган орган ходимлари бир зумгина опаси тепасида гангиб турган Азизбекка қараб қолишдида, сунг ерда ётган аёлни кўтариб олиб ёрдам беришга киришдилар. Чап оёғининг сон суяги синиб кетибди. Шикоят билдирмади. Шифохонага ётқизилган опа, жимгина шифтга тикилиб ётаверди. Саволларга мутлоқ жавоб ололмаган терговчи жиноят аломати йўқ. Тасодиф деб пратокол тузишга мажбур бўлди. Лолани шикояти бўйича эса, негадир Шоира барча айбларни ўз бўйнига олди. Терговчига кўрсатмаси бўйича Лола уйидан ҳақоратлаб чиқариб юборгани учун ўч олиш мақсадида... Қилмишига шундай изоҳ берди...
Иш судга оширилди...
Разилликни дўсти ҳам, душмани ҳам разиллик ичида жойлашган бўлади. Агар бир инсон битта қора ният тушса ва уни аста секин амалга ошира бошласа, албатта унга шерик керак бўлади. Унинг шериклари ҳасад, пасткашлик, тилёғмалик, фахш, сотқинлик....
Шериклар ёрдамида янада қабиҳона тусга кирган разиллик барқ уриб ўзига душман деб билган инсонни йўқ қилишга киришади. Разиллик дустлари орасида энг қўли узуни бу сотқинлик. Азизбек разиллик тимсоли бўлиб Жаҳонгирни ҳамма томондан сиқиб келаётган вақтида уни шунча йиллик қадрони Альфия сотқинлик либосида, Исмоил ётган палатага кириб боришини, Жиноят ишида янги гувоҳ пайдо бўлиши туфайли Жаҳонгир гаров эвазига қуйиб юборилишини борган сари ишлари авж олиб гуркираб кетаётган Азизбек ўла қолса ҳаёлига келтира олмасди..........
ЛОЛА
Жаҳонгирнинг олдида қайтган Лола уй ичидан келаётган шовқинга бир зумгина қулоқ солиб турдида юз тундлашди. Акалари келишибди. Яна нима гаплари бўлса? ШАхарнинг бутунлай бошқа бошқа томонида турадиган акалари дадаси ҳаста ётган вақтларида, ишимиз кўп вақтимиз кам деган важ баҳоналар билан икки ҳафтада бир кун зўрға келишар эди. Охирги кунларда эса икки акаси ҳам негадир навбати билан тез тез келадиган серқатнов бўлиб қолди.
-Дада шу эркакка узатайлик. Ҳадемай ёши ўттизга чиқади. Бошингизга ёстиқ қиласизми?
Эшикни шахд билан очган қизнинг кўзи уй тўрида ўтирган дадаси ва дадасининг рўпарасида ўтириб олганча гап уқтираётган катта акасига тушди
-Мен сенга айтганман ўғлим. Лола турмушга чиқиб кетган тақдирда ҳам уйни сотмайман! Дадаси ўрнидан туриб дераза ёнига борди. Бир оз дераза орқали ҳовлини кузатиб турдида ортига бурилди. Иккаланг ҳам шу ерда вақтингда айтиб қўйганим дуруст. Мен уйланишга қарор қилдим.
-Нима? Нега?- шу саволни бирган кичик акасига кўзи энди тушган Лола негадир жилмайиб олди. Дадам божхонада ишлаган вақтларида, ошиғи олчи бўлган даврларда буларнинг асл юзи очилмаганми? Икки акам ҳам илгаридан шундай эдиларми? Ёки кейинчалик шундай ўзгариб кетишдими. Дадам ойимни олиб қолиш учун роса югуриб ҳеч бир натижага эриша олмай бор давлатини совуриб бўлгани бўларга шундай таъсир қилдими? Нега улар бу даражада худбин ва меҳрсиз?
-Уйдан умидларингни узинглар! Лолани кимга узатишни эса ўзим ҳал қиламан!
Шу билан гап тугади дегандек ишора илган ота юзига фотиҳа тортиб хонадан чиқмоқчи эди остонада серрайиб турган жигаргушасига кўзи тушиб жилмайди.
-Яхши бориб келдингми қизим?
Синглисига кўзи тушган катта ака ўрнидан сакраб туриб қиз томон бостириб келди.
-Сен ургатдингми а? Сен дадамга уйланинг деб ургатдингми?
-Нега мен ?- ҳайрон елка қисган қиз бир дадасига бир акаларига назар ташлаб чиқди. -Мен нега ургатаман?
Дадаси афсуслангандек бош чайқаб олдида хонадан чиқиб кетди.
-Дадангиз уйланса ўзингизга қийин бўлади. Катта келинойи чимрилди. – Ҳали уйингизга сиғмай қолган вақтларингизда мени эслайсиз!
Танг ахволга келиб қолгандек тажанг қош чимирган катта ака ялт этиб синглисига кўз ташлаб олди.
-Дадамнинг меросхўрлари бизлар бўламиз овозини пасайтирган ака сўзида давом этди. -Дадам эркак киши майли аёлга эхтиёж сезаётгандир, лекин сен ҳушёр бўл. Дадамни уй жойинини ўзики қилиб олмасин уйланадиган аёли.
-Кимга уйланаяпти ўзи кичик ака луқма ташалади.
-Билмасам елкасини яна бир марта қисиб олган Лола жилмайди. Биронта муносиброғини топгандирларда. Дадам ҳар куни кундузи чиқиб кетиб оқшомда қайтадилар
-Сведанияда юрганда !- хиринглаб хунук кулиб юборган кичик келинойиси кўзига жудаям хунук кўриниб кетиб лабини бурган Лола тескари қаради.
-Мен яқинда битта хужжат тайёрлаб келаман шунга қўл қўйиб берасан майлими катта акасини гапини англамаган қиз ҳайрон қош чимирди.
-Кейин тушунтираман. Биз кетдик!Акаларини кузатиб қўйган қизнинг ъхуноби ошди. Булар бекорга бошлашиб юрмаяпти ниманидир режа қилган, лекин Лолага айтишмади.Нима режалари бор? Уфф! Тинч ўтадиган кун йўқ!
-Дада уйғоқмисиз дадасининг хона эшигини чертди
-Ҳа киравер. Охирги ойда умуман тутилмай гапира бошлаганига диққат қилган Лола очиқ юз билан дадасига кўриниш берди.
-Кетишди дада, юринг балконга чиқамиз, кечқурунга биргаликда нимадир қилар эдик.
Бир оёғини авайлабгина босиб ёнидан ўтган дадасини кузата турган қизнинг юраги ҳапқириб кетди. Барно опа рози бўлар эканларми? Йўғее рози бўлмасалар керак! Ахир қанақасига мен эшитмаганман. Балким бир ўзи яшашдан зерикдимикан? Ўғли уйланиб кетган чет элма чет эл кучиб юрди деб эшитувдим. Балким бир ўзи...Мумкин инсонни бир ўзи яшаши жуда қўрқинчлику. Дадам касал вақтлари уйга келиб ёта олмай касалхонага қайтиб кетар эдим. Балким Барно опа ҳам шу туфайли кун қоронғу бўлиб кетса ҳам ишхонада юрарлар. Иккита идишга қайноқ чой қуйиб бирини қизига узатган дадаси савол берди
-Нима янгиликлар қизим?
-Тинчлик
-Ҳалиги масала бўйича ички ишлардан қунғироқ бўлганди..Саволоуз боққан қизига қараб сўзида давом этди. Ҳалиги қуда бўлмочи бўлган аёл бўйнига олибди. Мени ҳақорат қилиб уйидан қувиб чиқаргани учун алам устида қилдим дебдимиш
-Пасткаш!
-Ҳа энди эжазосини олади. Эртага бориб кўрсатма беришинг керак экан
-Хўп. Шоира ҳақида гап кетиши билан Барно эсига тушган Лола қитмирлиги тутиб жилмайиб олди.
-Барно опам дугона танлашни билмас эканларда.
-Соддада ишонган! Дадасининг жавобини эшитган қиз ялт этиб дадасига боқди.
-Сиз Барно опамни соддалигини қаердан биласиз?
-Мард инсонлар ҳаммани ўзидек билади. Қизининг синчков нигохларини сезмагандек изоҳ берган ота .Қизига тикилиб турдида жилмайди.
-Акбар амақинг телефон қилган эди. Эртага Барно опанг билан учрашиб гаплашиб кўраман. Агар розилик берса кейинги ҳафтада никоҳ ўқитиб уйга олиб келар эдик.
Дадасининг уйланишига розилик берганида бундай тез битишини хаёл қилмаган қиз куксини алланима қиздириб юборди. Хаёлида эртага дадаси учрашади ва Барно опаси шу ерга келиб яшай бошлайди.
Бечора ойим юраги увишиб ўйлади. Дадамнинг бунчалик тез қарор қабул қилишида акамлар айбдор! Агар улар келиб дадамни сиувга олмаганларида дадам бу қарорга асло келмас эдилар! Ич ичида Барно опасига ғаши келаётганини сезган Лола хўрсиниб олди. Мен энди ўзимни ойим юрган уйда ўзга аёл юришига куниктиришим керак! Юраги зирқиллаган қизнинг хаёли Жаҳонгир томон кетди. Жаҳонгир акамнинг ишлари тезроқ ўнгланиб кетса эди!..............................................
БИРИНЧИ ФАСЛ ТУГАДИ.....
Иккинчи фасл қачон деган саволни берманг! Яқин уч беш ойда ёзилмайди! Бу аниқ! Чунки янги асар устида ишлапман! Уни эса онлайин бермоқчи эмасман! Тугатиб сунг ҳавола этаман!
Эътибор учун рахмат!

Ҳикояни калит сўзи 👇
#кўзларингниавайлахикоя

Комментарии

  • 21 мар 00:59
  • 21 мар 01:04
    Ассалому алейкүм аввал ёзмаслик кк эди бу асарни бу жудаям худбинлик хурматсизлик мухлисларга ва яна манманлик ёки мухлисларни ялинтириш майли зоримиз бор зуримиз йук ижодизга омад
  • 21 мар 05:20
    Ижодкор кунгил одами булади, кунглига келганини килади,нимаям килардик
  • 21 мар 06:01
    Бунча шум килдилар ?? Охири нима буларди Азизди камашади колганлар уйланишади , и все..что ещё может быть гап унда эмас , асарни номи нима ?кузларингни авайла эркам ..бу сузлар умуман бошка одамни сузлари , нима булган у одамга ? ,хизматдан кайтими йугми , кандй булиб Мухарам бошкасига турмушга чикди ? Жахонгир нега кайтиб сухбатлашмади бу аел билан ?,, езувчи фантазер, А харфдан бошлаб сразу к харфга ути кетди , нима демокчи булдида бу суз билан (кузларингни авайла эркам ) нега ярим йулда колдириб бошка темага утиб кетди ?? Короче Санта Барбара
  • 21 мар 13:42
    Éзган кулларингиз дард курмасмн Иллохим рахмат
  • 22 мар 07:20
    Men ham shuni yozmoqchiydim,lekin Rustamxon ham òziga yetgancha ruslar aytgandek s xarakterom,asarni kuzatayotganlarni ham hurmati yòq,shunchaki tòxtatdi qòydi tamom....
  • 22 мар 11:38
    Эшак аразласа хуржинига зиен дейишадику , у всех есть характер , просто нужно снять корону с головы и наконец-то осознать что просто обычный человек , а ни царь , ни бог
  • 22 мар 19:04
    БОШКА ХИКОЯ ТАШЛАНГ
  • 22 мар 21:24
    грух купку факат шу грухда хикоя бор дебуйлаяпсизми
  • 22 мар 21:47
    РАХМАТ ХА БОР УКИМАН
  • 23 мар 03:41
    Рустамхон укамисиз еки тенгдош билмадиму, лекин асарни отини кузларингни авайла дебмас, мухлислардан авайла десангиз яхширок ухшайди сабабини куряс коментда .
  • 23 мар 13:49
    Rustamhonni qayinotasi Visolahonni adalari utib qoldiyu guruhda yozilmadimi kommentlar taziyali odam sal tushuninglar keyin telegramm kanalida ohirgi qismini joylab davomini keyin yozaman lekin qachon yozishimni bilmayman dedilaru
  • 26 мар 13:59
    Тундалик деганиниям 6кисмгача укидим курук гапни чузган.укимай куйдим.бунисиям резинка булса керак деб укимадим.менбоп асарлар эмас.
  • 6 мая 13:33
    Кимга канака менимча хаётий езадилар. Тундалик ва кундаликлар асари жуда яхши биз учун.