💥ФАРИШТАЛИККA ДAЪВОЙИМ ЙЎҚ.

3-қисм.
Муаллиф: Саидора.
#ФаришталиккаДавоимЙўқХикоя
2-кун
Манзил: Туғруқхона
Бугунги кун бесаранжом бошланди. Салонда иссиқ сув ўчиб қолибди... Қолаверса Шўха ҳам қўнғироқ қилавериб Зебонинг қулоқ миясини еди. Нима эмиш - Фотоссесияси учун студия очармиш. Шунга ижарага (арендага) бир нечта жой топиб қўйибди. Зебога у билан бориб офисни танлашиб юборишини сўраябди.
Зебо Одилга қўнғироқ қилиб сал кечроқ кўришишини айтди.
Бу орада у салонда иссиқ сувни тўғирлатди. Шўха билан студия учун янги жой қидирди.
-Менга қара буни ижара пулини қандай тўламоқчисан?,жа осмон-у нархи-сўради Зебо Шўхадан
-Нега амаллайман, зўр келса кредит оламанде
-Ҳа , ишқилиб эртага қарзга ботиб кетмагин дейманда ...
-Аканг қарғай ҳали кучайиб кетади-керилди Шўха
-Айтганча, ану СММ инг нима бўлди ўқишни тўхтатдингми?
-Йўқ, ўқийверман у ҳам яхши кетади...
-икки кемани ушлайман деб чўкиб кетмагин тағин...-деди Зебо у билан ижарага жой қидираркан.
Улар анча вақт студия қидиришди. Бирини кўрса , бири ёқмайди , бирини кўриб унданам яхшироғи бордир деб яна излашади. Зебо Одил билан тезроқ кўришини истарди. У агар тезроқ бормаса ,Одил ўзини бир нима қилиб қўяди деб ҳам ўйларди.
Оҳири Шўхага ғазабланди:
Юраверамизми шундай? Битта мойчечак, иккита мойчечак қилиб ! -деди Зебо
-Қанақа мойчечак? Нима у ?- кулди Шўха
-Битта мултфилм борку, ўшанда қизча саватига мойчечак теради , битта мойчечак олса сал нарёғроқда ундан яхшироғи кўринади, яна олса бироз нарида унданам яхшиси кўринади, шундай қилиб битта мойчечак, иккита мойчечак деб мойчечакларни териб юриб қандай қилиб ўрмон ичига кириб қолганини билмай , у ерда адашиб қолади. Сен ҳам ҳозир шундай қилиб калламни ачитвординг тез биронтасини танла кетамиз-деди Зебо
Улар аранг бир студияни танлаб ижара шартномасини тузишди.Сўнг овқатланишга кафега киришди. Овқат келиши билан Шўха овқатни расмга олишга тушди.
-Овқат совиб қолади, еймизми йўқми?-деди Зебо
-Тўхта история қўйиб олай!!!-деди Шўха овқатларни расмга олар экан
Уялмайсанми? ,Еган овқатингни ҳам оммага кўрсатиб ?
-Нимага бу мода ,ҳозир ҳамма шунақа қилади?
- Ҳамма томдан ташласа, сен ҳам ташламайсан-у , масалан мен кузатадиган блогерларини бирортаси бунақа қилмайди... Маданиятсизликнинг- ёрқин ифодаси бу -деди Зебо қизишиб
-Ақллилик қилма ,инстаграмда мен кузатадиганларнинг ҳаммаси шунақа қилади-деди Шўха
-ўзингга ўхшаганларни топволган сандирда -деб қўшиб қўйди Зебо
🌸🌸🌸🌸🌸
Зебо ишларини битириб Одилни квартираси ёнидан олди. Улар навбатдаги янги манзилга етиб келишди. Одил машинадан тушиб жинни бўлиб қолаёзди. Улар ТОШКЕНТ ШАҲАР ТУҒРУҚ КОМЛЕКСИ дарвозаси ёнида турарди. Буни кўриб хуноби ошиб кетган Одил Зебога қаради:
-Буниси ошиб тушди, устимдан куляпсанми? нима қиламиз бу ерда?
-Ҳовлиқма , Кирсанг айтаман юр кетдик- деди Зебо ҳотиржам оҳангда...
Дарвозадан ичкарига кираётган Зебонинг орқасидан Одил хоҳламайгина қадам босди...
Улар чиқиш эшиги ёнидаги ўриндиққа бориб ўтиришди...
Атрофда шарлар ва айиқчалар билан безатилган замонавий машиналар турарди. Чақалоқ чиқишини ниқоб кийган айиқ ва машачалар ,эртак қаҳрамонлари кутиб турар , ҳаммани қўлида ранг-баранг гуллар бор эди... Машиналардан баланд оҳангда хуш келдинг қизим ёки оғлим каби мусиқалар янграрди...
Ниҳоят ичкаридан чақалоқ кўтарган ҳамшира чиқди. Орқасидан чиқаётган чақалоқнинг онаси бу бахтидан шу даражада ҳурсанд эдики, юзидаги табассумдан бу яққол билиниб турарди. Ҳамшира чақалоқни дадасига берар экан , отанинг кўзлари қувончдан чақнаб кетди ...
-Ана уларга қара , қанчалик бахтли , фарзанд шундай улуғ неъматки, инсон фарзандли бўлганда иккинчи бор туғилгандай бўлади.. Кўзларидаги бахтли қувончни кўряпсанми?...
Сен ҳам туғилганда ота онанг менимча шундай қувонишган ...Ҳудди шу ота она каби сен ҳақингда турфа орзулар қилишган...Наҳот уларни кўзидаги бу қувончни сўндирмоқчисан?, уларни ҳеч ўйламадингми? деди Зебо Одилга
-Туғилиш - ўлимнинг бошланишидир- деди йигит жимгина...
Шу пайт улар ўтирган ўриндиқ ёнига бир нотаниш киши келиб ўтирди. У телефонда баланд овозда гаплашар асабийлашиб тургани шундоқ билиб турарди:
-Ало ,Шаҳноз ,нимага энди айнан ҳозир исм қўйиш шартми?, ўзи энди кўзинг ёриди-ю ? Олдинги фарзандимизда 1-2кундан кейин ёки туғруқхонадан (раддомдан) чиқаётганда қўйилардику аҳир ?
Телефон баланд овоз режимида (громкада) эди.
-Йўқ ,дадаси ҳозир электрон бўлганмиш ҳаммаси ,тезроқ исм айтинглар рўйхатга олишим керак деб шошириб ётишибди. Дадаси мени ҳаёлимга ҳеч нима келмаяпти чақалоқ билан ,қолаверса ҳалиям оғриқ бор ўзингиз бирон нарса ўйланг , ёки биз танлаган исмга уйдагиларни кўндириб кўринг ...
-Ҳўп ...- дея бояги киши телефон гўшагини қўйди.
-Фарзандли бўлдингизми ? табриклайман.. -деди Зебо ёниларига келиб ўтирган нотаниш кишига жилмайиб
-Раҳмат , учинчиси бу
-Ўғилми?,қизми? -сўради Зебо
-Ўғил
-Нима исм танладинглар?-қизиқсинди Зебо
-Шу муаммо бўлайптида ҳозир....,аёлим иккимиз топган исм уйдагиларга ёқмайди.Уйдагилар айтган исм бизга ёқмаяпти.Ота онам эскича одамлар ҳамма исм ҳам ёқавермайди уларга.Ўйланиб қолдим, шошганда ҳеч нима ҳаёлга келмас экан?
-ҳаа, балки сизга ёрдам берармиз исм танлашда ?
Яхши бўларди лекин жа замонавий бўлиб кетмасин!- ота онамга ёқмайди, жа эскича ҳам бўлмасин!- аёлимга ёқмайди!
-Ҳўўп....(ўйланди Зебо) Одил қўйсангизчи, чиройли исм маъносиям зўр - адолатли ҳақгўй дегани -деди Зебо.
Буни эшитган Одил ажабланиб Зебони "жим "дегандай туртди.
- Ҳа менга ёқди бу исм .Уйдагилар билан маслаҳатлашайчи. -дея ҳалиги киши ота онасига ва аёлига қўнғироқ қилди уларга ҳам ёқди.
-Раҳмат ,ҳаммага ёқди, ўғлимни исмини Одил қўядиган бўлдик, тўғриси жуда зўр исм дейишди, энг яхши тарафи қисқартириб ҳам бўлмайди... Раҳмат сизга синглим, бирор яқинингизни исми шунақамиди?-деди у киши
-Ҳа ёнимдаги йигитни исми Одил! -деди Зебо Одилга қараб
-Ие, Ие сўрашиб қўяйлик , Илоҳим ўғлим ҳам сиздек кўркам йигит бўлиб етишсин -деди ҳалиги киши Одилга қўл узатаркан.
Одил ҳам ёқимли табассум билан қучоқлашиб кўришди.
-Катта раҳмат сизларга... деди у киши кетаётиб.
-Зебо ,нега ундай қилдинг?-деди Одил
-Нима бўпти, исмингни абадийлаштириб бердим, қайтанга раҳмат айт менга -деди Зебо қошини учириб қўйиб...
-Лекин рекламани ҳам бопларкансан!
ҳали ўзиман тўлиқ билмсадим исмимни бунақа маънодорлигини -деб Одил кулиб юборди.
🌸🌸🌸🌸🌸
Сафарлари ниҳоясига етди...
-Эртага ҳам саёҳатга чиқамизми ёки... бугунгиси етарли бўлдими?-деди Зебо кинояли оҳангда
-Зебо, қўй барибир ютқизасан!!!-деди Одил бош чайқаб
- Ҳаракатсиз одам ютқазади, ҳали 5 куним бор ...Эртагача ....
Ҳайрлашишди...
🌸🌸🌸🌸🌸
Кечга Дилноз Зебоникига келди улар алламаҳалгача суҳбат қуришди. Зебо Одил билан бўлган бор воқеани Дилнозга айтиб берди.
-Дугон, ҳафа бўмагин-у шу ишинг менга ёқмаяптида? деди Дилноз
-Нега, бир инсонни ҳаётга қайтарсам ёмонми?
-Йўқ, агар буни акси бўлса-чи, ўзингни айбдор ҳис қилиб қолмайсанми?
-албатта уддалайман- ишонч билан гапирди Зебо
3-кун
Манзил: Саратон академияси
-Ҳой қиз тур, тур деяпман сенга ? Ишингга бормайсанми? соат ҳам 10 бўлай деяпти - деб Зебонинг тепасида ойиси турарди
-Нонуштангни тайёрлаб қўйганман, тезроқ **** ол ! деди Ойиси
Зебо шошиб қолди .
-Ойи ,нега вақтлироқ турғузмайсиз?
-Айб ўзингда!, ким сенга ярим тунгача дугонанг билан гаплаш деди, - тўнғиллади ойиси
Латофат ая - Зебонинг ойиси , ўртача бўйли ,қадди қомати келишган, оқ сариқдан келган аёл эди. Зебонинг бўйлари дадасига тортган, чунки дадасининг бўйлари узун. Латофат ая юзлари думалоққина , кўзлари катта-катта аёл эди. У асл касби тарбиячи бўлишига қарамасдан тикувчилик билан шуғулланди , ателле ҳам очди ,аммо бироз вақт эрининг ишлари юришмай қолганда ўзинини савдога урди, кийим дўкон ҳам очганди. Аммо хўжайинининг ишлари юришиб кетганигами ёки ўғиллари кетма кет туғилганигами бошқа ишга чиқмади, у ҳозир уйда шу икки ўғлининг тарбияси билан машғул. У қизининг орзуларини қўллаб-қувватлайди, аммо кучли ва мустақил бўлишга илҳомлатиради.
Зебо нонуштани шошиб еди.
-Ойи яхшиям борсиз?-деди Зебо мулойимлик билан
-Ҳа,сени ёшингдаги айрим қизлар қайнона қайнотасизга нонушта қилиб ўтирибди ҳозир, мени маликам эса ҳали ҳам бола?-деди Латофат ая кесатганча
-Ие ,ойи шунинг учун ҳам сизни даврингизда яшаволай дейман-да- кинояли кулиш қилди Зебо
-Майли ойижон мен кетдим-деди ойисини ўпиб қўяркан Зебо
-Бугун вақтлироқ кел , гапга кетаман , уйда даданг ва укаларинга овқат қилиб бериш керак-деди Латофат ая
-Ҳўп...
Зебо уйдан чиқар экан машинани салон томонга ҳайдамади... Аймирага қўнғироқ қилиб кечроқ боришини айтди. Орқасидан дарров Одилга қўнғироқ қилиб уни олишга шошилди.
🌸🌸🌸🌸🌸
Улар навбатдаги манзилга етиб келишди.
-Мана белгиланган манзилга ҳам етиб келдик!-деди Зебо машинани тўхтатиб
Одил машинадан тушар экан , касалхона номини кўриб дарвоза олдида қотиб қолди. РЕСПУБЛИКА ОНКОЛОГИЯ МАРКАЗИ
-Ҳозир сен билан шу ерга кирамиз, ишонаманки, бу ердагилар билан қурган суҳбатинг сени фикрингдан қайтаради...Нимага ўйланиб қолдинг?, олдин бу ерларга келмагансан шекилли??? -деди Зебо Одилга қараб
Одил секин бош чайқаб жавоб берди;
-Бу жой менга бегона эмас....саккиз ёшимда онам саратондан вафот этган!!!... -деди Одил касалхонадан кўз узмай
Зебо бу гапни эшитиб титраб кетди.:
-К.к.к.ккечир....мен билмагандим, узр , хоҳласанг кетамиз -деди Зебо овози қалтираб
-Бу ерда даволанаётганлар нима дейишини жуда яхши биламан.... Нима дейди биласанми?-деди Одил Зебога қараб
-Нима? деди Зебо кўзлари катта-катта бўлиб
-"ЯШАГИМ КЕЛЯПТИ"...
Дадамнинг сўзларига кўра онамнинг ўлишидан олдин оҳирги сўзлари шу бўлган экан...
Қанийди имкон бўлганда, шу керакмас жонимни онамга берардим... - деди Одил аламли кўзлари ичида тўлиб қолган ёш билан
Зебо Одилнинг бу гапни эшитиб унга ўткир нигоҳда ўгирилди ва вужуди музлаб кетди.Одилнинг бу сўзлари уни шу қадар таъсирлантирган эдики кўзларидан сизиб чиққан ёшни ҳам пайқамади .
-Кетдик, Бу ердан кетамиз , -деди Зебо кўздаги ёшини артаркан
Одил индамади ...
Улар машина томон юришди...
Зебо секингина машинани ҳайдашни давом этди... У гапиролмасди , нима ҳам дейди , нимаям деёларди...
Улар шу тариқа машинада жим кетишдарди , Зебо ҳатто магнитафондан янграётган мусиқани ҳам ўчириб қўйди. Орадаги сукутни Одил бузди:
-Лекинннн, нолимайман ҳозирги онам ҳам яхши , менга ўз онамдек...
-Ҳозирги деганинг дадангни ойингдан кейинги иккинчи аёлларими шунда?- ҳижолат тортиб сўради Зебо
-Ҳа шунақа...
-Бешта ўғилмиз дегандинг шекилли?-сўради Зебо
-Ҳа, аслида 6 та фарзандмиз энг кичигимиз қиз, Ўзимни онам тўрт ўғил кўрганлар мен учинчисиман, ҳозирги онамнинг эса бир оғил ва бир қизи бор
-Одил, сен билан гаплашибман-у ёшингни сўрамабман неча ёшсан ўзи?- қизиқди Зебо
-ҳар ҳолда сендан қарироқман.
-менимча тенгдош бўлсак керак ?
-ўзинг нечадасан ?
- йигирма бирда
-Унда мени ака дейишинг керак!
-Нега?
-йигирма беш баҳорни қаршиладим...
-ие каттамисан, лекин санлашга ўрганиб бўлдим? ,энди ўрганолмасам керак
-қаршилигим йўқ...
Зебо ва Одил ваниҳоят ҳайрлашишди.
Зебо бу сафар одатдаги саволни бермади...
-Эртага келаман...
🌸🌸🌸🌸🌸
Кеч тушди. Зебо ҳали ҳам бугунги бўлган воқеа таъсирида эди. У ҳали ҳам ўзига келолмаган , миясида ҳар хил фикрлар ғужғон ўйнарди. -Наҳотки ҳаётда шунчалар қийинчилик кўрган иродали инсон ўзини ўлдирса? Уни бунга нима мажбур қилди?.
Балки онасининг эрта вафотими? Аҳир оналаримиз бизнинг ҳаётдаги турли хил қийинчиликардаги ягона суянчиғимиз-ку, улар ҳар қандай вазиятда бизни қўллаб-қувватлайдиган инсонларимиз ҳисобланади... Булар ҳаммаси унинг суянчиғи бўлмаганиданмикан?... Барибир ўзингни онанг бўлса яхши, айниқса Одил ўз онасини эсини таниган пайтда йўқотган, бу ёмон... Зебо миясида ҳар хил фикрлар ғужғон ўйнарди. Одилни эртага қаерга олиб боришни ўйлаб боши қотди. Бирдан ҳаёлига бир фикр келди . Шўхага қўнғироқ қилди...
- Ана ўзи кўчада турибди ,қаранг -деди Аймира
-Зебо кўчага чиқса йўл нариги тарафида Жаҳонгир - Мияс ҳолани ўғли турарди
У гулни шарт кўтардида Жаҳонгирни ёнига борди,
-Ҳайрли кун Зебо- деди жилмайиб Жаҳонгир
-Жаҳонгир сиздан илтимос йиғиштиринг бу ишни мен сизга турмушга чиқмайман, қолаверса оилам ҳам қарши
-Ойим учунми? жавоб берди Жаҳонгир
-Зебо индамади - Гулни олингда бу ердан тез кетинг ...деди Зебо
-Гул энди сизники
Зебо қўлидаги гулни шарт ерга ташлади...
-Энди меникимас.... дея орқасига қарамасдан йўлдан ўтиб салонга кириб кетди.
🌸🌸🌸🌸🌸
-Аймир, бугун нечта келинимиз бор?
-2та
-Ҳа яхши , улар келса менга айтасан...
Зебо қўлига телефонини олди ва Одилга қўнғироқ қилди.
-Бугун яхшилаб тайёрлан, иложи бўлса кастюм шим кийсанг ҳурсанд бўлардим, сени бир кутилмаган жойга олиб бораман...
-Сени кутилмаган жойларингдан қўрқаман , мободо яна туғруқхонага етаклаб бормайсанми?
-Йўғэ ,байрамона кийин
-Йўқ шундай кетаверман...келавер
-Аҳир келишгандикку ,қайсарлик қилма бўлмаса борган жойингда ўзинг ҳам уялиб қоласан бу кийимингда , менга барибир...-деб Зебо жаҳл билан гўшакни қўйди
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Зебо бу сафар иккинчи қаватга чиқиб кетмади.
Салонга келган келинлар билан обдон суҳбат қуришни бошлади . Буни кўрган Аймир ҳайрон эди чунки хўжайини суҳбат уёқда турсин пастга-уларни ёнига ҳам кам тушарди...
-Жуда чиройли келин бўляпсиз? Қаерга тегайпсиз?, Неча ёшсиз ? Менга ёқиб қолдингиз ?Сизга бонусга яна битта тиллақош бераман "юз очди "нгизга тақишга? Тўй қаерда...Эҳҳе Зебо шундай саволлар бериб келин билан нақ бир соат макияж вақти гаплашиб ўтирди...Аймир ҳали ҳам ҳайрон эди... Кўйлакларни янги мижозларга кўрсатар экан Зебога анқайиб қараб қўярди...
-Опажон сиз шу салонни хўжайини бўлсангиз ҳам жуда очиқкўнгил экансиз деди ҳалиги келин.
-Сизни яна кутиб қоламан раҳмат ,Тўйга ўтинглар деб ҳурсанд кетди келин...
Аймира дарров югуриб келди:
Бу келинни танийсизми суҳбатларинг чўзилиб кетди.
-Эҳ, ғирт бегона
-Мижозлар билан ҳеч бундай гаплашмасдингизда
Инсондан ёмони йўқ , Аймир, ишимиз тушса ҳаммамиз мулойим бўлиб қоламиз....деди Зебо чуқур уҳ тортиб
Зебо аслида Одилни тўйга олиб бормоқчи эди. Қайси тўйхонада бугун тўй бўлар экан деб шаҳар айланмасдан осонгина шу келинчак билан суҳбат қура қолди.Тўйи соат нечида ва қаерда бўлишини билиб олди ҳаттоки самимий суҳбат қурганигами бояги келинчак уни тўйига таклиф ҳам қилди...
Зебо ўзи ҳам макияжга ўтирди сочини қилдирди, салонидаги энг чиройли оқшом либосини кийди ва Одилни олиб кетишга кетди ...У салондан чиқиб кетар экан йўлнинг нарёғидаги бояги бир сават атиргуллар ҳамон сўлиганча ётарди...
У oйисига қўнғироқ қилиб огоҳлантирди:
-Ойи,мен битта яқин доимий мижозимизни тўйига кетяпман, бормасам ҳафа бўлади, тез қайтаман -деди
🌸🌸🌸🌸🌸
Одил кастюм шимда , сочлари таралган, атирнинг ҳиди гупиллаб турарди. Зебо уни ҳеч бундай кўрмаганди.
-Одил машинага чиқди ҳамки, Зебони кўриб қошлари беихтиёр кўтарилди .
-Очилиб кетибсан -деди Одил жилмайиб
-Ҳушомад қиляпсанми ?
-ҳушомад қилишни билмайман
- Бўларкан-у кийинсанг ,сенга бундай шунақа кийиниш ярашаркан!-деди Зебо
-ўзи қаёққа борамиз тушунмадим?
-борганда кўрасан
-Оббо -деди Одил. . . .
Улар тўйхона олдига келиб тўхташди.
Одил буни кўриб гангиб қолди.
-Илтимос, фақат шу ерга кирамиз дема?-деди одил ғазабда
-Ҳа кирамиз, нима бўпти
-Зебо, мен чақирилмаган жойга бормайман ,булар менга етти ёт бегона бўлса, нима қиламан бу ерда адашган қўйга ўхшаб-деди овозини баландлатиб Одил
-Бегона эмас ,мени мижозимнинг тўйи ?
-Тушунмадим ,қачондан бери мижознинг бу сени , шунчалик яқинми?
-Бугундан , аммо яқин
-Товба-дея Одил қўлларини мушт қилиб сонига урди
-Ҳа нима сенга қаердан тўй топаман ҳозир, ўзимни тўйимни қилиб бермайман-у
-Зебо, ўзинг киравер ,мени тинч қўй, шармандаларча ўлишни хоҳламайман.
-Ким сени ўласан деяпти яна шу гапми? Қайсарлигингни бас қил! мен қиз бола бўлиб гапимда турибман-у, манави жаноби олийлари , гапида турмасмуш...Келишган эдикку ахир.
Одилга бу гап ёмон таъсир қилди шекилли жимиб қолди:
-майли, фақат тез чиқамиз ўтирмаймиз ...
-Келишдик -деди Зебо
Тўйга келиш қизиғ-у, лекин уммуман танимаган одамни тўйига келсанг айниқса сен таклиф қилинмаган бўлсанг, ундан ҳам қизиқ экан. Улар Тўйхонага кириб борар экан йўлакда турган куёв ва келиннинг оила аъзоларини Хушкелибсанга туриб ҳамма билан бирма-бир сўрашаётганини кўрди.
-Ана, деди Одил -Шарманда бўламиз ҳозир сизлар ким деса нима деймиз?
-Намунча ҳаяжонланасан? ,ўзингни тўйингмас-ку ,сен яхшиси кулиб тур , билдирма
-Жиннисан Зебо -деди Одил унинг орқасидан базўр қадам ташларкан
-Бу ердагилар ҳали бир бирини ҳам яхши танишга улгурмаган ,бизни куёв тараф танимаса келин тарафни қариндоши деб ўйлайди, келин тараф танимаса куёв тафарфники дейди ,ҳавотир олма...
Улар йўлакдагилар билан сўрашишди мезбонлар табассум билан "-Хуш келибсиз "-дерди ,ҳаттоки биттаси Одилни елкасини ёқимлигина қоқиб ҳам қўйди.
Улар тўйхонага кириб боришар экан экан , бирдан қўшиқ янграб кетди:
Тўйлар мубооорак, эй ёоори жоооним,
Тўёона бўлсин тан бирла жоним-эеей,
Ёрингман-эей.
Очгииил юзиииингни, кўргооони келдим-эееей,
Сан бирла даврооон сургоони кеелдим.
Кўнгил саволин, эй ёри жоним,
Сандин жавобин олғони келдим-ааа, ёрингман-эеей.
Одил ва Зебо бу сафар қаттиқ ҳаяжонланди. Ичлари музлаб кетди. Уларни ҳамма ўрнидан туриб қарсак билан кутиб турар ва қувонч кўзлари билан қарар, баъзилар телефон кўтариб видеога оларди ҳаммани диққати улар томонга қаратилганди ....
Улар бир бирига тўлқинланиб ҳайратомуз нигоҳда қарашди...
Дарров орқага ўгирилган ҳам эдику, уларни орқасидан келин куёв кириб келишаётган эканлигини пайқашди...
Улар тўйхонани бир четига бориб туришди. Келин куёв тўйхона тўрисига бориб жойлашишди. Ҳамма ўйин кулгу билан банд ,ҳурсанд эди.Тўйхонада ҳамма нарса жўшқин, хурсандчилик ва байрамона кайфиятда. Ён-атрофни безаб турган ёрқин чироқлар, бежирим гуллар ва гулчамбарлар тўйхонанинг кўркига кўрк қўшмоқда. Меҳмонлар ҳаяжон билан гаплашиб, чақчақлашмоқда, баъзилар саҳнада санъаткорларнинг чиқишини кузатиб ўтиришса, бошқалар даврада рақсга тушмоқда.Ёшлардан тортиб, кексаларгача ҳаммасининг юзида кулгу, кўзларида қувонч порлайди.
Ўртадаги катта саҳнада куй-қўшиқлар янграйди, мусиқа анъанавий ва замонавий оҳангларни уйғунлаштирган.
-Қара , келин куёвни ишора қилиб гап бошлади Зебо -Бу инсон ҳаётининг энг бахтли лаҳзаларидан бири, келин ва куёвни кўзидаги такрорланмас бахтни кўряпсанми? Улар бу бахтли ҳиссиётни ичига сиғдира олишмаяпти, ҳудди бу қувончли дақиқалар абадийдек , улар янги ҳаётидаги келажакка умид назари билан қараяпти. Энди ўзимнинг эмас бизнинг орзуйимиз деган тушунча бор уларда, энди улар учун яшаш қанчалик мароқли ва гўзал... Кўряпсанми ҳамма ҳурсанд, ҳамма уларнинг бахтидан сармаст бўлиб қувонишияпти , Ҳеч ким ҳафамас.... -деди Зебо
-Ҳафа инсон бор , унинг кўзларидаги чуқур маюсликни кўриб турибман, унинг кайфияти бошқаларникига ўхшамаяпти?- деди Одил Зебонинг гапини инкор қилиб
-Ким у? Қани?
-Ҳув ана келиннинг онаси...
.......
Зебо дарров келиннинг онаси томон қаради. Унинг лаблари жилмайиб турар, аммо кўзи алланечук чуқур маҳзунлик бор эди. У қизига дам бадам қараб қўярди. Кўзидаги қайғу ва изтиробни яшириш учун кулиб қўярди. Тўғрида , қизини оқ ювиб оқ тараб ,жонидан азиз билиб, йиллар давомида асраб авайлаб,унга ҳеч ким бера олмайдиган улкан меҳрни бериб энди эса шунчаки бировга бериб юбориш осонми? Буни қиз узатган оналар тушуна олади фақат...Онани яратмасин экан!....Одилга қойил қолмасликнинг иложи йўқ эди, тўйларда ҳеч ким эътибор бермайдиган шу оддий кўринган аммо тўфондек пишқираётган туйғу Зебонинг юрак торларини чертиб ўтди....
Шу пайт улар ёнига наридан куёвнинг ҳоласими ,аммасими тўлачадан келган думалоққина ялтироқ рўмол ўраб олган ҳола келди.
-Вой нега бу ерда турибсизлар болларим, келин куёвни ўртоғимисизлар?, жой йўқмикан сизларга?
Одил нима дейишини билмай қотиб қолди.Зебо ҳижолатомуз жавоб берди:
-Йўқ ,биз бирровга келгандик кетамиз ҳола?
-Ие нега кетаркансизлар, кетиш йўқ ,бизнинг кўнглимиз кенг юринглар мен билан сизларга жой топиб бераман!-деди ҳола
-Йўқ ,бўлди биз табрикладик кетамиз-деди шошиб Одил
-Ҳоо , нега кетаркансизлар бирпас ўтирмасдан кетмайсизлар ,ҳафа бўламиз болларим ,келин куёв ҳурмати юринглар бироз меҳмон бўлинг - деб иккисини ҳам елкасидан қоқиб йўл бошлади ҳола
Зебо ва Одил ҳаммани ичида яна қаршилик қилишга уялди ,индамади.... бир бирига ҳайрон нигоҳ билан қараб секин қадам ташлади.
Бояги ҳола уларни келин ва куёв ўртоқлари ўтирган стол тараф олиб борди. Зебони келиннинг дугоналари ичига ўтқазди. Одилни эса куёв жўралар ўтирган жойга ўтқазиб қўйди. Одил стулга ўтирар экан ҳаммасига сен айбдорсан мени шарманда қилдинг -дегандай ғазабли нигоҳда Зебога ўқрайиб қаради...
Зебо эса Одилни жаҳлини баттар чиқариб унга жилмайиб қўйди.
Одил Зебонинг бу қилиғига баттар тутоқиб кетди. Ҳали сен қараб тур, кўрсатиб қўяман сенга шарманда қилиш қанақа бўлишини деди Одил ичида.
Одил игна устида ўтиргандай қисилиб ўтирар аммо Зебо ҳеч нима бўлмагандай бемалол эди. Ҳаттоки дастурхондаги нарсалардан тановвул ҳам қиларди. Одил ўқтин-ўқтин Зебога қараб қўярди.
...Шу пайт Одил шарт ўрнидан турди ва саҳна марказидаги санъаткорлар томон юра бошлади... Зебо буни кўриб томоғидаги салат тиқилди. У нима қиляпти... ?
Одил санъаткорлардан сўнг навбатдаги чиқишини кутиб турган бурчакдаги бошловчи ёнига борди. Унинг қулоғига бир нималар деб пичирлади ва қўлини узатиб Зебони кўрсатди. Бошловчи дафтарига ниманидир ёзди ва ҳа дегандай бош чайқаб қўйди. Одил келиб жойига ўтирар экан .Унга ажабланиб қараб турган Зебога қараб бир кўзино қисиб қўйди. Зебо нима бўлаётганини тушунмай баттар ваҳимага тушди.!Одилга қараб "кетамиз"- ишорасини қилди. Аммо Одил йўқ дея бош силкиди.
Мусиқа тугаб бошловчи микрофонни олди , узунгина шеър ўқиди ва:
-Энди навбатни келинимизни табриклаш учун дугоналари Зебохонга берамиз ,марҳамат Зебохон келинимизга самимий дил изҳорларингиз ва табрикларингизни йўллашингиз мумкин...
Зебо буни эшитиб кўзлари катта-катта бўлиб таажжубга тушди.
Ҳалиги бошловчи яна Зебони чақирди, аммо бу сафар Зебо томонга қараб қўллари билан марҳамат ишорасида қаради. Атрофдаги одамлар ҳам Зебога қарашди.
-Зебохон ,сизни кутяпмиз саҳнамиз сизга мунтазир.
Буни кўрган Зебонинг юзи памидордек қип қизил тус олди, ичига қалтироқ кирди. У шарт Одилга қаради, Одил унга бопладим дегандай жилмайиб турарди. -Ярамас Одил, бу ерда мени ҳеч ким танимаслигини билиб атайлаб бошловчига мени таништирган , бўлмаса бу ерда мени Зеболигимни ким билиб ўтирибди ,чиқмай ҳам қўя қолардим-деди у ичида.
-Сизни айтяпти шекилли ,чиқинг деди ёнида ўтирган озғингина бир қиз Одамларнинг кўпчилиги Зебога қараганигами ёки бошловчи қайта қайта чақирганигами Зебо ўрнидан туришга мажбур бўлди. У Саҳна томон юрар экан ичидаги қалтироқ кўпая борарди. Юрагининг уриши ўзига эшитилиб турарди.Нима дейман? , нима десам экан? каби ўй фикрлар ҳаёлини чулғаб олганди. У секингина микрофонни қўлигига олди.
-Авваломбор Ассалому, алайкум шу ерга йиғилган азиз меҳмонлар.Ўзимга берилган фурсатдан фойдаланиб....(шу пайт Одил ўрнидан туриб Саҳна томон юриб борар экан, Зебога қараб жилмайиб қошини учириб ташқарига чиқиб кетди. )
.....келин ва куёвга бахт ва омад тилайман, бахтли бўлинглар-деди-ю микрофонни бошловчига тутқазиб орқасига қарамасдан ташқарига шипиллаб чиқиб кетди. Машина ёнида турган Одилнинг ёнига учиб борди:
-Бу нима қилганинг ,шарманда қилдинг-ку?-бақирди асабийлашиб Зебо
Одил кулиб юборди...
-ҳа,ҳа,ҳа қандай бўларкан?, бир-у бир (1:1) қилдим
- Мен ҳатто ўзимни қариндошларимни ҳам тўйида сўзга чиқмайман, ҳозир нима деганимни ўзим ҳам билмадим
-Лекин авваламбор деб бопларкансан!
-нима бўпти ҳамма шундай дейди..ҳаммани гапини айтдим менам ..
Улар ушбу воқеани гаплашиб қайта қайта кулиб Одилни квартираси ёнига қандай келиб қолганини ҳам билмай қолишди.
-Тушақол , сени эртага янги саргузаштлар кутяпти -деди Зебо.
Одил ҳайрлашиб машинадан тушиб квартира томон юрар экан, Зебо уни чақирди:
-Одил, фикринг ўзгарди, шундайми?
-Албатта ...йўқ -деди Одил
Зебо қошини чимириб қовоғини бир солди.
Зебо уйига кириб келар экан ойиси телевизор кўриб ўтирарди.
-Ҳа, тўй қандай бўлди -деди ойиси
-Зўр бўлди ҳатто сўзгаям чиқдим
-Ие мени Зебойим сўзга чиқишни
биларканми?
-ҳа , ҳаёт мажбурласа ҳамма нарса қиларкансиз ойи,-дея Зебо хонасига чиқиб кетди...
Давоми бор

💥ФАРИШТАЛИККA ДAЪВОЙИМ ЙЎҚ. - 978475404790
Ёпиқ каналимизда #ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ асари тугалланган. Бир нафасда ўқишни истовчилар шу профил эгасига мурожат қилинг 👇

https://ok.ru/profile/910007217837

Нархи 5000 минг

Комментарии