Комментарии
- 10 апр 18:33Gulnoz Qodirova
️
️
️
- 10 апр 19:04Cannatım Onam 🥰🥰🥰İloyım baxtlı bulsınlarda
- 10 апр 20:08Наргиза ШамшиддиноваКатта рахмат зур асар укиб мазза килдим
- 10 апр 21:36Madina Vaxobova
️
️
️
- 10 апр 22:17Насиба Маликова❤️❤️
- 11 апр 02:09Бахринисса Шайбекова
- 11 апр 09:48Sayyara Gorbunova
- 11 апр 09:48Sayyara Gorbunova
- 11 апр 13:33Ханифа Хушназар (МУРАДОВА)
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿
💥 Яширин сирлар.
17-қисм.
Муаллиф: Сулҳида Даврон.
#ЯширинСирларХикоя
Давранинг чап томонида куёв томон, ўнг томонида эса келин томон ўтирганини фарқига боришнинг имкони, уларнинг чеҳраларини таниганингдан эмас, аксига содда, оддий кийинган инсонлардан фарқласа бўларди. Бир- иккитаси боласи билан келгани, қарши томонга ёқмагандек бўлсада, келган меҳмон қувилмасди. Менга қолса бу бойвучча задагонлардан кўра, қишлоқ аҳолисини ва етимхона болаларини чақириб, мазза қилиб қоринларини ноз- неъматлар билан тўлдириб,ҳурсанд қилиб жўнатган бўлардим. Қайнонам ногиронлик аравачасида ёнида Шоҳиста опа даврада ўтиришганини кўрдим. Қолганларни эса деярли танимадим. Биз давра тўрига чиқгач, юқоридан оз- моз кузатганим, бизнинг орқамиздан Жасур ва унинг олдида икки аёл, бири ёшроқ бошқаси онаси ёшида бўлганлар кириб келди. Жавлон Мухторовнинг иккинчи хотини Раъно Мухторова эканлигини тахмин юритиш қийин эмас чамамда. Жавоҳир ўтирганимиздан бери қўлимни маҳкам ушлаб олиб, бош бармоғи билан кафтимнинг юза қисмига доиралар чизишни бошлади. Ора -сира менга қараб қўйиб, кулар ва ҳар сафар чиройли эканлигимни эслатарди. Унинг гапларидан юзим қизарсада, мен ҳам майингина табассум билан жавоб берардим. Никоҳимизни рўйхатга оладиган опа узун табрик ва билдришдан сўнг ва ниҳоят никоҳимизни қайд қилганини ва бугундан бошлаб бизни эр-хотин деб эълон қилганини айтди. Ресторант чироқлари ўчиб, келин куёв рақсга тушадиган қўшиқ кулай бошлаганда, Жавоҳир қўлларни белимга қўйиб мени йўналтириб турди ва вальс номи берилган бўлимни бошлаб юбордик.
“Ҳамма бизга қараяпти,“ -дедим паст овозда пичирлаб
“Сенга эмас менга қарашияпти”
“Ҳм?”
“Қандай қилиб бунчалар гўзал қизни кўндирибди дея?”
“Кулдирманг ўзи шундоқ ҳам оёқ қўлим титраяпти “
“Титрамасин на қўлинг, на оёғинг, на у маъсум кўзингдаги кипригинг ва на у нозик қалбинг. Сени умрим етганча ҳар доим эъзозлашга ва севишга сўз бераман”
Кўзларига қараганимда, ёшимни тутолмадим. Бир томчи шошиб яноғимга оқди. Бош бармоғи билан артиб, пешонамдан ўпти. Буни кўрган меҳмонларда жўшқин овоз кўтарилди. Мен ҳеч нарсага қарамай, бахтли эдим. Бугун фақатгина фамилям ўзгармади, бугун ҳаётим, тақдирим ўзгарди. Мусиқа тугагач, ўрнимизга бориб ўтирдик. Юртинг энг машхур санъаткорлари бирин кетин қўшиқ айтишиб, даврани қиздириб туришди. Ўйин кулги авжига чиқгач, Жавоҳирнинг ўртоқлари уни ҳам даврага олиб , рақсга туширишди. У пастга тушмасдан аввал унга Вефа Рақсини ўйнашини сўраганимда, кўзини қисиб кетганди. Ва таниш мусиқа чалишни бошлаганда ритмга мос ҳаракатлар билан юзини менга буриб, рақсга туша бошлади. Кўриниши шунчалик мафтун этадиган даражада эдики, ичимга сиғмай кетаётган туйғулардан бироз қўрқиб қолдим. Ҳечкимга бунчалинк боғланиб қолмаган эдим. Энди эса Жавоҳир менинг оилам, олган нафасимдек бўлиб бораётган эди. Ҳурмат юзасидан мен унга салом солиб турганимда, ўртоқлари қарсак чалиб унга ҳамроҳлик қилишарди. Деярли суратлардан таниганим барча юзлар “оила” аъзоларини бир -бир фарқлай олдим. Ким қайси оила бошлиғи ва ҳакозао. Қайнотам бўлмиш одам икки аёл орасида бўзчининг моккисидай бориб келар, қайнонам бечорани аравачасида рақсга чиқаришганда, униси хотини бир баҳона топиб яқин келар, хуллас манзара менга кундошлик масаласининг қанчалар оғир ва жиддий эканлигини яққол кўрсатиб турганди. Ажралиш, бошқатдан оила қуриш айиб эмас, лекин бировнинг бахти устига келиш ҳеч қандай нарса оқлолмасди. Агар у ерда адолат ва хотинларнинг ҳаққи ҳимояга қилинилмаса аянчли аҳвол. Бир -ора бошқа ёшроқ аёл келиб қўшилди ораларига, унинг кимлигини танимадим.
Бир -ора бошқа ёшроқ аёл келиб қўшилди ораларига, унинг кимлигини танимадим. Лекин Раъно Мухторованинг юзи тушди. Ёш аёл эгилиб қайнонам билан ўпишиб кўришди. Жасурнинг онаси эса орқасини қилиб кетди. Қайнонам ўрнига қайтиб боргач, номалум ёш аёл қайнотам билан сузулиб, худди унинг бир яқини, тўғрироғи хотинидек ҳаракатлар қила бошлади. Жавоҳир рақси тугаб ёнимга келгач,қайнотам ва ўша ёш аёл келиб бизни табриклашди. Аёл менинг қўлимга қимматбаҳолиги билиниб турган бриллиант узук тақди, бирга расмга тушди. Бошқалар қатори танимаганим бу аёлга шунчаки қуруқ табассум билан кифояландим. Қайнотам менга ва ўғлига бахт тилаб бизнинг олдимиздан узоқлашди. Сабрим чидамай Жавоҳирдан сўрадим.
“Ким бу аёл? Қариндошми?”
“Ҳа ҳамда энг яқинидан,”- деди жаҳли чиққанини билдирмасликка уриниб. Қолганини сўрамадим. Аммо ўзи яна жавобини берди.
“Отамнинг янги – учинчи аёли”
Танам музлагандек бўлди. Бой пулдор инсонларнинг зерикканидан бировларга уйланиши оддий ҳолми?
“Биз қарши чиқдик, бир киши отамни қўллаб қувватлагани учун ҳеч ким ҳеч нарса дейолмади”
Нафасимни ичимга ютдим. Сўра олмадим бир кун бу аҳвол менинг ҳам бошимга тушиши мумкинми дея.
“Ойингиз хафа бўлгандир Раъно опани айтмаса ҳам бўлади”
“Отамни қўллаб қувватлаган онам бўлади,” -деганида ҳайрон қолдим ва бу ифода юзимда ҳам пайдо бўлди шекилли, Жавоҳир гапида давом этди. “Раънохонинг овози жуда баланд чиқаётган эди охирги пайтлар. Ҳамма нарсага хўжаин, ҳамма иш унинг айтганидек бўлиши керак бўлиб қўлганди. Шунга отам унга бир жазо кесди. Ҳамма қарши чиқди фақат онам олтин қоидани, яъни кўп хотинли эрининг оқибатини ва кундошига бўлган аламини бошқа хотинга кўниб, дастак бериб олди. Хуллас охиримиз бахайир бўлсин”
“Куни келиб сиз ҳам....?”
“Асло, менинг ундай ниятим ҳам истагим ҳам йўқ. Менинг бирта бошим бор. Отамга ўхшаб хотинлар ва болалари орасида қолишни истамайман. Сен хавотир олма, гўзалим” -дея қўлимни ушлаб тасалли берди. Рақсга тушиш учун пастга тушганда телефонини стол устига қўйиб кетганди. Унинг олдига ўртоқлари келгач, улар билан сўрашар экан телефон экранига бир смс келди.
“Қаттиқ пушаймон бўласиз, сиз учун нималарни қилганимни билсангиз. Кимларга қарши чиққанимни кўрсайдингиз. Мен оиламизга қайтасиз деб умид қилиб яшадим.....” смснинг давомини ўқиёлмадим, чунки экранда шунчаси кўриниб турарди.
Бу смсни ким нега ёзди билмадим. Лекин ичим беҳузур бўлди яна. Хотини деб тахмин қилсамда, шу вазиятда қўлимдан бир нарса келмаслигини билиб турардим. Ўз тўйимда оқ кўйлакда жанжал чиқармаслигим кераклигини, буни ҳеч бўлмаса Муяссар ая Тошпўлат ота ва Жавоҳир энг асосийси кундошлари орасида беҳурмат бўлиб қолмаслиги учун ойижон деган аёлга қарши қилолмас эдим. Сабр тилаб ўзимга, яна тилимни ютдим. Нимани айблаб гапирсанг пешонангда битади дейишарди. Мана бугунгина хаёлимдан ўтган қизиқчи машхур аёл, келинсалом ўқигани келди. Орқа томонга ўтиб устимни алмаштирдим. Зарнигор кучли оғриғи борлиги учун келолмаган эди. Махсус либосимни кийгач, маросим бошланиб келинлик рамзи бўлган саломларни солдим. Охирги кунларда тушларимгача кириб келган бу оқшом ниҳоясига етиб ёр-ёр садолари остида кошонадан чиқиб уйимизга келдик. Қайнонам ва Шоҳиста опа Муяссар аялар, ҳам биз билан келишиб уйда ҳам яна бир муддат ўтиришиб, тўйнинг қандай чиройли ва файзли ўтгани ҳақида суҳбат қилишгач Бахри қайнонамларни уйига олиб бориб қўядиган бўлди.
У кишининг аҳволида бу уйда ҳаракатланиш ва ўз эҳтиёжларни кўриш сал қийинроқ бўлгани учун мажбур уйларига кетарди доим. Муяссар ая эса, биз билан қолди Тошпўлат ота қишлоқдошлари билан қайтган бўлсада, аям эрта тогда йўлга тушишини айтиб қолинг десам ҳам кўнмади. Мен эса Жавоҳир билан хонамиз бўлган ётоқхонага келиб ҳар қанча чарчаган бўлсамда, ювиниб аввал намозимни ўқиб кейин ётоққа кирдим. Жавоҳир бир неча қўнғироқ қилишини айтиб чиқган эди. Мен бошида ухламай кутмоқчи бўлсамда, кўзларимни назорат қилолмадим. Орадан қанча вақт ўтди билмадим, лекин ўткир арча ва лимон аралашма ҳиди, унинг ёнимда эканлигини билдирарди. Янги келин бўлиб эрта тонгда уйғониб нонушта тайёрлаб ,чиройли либосларимни кийим салом солишим кераклини чарчоқдан унутган мен, уйғонганимда ётоқда ёлғиз эдим. Тезда юз бетимни ювиб кийимини алмаштириб пастга тушсам, Муяссар ая ва Жавоҳирнинг ошхонадан овозлари келарди. Қайнонам ҳам уйга келган эканлар. Уятдан ер ёрилса-ю, ерга кириб кетсайдим кошки дедим. Уларнинг ҳаммасига келин салом қилиб юзимдаги ёпинғични бир чеккага олиб қўйдим. Тушунган одамнинг садақаси кетсанг арзирди. Бу ердаги ҳеч ким менга камчилигимни билдирмай, ўзларини билмаганга олиб туришарди. Оила даврасидаги нонушта тугаб тушлик вақтигача уйда ҳеч ким қолмади. Мендан бошқа ҳамма уй- уйига кетди. Жавоҳир эса бир иши борлигини айтиб кечки пайт қайтишини айтганда, ундан яна хотини ҳақида сўрашга иймандим. У мени шунча тушуниб сабрли бўлишга ҳаракат қилса, меннинг қизиқишим ва гап орқасидан қувушим маъқул иш эмас эди. Уйнинг у ёғ бу ёғини бироз тартибга келтириб овқат тайёрлаб қўйдим. Орада ибодатларимни қилиб уйқу босгани сабаб мехмонхона диванида ухлаб қолдим. Эшик очилганини ёки оёқ товушларининг ҳеч бирини эшитганим йўқ токи гавдам ҳавога кўтарилганга қадар. Таниш ҳиддан юзимда кулгу пайдо бўлганини кўрган, эрим менга гап отди.
“Ёлғончи сени, ўзингни уйқуга солиб ётибсан қастдан. Мени келиб кўтариб хонамизга олиб борсин деб”
“Дидиз эмаслигим ёдимга тушиб индамай келганингизга эътибор бермай, ётавердим,”- деб кўзларим очмай.
“Хонага чиқайлик сенга кўрсатаман дидимдагини,” -деганида юзим ловуллаб кетди. Хона эшиги очилиб ёпилди. Менинг қўрқувларим руҳий азобларимнинг эшиги эса ўйлайманки бир умрга берикилди. Чунки орқам ётоқнинг юмшоқ заминига текканда, мен тақдиримга бахтимга ва Аллоҳнинг менга ҳалол қилиб берган жуфтига таслим бўлиб бўлган эдим.
🌪
Руҳсиз бир тана ташир эдим узоқ йиллар. Юрак деган аъзойим, соатга ўхшаб чиқиллаб уриб турган нарса эди, шу пайтгача. Қалбим бир туйғуни танирди, номини кимдир азоб деган яна кимдир синов. Меҳр эса ўрнини бировга муҳтож қолмаслик деб ёздирганди ақлимга. Ёшим 24 лекин 42 ёшли аёлнинг ҳаёт изларини таширдим ўтмишимда. Мақсад ўзимга яраша бир бурда нон топиш. Чегарам деб чизган принтсипларимга содиқ қолиш. Ёмон бир тушдек бошлаган можаром, шавфқатли қўлларда тиниб -тинчиш билан якун топган эди. Ҳар дарднинг дармони, ўша дарднинг туридан дейишарди тушунмасдим. Ақлим, қалбим илк бора бир -бирига қарши чиқмай қўрқоқ ва таъсирчан ёнларини шунчаки унутиб, заҳарга айланган лаънатимдек бўлиб қолган тутқаноғимдан, мени қутқарган одамнинг ёнида, унга боқиб ётар эканман бир тизгинда олган нафасларини санашни бошлагандим. Чарчаган бадани уйқуга кетган бўлсада, унинг аксига менинг қорним очиб бир қўйни ея оладиган даражада иштаҳам очилган эди.
Соат тонга яқинлаша бошлаганида, бомдод намозини баҳона қилиб ўрнимдан турдим. Ювиниш хонасига боргунча бир тилак тушди қалбимга кун келиб, у мени намозга уйғатсин дея. Овоз чиқармай ишларимни ҳал қилиб хонадан чиқдим. Зинадан тушиб борар эканман, хаёлимга лағмон овқати тушиб жуда егим келганди. Интернетдан қандай тайёрланишини кўриб уйдаги масаллиқларга қарадим. Ун камлиги учун тайёрлашдан воз кечсамда, иштаҳам бунга қарши чиқиб тобора оғзим сувлана бошлаганди. Биров келиб, ҳеч умрингда лағмон еганмисан деса, йўқ дейдиган даржада эдим. Чунки бир марта ўзимни мажбурлаб бир- икки қошиқ еб кўриб, кўнглим айнигани учун қайтиб оғзимга солмаган эдим. Лекин ўша икки қошиқдан ёдимда қолган таъмини, ҳозир оч бўридай хохлаб қолгандим. Бино пастидаги дўкон соат 07:00да очилишини билардим. Шунинг учун тезда чўнтагимдан пулни олиб ва қўлимга калитни олиб кўчага чиқдим. Подезддан чиққанда зинада ўтирган болани кўриб аввалига эътибор бермадим фақат ортимдан эшик ёпилгач, тиззасига эгиб қўйиб турган бошини кўтарди.
“Опа, эшикни очиб беринг ичкарига кираман, калитим йўқ эди,” -деганида унга раҳмим келиб эшикни очиб бердим. Рахмат айтиб ичкарига кирди, мен эса нима ниятда чиққан бўлсам, шу ниятда дўконга бориб ортимга қайтдим. Подезд эшигини очиб кирганимда бояги болакай, энди ичкаридаги зинада ўтирганини кўрдим.
“Чиқмадингми уйинга? Лифт ишламаяптими? “- дея сўрадим.
“Ойимни кутаяпман, укам билан кетишувди. Уларнинг ҳам калити йўқ. Мени қолдиришди. Биров кирса ичкарига кириб ол, кейин биз келганда бизга эшикни очасан деганди” болага қараб, раҳмим келди. Бечора оила калитини йўқотиб қўйган бўлса, уйларига қандоқ киришарди?
“Ойингни телефонини биласанми? Юр мен билан чиқ, қўнғироқ қилиб айтамиз. Келишгач тушиб очасан эшикни”
“Биламан”
“Кел унда, мен шошиб телефонимни олмай чиқибман”- дея болакай билан лифтга чиқиб яшайдиган қаватимизнинг рақамига босдим. Ким билади неча соатдан буён кўчада ўтиришгандир дея ўйлаб, лифтдан чиқиб эшикка калитни солиб очганимни биламан
“Қаерда юрибсан? “ -деб бақирган овозни эштишни кутмагандим. Болакай орқамда қолгани учун, Жавоҳир кўрмаганди. Лекин юзидаги жиддий қиёфаси, нимадир қилиб қойганимга, мени ишонтирар даражада эди.
“Қаерда эдинг, деяпман! Телефонингни нега олмадинг?”
“Кўчага чиқгандим,”-дедим пастроқ овозда. Зоя у ҳам жаҳлидан тушса. Шунда Зарнигорнинг бир гапи ёдимга тушди. “Эркакларнинг олийжаноблиги иши битгунча, истаган нарсасини олгач, туф- сассиқ бўласан-у, қоласан,”- деганди. Мен туф- сассиқ мартабасига бир кечада келиб бўлгандим. Ичимдаги Шахзоданинг “шунча харажат қилиб тўй қилди, кутгани бошқа эди топгани бошқа бўлди. Тегаман деган қанча қиз бола бўлса атрофида. Келиб - келиб шунга уйландимми деб пушаймон бўлгандир,” -деганини эшитдим хаёлимда.
“Кўчада ****ники борми бу пайтда?”
Кинояли мийиғимда кулиб, кўзларига тик қарадим.
“Танимаган онамни хабарим бўлмаган органини қидирб чиққаним йўқ. Ун олдим. Телефонимни унутибман. “
Орқамда эшик остонасида қолган болакай олдида ноқулай бўлиб, унга қарадим ва “ Кел, ҳозир қўнғироқ қиламиз ойинга,” -дедимда бир неча қадам ташлаган эдим ва болакайнинг
“Дадажон?” -деган овози эшитиб, оёғим остидаги ер қимирлаб кетгандек бўлди. Орқасидан сув тўфонига ўхшаган бошқа кулфат келди.
“Ўғлим..”
Расмда кичкиналигини кўрган бўлсамда, ҳозир ўзгарганлиги сабаб танимагандим. Жавоҳирнинг бошқа хотинидан бўлган ўғли, унинг юзига қараганимда болакай қошларини чимириб менга қараб турганди. Туш кўрмагандим, эрта тогда кундошимнинг ўғли эшигим тагида ўтиради деб. Гарчи кундош сўзининг луғавий маъноси, бир пайтда бир эрккага хотин ҳисобланган икки аёлга айтилади. Меҳринисодан ажралганини инобатга олсак, эримнинг эски хотини бўларди. Қайнонам ва Раъно Мухторова кундош эди масалан. Лекин мен ва Меҳринисо эмас.
“Сен қачон келдинг? Ким билан келдинг ўғлим ?”
“Ойим билан келгандим, укамнинг хожати келгани учун мени қўйиб кетишди. Калитимиз бўлмаганидан, биров кирса кириб ол дегандилар”
“Ойинга пишириб қўйибдими, бу ерда?”
“Ҳмм, эски хотинга пишириб қўйибдими? Менга келсанг кўпайиш органи,”- дедим ярим ғудирдаб. Ўзимдан бошқа ҳеч ким эшитмади деб ўйладим. Жавоҳир орқасига қараб менга бир ала қараш қилганида, эштадиган одам эшитиб бўлибди дедим. Нима қилишни,нима дейишни,билолмай турдим. Бунақа вазиятда қандай йўл тутилади, қандай эътибор қилинмай кетилади англолмадим. “Ойим сизни бир қ*** топиб бизни ташлаб кетди деди, шунга сизни уйга олиб кетгани келдик,” -деди йиғламсираб болакай. Эшитган ҳақоратимга йиғлайми ёки болакайнинг оғзига уриб берайми? Нима қилсам ҳовуримдан тушардим? Яна ёрдамимга ичимдаги Муяссар аянинг тилидан гапирадиган Шахзода келди. “Ваъда бераётган эдинг болангни қабул қиламан деб, сўзда ваъдалар бериш осон, асл мардлик бошингда тушганда қандай йўл тутишинг,”- деганида ҳар қанча бу гап менга ёқмасада аммо тўғри гап эканлига аминдим.
“Унақа дейилмайди ўғлим, ойинг нотўғри айтибди. Шахзода опанг яхши қиз”
“Яхши қиз эмас. Бақирдингиз ўзим эшитдим. Чунки ойимга ҳам бақириб, бақириб кетардингиз”- деди оқиб турган бурнини енгига артиб. Болакайга раҳмим келсада, ўзи билмай менинг фойдамга гапираётган эди. Демак, Жавоҳир Меҳринисога бақирарди. Ҳмм, Шахзода икки бақиргани билан ўлмайсан деди, бошқа қитмир тарафим. Ёки Меҳринисо билан иши битгандан сўнг, унга ҳам бақирармиди? Уффф, рашк деган иллат бунча ёмон, илон заҳридек қонимда юрибди.
Илонни ёқласанг думи, бўрини ёқласанг қулоғи кўринади деганларидек, очиқ эшик олдига лифтдан икки киши яқинлашди. Бири ёш бола ва иккинчси эримнинг эски хотини Меҳринисо. Расмга қараганда минг чандон гўзал бўлган бу аёлга қараб, мен аёл сифатида ичим кетди. Жавоҳир мен билан эски хотинига қараса, мен Фармон бибинг сотти келини, Меҳринисо эса Нигорага ўхшарди. Унинг кийинишига қараб ўзимнинг устимга қарадим. Меҳринисо кийган кўйлаги мен брендовийман деса, мени пижамага ўхшаган устим ва сочим теппага олиниб лампа шиша қилинган, унинг эса ҳозиргина гўзаллик салонидан чиқиб келганига қасам ичиб билардим, лекин исботлаш мушкул кўринарди.
“Болам, нега индамай кетиб қолдинг? Сенга уйга кетамиз дегандим-а. Кечирасиз, кеча ўртоғимникида ётиб қолгандик. Мен укасини кийинтиргунча, бу ерга келибди.”
Хизмат кўрсатган актрисага қара, агар боласи аввалдан онасини сотиб қўймаганда ишонган бўлардим балки.
“Сен нега ўқраясан нас?!” Нас дегани мен эдим. Инсон қилган ибодати билан мақтанмайди деган эди Тошпўлат ота, лекин ғусул ҳам бир ибодат ва қайси ҳолатларда олиниши кераклигини билардим, унга жавоб беришга шайланганимда, “Ўчир овозингни юри кетдик,” -дея болани олдига солиб эшикдан чиқармоқчи бўлди эски хотинини, менинг эрим.
“Ўчир овозингни юри кетдик,” -дея болани олдига солиб эшикдан чиқармоқчи бўлди эски хотинини, менинг эрим. Лекин аёл эпчиллик қилиб, икки қадамда менга етди ва сочимдан тортиб деворга урганини сезмай қолгандим. Бошим энг кучли зарбаларни олганиданми ёки шунга лойиқман деган тушунчанинг ичимда пайдо бўлишни бошлаганиданми, бошим айланиб оёқда зўрға тургандим. Жавоҳир ғазаб отига минган аёлнинг қўлларидан мени қутқариб, унга ҳеч олдин эшитмаганим овозда ўкирдики, ҳатто мен ҳам айибим бўлмасада, худди айбдордек тир -тир титрашни бошлаган эдим. Жавоҳир бир томонда йиғлаб қолган ўғиллари, бошқа томонда ҳали ҳам мени дунёдаги энг
жирканч ҳақоратлар билан ҳақоратлаб турган Меҳринисони уйдан олиб чиқди. Эшикни синдирадиган даражада қаттиқ ёпиб, улар билан кетди. Турган жойимда ерга чўкдим. Ҳисларим, бу ҳақорат ва зарбаларни ҳаққим эмаслигини айтарди. Сожида опа деган танишим бировга раҳми келганда “Бечора уч кун, кун кўрсин,”-дер эди. Мен бадбахт тўйимнинг иккинчи кунида хўрланиб, кун кўрганим икки кун бўлди. Китобдаги ҳикоялар ҳар доим тўй бўлиб, яхши якун топса, ҳаёт романида эса ишлар бошқача юрарди. Ерга сочилган ун пакетини ҳам олмай, бир амаллаб ётоқ хонамга кирдим. Ўз- ўзимга эслатишим керак бўлган эски қоида бор эди. Эҳ, етим Шахзода сенинг томоғингдан шу кунгача роҳат бир луқма кирдими? Сенга ким қўйибди, кўнгли овқат тусашни. Кўчага чиқмаганимда болакайни кўрмасдим, Жавоҳир жаҳли чиқмасди балким, мен эшитмай дея эски хотини сездирмай четлаштирарди. Аммо банда режа тузар экан, Холиқнинг ўз ўйлаган режалари ишловга аллақачон кириб бўларкан. Кеча кечқурунги уйқусизлигимнинг аламини олиш вақти келганди. Кўрпани бошимгача тортиб ухлашга киришар эканман, шайтон дейдики, булар қаерга кетди? Болаларини деб ярашса, сен нима қиласан? Ўнга- чапга алмашиб ётганда, қайси ора ўйловдан чарчаб ухлаб қолганимни билмай қолдим. Уйқу бир табиб, ундаги тушлар эса баъзан шифобахш ўт, баъзан эса ножўя таъсири бўладиган дори эди. Орада бир-икки кўзим очилиб, атрофга қарашимнинг хожати қолмай ҳали ҳам уйда ёлғиз эканлигимни сезганимдан, индамай ухлайвердим. Мени қандай ҳолатга туширганини билсин, хафа қилганини сезсин дея, бир умр шу ётоқдан чиқмаслигим мумкин эди. Орадан қанча вақт ўтди билмадим, лекин кўча эшигининг устма уст аямай қўнғироғи босилганини эшитиб, ёқар- ёқмас уйғониб, уст бошимни тўғирлаб пастга тушгандим. Эшик кўзидан ҳар эҳтимолга қарши қарадим. Айтиб бўлмасди, у аёл яна қайтиб келган бўлса, мени аниқ бу сафар ўлдирмай қўймасди. Аммо эшикнинг ортида Нодирни яни ҳайдовчилардан бири эканлигини кўрганимда, эшикни аста очиб сўрашдим.
“Тинчликми?”
“Тинчлик келинойи. Онахон сизга эрталабдан бери қўнғироқ қилиб тушолмаган эканлар, акамга ҳам. Уйга меҳмонлар келар экан. Келинлик кийимларингиздан олиб мен билан келар экансиз “ ўтганда қайнонам айтганди фақат бунча можародан унутгандим.
“Акангиз бир нарса демасин?”
“Акамга онахон қўнғироқ қилиб айтибдилар, хабари бор”
“Тушунарли, сиз пастда кутиб туринг чиқаман, “ -дедим ва эшигни ёпдим. Биринчи қилган ишим телефонимни топдим. Овози нега чиқмабди десам, қуввати ўчиб қолган экан. Тезда ювиниш хонасига кириб, юз- қўлимни ювиб чиройли пардоз қилдим. Ичинг қон йиғласада, пардозинг ўрнида бўлиши керак.
Ичинг қон йиғласада, пардозинг ўрнида бўлиши керак. Келинларга хос, кўз устинга тўқроқ ранг билан бўяб, бошимга тожлардан бирини тақдим. Соч учларимни ёйиб олдим. Ўрнимдан тез турганим сабаб бўлдими, қорнимнинг пастига оғриқ кирди. Бугун қайси кунлиги эсимга тушиб, бунинг одатий ҳоллигини англаб, индамай қўя қолдим. Нодир пастда, телефонда гаплашиб турган экан. Мен эшикдан чиқишим билан гўшакни қўйди. Шунча ухлаган бўлсамда, уйқум яна келадиганга ўхшаб, йўлдан қаҳва олишни сўрадим ва Нодир тўхтаб олиб чиқди.
Қайнонамникига етиб келганимизда, уларга бўлган воқеани билдирмасликка қарор бердим. Ўзи шундоқ ҳам хаста аёлга ниманинг шикоятини қилардим. Шоҳиста опа ёрдамчи чақириб, дастурхонни ноз -неъматлар билан тўлдириб ташлашибди. Ёрдам бераман десам кўнмади. Холи қололмадик. Сўраб аҳвол нима эканлигини билиб олсам дегандим. Қайнонам менга қўлида катта қути билан чиқиб
“Қизим кел, сенга ҳаққинг бўлганни бераман,”- деса нима деб ўйлаб ҳам кўрмай ёнига яқинлашдим. Қутти очилиб ичидан оқ ва яшил ёқут тошли занжир, зираги ва узуги билан комплект ярақлаб турган эди. Мен бир он, бунга лойиқ эмасман дея ўйлаб, ўзимни олиб қочмоқчи бўлдим. Фақат қайнонам қўярда қўймай, ҳаммасини тақдирди. Буни кўрган Шоҳиста опа “Бугун кундошлар беллашуви бўлади. Раънохон келади келинлари билан янги *келин келади, “ -деганида кимни назарда турганини билиб, сенинг дардинг дардми Шахзода, сеники эски хотин муаммоси. Қайнонаг эса, эрининг реал хотинлари билан, ҳар доим жангда дедим. Кутилган меҳмонлар келишни бошлаганда, мени ҳаяжон боса бошлади. Қизлар янги турмуш қурганда, умр йўлдоши ва унинг оиласига қарши бироз ҳаяжонда бўлиши одатий ҳол. Бироқ қайнонанг, айниқса қайноналаринг элагидан ўтиш жасорат талаб қиладиган иш, менимча. Эшикдан кирган ҳар кишига алоҳида таъзим бажо келтириб, ҳурматларини ўрнига қўйдим. Ҳар бирига алоҳида- алоҳида салом солдим. Белимни синай деб қолганидан, ҳеч кимнинг хабари йўқ. Кими сохта, қайсиси самимий ичдан табриклаб чиройли тилаклар тиласа “Келин бечора қуриб қоган экан,”- деган гап қулоғимга чалинганда,кўзим ости билан бу гапнинг эгасини таниб олдим. Албатта қариндошининг эрига, хотин бўлган қизни ёқтирмасди Раънохон. Яна атайлаб эшиттириб гапирарди. Ўзимни қўлга олиб чидашим кераклигини уқтириб турдим. Уй қайнонамники бўлмаганда ва булар унинг меҳмони бўмаганда, ўзим билардим. Афсус, тилимни ва юз ифодаларимни жиловлаб туришга мажбур эдим. Ҳамма дастурхонга ўтиргач, дамланган чойдан аста узатар эканман, бугун менинг сабр косамни тўлдириш учун келган қайнотамнинг иккинчи хотини, ҳеч кимга гап бермай гапирарди. “Меҳрихон ҳам келди худога шукур, анча тузалиб қолган. Болаларини олиб юртига қайтди. Эри омон бўлсин, аҳволидан хабардор”
Сокинлик аҳлоқдандир. Шахзода ўзингни тут, бир неча соат сабр қил, ўтиб кетади. Давра атрофида ўтирганлар мени кузатар ва ўзаро пичирлашиб, гаплашиб туришарди. Лекин қасд мошинаси- номи мос тушадиган аёл овози ўчмасди.
“Бошида бироз қийин бўлди, лекин эри кўнглини олди. Бугун болалари билан паркка кетишибди. Келишимдан аввал гаплашдим, бирам хурсанд”
Кўзимга ёш тўлди. Ўзимни бир бахона қилиб, чалғитмоқчи бўлдим. Қайнонам юзимдаги ўзгаришни сезиб, сўз олди.
“Раънохон сизга ҳам сингл келди, муборак бўлсин. Ҳадемай, келиб қолади Фаридахон. Бирам хушмуомала аёл. Ёшда нима бўлса ҳам,” -деган эди, Раънонинг юзи қизил олмадек қизарди.
“Ҳозирги ёшларга ҳайронсан, униси- буниси билан юриб, укага кўз сузиб, акасига тегишади“ -бу гапнинг эгаси Жасурнинг хотини эди. Бу гапни мен ўзимга тордим. Чунки эри менга осилганда, адабини бергандим. Лекин баъзи хотин сифат эркаклар борки, қилмаган ишини қилдим деб мақтанади. Бу меҳмондорчилик номига аҳил оила кўринишида бўлсада, ҳамма белига ханжарини тақиб, тилини чархлаб келишганди.
“Хотини бўлсада, устига келадиган сурбетлар борда-а, фарқи нима акасими, укасими”- деди келининг гапини тасдиқлаб қайнонаси.
“Ҳозирги ёшларга ҳайронсан, униси- буниси билан юриб укага кўз сузиб, акасига тегишади “ -бу гапнинг эгаси Жасурнинг хотини эди. Бу гапни мен ўзимга тордим. Чунки эри менга осилганда, адабини бергандим. Лекин баъзи хотин сифат эркаклар борки, қилмаган ишини қилдим деб мақтанади. Бу меҳмондорчилик номига аҳил оила кўринишида бўлсада, ҳамма белига ханжарини тақиб, тилини чархлаб келишганди.
“Хотини бўлсада, устига келадиган сурбетлар борда-а, фарқи нима акасими, укасими” -деди келининг гапини тасдиқлаб қайнонаси.
“Раънохон ёшлигингизни эслаб, бунча куюнманг. Қон босимингиз ошиб, сахрингиз кўтармасин, сингилжоним” қайнонам гапни боблаб ўзига ёпиштирди.
“Мени ёшлигим-ми? Опагинам мени устимга биров келди яқинда, яна ҳамма қарши чиқсада, бировларнинг гази билан”
“Қайтар дунёда ўргилай. Аллоҳни ишлари, сен бировни устига кел, кун келиб эринг ёшроғини, чиройлироғини сенинг устинга олсин “ даврада совуқ шамол эсгандек бўлди. Қизиғи ҳечким бақир чақир қилмас, сокинлик билан бир -бирига гап отар, нишини суқар яна индамай бир тавоқдан овқат ерди. Чой баҳонасида ошхонага кирдим, ниҳоят Шоҳиста опани ёлғиз учрата олдим.
“Опажон, сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Жавоҳир акам, эски хотини билан муносабати қанақа ҳозир?”
“Муносабатми? Бақир -чақирга бу номни берсанг, билмадим қизим. Сен хавотир олма мен Жавоҳирни ёшлигидан танийман. У ҳаётда икки хотинли бўлмайман деб айтарди ва гапида турадиганга ўхшайди.”
“Мендан ажралиб унга қайтиши мумкинми?”
“Қизим ҳали неча кун бўлди келин бўлганинга? Сен у хотинларни гапига эътибор берма. Улар энергиясини бўшатишга, заҳар сочиб, қувват олишга тўпланиб туришади. Гапларининг ярми мақтаниш, ярмиши дашном “
“Мен ҳам асло иккита оила қуриладиган жойда қололмайман. Сиздан бир нарсани илтимос қилсам бўладими? Билишимча менга ҳамма гап етиб келмайди. Агар эшитиб қолгангиз, Жавоҳир акамнинг ярашганини ёки бошқа бировга уйланганини,сиздан ўтиниб сўрайман мен гаранга ўхшаб юримай. Эшитган куним бу риштани узиб ҳеч кимни чарчатмай, безовта қилмай, тинчгина чиқиб кетаман.”
“Жон қизим, бу гапларинг мени ва опани жуда қаттиқ хафа қилади, ўйлама айтма буларни бошқа. Ол! Чойни олиб кир”
“Хўп, рахмат сизга, яхшиям бор сиз “ янги дамланган чойни олиб, ҳали ҳам қизишиб турган суҳбат даврасига келдим. Навбат билан чойларни тозалаганимда Раънога пиёласини узатар эканман
“Меҳрихонга айтдим, бирта яна туққин деб. Етади шунча йил аза тутгани. Боланинг ўрнини бола бос... вой, вой ёндим,“ -дея бақириб кетди. Чунки ўзимни тутолмай пиёладаги чойни қўлига тўкгандим.
🌱
Ҳар қилмишнинг бир жазоси бўлиши муқарар. Мавжуд мартабасидан фойдаланиб бошқа бировни эзиш, ожизлик белгиси эмасми? Сенга гап қайтара олмайдиган вазиятда турган бировни нафсониятига тегишинг, қанчалар адолатдан? Худди ўз ҳаёти ва танловлари бехато ва олий даражада мукаммал бўлмаганидек. Яна бошқаларни, уларнинг шароити ва тақдирида ёзилганини муҳокама қилиш, ўзини устун қўйган ва ҳар гапни хохлаганига айта оламан дея, ўзида хақ туғдирган ожиз бир банда эканлигини эсидан чиқарган кўринади. Юзидаги важоҳат излари бир ҳамлада мени ўлдиришга тайёрлигини билдириб турсада, аламини, бессонлигимдан бошлаб қаердан келганим билинилмаган, тарбия кўрмагангача борди. Бу гапларни биринчи марта эшитганим йўқ. Унинг жони чойнинг иссиғидан ёнаётган бўлса, менинг юрагим шунча сув серпилгандек бўлаётган эди. Баттар бўл, дедим ичимдан. Кошки, қўлинг ўрнига тилинг куйсайди деб, афсусланмадим десам хато бўлмайди. Келини чопиб совуқ бир нима қидиргани кетди.
Нима ниятда йиғилишган бўлишса, шу ниятда ўтди табдир. Кетгунича кесатиқ гапларини тўхтатмади. Амо мендан кўра, эрига кўпроқ жаҳли чиқди. Чунки янги кундошини кутганди. Келса унга ҳам заҳарини сочсам деб, фақат хабар келди Жавлон Мухторов учинчи хотини билан қўшни давлатга иш билан кетди дея. Э, Раънохон ҳамма гап бошқаларга ақл беришда. Мардлик, ўз бошинга келган дардга индамай туриш. Мехмонлар кетишгач, чарчоқдан оёқларим оғришни бошлади ёки ортиқча гаплар юк бўлиб елкамга минганди.
Қайнонам мен билан бироз гаплашиб, ўғлининг Раъно айтганидек иш қилмаслигига мени ишонтирар экан, ўғлидан эса ҳали ҳам дарак йўқ эди. Аслида бугунги ҳолат, келажак ҳаётим ҳақида очиқ бир наъмуна бўлаётганди. Тўқчилик ваъда қилаётган ҳаётда, эътибор очлиги, ҳузурга ташна ,аҳиликка муҳтож эдик. Ўчиб қолган телефонимни ёқдим, аммо ҳеч қандай жавоб йўқ. Қалбимга ўрнашган шубҳа, янада кучая бошлаганди. Уйга кетмоқчи бўлганимда, қайнонам ва Шоҳиста опа қўярда, қўймай олиб қолишди. Агар ўғли онасига ҳам ўйин ўйнаётган бўлса, ёки ҳабари бўлса онасининг, унда ҳар она боласининг ёнини оларди.
“Шоҳиста опа!” -дея уни чақирганимда.
“Қизим, келса сенга хабар бераман. Сен кириб дамингни ол “ сўзсиз гапимни тушунган одам борлигига хурсанд эдим. Баъзан ўзингни ифода этишга қийналиб, қайси жумлани қаерда ишлатсам деб ҳайрон қолганинга, ичингдан ўтаётган туғёнларни айтмасингдан билган кишига бошқача боғланар экансан. Аввал келганимда яшаган хонамга кириб устимни алмаштирдим. Намозларимни ўқиб бўлгач, дуо қисмида уйқим зўрлик қилиб рўмолимни ҳам ечмай, ўрнимдан турмай, шундоқ жойнамоз бошида бироз узандим. Биргина таянчим бўлган жойда, кўзларим юмилиб куннинг энг оғир кўринишларини унутишни бошлагандим. Тушимда турли тушунарсиз ҳолатлар ва алғов- далғов нарсаларни кўрдим. Кўзлар юмуқлигида кўринадиган кўринишларнинг бир туйғуси бўларди, лекин ҳиди бўлмасди. Аммо тезлик билан мошина ҳайдаганимда ўнгдан- чапга буриб бировлардан қочишга уринганимда, бензиннинг ҳиди тушимга кириши бошқа олам саёҳатига ўхшарди. Узоқ кетмай жар ёқасида тормозни босиб тўхтадим. Қолгани қоронғулик эди. Қулоққа чалинган тиқиртилар овозидан уйғондим. Қаерда ва замоннинг қайси палласи эканлигини эслашга уриниб, бир неча сония бўшлиққа қараб қўйгандек бўлдим. Кеча охири намозимни ўқиб,ўрнимдан туришга эриниб узанганимни эсладим. Аммо ётоққа қандай келиб қолдим? Шунчалик эси паст бўлишим мумкинми? Ёки лунатикка ўхшаб, кўзим юмуқ жойимни топган бўлиш эҳтимолим борми? Деворда осилган соатга қараганимда,соат тонг отишига озроқ қолгани учун тезда туриб ибодатимни қилдим ва хонамдан чиқдим. Шоҳиста опаҳ ар доимгидек ошхонада, қўлида телефон тонг саҳарлаб биров билан қуюқ суҳбатда эди. Менинг келганимни кўриб гўшакни қўйди.
”Яхши дам олдингми қизим?”
“Рахмат, ерда ётиб осмонда уйғондим. Қандай ўрнимга кириб ётганимни эслолмайман,“-дедим ўзим ҳали ҳайратда қолиб.
“Жавоҳиржон олиб қўйгандир. Кеча бировга келиб кетувди. Сени уйғатаман десам индаманг деди, кейин ўзи кириб чиқди. Зарур ишлари бор экан кетди.” Эшитган гапларимдан кайфиятим тушиб кетди. Келиб биргина вазифаси, мени еримга ётқизиш деб билган одам, бир оғиз гапирмай кетаверадими? Бу ишини баттар бўл, Шахзода дегандек қабул қилдим.
“Опа ҳали ухлаяпти. Сен бирор нима еб ол қизим, кейин Нодир сени уйинга олиб борсин эринг шундай деб кетди.”
“Ҳа, мен шунчаки буюмман, кел Шахзода, кет Шахзода. Қорним оч эмас, эрталабдан насибамни олдим,” -дедим-да, ўз хонамга кирдим. Нарсаларимни олиб эшикдан секин чиқиб, Нодирнинг ҳовлида йўқлигидан фойдаланиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демай кўчага чиқдим. Катта кўчагача юриб, йўлда бир мошина тўхтатдим. Уйим деб билган жойнинг манзилини бердим. Калитим борлиги учун омадлими эдим мен? Меҳринисода калити бўлмасада, эримни ёнида тута олди. Кеча куни ва туни билан у билан бирга эди. Менда қуруқ калит бўлса, не фойда. Бир оғиз хабар бериб, қўйишга арзитмади. Уйга кириб, тўғри хонамга бордим. Зинадан чиқар эканман миямга минг хил хаёлни шайтон пичирлай бошлади. Мени онасиникида қолдириб, ўзи ким билади эски хотинини олиб келгандир. Хона эшигини жаҳл билан очганимни сезмай қолдим.
Ётоқда қорнини ерга бериб, юзи дераза томонга ўгирилган одамни кўришни кутмагандим албатта. Уни кўрмасликка олиб кетолмадим. Янада безовта қилмаслик учун секин ҳаракат қилиб, юзига қарамоқчи бўлдим. Қошларини чимириб ётганидан худди авзойи бузуқ одамдек ётарди.
“Жамолимни эслаб қолдингми?” Ўзини уйқуга уриб турган одамнинг овозини эшитиб, бир- икки қадам орқага кетдим.
“Бўлмасамчи? Кўролмай қолганимга, яхшилаб қараб, тўйиб олай дегандим,”- дедим киноя билан.
“Кел яқинроқдан кўр бўлмасам, “- деб қўлимдан тортмоқчи бўлганида, эпчиллик қилиб, хонанинг бошқа томонига қочиб қолдим. Зарнигорни эсладим.
“Шартмас”
“Сен мендан хафа бўлганмисан?”
“Бўлмаслигим керакми?”
“Хафа бўлишинга арзийдиган иш қилганим йўқ” -деди ўрнидан тўғирланиб менга қаратди юзини.
“Тўғри чунки ўз- ўзингиздан бақирмадингиз. Эски хотинингиз билан кетиб қолмадингиз, бир марта бўлса ҳам ҳолимдан хабар олдингиз? Мен ҳаммасини ўйлаб топаяпман, хафа бўлишга арзийдиган ҳеч нарса бўлмади”
“Бақирганим, сўроқсиз кетганинга. Сени кимдан, нимадан қўриқлашни билмай, жинни бўлиб юрган пайтим, индамай чиқиб кетганингдан хавотир олдим. У билан ҳеч қаерга кетганим йўқ. Кўчада мошинага ўтқазиб уйига жўнатдим. Ишларим бор эди. Хабар олишга келсак, телефонингни ёқиб қўйсайдинг, билардинг. Мени кўрмасанг, кўзинга уйқу келмайди десам, ўтирган жойингда ухлаб қолиб биров келдими, сени олиб ўрнинга ётқиздими, устингни ёптими ҳеч хабаринг йўқ. Сен уни буни қўйда нега Нодир кутмай ўзинг чиқиб келдинг? Сенга бир марта бошинга келган кунлар дарс бўлмадими?”
“Бўлмади демак, мен кимман? Бир ўйинчоқми? Ким қаерга кел деса келадиган, кет деса кетадиган.Эрга тегмаганман-ми? Нега мени эрим олиб кетиши ўрнига, бошқа одам олиб келади?”
“Эрингни вақти йўқ бўиши мумкинми?”
“Ухлашга бор.”
“Шахзода асалим, ҳали бир -биримизни унча яхши танимабмиз унда. Мен банд одамман. Режаланмаган ишларим чиқиб қолади. Сени олиб келишни мен айтгандим. Ўзим боя келдим, усти бошим расвоси чиққанди. Ювиниб озгина ҳордиқ чиқармоқчи эдим”
“Яхши, сиз ҳордиқ чиқаринг унда, менинг ишим бор,” -деб хонадан чиқар эканман бир ҳамла билан мени тўхтатди.
“Илтимос, мени қийнама. Осон кунларни бошимдан ўтказмаяпман. Отам оёқ қўлимни боғлаб қўйди. Барча режаларим олт- уст бўлди. Душманларим очиқча ҳужумга ўтди. Сендан фақат озгина сабр ва мени тушунишингни истайман. Куни келиб, бир- биримизни сўзсиз тушунадиган даражага етиб келамиз”