🔥ЖАРОХАТ.

14-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Нима гап дада? Нега бизни бир жойга йиғдингиз?
Тоғам биз билан бирга ўтиргани ёқмаётганини гап оҳангидан билдирди.
__Ўғлим, биламан опанг билан жиянингни ҳушламаяпсан. -деди бобом, ҳудди ўзи ҳушлайдигандек.
__Дада сабабини биласиз.
__Бундай яшаб бўлмайди. Бир эшикда туриб душмандек яшаш.
__Мен бошқача бўлолмайман. -тоғам гап кесди. -Суйган аёлим, туғилмаган фарзандим, йўқотилган йилларим ёдимга тушади буларни кўрсам. Жаҳлимни шунчалик жиловлаб юрганимга шукур қилишсин.
__Шу сабаб кўзим тириклигида, опангга ер ажратиб бермоқчиман.
__Ер олиб бераман. Кўзимдан нари бўлишсин.
__Ерда қизларимни ҳам ҳаққи бор. Опангга ўзи билан синглингни улушини ҳадлаб бераман. Синглинг рози бўлди. Катта опанг сен таъраф.
Мен ҳам бу опангдан ҳафамасман, ранжимаганман деёлмайман. Аммо нима қилай, мени пушт-камаримдан бўлган болам бу ҳам. Қанча ранжисам ҳам воз кечолмайман.
__Дада мен ваъда беролмайман. Буларни кўрганда, ўзимни умримни охиригача босиб юра оламан деб.
__Умрингни охуригача кўрмайсан. Ажратилган чегарадан девор тортириб бераман. Ўзимни пенсиямдан.
__Соҳиб. -бобом менга юзландилар.
__Ҳа бобо.
__Мен сенларга шу уйчалинг ёнидан ер ажратиб, девор.тортиб бераман. Сен ўзинг уй тиклайсан.
__Ҳўп бўлади.
__Раҳмат дада. -ойимни ўпкаси тўлиб йиғлай бошлади. Ота-онаси доим ўзидан итариб келгани учун. Бемалол ўзини уларни бағрига отолмасди.
__Кел қизим. -бобомни ҳам кўзлари ёшланди. -Опанг билан онанг, укангни уйлаш тародида. Уйга келин келгунча, сенларга девор урдириб бераман. Келин келди дегани, уйга янги эга келди дегани. Олдиндан баҳо бериш хатоку, сал ўткирроғи келса, укангни бу қаҳри билан кўчада қолмагин дейманда. Кўзим очиқлигида шуни ҳал қилиб берай.
Бобом шунча йил аччиқ-тирсиқ гап қилиб келган бўлса ҳам, барибир юрагини бир четида оталик меҳри қолган экан. Барибир онамни яхши кўраркан.
Кўп ўтмай, мени йиғган озроқ пулим, ва бобомни йиғган пенсиялари билан. Ҳовлини тўртдан бир қисми бизга ажратилиб, девор орқали бўлинди.
Шулар орасида, тоғамга бир ёши каттароқ қиз топилди. Қирққа етиб қолган тоғам. Ўттиз тўрт ёшли қизга уйланди.
Ўшанда мен йигирма ёшга тўлиб ўтгандим.
Бобом олдиндан сезган экан. Умрилари паёнига етаётганини.
Тоғамни уйлаганимиздан бир ой ўтгач, Аллоҳга омонатини топширдилар.
Бирон марта менга яхши гапирган бўлмаса ҳам, бу жудолик менга ёмон таъсир қилди.
Балки, онамга бўлган меҳрлари ҳамон борлиги учунми?
Минг қилса ҳам, фарзанд-фарзанд эканда дегандим ўшанда.
Онам ўзини йўқотиб қўйдилар. Жудаям сўлиб қолдилар.
Катта холам орада бир-икки бобомни ўлимида. Онамни айблаганини эшитиб қолдим.
Ҳанифа холаваччаларим ичида мен билан яхши келиша оладигани.
У холамиздан маломат қилиб, менга айтиб берганди.
Табиийки, бу менга ҳам таъсирини кўрсатди.
Онамга нимадур бўлса, мен чидолмайман.
Холамга ёмон кўринсам ҳам, аслида ҳам ёмон кўрадилар.
Онамга тегиштирган гаплари учун, жаҳл қилиб бердим. Онамга муносабати ўзгармадику, ҳар қалай гап тегиштирмай қўйди.
Бобомдан, кейин бувим ҳам анча босилиб қолдилар.
Кўпроқ вақтини бобом ҳаққига ибодат қилиш билан ўтказардилар.
Тоғамни аёли, янгам, яхши аёл эканлар.
Буни ўтган ойлар, йиллар давомида билиб олдим.
Тоғамдан фарқли ўлароқ, онамни ўз опасидек кўрарди.
Илк фарзанд кутиш янгилигини ҳам онам билан маслаҳатлашиб билганди.
Тоғам фарзандли бўлгач, анча юзи куладиган бўлиб қолди. Бувим ҳам шу набираси билан овуниб, онам билан деярли иши бўлмай қўйди.
Балки орадаги девор сабаб кўз-кўзга тушмай қўйгани сабабдур. Оради кичик бир эшик бор эди ҳолос.
Тоғам ва бувимни қаршилигига қарамай, бобом қўйдирганди бу эшикни.
Орадан ўтган йиллар давомида, мен кўп эмаску, тўрт хона уй кўтариб, томини ёпдим. Қолган ишларини йилма-йилига биттадан қилиб битказиб олдим.
Бу йиллар бувимни ҳам олиб кетди. Уларга қўшиб, ойимни соғлиғини ҳам. Ойим тез-тез оғрийдиган бўлиб қолгандилар.
__Ука рози бўлсангчи.
__Ака сизга нима керак бу нарса? Ишингиз яхшику.
__Хотинин алиментга берган. Бу ишим билан, кўп чиқаришида йиллигини. Ойликлик иш бўлса яхшида, шундан қанчадур фоизи ажратилади.
__Қизиқ экансизку. Туғдириб қўйгансизку, нега энди чиқимидан қочяпсиз?
Бироз жаҳлим чиқди. Мен ишлайдиган, компютер хона эгаси, алементдан қочиб, бир Унуверситетга, дастурчи бўлиб ишга кириб олганмиш. Уни номи кетаркан. Ишда мен ишлар эканман.
__Сен оилада қандай гап ўтганини билмайсанку...
__Ҳа билмайман. Аммо болалар сизникику. Улфатларингизга ҳам чайиб юрибсиз қанчадан-қанча пулни.
__Янганг.... -ўйланиб қолдилар. -Ҳуллас собиқ янганг, кўчадаги эрларига пул сарфлашга ўрганиб қолган. Мен икки фарзандимга ҳам, пластик карта очтириб қўйдим. Сал каттароқ бўлишгунча йиғилиб туради. Ҳозир берсам у яна ўйнашларига сарфлайди болларимни ҳаққини. Сендан нима кетди ука?
Бу ерда ҳам ишлайсан, у ерга зарурат бўлганда борасан. Ора яқинку. Икки ёқдан ҳам маош олаверасан.
__Яхши менга фарқи йўқ. Розиман. Ишласам ишлайвераман.
__Пулни эшитиб рози бўлдингга. Ҳаҳ сеними...
__Ака нозланиб "йўўқ унгамас" деб ёлғон гапиргим йўқ. Росдан пули учун розиман. Бу ёғидан сўрасангиз йигирма еттига кирдим ҳисоб. Уйимни битта иши қолган. Ҳа энди мениям уйланиб, атрофимда майдачаларим ўралашиб юрадиган пайтим ўтиб кетяпти.
__Ўлмая. Ҳали сениям, майдачаларингниям тўйларида ҳизмат қилиш насиб қилсин.
__Ҳудо хоҳласа...
__Ҳа келин бола тайёрми ахир?
__Ҳалича йўқ. Пулни кетидан қувиб. Мундоқ қизларга эътибор бериб қарамабман ҳам.
__Ҳа унда янги иш жойингдан топарсан балки, кейин менга раҳмат айтасан.
__Билмадим. Универ талабалари мендек ўқимаганни назарига илишмаса керак. Шунга бошқа жойдан топганим маъқул.
__Шундай дейсанку, кўнгил деган жуда ёмон нарсада. Кўпроқ таъқиқланган, узоқдаги нарсаларни кусаб қолади.
Ўшанда ҳазил-ҳазил билан гапимиз тугаганди. Аммо шунча йил бошимга тушмаган севги мана шу маконда чирмашиб олди...
__Бу эски компютер, жуда кўп бузиларкан. Сизниям безор қилиб юбордимми?
__Йўғэ. Вазифамку.
Нозикроқ, юзлари бир тишламгина бу қиз билан эски компютер сабаб жуда кўп мулоқот қиламиз.
Бошида шу қотиб қоладиган компютерни отиб юборгим келарди. Борган сари уни тез-тез иш кўрсатишини хоҳлайдиган бўлиб қолдим.
Аввал шунчаки, талаба ва компетер устаси, кейин шунчаки танишлар.
Ундан кейин, яқин танишлар. Ва сўнгида севишганларга айландик.
Шайдо онамдан кейинги ўриндаги яқиним эди.
У бошқача. Менга одатку, асабийлашсам тез-тез бошим оғриб туради.
Жаҳлим чиқади...
Аямай қаттиқ гапириб юбораман.
Ҳафа бўлмайди эмас. Ширингина бўлиб аразлаб олади. "Мендан бошқаси сизга чидолмайди" дейди.
Аммо кечиб кетмайди. Шунинг учун ҳам Уни севаман. Мени менлигимча, бор меҳрим, жаҳлим, ўтмишим, боримча қабул қилгани учун.
Мен ҳақимда ҳамма нарсани билади. Табақам, ўтмишимга қараб эмас. Шунчаки мен бўлганим учун, яхши кўради.
Тушунади.
У ҳақ ҳеч ким мени Шайдодек қабул қилолмайди.
Шайдога совчилар келаётганини эшитиб, онамга у ҳақда айтадиган пайт келганини тушундим.
Уйга келсам, онам шумшайиб ўтирибдилар.
Қанча сўрасам ҳам, нима бўлганини айтмадилар.
Янгамдан билишимча, маҳалладаги бир қизни кўриб, ёқтириб сўроқлаб борган экан. Ўтмишини юзига солишиб, Харомдан бўлганга қизимизни бермаймиз дейишибди.
Жуда жаҳлим чиқди. Ким эканини билсам қиз Шайдони курсдош қизи экан.
У ҳақда анча нарса билардим.
Икта гап билан тилларини қисиб келдим.
Мана шунинг учун ҳам Шайдо билан масофа сақлардим. Келажакда фарзандларимни юзига шундай гаплар айтилмаслиги учун ҳам, харомдан узоқ юрардим.
Ҳатто эркакчилик деб қинғир йўлга бирон марта йўрғаламадим.
Онамга Шайдо ҳақда айтдим.
Умид ва умидсизлик ораси жуда яқин эканини ўшанда англадим.
Шайдони аммаси билан бизни оилани ўтмиши, мени қамалиб Шайдодан қуруқ қолишим.
Онамни юраги.....
Онам мен учун ҳамма нарсадан устун. Улар учун ҳам Ҳаётни пулдан ёрдам бераман деган таклифини қабул қилдим.
Онамни соғлиғи турганда гина қилишдан не наф.
Ҳозир ўйлаб қоламан. Балки росдан ҳам мени никоҳсиз туғилганим сабаб бахт менга терс ўгирар.
Валадазино....
Бу биргина сўз. Бутун бошли қисматингни қора булутга буркаб ташлайди.
Бахтсизлигим бутун умргами?
Соҳиб касалхонага етиб келгач, ҳовлиққанча ўзини қабулхонага урди.
__Казимова Шайдо қайси хонада?
Бир лаҳза ўйланиб қолди. Шайдо ҳали ҳам қизлик фамилиясидамикан?
__Қайси бўлимдан?
__Билмайман.... ҳа уни оёқлари ишламай қолган экан. Авариядан кейин.
__Травматалогия бўлимига ўтасиз. 8-палата экан.
__Катта раҳмат.
Шошганча травма томон кетди. Айтилган рақам эшиги очиқ. Юраги гупурлаб, эшикга яқин бормай туриб, хона ичига кўз ташлади.
__Опа нега мен ёзган аризани бекор қилдирдингиз? У маразни деб шу аҳволдасиз.
__Ука қўйгин. Онасини ёлғиз суянчиғи экан.
__Ўпкасини босиб олсин эди унда. Сизни қаранг, жонингиз азобда қолди.
Ундайларни устидан ёзиб, бурнига сув киргазиш керак.
__Билмайсамку, онаси ҳастадур. Пул зарурдур. Уни қаматсанг. Она шўрликни ким боқади.?
Ёлғиз, отасиз, фарзандларга осон эмас ука.
Шайдо маъносиз кўзларини дераза таърафга тикди.
"__Соҳиб ака нега бунчалик жон олиб, жон берасиз?
__Билмайсанда Шайдогинам. Ёлғиз, отасиз эканим қанчалик қийин эканини"
Шу тобда иккисини ҳам ҳаёлида бир хил хотира жонланганди.
__Опа яна бир ўйлаб кўринг лекин.
__Ўзим ҳам эҳтиёцизлик қилдим. Сенга нимадур бўлди деб. Ҳаёлим жойида эмас. Шошдимда.
__Телефонимни ўғирлатиб қўйгандим. Олганга ҳам буюрмабди.
Шаҳмардор росманасига ўғри йигитга ачинди. Ўзидан ҳам кичик экан.
Яна бошқа бирисини ҳамёнини ўмарган-у, қочаман деб тезликда келаётган машина балонларига паёндоз бўлган.
__Афсус. Ёшгина йигит.
Шайдо ҳам, Шаҳмардон ҳам, чиндан ачингандилар.
__Майли опа. Мен яна келаман.
__Жаҳонгирни олиб кел. Жуда соғиндим.
__Ҳўп!
Шаҳмардон, Соҳибни олдидан бепарво ўтиб кетди.
Соҳиб 8-палата эшиги томон яқинлашди.
__Шайдо...
__Сиз? Бу ерда нима қиляпсиз?
Шайдо ўз ҳолатидан ҳижолат бўлиб ўнғайсизланди. -Нега келдингиз?
__Сен ҳақингда эшитиб, қандай келмаслигим мумкин?
__Нега келасиз? Мен сизга ҳеч кимман ахир.
__Сен шундай ўйлайсан! Аммо мен....
Соҳиб Шайдони қўлидан тутмоқчи эди. Шайдо сесканиб, қўлини тортиб олди.
__Мен ўйламаяпман. Ҳақиқатни айтяпман. Биз бир-биримизга бегонамиз.
__Ёдингдами? Бундан икки ярим йиллар аввал ҳам шу гапни айтгандинг.
__Есимда. "Ҳаётимдан чиқиб кетинг" дегандим. Сиз "ҳўп" дегандингиз.
__Тўғри ҳўп дегандим. "Бахтли экансан. Кўзингга кўринмайман, ҳаётингга қайта кирмайман" дегандим.
Аммо....
__Нима аммо?
Шайдо Соҳибни нима дейишини англагандек, сергакланди. -Мени бахтсиз деб ким айтди?
__Мен ҳали бахтсизсан демадим. Ваҳоланки, ўзинг сотиб қўйган экансан. Тахминим рост эканига амин бўлдим.
Шойдо бироз каловланди.
__Тентаклик, хотини бор эркак, эрли аёл олдига келиб айтаётган гаплари...
__Хотиним бор эканини қайдан билдинг? Мен ҳали У ҳақда бирон нима демагандим. Демак мен ҳақимда нимадур маълумотларга эгасан.
__Тасодифан кўчада кўриб қолгандим. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
__Шайдо мен ҳали ҳам сени севаман. Агар ҳўп десанг ўзим сени бахтли қиламан.
Бу гаплар Шайдога салбий таъсир кўрсатди. Бир хотини бор эркак билан яшаган аёл. Иккинчи бор бу қисматни ўзига раво кўра оладими?
Хазонанику, синглиси деб биларди. Соҳибни аёлини борлигини била туриб...
Бу таклифдан ҳудди ўзини ҳақоратлангандек ҳис этди.
__Сиз мен ҳақимда ҳамма нарсани билиб олиб, устимдан кулгани келдингизми?
__Шайдо мен асло....
__Бир марта кундош билан яшаган яна яшайверади дедингизми?
__Нима? Нималар деяпсан?
Соҳиб росманасига ажабланди.
Шайдо эса бу вақтда уни эшитмасди. Асабийлашганидан жазавага тушарди.
__Мен қайта шериклик ошига рози бўлмайман. Устимдан кулишга келган бўлсангиз. Уддаладингиз. Эшитяпсизмииии?
Уддаладингииизз!
Соҳиб қалб соҳибасини қизариб-бўзариб, бақириб, устидан чойшабларни юлиб отишидан қўрқиб кетганидан шифокорларни чақирди.
Улар ҳам ҳайрон. Келганидан буён, жимгина ўтирадиган қиз бирдан ўзгариб қолганидан.
Соҳиб унга салбий таъсир ўтказган деб фахмлаб, узоқ қаршиликлар билан Соҳибни касалхонадан чиқариб ташлади.
Соҳиб Шайдони гапларини таҳлил қиларкан. Ҳеч нарсани тушунмади. Асабийлашгани қолди.
Саволларига балки Ҳаётда жавоб бордур дея сал аввал учиб чиққан маҳкамага қайтиш учун такси тўхтатди.
__Санжар ўтган сафар Шайдони дадаси "ариза ёзмайди" дегани ҳақда айтгандек бўлганди.
Балки улар бирон нима билишар?...
__Нима? Қайнисинглиси кундоши?
Ҳазиллашяпсизларми?
__Соҳиб ўзингни босс.
__Қаерда У мараз? Ўлдираман мен уни...
Соҳиб ўрнидан туриб, асабий хонани айлана бошлади.
__Тинчланинг ака. -Санжарни тилига бошқа гап келмади.
__Иложи бўлса қанийди. -кесатди Соҳиб. -Шайдо ҳалиям У билан яшаяптими?
__Ажрашган.
__Қачом?
__Иккимиз бирин-кетин уйлангандикку, ўша пайтларда.
__Нима? Ҳаёт сен нега айтмадинг менга. Мен Уни ажрашганини билсам уйланмасдим бошқа қизга.
Соҳиб гинали қаради.
__Ёки, ҳали ҳам ичингда ғаразинг қолгандими?
__Соҳиб нималар деяпсан. Мен ҳам кейин билдим. У иш билан Санжар шуғилланган. Билганимда айтардим. Ҳар қалай, Сабодан кўра Шайдо яхши эди. Болали холида ҳам.
__Сен Сабониям танигансан, шундайми?
Ҳаёт нима деб қўйганини энди англади.
__Соҳиб мен.
__Шайдо билан фотиҳанг мени деб бузилгани учун, уйланган пайтим "баттар бўл" деб устимдан кулгандурсан.
__Ундай эмас.
Соҳиб бош силкиб чиқиб кетди.
Ҳаёт ўйланиб қолди. Санжар нимадурлар сўради. Аммо эшитмади. Ҳаёли Соҳибни тўйи пайтига кетганди.
Ўшанда келинни кўриб таниди. Бир пайтлар ўзига осилиб юрган қиз. Ҳарактери яхши эмасди. Бир лаҳза Соҳибга мос эмас деган ўй келди.
Тўйни тўхтатиб, Соҳибга тушунтирайми деб ҳам ўйлади.
__Келин ўша қизку. Шунга кўзингизни узолмаяпсизми?
Асалойдан бир марта шу қизни деб айрилиб қолишига оз қолганди.
Ҳозир Соҳибга нимадур деса. Асал яна аразлаб олади. Сабони деб ундан айрилиб қолишни истамади.
Соҳибга индамади. Балки Сабо бир адашиб Ҳаётга суйкалгандур.
Балки Соҳиб билан яхши яшаб кетишар.
Ҳаёт адашмаганди. Соҳиб яхши эр бўлди. Сабони сева олмаса ҳам, оила масулияти, аёлини қадрлаш.
Шу каби масалаларда ўрнак қилишга арзирли эр бўлди...
🍃🍃🍃
Соҳиб уйига кирганда онаси йўқ эди. Охирги пайтлар онаси кўпроқ вақтини янгасини олдида ўтказади.
__Тоғамларникига ўтган бўлса керак яна.
Соҳиб ўз хонасига кирди. Икки йилдан ошиқ Сабо билан бир ёстиққа бош қўйиб яшаган хонаси...
Нима ўзгарди. Шайдони кўриб, у ҳақдаги гапларни эшитиб, фикри ўзгардими?
Ахир Соҳиб ваъда бергандику...
"__Сабо фотиҳадан олдин айтганимдек, сендан фақат битта талабим бор. Онамни ўз онангдек кўрсанг бўлди. Менга шу етади. Сени юзинг кулиши учун ҳамма нарса қиламан.
__Албатта Соҳиб ака. Ойижонни кўнглига йўл топиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.
__Раҳмат сенга."
Ўша кеча Соҳиб ҳарорати ила Сабони куйдирганди.
Ҳаётлари ўша кечадан бошланганди.
"__Келиним жудаям яхши қизда. Ўғлим ишқилиб кўнглинг Шайдодан узилмай, бу қизгинани ҳафа қилиб қўймасанг деб қўрқаман.
__Она Шайдо иккимизни йўлимиз энди бошқа-бошқа. Сабо менга Аллоҳни омонати.
__Ҳурсандман шундай фикрда эканингдан. Ваъда бер севги деб бир кун келинимни ранжитмасликка.
Соҳиб қўлини тутган онасини қўлларидан ўпиб қўйди.
__Сўз бераман она. Оилам ҳамма нарсадан устун бўлади."
"__Йиғладингми?
__Шайдо ким?
__Шайдо? Сен у ҳақда....
__Ойижон билан суҳбатингизни тасодифан эшитиб қолдим. Наҳот мени эрим томонидан севилмасам? Эртага мени ўша қизни деб ташлаб кетсангиз нима қиламан?
Сабо Соҳибни кўксига юзини босиб йиғларкан. Соҳиб кўйлагини нам бўлганини ҳис қилди.
__Тентакмисан? Уни ўзини оиласи бор. Мени оилам эса сенсан.
__Ваъда берасизми? Мени таш....
__Жим. Шайдо мени ўтмишим. Сен бугуним ва келажагимсан. Бошқа йиғлаганингни кўрмай ҳўп. Эртага елкангдаги ҳисоблагич, фаришталар устимдан арз қилса эрингга ачинмайсанми?"
Соҳиб яна касалхонага қадам қўяркан. Фикри қатъий эканига яна бир бор амин эди.
У Шайдони энди қўйиб юбормайди.
Биринчисида қамоқда...
Иккинчисида эри билан бахтли деб...
Учинчисида кечмайди...
Қайтмайди...
Керак бўлса мажбурлаб бўлса ҳам мақсадига етишади.
__Сиз ақлдан озибсиз.
Шайдо қаршисида безрайиб турган эркакга нафрат ва ғазаб қоришиқ нигоҳда қаради.
__Мени бугун танимаяпсан Шайдо. Мен сени учратганимдаям соғ эмасдим.
__Ҳа тўғри мен ҳам жинниман. Аҳмоқ бўлмасам сизга кўнгил қўярмидим?
__Бир-биримизни тўлдириб турганмизда Шайдогинам.
__Мен сизники эмасман.
__Сен доим мени юрагимники бўлгансан.
Соҳиб қизга жуда яқин келди. -Ҳатто жисминг ўзгага тегишли бўлган пайтда ҳам, юракларимиз бир-бириники бўлган. Улар ҳеч қачон бир-бирига ҳиёнат қилмаган. Тўғрими?
__Нотўғри.
Шайдо бироз титраб, жавоб берди. Соҳибни қанчалик суйган бўлса ҳам. У бировни эри.
__Мен эримни яхши кўрардим. Агар ўртамизда учинчи одам бўлмаганда. Баҳодир ака билан бир умр яшардим.
Баҳодир исми қалбини ўртаса ҳам, ундан қанчалик нафратланса ҳам. Шайдо бир нарсада тўғри гапирганди.
Агар ҳиёнат, кундош деган гаплар бўлмаганда, У росдан ҳам Баҳодир билан умрини охиригача яшашни ният қилганди...
Севгисини қалбига қабр қазиб, кўмиб юборганди.
Жаҳонгирни кўпкина ука-сингиллари бўлишини ўйлаганди. Оила фақат севгидан иборат эмаслигини ўзига уқтирганди.
Аммо...
Аммо кутилмаган воқеалар. Улар Шайдони нозик жуссасини эзиб, сал қолса янчиб юборай деди.
__Сен ҳали ҳам Уни яхши кўраман деяпсанми?
Ҳаёлларидан Соҳибни қаттиқ силташидан кейин озод бўлди.
__Нима қиляпсиз?
Шайдо Соҳибни кўзларига боқиб ҳадиксиради. Нигоҳларида, бир пайтлар, Шайдо Ҳаётга унаштирилган пайтдаги ғазаб уфуриб турарди.
__Етар энди. Сени фақат мажбурлаб, ўз йўриғига юргазиш мумкин.
__Алжираманг. Биз аввалги ёш севишганлар эмасмиз?
Сиз хоҳлаганча ҳақоратлайдиган.
Мен ғурурсизларча эшитиб, итоат этадиган.
__Ертага янгилик билан келаман.
Соҳиб эшитмагандек чиқиб кетди.
Шайдо уни ортидан чуқур нафас олиб чиқарар экан. Ҳатто нафаси бўғзини қисиб қўйгандек туйилди.
Ахир Соҳиб ўзидек бир аёлни бахтсиз қилиб, яна шерикли ошига қўл узатишини сўраяпди.
Икки ҳафтадурки, тинча қўймайди.
Бир неча бор, Жаҳонгир билан тенг келиб, қолишганди. Шаҳмардон жиянини ташлаб, кетар, кечга "қоламан" деган ҳарҳашаларини кўтариб, олиб кетарди.
Соҳиб унга "сени дадангман" деганмиш.
__Шоҳиб дадам яна қачон келади... -деб сўради кеча...
Шайдо қандай жавоб беришни билмай қолган пайт. Шаҳмардон келиб, вазиятдан олиб чиқди...
Шайдони Соҳиб ҳақда ҳозирча билгани. Икки йилдан буён фарзандли бўлиша олмагани...
__Бу ерда нима қиляпсан?
__Яна Уни олдига келдингизми?
__Сенга ҳисоб бермайман!
__Аммо ваъда бергандингиз. У ўтмишим дегандингиз. Сен бугуним ва келажагимсан дегандингиз.
Сабони кўзлари ёшланиб, сийрак аммо узун киприклари намланди.
__Бошимни оғритма Сабо. Кеча айтадиганимни айтдим мен.
__Илтимос Соҳиб ака. Гаплашиб олайлик.
Сабо умидвор Соҳибни қўлидан тутди.
__ Ҳозир ишларим бор. Бекорчи вақтим йўқ сен билан гаплашгани.
__Мен ҳомиладор бўлсам ҳамми?
Соҳиб тўрт қадам ташлаганди, ўрнида қотди. Аммо ортига ўгирилмади.
__Гап икки йилдан буён кутган янгилигимиз ҳақда бўлса ҳам гаплашишга вақтингиз йўқми?
"__Сабо йиғлама. Улар Ҳудо эмаску, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Бизни кўпкина фарзандларимиз бўлади.
__Ўзингизни ҳам, мени ҳам шу гап билан алдамоқчи бўляпсизми?
Сабо ҳиққиллаганча кўз ёшларини артди.
__Алдамоқчимасман. Аллоҳга ишонмоқчиман. У бандаларини умидвор қилмайди.
__Маткам қийшиқ экан. Бунда 80% умид йўқ деса ҳам бўлади дегани.
Ҳамма айб менда экан.
Соҳиб айбдорона ерга қараб йиғлаётган аёлини оҳиста қучди.
__Массажга қатнайсан. Айтишдику, шу йўл билан тўғирласа бўларкан.
__Сизга ҳам юк бўламанми? Ўзи дўстингиздан ҳам қарзингиз бор.
__Ҳаёт қистаб туриб олгани йўқку, шу олти ойларда у қарздан бутунлай узиламан.
__Шундан кейин даволанаманми?
__Йўғэ. Эртадан сен массажга қатнайвер. Ҳаммаси яхши бўлади."
Соҳиб ўтмишни эсларкан. Сабо аллақачон Уни олдига етиб келиб бўлганди.
Ҳадик билан қўллари титраганча Соҳибни қучди.
__Шифокорга борайлик, ахир қанча кутгандик.
Шайдо уларни иккинчи қаватда, ойнадан кузатиб тураркан.
Соҳибдан нафратланиб кетди.
Нега эркаклар бирига қаноат қилишмайди?
Давоми бор
#жарохатхикоя

Комментарии