💥БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР.

1-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: ШАМСИНУР
♥️♥️♥️
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ёзилаётган ҳикояни Аллоҳ барчамизга манфаатли қилсин.
Одамзот қизиқ, бировни ҳаёти билан ўйин ўйнашни қойиллатади. Ўзига эса биров шундай қилса дунёларга жар солади: «Мен бунга лойиқ эмасдим» дея. Аммо ўйламайдики мен ўзим ҳам шулар тоифасидан эмасманми деб. Мен вақтимни кўпинча бувимни олдида ўтказардим. Чунки мени ҳозирда таскин бера оладиган ягона инсоним бувим эдилар. У кишининг тиззаларига бош қўйганча мехрларини ҳис қилиб ётардим. Мен эндигина ўн етти ёшга қадам қўйдим. Орзулари улкан қизалоқ эдим... Мени қанотимни қирқиб ташлашди. Мен ҳаққини талаб қилолмайдиган, ким нима деса хўп дейдиган, жуда бўш қиз бўлганман. Ҳалигача шундай. Жуда тортинчоқман. Ўз фикримни айтишга қўрқаман.
-Бувижониси, Ойхоним қаердасан?
Доимгидек бобом қўлларида нимадир бекитганча бувимни излаб юрибдилар. Мен аста қўзғалдим.
-Ўтиравер.
Бувимни ноқулай бўлаётганимга сўз қотдилар.
-Уяламан буви
-Эеэ бу қариб қуйилмаган чол шоколад кўтариб келганда. Сенгаям бераман.
Бувим кўзларини қисганча кулиб қўйдилар. Биз бувим билан овқатланадиган хонада ўтирардик. Эшикни очиб сочлари оппоқ бўлиб, тўрттагина қолган бобомни бошлари кўринди, ва жилмайиб бувимни олдиларига келдилар.
-Ойхоним бу ерда эканингда, мен сени излаб юрибман.
-Ҳа тинчлими бобоси?
-Бу сенга.
Бобом кўкрак чўнтакларидан шоколад олиб бувимга узатдилар. Бувим эса қизариб кетдилар.
-Чол шу одатиз қолмади, қолмадида. Набираларга олинг ундан кўра.
-Эеэ уларингни отаси бор олиб берадиган. Ол еб ол.
Бувим шоколадни очиб менгаям узатдилар.
-Ол болам, буванг олиб келган таббарук.
Ийманибгина шоколадни қўлимга олдим.
-Мен кетдим, бироз ухлаб турмасам кечаси сериални кўролмиман.
-Бўпти бораверинг.
Бувим виқор билан ўтирардилар. Ойхон хожи момо. Маҳаллада обрў-эътиборга эга, канвойи аёллардан ҳисобланадилар. Ёшлари 75 дан ошган.
Уларнинг севгисига ҳавас қиламан. Бувим берган шоколадни оғзимга солиб, менга аталган хона томон юрдим. Йўлакда ўгай онамга дуч келдим. Уни юзида менга нисбатан ҳеч қандай ифода йўқ. Борлигим ҳам, йўқлигим ҳам унга аҳамиятсиз. Умуман мен ҳақимда фикр билдирмайди ҳам. Синглим билан укам эса мени келганимдан хурсанд. Уларни дарсини қилдираман. Ҳаттоки уларни шароитига ҳавасим келади. Менда эса... На орзу бор, на мақсад. Бу ерга келганимга икки ҳафтача бўлиб қолди. Лекин шу вақтгача мен бир аёл кўриши бўлган барча азобларни кўрдим деб ўйлайман. Кўзгуга боқсам сочларим орасида бир икки оқ бўй кўрсатибди. Ахир ҳали неча ёшга кирдим?
Бир машхур қўшиқ шу онда эсимга тушди. Ҳудди мен учун айтилгандек. «Инсон гўзал бўлиб эмас, бахтли бўлиб туғилсин экан».
Ёстиққа бошимни қўйиб яна мени қийнайдиган хотиралар домига ғарқ бўлдим. Атиги икки ҳафта олдин мен дўзахда эдим десам адашмаган бўламан. Ўгай онам Роҳила жуда яхши аёл. Бу деганим болаларига мехрибон. Улар учун жонини ҳам беради. Бунга кўп бора гувоҳ бўлганман. Лекин мени онам... Ҳатокки онамни яхши кўраманми билмайман. Эсимни таниганимдан бери : «Афтинг қурсин малла мушук», «Сарғаймай ўл» «Отангга ўхшамай кет» «Кўк кўзларингга ўт тушсин» ... Бу рўйхат узоқ давом этади.
Бу онамни «эркалаш» лари эди. Кўникиб ҳам кетгандим. Биз чекка қишлоқда яшар, онам ва мен, онамни укаси болалари билан яшашарди. Улар билан рўзғор бир эмасди. Онам рўзғорни кашта, қуроқ тикиб тебратарди. Ҳар ойда эса дадамдан моддий ёрдам, озиқ-овқат келиб турарди.
-Қуриб кетгир бу отанг бор йўғи шуларни жўнатибди. Мен уни садақасига зормидим?
Онам норози бўлганча озиқ овқатларни уйга таширди. Нега онам ва дадам бирга яшамасликларини билмайман. Онам отамни ёмон кўради. Ҳатто мени кўргани келса ҳам унга гапирмай терс бурилиб ўтираверади.
-Ўлибгина кетсин бу отанг. Машинаси автоҳалокатга учраб балога йўлиқсин. Қандай уни ер кўтариб юрибди ҳайронман.
Эсимни танибманки шу аҳвол. Дадамни келиши онамга ёқмайди. Аммо мен учун байрам. Дадам мени жуда яхши кўради. Малларанг сочларимдан силаб, мен ёқтирган ширинликлардан олиб келади.
-Сумбул қизим мени. Онанг сени урмаяптими?
Мен ерга қарайман. Қандай қилиб онам уради дея олардим.
-Дада мени ҳам олиб кетинг.
Кўзларимни ёши билан дадамга қарадим
-Олиб кетаман.
Дадам мени рад этмайди. Дарҳол онам билан уришиб бўлса ҳам олиб кетади. Оёқларим ювиқсиз, устим кир-чир. Сочларим тўзиб кетган, ҳудди лўлига ўхшайман. Бу бувимни мен тўғримда айтган таърифи.
-Болани аҳволини қара.
-Ойи нима қилай, қонун у томонда. Менга бермади болани.
-Гўдаккинани хароб қилади бу тошбағир.
-Кўряпман ойи. Бироз катта бўлсин барибир уйга олиб келаман.
Бувим доим бу уйга қадам қўйдимки мени ҳаммомга олиб кириб ювинтириб, сочларимни чиройли ўриб қўяди. Охорли либослар кийдириб тоза-озода қилади, қўяди
-Ўзимни оппоқ қизим. Ҳудди қўғирчоққа ўхшайсан.
Пешонамдан ўпиб бағрига босади.
Дадам олиб кетган кунлар мен ҳудди маликалардек яшайман. Онамни олдига қайтгач эса яна қарғиш, калтак, жеркиш бошланади. Шаҳардан қайтган куним онам мени обдон калтаклайди. Сен кетаман деб осилгансан ўша турқи совуқ отангга дейди. Энг ёмони мени онамни қўлидан ҳеч ким ажратиб олмайди. Охири вазият шу даражага етдики дадам келганидан кейин онам менга жуда кўп ситам етказишини билиб қолди. Яширинча келадиган бўлди.
Дадам менга олиб берган катта чиройли қўғирчоқларни, тоғамни болаларига онам бериб юборарди. Мен эса ҳавас қилганча, аламимни ютиб термулиб қолаверардим. Бермайман десам борми... Калтакни тагида қолиб кетардим.
Кечки пайт дадам ишдан қайтди. У келибоқ мени излайди
-Сумбула қизим аҳволинг яхшими?
Қўлимни цингани ҳали унча тузалмаган. Юришдаям оқсоқланиб юряпман.
-Яхши дадажон.
-Мен анави ит эмганни қамоқда чиритаман. Сенга қўл кўтарганларига минг пушаймон қилмасамми.
Мен индамай кўзимдан ёш сизиб чиққанча ерга қараб турибман. Ичимда ҳадик. Дадамга ҳам керак бўлмай қолсамчи?
-Она қизим, сен ҳеч нарсани ўйлама. Энди сени ўша нокасларни қўлига топширмайман. Мени кечир бу гапни айтишга жуда кечикдим.
-Дада ундай деманг. Сиз қўлиздан келганини қилгиндиз.
-Мен сафарга кетмаслигим керак эди. Ўша бир ой онангга қўл келган. Ҳамон ўзимни босолмаяпман.
Дадам асабийлашганча чиқиб кетди. Мен эса қайта краватга чўзилдим. Болалар йиқилса, ёки қўрқса онасини бағрига ўзини отади. Менчи? Онамдан қочардим. Онам бегона эмас, ўз онам. Мени дунёга келтирган онам. Лекин ҳаётимни барбод қилган ҳам айнан ўша инсон.
-Опа овқатга чиқинг.
Сабрина мени овқатга чақиргани келибди.
-Ҳозир .
Секин туриб овқатламиш учун чиқдим. Ҳамма жамул жам эди. Бобом бувимни олдиларида савлат тўкиб ўтирибдилар.
-Кел қизим. Қани жойингга ўтириб ол.
Бу уйда ҳеч ким менга ёмон муносабатда бўлмайди. Кўнглимга қарашга ҳаракат қилишади.
-Эртага аянг билан докторга бор. Машина юбораман.
Дадам овқатдан сўнг шундай деб қолди.
-Хўп
-Яхшилаб текширсин. Ички аъзолар билан ҳазиллашиб бўлмайди.
-Дадаси ҳавотир олманг. Энг яхши шифокорларга олиб бораман.
Роҳила опа идишларни чаққонгина йиғиштирганча чиқиб кетди.
-Фарҳод балки имкон бериш керакдир.
-Ойи бу ҳақида гаплашдик.
-Ўртада никоҳ бор.
-У ҳароми қизимни тенгги эмас. Бир марта хотин қўйган. Ёшиям сал кам мен тенгги. Қизимни хўрлашига қўйиб бермайман
-Мен ҳам сабр қилиб мана шу ергача келдим ўғлим.
-Ойи дадам сизни қадрлайди. Аммо у ифлосни ўзгаришига кўзим етмайди. Гапим гап. Сумбулани жавобини беради, қизим кўз олдимда бўлади. Сурайё ҳам қайта қизимни юзини кўрмайди.
-Шу қарорга келибсан ўзинг биласан.
-Кейинги гал ўлдириб қўйишини кутмаслик учун бугун шу қарорни қабул қилдим. Сумбула мен сен биланман болам. Отанг тирик сени хорлатиб қўймайди.
Яна ўпкам тўлиб кетди.
Мен мехрга зор ўсган эмасманми, озгина мехр ҳам мени кўнглимни бўшатиб юборади.
-Опа йиғламанг.
Синглим қучиб олди.
Хонамга кирдим. Юмшоқ ётоққа ётиб онамни ўйладим. Ҳозир нима қилаётган бўлса? Мени қарғаб ўтиргандир.
Мен қўрқадиган яна бир одам бор, Ғиёс. Аблах, номард инсон. Ким деб ўйлаётгандирсиз? У менинг турмуш ўртоғим. Мендан нақд ўн саккиз ёш катта. Оналар боласига ғамхорлик қилиб қучишини, эркалашини кўз олдимизга келтирамиз «она» деган сўзни эшитганда. Мен эса доимий равишда қарғаган, мени урган, фақат қовоғи солиқ аёлни кўз олдимга келтираман.
Ёшлик хотираларини эслашни истамайман. Афсус хотираларни ўчиришни иложи йўқ.
Боғчага бормаганман. Уйда онамни этагидан ушлаб юрардим. Бошқа болалар сингари онамни қучиб ухлаш мен учун армон бўлди. Онаси бор, лекин етимдек эдим. Мени доим отангга ўхшаганинг учун кўзимга балодек кўриняпсан дерди. Бирор бир овқатни емайман десам неча бора мажбурлаб едирган.
Онамни муносабати бир томон эдию, мактабдагиларни муносабати бир томон бўлди. Синфда ҳамма мени ёмон кўрарди. Ҳамма эмаас қизлар. Негадир мени қўшишмасди. Йигитлар билан яхши чиқишардим. Мени дўстларим улар эди. Юқори синфларга қадам қўявергач нега мени ёқтирмасликларини англаб етдим. Мен чиройли эдим. Чиройлиликда ҳам беқиёс эдим. Устимдаги жулдир кийимлар мени ҳуснимга раҳна сололмасди. Кўчадан ўтсам ортига бир бор назар солмаган инсон бўлмасди. Мовий кўзларим ўзимга ярашган. Сарғишга мойил сочларим билан ҳаммадан ажралиб турардим. Лекин шундай бўлса ҳам қизлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилардим. Улар мени масхаралашар, олдимдан ўтишса туртиб ўтишар, сира чиқиштирмасдилар.
-Раъно Содиқ сариқ машакни севиб қолганмиш.
Мен индамай дарсимни қилиб ўтирар эканман, ортимдаги сўзларни бемалол эшитиб ўтирардим.
-Бу нима деганинг, ахир у мени...
Раъно гапиролмай қолди.
-Йигитлар гаплашишаётганда эшитдим. Сумбулага уйланаман, ақлли қиз деди.
-Мени ўйинчоқ қилибдими ҳали?
-Билмадим ўртоқ, аммо бу сатангдан эҳтиёт бўл. Писмайиб иш бажаради.
-Ўзи нимаси чиройли буни, йигитлар шуни талашиб юрибди.
Қизлар гапиряптию, мени ичимга титроқ киряпти. Бирор йигит менга гапирмасин, мен бундан жуда чўчирдим. Онам билса теримга сомон тиқади. Мактабдан қайтишда Содиқ менга эргашди.
-Сумбул тўхта
-Нима дейсиз?
Бошимни кўтармай савол бердим.
-Гаплашиб олайлик.
-Мен... Мени вақтим йўқ.
Кутилмаганда чопиб кетдим. Ортимга умуман қарамадим. Юқори синф ўқувчисини югуриб юриши бошқаларга ғалати туйилгандир.
-Ҳа нима, ит қувдими?
Онам кашта тикиб ўтирарди.
-Йўқ ўзим.
Онамга айтолмасдим.
-Кийиниб чиқ, бугун буюртма тушган.
Тинчлик кунларим аста барҳам топиб борарди. Йигитлар хат ёзиши, ортимдан кузатиши онамни қулоғига етиб борди. Ўша куни уйга киритиб чунонам урдики, ўқлов теккан жойлари кўкариб чиқди.
-Мен сени бузуқи бўлсин деб туққаним йўқ. Итдан бўлган қурбонликка ярамас. Мен нима кўрдим отангга тегиб? Яшашимни қара, аҳволимни қара. Сенам шу ҳаётни хоҳлайсанми? Бекор айтибсан, мен қизи қайтиб келибди деган гапни кўтармайман.
-Она мен ҳеч нима қилмадим.
-Сен кўз сузмасанг ортингдан келмайди.
Деразадан эса тоғамни қизи ва хотини мамнун жилмайиб томоша қиларди. Орадан бироз вақт ўтди. Мен тўққизинчи синфни битирай деб қолдим. Ана шундай кунларда дадам келиб қолдилар.
-Қизим биз бувинг билан ҳаж сафарига кетяпмиз. Сенга нима олиб келай?
-Мени дуо қилинг дада, энг бахтли қиз бўлай.
Дадам мени бағрига босди. Дадам кетгач, онам мени уришди
-Эрга лойиқ қиз бўлиб нега отангни пинжига кирасан?
-Дадам ҳаж сафарига кетди.
-Ҳе ўргилдим, ўзи киму, амали нима бўларди.
Дадам кетганидан ҳеч қанча ўтмай Содиқ уйимизга кузатиб келди. Уни қанча кет демай, кеткиза олмадим. Онам бизни кўчада кўрган. Уйга киргач яна калтакларга рўбарў бўлдим. Тўйиб кетгандим. Тунда қочиб ўзимни каналга отдим.


Ўзимга келганимда жудаям совуқ эди. Титрардим. Устимга кўрпа ташланган экан. Барибир исимасдим. Ўша куни онамни илк бора йиғлаганини кўрдим.


-Нима айбим бор эдики, бундай тақдир бошимга тушди? Сендан кутганим шу эдими?

-Ойиии.

Зўрға овозим чиқди.

-Мени ҳаммага шарманда қилмоқчи эдингми? Шунча йил номимга гард юқтирмадим. Сени нима дейишяпти биласанми? Бирортаси билан панада иш битирган, онаси дўппослаган, аламига бориб ўзини сувга отибди. Пешонам шўр бўлмаса қиз туғармидим?

Онам яна йиғларди. Менга буларни ҳеч бири таъсир қилгани йўқ. Биз онам билан бошқа-бошқа дунёмиз. Бироз ўтиб тоғам кирди. Мен ўзимизни уйда эдим. Устимга икки қават кўрпа ташланган. Аммо қалтирашим ҳамон тўхтамади.


-Опа ўлиб кетса бўлмасмиди буниз? Қишлоқда гапга қўйди.

-Сенам бошлама, анави нега яна келибди?

-Қизизга уйланармиш.

-Эси жойидами? Тенггини топса бўлмасмикан?


-Опа бир томондан у яхши номзод.

-Ҳамид!

Онам тоғамга ўқрайиб қаради.

-Унақа қараманг, энди бунизни итгаям кераги йўқ. Рози бўлаверинг мактабиям тугадику.

-Бошимни қотирма.


Онам бошида рад этганди. Кейин тоғам нима деб кўндирди билмайман. Тўйгача мени устимдан қулфлаб қўйишди. Ҳеч қаерга чиқолмасдим. Кейинчалик Ғиёс тоғамга яхшигина пул бергани, янгам эса очкўзлик қилиб опангизни кўндирасиз деб турволганини билиб қолдим. Қишлоқда мен ҳақимдаги тийиқсиз гапларни ҳам янгам тарқатган экан.

Ғиёс хотинидан бефарзандлик сабаб ажрашганди. Мен эса уни кўзига оловдек кўринганман. Тўйгача учрашмадик. Дадам келиб қолса эди деб тинмай дуо қилдим. Афсус дадам етиб келмади. Дадамга хабар берай десам телефон фақатгина уч уй наридаги қўшнида. Мен эса ҳатто уйдан чиқишдан маҳрумман.


-Сумбула кўйлакларингни мени ўлчамимда тикишяпти.

Тоғамни қизи менга ғолибларча кибр билан гапирди.

-Менга фарқи йўқ.


-Бечора Содиқ.


-Уни менга нима қизиғи бор?

-Аммо менга қизиғи бор. Сен ўртада бўлмаганингдан кейин ўзим уни ёлғизлатиб қўймиман.

-Билганингни қил.


Менга ҳозир унинг сўзлари ортиқча эди.

🌿🌿🌿


-Сумбула гапимни икки қулоғингга қуйиб ол, шунча қилган тарбиям ҳаққи. Ақлли қиз бўлиб Ғиёсбекка турмушга чиқасан.

-Шундоғам берворайсизку.

Ерга қараганча ичимдагини айтдим.

-Ўша уйда тошдек қотасан, мани олдимга йиғлаб келиб ўтирма. Ўлсанг ўлигинг ўша уйда қолади.

-Ҳавотир олманг, қорамниям кўрмайсиз.


Онамни мени уришга кўтарилган қўллари ҳавода қолди. Кейин фикридан қайтди шекилли индамай чиқиб кетди. Мен доим онам нега бунақа деб ўйлаб қоламан.

Тунларни бедор ўтказа бошладим. Нега мен деган савол тинмай қийнарди мени.


Ғиёс мени сувга отганимни кўриб у ҳам сувга отибди. Кейин юраги бошқача уриб кетганмиш.

Тўй куни ҳам келди. Агар буни тўй деб атай олсак. Мен томондан ҳам тузук тарпо қилинмади, куёв томондан ҳам. Ҳудди бева хотиндек тўртта кўрпа билан олиб кетишди. Бундан ортиғига онамни каштачилик қилиб топган пули етмасди. Илк оқшомни мен эслашни истамайман. Орзуларим, болалигим, ҳамма-ҳаммаси барбод бўлган кун. Келинлик, йўқ мен бу сўзни «чўрилик» бемалол айта олардим. Эрта тонгданоқ Ғиёсни қаттиқ турткисидан уйғондим.


-Тур жойингдан энангни уйими бу чўзилиб ётадиган.

Мен унга ҳайрат билан қарадим. Наҳотки мени ҳали бола эканим уни кўзига кўринмаса.


-Нимага қаққайиб турибсан тур.

Ғиёс мени силтаганча итариб кўрпачадан тушириб юборди. Индамай ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Келин салом, чаллари яна алламбало маросимларни ўтказмасликка келишиб олишибди.


-Биринчи кундан уйқуни урдингми?

Ташқарида мени саксон ёшли кампир кутиб олди.


-Ассалому алайкум.


-Ваалайкум. Бор сигирларга қараб соғиб кел. Кейин сутини нонуштага пиширасан.

-Хўп.


Ана шундай қилиб мени ҳаётим бошланганди. Уйда қайнонам Робия буви, эрим Ғиёс ва мен яшардик. Эримни аввалги хотини хоҳлаган вақти кириб келаверарди. Қайнонам тумшуғини очмай хайдаб соларди. Ғиёс эса қанча ҳаракат қилмай уни қабул қилолмадим.


-Сумбул ҳой сумбул.

Сигирларга овқат бераётгандим Ғиёс келди.


-Ҳозир.

Бузоқчани аранг боғладим, сигирни ҳам зўрға соғаман аслида. Мен нимага яшаётганимни ҳис қилмасдимам. Гўёки бу туш, қачондир уйғониб кетаман.


-Бунча имилладинг писмиқ.

-Бирор ишиз бор эдими?

-Кийимларимни тайёрла тўйга бораман.

-Хўп.

-Фууу бунча мол ҳидига сасигансан?

Оғилхонадан келгандан кейин нима бўларди?

Кийимларимни алмаштириб ташқарига саватга ташладим. Кейин Ғиёсни кийимларини тайёрлаб қўйдим. Ғиёс тўйга кетди. Кетар олдидан эса ўзича мақтаниб қўйди.

-Ҳозир ҳаммани менга ҳаваси келади. Ёшгинасига уйланиб маза қилиб яшаяпти деб.


Мен жавоб бермадим. Тезроқ кетсаю турқини кўрмасам . Кундуз куни қайнонам тиндирмасди. Ўғлини аяб менга ер ағдартирар, ўт ўрдирар ҳаттоки ўтингача ёрардим. Қўлларим қавариб, ёрилиб кетди. Ярим кеча Ғиёс бўккудек ичиб келди. Ўша кеча илк бор мени камари билан дўппослади. Айбимни эса билмай қолавердим.

Эрталаб мени холатимни кўрган қайнонам тиржайиб қўйди.


-Мени болам хотинқулимас. Сен ўзингча манави кўк кўзларинг билан уни бошини айлантираман деб ўйловдингми? Хомтама бўлма хунарларинг ўтмайди.


Ўшанда ўн кунлик келин эдим. Ҳаётимда улкан бўшлиқ бор эди, аммо уни нима эканлигини билмасдим. Мехр ҳақида эса менда ҳатто тасаввур йўқ эди. Уйқудан боши оғриб уйғонган Ғиёс мени кўриб пинагиниям бузмади. Мен эса унга гапиришни истамасдим.


-Ҳа қовоғингдан қор ёғади.

-Ҳеч нима.

-Эрни калтагини еган хотин жаннати бўлади. Бор хонани тозалаб чиқ.


Хонага эса киришни иложиси йўқ эди. Кеча бўкиб ичган ва қайт қилиб хонани ҳавосиниям, гиламиниям расвосини чиқарганди. Тозалаб олгунча ўзим беш марталар чиқиб қайт қилдим.


-Хоо олифта, ўрганавер кўп бўлади бунақа ҳолат.


Ичимда бисотимдаги бор қарғишлар билан қарғаганча Ғиёсни сўкардим.


-Кеча жўралар сенга мазаа дейишди. Шундай ҳурлиқони ўзингники қилдинг деб ҳаваслари келди. Ростиям шунақаям чиройлисан, агар менга тегмасанг, ўғирлаб бўлсаям уйланардим.

Ғиёсни сўзлари баттар нафратимни қўзитарди.

-Келаси сафар сениям олиб бораман. Бир ҳавасини келтирай ҳаммани.

Гапирмадим. Ғиёс эса сигарета чекканича ўтирарди.


-Ғиёс манавинга айт, молни тагини яхши тозаламаяпти. Бузоқ озиб кетяпти, бу туришда яхши пулга сотолмаймиз.

-Шунақа денг?

-Ҳа бунинг тузук овқатам қилолмайди. Ўзим қиляпман.


-Сумбула онамни айтган ҳар бир ишини ишдан келиб текшириб оламан .


-Кўрдингми бунинг сани гапинг дейди, гапирмай ўтиради безрайиб.


Ғиёс ёнимга важоҳат билан келиб юзимга мушт туширди.


-Онамни писанд қилмаяпсанми ҳали? Ўзинг кимсану, рахмат де сени хотин қилиб юрибман. Бўлмаса бутун қишлоқ татиб кўрарди. Бузилиб кетмасин деб уйландим сенга.

Юзимни ушлаганча оғриқдан ўтириб қолдим. Ҳаётим шу зайлда давом этарди. Дадам сафардан қайтиб мени кўргани келган куни анча ҳақиқатни билиб олдим. Юзимни кўкаргани анча кетган ʼ, шундай бўлса ҳам рўмолни ўраб , сочимни тушириб билинтирмай юрибман. Дарвоза тарақлаб кетиб кимнидир сўкингани эшитилди.


-Сумбулааааа.


Дадам... Дадажоним... Югуриб чиқиб қучоқларига отдим. Афсуски улар мени итариб ташладилар.


-Менга яқин келма.

-Дада... Нега? Нега бундай қиляпсиз?

Дадамни важоҳатидан кўзларим ёшланди. Дадамдан бирор марта бунақа муносабат кўрмагандим.


-Қизим олиб кетаман десам онам ёлғиз қолади дединг. Гап бу ёқда эканда. Бир икки йил кутолмадингми?


-Дада... Нималар деяпсиз?

-Онанг ҳаммасини айтди. Ғиёсга тегмасам ўзимни ўлдираман деб сувга отибсан ўзингни.


Шу ерида мен ҳолдан тойиб устунни ушлаб қолдим. Наҳотки... Наҳотки ўз онам шу гапни айтган бўлса.


-Дада ким қанақа гапирса гапирсин. Аммо ҳақиқат сиз ўйлагандек эмас. Мен сизни юзизга оёқ қўймадим.


-Онанг нега ундай деди?


-Билмадим. Лекин мен... Мен бунчалар ҳаёсиз эмасдим. Билганим...


Йиғлаб юбордим.

-Сиз сафарга кетмаганизда... Мени ... Мени...


-Бахтли бўлсанг бас.

Дадам бошқа гап айтмай чиқиб кетди. Мени ичимда ҳам нимадир узилгандек бўлди. Мен болаларча ҳаёлларим билан дадам олиб кетади деб ишонгандирман.

🌿🌿🌿🌿


Эрталаб ўгай онам докторга борамиз туринг деб уйғотди.

-Сумбула бу кийимлар сиз учун. Кийимиб олинг, докторга борамиз


Аранг кийиниб ҳовлига чиқдим.

-Кетдик.

Ҳамма таҳлиллар яхши чиқди. Фақат гениколог яхши гап айтмади.


-Ҳомиладор бўлишингиз қийин масала. Биласиз оғир операцияни бошдан кечирдингиз.

-Менга буни кераги ҳам йўқ


-Ундай деманг. Фарзанд ҳар бир бандага берилган бахтдир.

-Мен учун эмас.

Бир нуқтага тикилганча шу сўзларни айтдим. Қорнимдаги чоклар яхши битмапти. Этим жуда ёмон.


-Ўзизни эҳтиёт қилинг. Мен яна рецепт ёзяпман. Қолдирмай олинг

-Ҳаммасини олади. Кучлиларидан ёзиб беринг, кўп азоб чекди қизгина.


Ўгай онам доктор ёзиб берган қоғозни олиб сумкасига солди. Қайтишда дорихонадан ҳаммасини олдик.

-Тунов кунги ҳамширани айтайми яна, қўли енгил эди.

-Майли.

Роҳила опа дарров телефонини олиб ҳамширага сим қоқди.


-Ало Зебош тузукмисиз? Бугундан яна бизникига келинг қизимизга укол ёзиб берди.

-

-Вақтизга қараб келаверинг.


Телефонни ўчириб менга қаради.

-Ана бу ҳам ҳал бўлди. Бирор нима ейсизми?

-Йўқ, фақат чарчадим. Уйга борайлик.


-Сизга мадор керак. Кеттик машинага. Дадангизга айтаман ишдан қайтишларида жигар кабоб олиб келадилар, қоқ суяк бўлиб кетдингиз.


Кошки эди бирор марта семирган бўлсам. Бу аёл ўз онамдан кўра яхши муомала қиларди. Уни тарбияли экани кундан кунга яққол сезиларди. Болаларига калима ёдлатар, саҳар туриб ишларга уннатарди. Мени кўнглимни авайлаб гапиришга ҳаракат қиларди.

Уйга қайтгач бувимни олдиларига кириб чўзилдим.


-Чарчаб қолдингми, терлаб кетибсан?

Бувим ёстиқни олиб ётишим учун кўрсатдилар.

-Дамингни ол. Ўзингни қийнаб қўйма.

-Хўп.

Нақшинкор шифтга термулганча ўйлардим. Энди тақдирим қандай кечади. Дадам қайтиб юбормасин деб дуо қиламан. Хўрликлар, азобларни қайта бошдан кечира олмайман.

-Жим бўлиб қолдинг қизим?

-Ўйлаяпман буви.

-Ҳаммаси яхши бўлади. Ҳа деб диққат бўлаверма.


Роҳила опа кирдилар.

-Келинг болам, нима деди доктор?

-Ҳаммаси яхши, фақат чоклар ҳали битмаган деди. Авайлашимиз керак, жароҳат олган барибир. Бир соатдан кейин Зебо келади, уколларни қилиб қўйсин. Бу гал осма укол ёзмаган ёнбошдан, томирдан ёзган.

-Барака топинг болам. Бегона қилмай қараяпсиз.

-Ойижон нега унақа дейсиз, Сумбула болаларимни опаси, менга бегона эмас

Ҳамшира келиб укол қилиб кетгач овқатланиб хонамга кирдим. Каравотга чўзилдим. Қандай тинч, ва сокин уй. Бу ерда ғийбат, бир-бирини ранжитиш йўқ. Ўгай онам болаларига овозини баланд кўтармайди, уриш у ёқда турсин.

Уларга ҳавасим келади, бахтли болалиги бор. Иккови ҳам аҳил, дадам ҳам бизга умуман қаттиқ гапирмайдилар. Бобом эса бувимни бошларида кўтариб юрадилар. Бу ерда мехр оқибат анча юқори.

Кечга Роҳила опа айтганидек дадам кабоб олиб келдилар. Менга ҳа деб кўпроқ е деб қистадилар.


-Куч қувватга киришинг керак.

-Ортиқ еёлмайман.

-Музлатгичга олиб қўяман. Очқасангиз айтинг, микротўлқинли печда иссиққина қилиб бераман.

-Хўп.


Овқатланиб бўлгач хонамга кирдим. Яна ўтмиш кўз олдимда гавдалана бошлади.


🌿🌿🌿



Менинг Сумбула исмим икки ой ўтгач ҳам «ҳей» га ўзгарганди. Ёки онам айтганидек «сариқ мушук» .


-Сарғаймай ўл, нега калишимни лойини ювмадинг.


Эрталабдан қайнонам дийдиёни бошларди

-Ҳозир юваман.

-Ҳеэ фаросатингга ўт тушсин. Сигир мўлаб ётибди,бориб қарай демайсан? Қачон ўзингдан билиб қиласан а?


-Ҳозир бораман.


Калишни қўлига олган қайнонам юзимга қараб отди.


-Чала тозалабсанку кўр.


Калишни учи юзимга тегиб қаттиқ оғриди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Қани бир сўз дея олсам. Индамай қайта тозалаб узатдим. Ўрнимдан туриб оғилхона томон кетдим

Мени дардимни фақат шу жониворлар тушунади. Кўзимга мўлтирабгина қараб туришади. Ҳозирам устунга суянганча йиғлаяпман. Қачон менга ҳам ёруғ кун келар экан. Эртанги кунни ҳам ўйлагим келмайди. Бу уйда нафас олиш азобку, қандай эртадан умид қилай.


Қайнонам қаергадир кетди. Уйга қайтгач эса ниманидир тополмай анча оввора бўлди. Кейин келиб ҳассаси билан елкамдан туширди. Бу вақтда хамир қораётгандим.


-Ойижон, мен... Мен нима қилдим?


-Зоти паст, нега уйимни тинтиб чиқдинг?

-Мен хонангизга кирмадим.


-Мени алдаяпсанми ҳали сен?

Қайнонам кетма кет елкамдан ҳасса билан туширди. Қани мен олмаганимни исботлай олсам. Ҳеч қанча ўтмай қайнопамни ўғли келди. Қўлида тугунча.


-Буви бунингиз қолиб кетибди.

Қайнонам тугунчага қараб турдида мендан нари кетди. Қарилик қилиб ўзи билан олиб кетган экан. Мени ўғрига чиқарди. Ургани учун кечирим ҳам сўрамади. Аламим ичимда қолавердим.


Тунлари Аллоҳга ёлвориб тезроқ жонимни ол дердим. Аммо у ҳам мени бу разил дунёдан олиб кетгиси йўқ. Дадам мендан юз ўгирди. Онамни тухматларига ишонди. Онамни бу қадар пасткашликка боради деб ўйламагандим. Қалбимдаги озгина мехр ҳам шу билан барҳам топди.

Мен онамни кўргани бормасдим. У ҳам бир бора йўқлаб келмади. Ҳудди бу дунёда бир-биримизни борлигимизни унутгандек эдик.

Қайсидир куни Ғиёс мени тўйга олиб борди. Тўйни авжида эда даврага тортди. Ўша вақт жўралари билан ўйин бошланганди. Раққоса турли ҳил мақом қилиб эркакларни пулини шиларди. Ғиёс мени қўлимдан ушлаб жўралари даврасига қўшди. Уятдан тўдадан чиқай десам атрофимни ўраб чиққани қўйишмасди. Мусиқа баланд ким нима деди қулоққа кирмасди.

Ғиёс эса турткилаб ўйнашга мажбурларди. Росаям хижолатда эдим. Қўлимни номига қимирлатдим. Атрофимни эркаклар ўраган, ўртада Ғиёс ва мен эдик. Ўзимни ўйинчи тасаввур қилиб ёмон кўриб кетдим. Қаршимдаги тиржайган одам эса нафратимни тобора ошириб борарди.

Бирдан ток ўчди. Ана шунда кимдир ортимдан келиб менга тегиша бошлаганини сездим. Ароқ ҳиди шундоққина сезилиб турарди. Жон ҳолатда ўзимни тортиб одамларни итариб даврани ёриб чиқдим. Ток берадиган қурилма тариллаб ишлагач чироқлар ёнди. Мен эса бир чеккада ҳамон ўзимга келолмай ўтирардим.


Ўша кеча эрталабгача Ғиёс мени эговлаб чиқди. Ўртоқлари олдида уятга қолганмиш. Узоқларга бош олиб кетдим келди.


«Бахтли бўламан, албатта қачондир»....

-Сен қанақа одамовисан?


-Мен бошқача бўлолмайман.

-Уч ойдан бери янгилик йўқ.

-Мени қўлимда эмас.


Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим.


-Ҳа келин кечаси бўктириб ичириб келдингми?

-Мен... Мен ичирмадим.

-Ҳе савил, тилинг ўн қарич. Хотин бўлиб йўлингга солсанг ўласанми?


Қайнонам оғзидаги носини супани четига туфлаб кўчага чиқиб кетди. Ғиёс бир ойга бошқа вилоятга ишлашга кетдим. Рости эркин нафас олдим. Ҳеч қандай мажбурлаш йўқ, қайнонамни захарли гапларига чидаса бўлади. Аммо шундаям қайнонам жим турмади. Пахта ердан ер олиб мени ишлашга чиқарди.


Эрталаб тонг ёришмай сигир, бузоқ қўйларга қарайман. Нонушта тайёрлаб далага чиқаман. Кундузлари вақт топиб келиб яна оғилдагиларга қараб кетаман. Қушда тиним борки менда йўқ. Кечги овқатни еб идишларни юваману, чўзилиб қоламан. Яхшиям Ғиёс йўқ, бўлмаса ўлиб қолсам керак. Бир ой куним шундай ўтди. Ғиёс келган кун эса азобларим бошланди. Энди уни тер ҳидига ўла қолсам чидолмасдим. Яқинимга келса кўнглим айниб келарверарди. Ташқарига чопиб чиқардим. Озиб бир бурда бўлиб қолдим. Қишлоқ врачлик пунктидаги ҳамшира мени ҳомиладор дегандан кейин ғалати бўлиб қолдим.


Мен кўрган азоблар ҳолва экан. Ҳомиладорлигимни билган Ғиёс мен кетгач кимдан илдирдинг деб, ичиб олиб урадиган бўлди.


-Бузуқи ҳароминг кимдан айт?

Бўйнимдан бўғгани учун гапиролмасдим.


-Ғиёс қўйвор, ўлдириб қамалиб кетасан.


-Она бу кимни тагига кириб чиқди, илдириб олган. Нимага далага ишга чиқардиз. Этагини йиғиштириб юролмаган

Мен нафасим қисиб типирчилардим.

-Туғса биласан кимданлигини қўйвор.


Қайнонам ҳассаси билан ўғлини қўлидан урди. Ғиёс мени қўйиб юборди, шилқ этиб ерга қуладим. Кўзимни очсам ҳамон ўша ерда ётардим. Биров қарамабдиям.


Ҳар кунги хўрликлар тобора жонимни бўғзимга келтирар,Ғиёс уйга келаверса қўрққанимдан оғилхонада, ташқарида ишларни қилиб юрардим. У ухлаб қолгач оёқ учида кириб узоқроққа жой солиб ухлардим.

Аммо бир куни эрим и аввалги хотини безларча келиб жойлашиб олди. Биз билан яшай бошлади. Ҳеч ким унга кет демади. Бу ҳам камдек у мени чўри ўрнида кўриб иш буюрарди. Ғиёс буни четдан кузатиб турарди.


-Кирларимни ювиб қўй.

Ҳосила менга ич кийимларигача улоқтирди.


-Мен...

-Ўчир тазирингни ейсан бўлмаса.


Ноилож кирларини ҳам ювардим. Ҳосила келганини иккинчи ҳафтаси онам эшитиб қолиб жанжал қилиб келиб қолди.

-Мен сенларга қизимни кундошли қил деб берганмидим?

Илк бора онам мени ёнимни олганди.

-Қуда нима деяпсиз?

-Эшитганиз. Манави манжалақи бу уйдан чиқиб кетади. Ёки қизимни олиб кетаман.


Эндигина набира умидида ўтирган қайнонам бу гапдан сапчиб тушди.


-Анави кетади. Сумбула шу уйни келини. Уни жавоби берганмиз. Ҳосила қани туёғингни шиққилатчи.


-Ойижон менам келинизманку.

-Қисир сигир кимгаям кераксан. Эплаб туққанингда яшардинг бу уйдан. Қани жўна.

Қайнонам ҳассасини кўтариб Ҳосилага дағдаға қила кетди.


-Тур жойингдан.

Ҳосила кўзида ёш билан турдида уйдан сумкасини кўтариб чиқиб кетди. Ғиёс бу вақтда уйда эмасди.


-Сен нега лаллайиб оғзингдаги ошни олдириб ўтирибсан. Келгани қўйма анави тавияни.


Онам бошқа сўз демади. На ҳол сўради, на бошқа. Ҳудди мен сўрамаганим каби у ҳам гапирмади. Онамни шунча вақт кўрмаган бўлсам ҳам соғинчни туймадим. Қанақа бемехр қизман. Шом вақти ишдан қайтган Ғиёсни авзойи бузуқ эди.


-Сен онангга гап ташиб юрибсанми?

У кела сола мени тепкилай кетди.

-Мен ҳеч ким...


Гапим чала қолди. Менимча онам Ғиёсни ҳам обдон тузлаган.

Ўша кунги аёвсиз калтаклар, ҳорликлар мени ҳолдан тойдирганди. Оёқларим орасидан сизиб чиққан қон,қўлим ва оёғимдаги чидаб бўлмас оғриқ ҳушимдан кетишимга сабаб бўлганди.

Қулоқларим остида бақир чақир авж олар, кимдир Ғиёсни ўлгудек дўппосларди.


-Боламни ўлдирасан қоч

-Нари тур, ҳозир сениям бир ёқли қиламан. Ҳайвон санлар баринг. Ит эмган, ҳе уриғингга ўт тушсин.

Бу овоз... Бу овоз дадамники эди. Қизиқ уни ким олиб келибди. Оғриқлар кучли,кўзимни очолмай ингрардим. Ахийри дадам ҳолдан тойди шекилли мени ёнимга келди.

-Она қизим, Сумбулам мени эшитяпсанми?


Қани энди жавоб қайтара олсам.


-Сени умрингни қамоқда чиритаман.

-Қуда...

Қайнонам сўзини охирига етказолмади.

-Оғзингни юм, бугундан қизим сени келининг эмас. Ҳов мараз менга қара уни талоғини бер.

-Та... Талоқ...

-Уч талоқ қилдим де.

-Уч... Уч талоқ қилдим.


Дадам мени даст кўтарганларини биламан. Яна оғриқлар сабаб ўзимни билмай қолдим.

Дадамни ўша куни қўшни чақирган экан. Мени аёвсиз ураётганларини гувоҳи бўлган. Далада бирга ишлаганимизда у аёлга барча ҳақиқатни айтиб бергандим. Ўша куни мени далага нимага бормаётганимни сўрай деб келган ва калтакланишимни устидан чиққан. Яхшиям дунёда яхши одамлар бор. У аёл сабаб мен ёвузлар қўлида ўлмай қолдим.



-Қизим тузукмисан?

Дадам кўзларида чуқур дард билан қараб турарди. Оғриқлар йўқолибди. Бошимни қимирлатдим.

-Мени кечир, ота деган номга лойиқ бўлмаган мен ношудни кечир.

Дадам йиғлаб юборди. Тушунаман унга ҳам қийин. Онамни ёлғонларига ишонган.

-Сени ёнимдан жилдирмайман. Энди азобларинг ортда қолди. Менга кераксан болам. Сал қолса сендан ажралиб қолардим.

-Илтимос чиқиб туринг, боғловни янгилашимиз керак.


Дадам ноилож чиқиб кетдилар. Қорним кесилганига шундагина эътибор қилдим

-Менга нима бўлди?

Ҳамшира юзимга қараб туриб айтайми йўқми дедию барибир билади дея айтиб берди.


-Ҳомилангиз зарбалардан нобуд бўлибди.

Ҳеч нимани ҳис қилмадим.

-Оёғингиз қаттиқ лат еган. Қўлингиз цинган.

-Бу ерда қанча вақт бўламан. Аййй.

-Ўғридими, узр. Ҳозир яна оғриқ қолдирувчи ўтказаман.


Дадам сўзида турди. Ғиёсни қамоққа тиқди. Онамни ҳам ёнимга келолмайдиган қилди.

-Қизим энди кўз ёш тўкиб яшашингга йўл қўймайман. Янги ҳаёт бошлайсан.


Менам бир вақтлар олий ўқув юртларини орзу қилганман. Аммо онам бунга йўл қўймаган.

Касалхонада профессорларгача олиб келтиришди. Бир ҳафта тинимсиз муолажа олиб турдим. Кейин дадам ўзини уйига олиб кетди. Мана ўша кундан бери шу ердаман. Ўтмишимни унутиш менга жуда оғир бўляпти.


-Сумбула қизим ухламадингми?


Бувим қўлида китоб билан кириб келди.

-Йўқ буви.


-Сени зерикаяпсан деб ўйлаб китоб олиб келдим. Буни ўқисанг балки анча енгиллашарсан.

Бувим менга келтириб берганлари динимиз ҳақидаги китоб эди. Мен шу вақтгача диндан хабарим бўлмаган. Бу уйда эрталабдан азон айтилади. Дадам ёқимли овозда азон айтадилар. Сўнгра уларни ортларидан бувим ва Роҳила опа намоз ўқишади. Бу ҳовлида қандайдир ўзгача сокинлик муҳити муҳк сурар. Бу қалбга ором бағишларди. Фақатгина бобом намоз ўқишга ҳаракат қилмасдилар.

Бувим берган китобни ўқий туриб ухлаб қолибман. Эрталаб китоб қўлимдан тушиб кетганидан чўчиб уйғондим.

Аста секинлик билан мен оёққа тура бошладим. Фақат бувимгина ярашишни ўйлаб кўришимни айтардилар. Дадам эса бу гапга якун ясади.


-Ойи мен ўша куни у мараздан қизимни талоғини олиб келганман. Ортга йўл йўқ. Мен тирик эканман қизим бу ҳаётда ўз ўрнига бўлиши учун боримни бераман.


-Унақа бўлса ярашиб бўлмас экан. Балки бу ҳам бир яхшиликкадир.


-Сумбула тўғрисини айтсам қизим яқинда лавозимим яна ошди. Катта шаҳарга кўчиб кетамиз. Ўтмишни қора кунларини унутиш учун барча ишни қиламан. Бу мени хатойим бўлган.

Биз бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Синглим ва укамни ўқишини ҳам кўчиришди. Энди навбат менга келганди

-Қайси касб эгаси бўлмоқчисан?

Ерга қарадим.

-Сумбула қизим, нега жимсан?

-Дадажон... Мен... Мен қўрқяпман.


-Нимадан?

-Улар... Улар мени топиб олишидан. Уйдан чиқмасамчи?

Мен қўрқаяпман, одамлардан чўчияпман.

-Қамоқдаку.

-Онам... Онамчи?

-Уни ҳам сенга йўлолмайдиган қилганман.


-Дада мен барибир қўрқаман.


Бувим оппоқ гуллик рўмолини бошига қайта танғиб боғлади.

-Сумбула ҳеч қандай хавф йўқ.

-Билмадим. Ҳали тайёр эмасман.

Йиғлаганча хонамга югурдим. Мен шу хонадан чиқмасам дердим. Мен умуман йўқ бўлиб қолишни истардим.


Эртаси куни нонуштадан сўнг дадам мен билан кетасан деб туриб олдилар.

-Қа... Қаерга дада?

-Шаҳар айлантираман. Роҳила сенам тайёр тур. Сабрина ва Комилни мактабга ташлаб кейин айланамиз.

-Х.х.хўп.

Дадам сўзларида турдилар. Биз шаҳарни турли жойларини айландик. Тарихий обидаларни томоша қилдик. Бироз бўлсада кўнглим кўтарилди. Роҳила опа дадам ва мени суратга олиб қўйдилар. Мен уларни. Кейин эса Роҳила опа мен билан кийим дўконларига кириб умримда киймаган кийимлардан менга танлай бошладилар. Кийимларни кўпчилиги классик услубда эди.

-Бу кийимлар ўқишингиз учун ҳам мос келади.

Мен ўқиш ниятида эмасман. Лекин дадам мени олий маълумотли бўлишим тарафдори. Кийимлар жуда қиммат эди. Ўгай онам эса нархига эмас сифатига қарарди. Бошдан оёқ кийимларни олиб бўлгач дадамни машинаси томон юрдик.

-Кутиб қолмадизми дадаси?

-Йўқ телефондаям баъзи ишларни битирдим. Ҳая қизим сенга ҳам телефон сотиб олишимиз керак. Мен бугуноқ ўқишингни ҳал қиламан.

Уйга келиб кийимларга тикилганча қолдим. Мен яшашни энди бошладимми? Ёки аввалги ҳаётимда яшамадимми?

🌿🌿🌿🌿


-Бу сен ўқийдиган олийгоҳ. Чет тилларида ўқишингни истардим. Тўғрироғи сени таржимон бўлиб, кўп давлатларни кўргин дейман.


Дадам билан олийгоҳ остонасида турардик. Мен бир нарсадан хурсанд эдим, ҳозир мени таълимимни тугалланмаган дея қайтариб юборишади деб. Аммо убдай бўлмади. Бизни яхши кутиб олишди. Ва ҳужжатларни қабул қилишди. Тез орада имтиҳон бўлишини айтишни ҳам унутишмади.


-Дада мен тўққиз йил ўқиганман ҳолоску.

-Қизим мен барчасини тўғирладим. Буни қийинчилик жойи йўқ. Ёшлигингда беролмаган мехрни беришни хоҳлайман. Сен ҳеч кимдан, ҳеч нимадан қўрқма ортингда отанг турибди.


Ана шу сўзни ўзи мени ҳаётимда янги саҳифа очиб берганди.

Уй ишларига ҳам қараша бошладим. Роҳила опа эса норози бўлди. Имтиҳон яқин ўқи деб мени хонамга киритиб юборарди. Укам ва синглимни таътилда оромгоҳга юборишди. Уйда биз бешовлон қолгандик. Бувим билан бобом кеч тушди дегунча кўчаларни чиқиб сайр қилиб келардилар. Бобомни доим қўлларида бувим учун шоколадлари бўларди. Бувимсиз узоғи бир соат жим тура олардилар. Уларга баъзан ҳавасим келарди.


Уйимизга китоб дўкони яқин экан. Мен фақат шу ергагина чиқиб келардим.

Китоблар, бу оламда мен ўзимни осуда сезаман. Кўнглим хотиржам тортади. Қаҳрамонлар билан бирга яшаб, бирга кулиб, бирга йиғлайман. Бувимга ҳам ўқиб бераман. Жимгина эшитадилар.


-Менга кўпроқ детектив асарлар ёқади.

-Сени ёшингдагилар иш муҳаббат ҳақида ўқийди.

-Буви уни менга қизиғи йўқ.


-Қизим ҳаёт ҳали олдинда. Даданг ҳам онангдан кейин ҳеч кимни севолмасам керак деганди. Аммо шукр келиним тилла аёл. Сени ҳам бегона қилмайди.


-Бу гапингиз тўғри. Буви нега онам билан дадам ажрашишган?

Бувим узоқ ўйга толди.

-Буни кўп бора сўрагансан. Энди айтсам ҳам бўлар. Биласан даданг яхши ишда ишлайди. Ундан ёрдам сўрайдиганлар кўп бўлган. Бир аёлни қийналгани учун анча вақт ёрдам берган. У эса отангга тухмат тошларини отди. Мени иккинчи хотин қилиб олди деб ҳамма ёққа гап тарқатди. Онанг билан шундоғам муносабатимиз яхши эмасди. Жуда қўрс, ўзини сўзини мақуллайдиган аёл эди. Отанг ҳақида гапларга ишонди. Қилди қиёмат, оғзидан чиқмагам гапи қолмади. Мен уни бунақа шаллақи деб ўймаган эдим. Асл юзини кўрсатди. Сени олдида кетди. Отангни ҳам кўнглини қолдириб кетди.

-Шу гап учун ажралишдими?

-Ҳа шу учун

Мен ойимни бунчалар кечирмайдиганлар хилидан деб ўйламагандим.

-Сени бермайман деб ўзини минг кўйга солди. Афсус олдинроқ тортиб олсак бўларкан. Отангни раҳмдиллиги деб сени қон йиғлатди. У ҳам аёлми? Ким уни она дейди. Балки онаси қишлоқни энг катта жанжалкаш аёлларидан бўлгани учунам у шунақа бўлгандир. Шукр сен бизга кетгансан. Ортиқча сўз айтмайсан. Онанг қайнотасини ҳам бир тийинга олмасди.


Бувим ўша куни ичидагиларни тўкиб солди. Онамни қарғаб кетганини ҳамон ҳазм қилолмаган экан.


-Отангдан аламзада бўлиб сенга азоб берган. Она дегани ҳам шунақа бўладими? Мен онангни ҳеч тушунолмадим. Тушунолмасам ҳам керак.


Кейин билишимча дадам яна борганлар, онам эса аввалгидан баттар дадамни нафсониятларига теккан, шу шу дадам ярашишни ҳам ҳаёлига келтирмаган.


🌿🌿🌿


Имтиҳон куни дадам ўзимни қолдириб кетадиган бўлди.

-Дада кетманг илтимос.

Дадамга илтижоли қарадим. Улар кетсалар, мени нимадир қилиб қўйишадигандек

-Қизим ҳаммаси жойида бўлади. Имтиҳонинг тугагунча қайтаман.

Абитуриентлар билан бирга имтиҳон бўладиган хоналарга кирдик. Тарих ва она тили, адабиёт фанларидан яхши ўзлаштиргандим. Менимча саволларга қониқарли жавоб бергандим. Ёнимдаги йигит умуман саволларни ўқимай думалоқларни бўяб чиқарди. У энг биринчи чиқиб кетди. Мен ҳайратда эдим уни бу ишидан. Дадам кетиб қолмасин деган ҳадикда мен ҳам имкон қадар тезроқ саволларга жавобни белгиладим. Дарровда топшириб ташқарига чиқдим. Дадам дарахт соясида кутиб турардилар.

-Нима бўлди қизим?

-Менимча яхши.

-Мен ишонаман, сен талаба бўласан.

Дадам билан уйга йўл олдик. Уйдагилар имтиҳон жавобини кутишар. Менга эса барибир эди


Давоми бор.

#БизКутганКунларХикоя

Комментарии