МАЙКЛ ЖЕКСОН.

🕺
У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб, улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини заҳарланмаганини аниқлаб, олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган кравати махсус тайёрланган бўлиб, уйқу вақтида кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто, мабодо керак бўлиб қолса, инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!
Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойда кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!
Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди.
Бу қиссадан хулоса шуки, биз ҳеч нарсага эга эмасмиз. Эга бўлган мулкимиз бор-йўғи бизнинг исми шарифимиз ёзилган баъзи бир қоғозлар, холос. Биз ҳатто ўз ҳаётимизга ҳам молик эмасмиз.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-тавҳид" китобида Аллоҳнинг борлигига энг катта далиллардан бири инсоннинг устидан доимо ўлим ҳукмронлик қилиши, у ҳоҳламасада қариб-қартайиши, бемор бўлиши каби ишлар эканини айтади.
ШУНДАЙ ЭКАН ТУҒЁН НЕЧУН?
┈•❁Хикоя ва Киссалар❁•┈

МАЙКЛ ЖЕКСОН.🕺 - 881533057526

Комментарии

  • 20 мар 2019 17:38
    Бандани эмас Аллохни айтгани булади
  • 20 мар 2019 17:48
    Shuni uchun kechroq kimni mensimaydigan insonlarni kursam gʻashim keladi uzi men qatori u dunyoga ketadigan banda yana kibr qilishiga ulaymi
  • 20 мар 2019 17:59
    Олоетган нафасимиз хам омонат!
  • 20 мар 2019 19:20
    Maykil Jeksonni nima aloqasi bor ,o'lganda tepasida turgande yozishadi ye ,xop o'lgan bosayam nima kere bor o'lgan odami ketidan gapirib *) shunchali aqili yozuvchi ligizdan shuncha odami ichida o'lgan odami ketini k.....siz
  • 20 мар 2019 19:30
    Сизга яна бир бор шу мавзуни укишни тавсия киламан
  • 20 мар 2019 19:36
    Ibrat olish uchun yozilgan bilaman lekn o'lgan odami yozilgani uchun shunaqa aqilsiz sharx qoldirdim :'( nima bosayam o'lgan o'lib  keti orqasidan muxokama qlish notog'ri masmi :-( xurmatli yozuvchi
  • 20 мар 2019 21:28
    Биз факат яратканнинг ихтиеридамиз
  • 20 мар 2019 23:06
    Ха тугри, бандани айтгани эмас худо ни езгани булади, калбраримизга иймон инсоф бер оллохим
  • 21 мар 2019 02:53
    Жудаям чиройли ва маъноли сузлар. Якинда ютуб да Майкл Жексон тирик деб бир журналист аёл оламга жар солди,эмишки уни яшириб куйишган,балким ёлгондир,нима дейишга хам хайронсан киши...
  • 21 мар 2019 06:20
    Бугундан кейин эртага нима булишинихеч Ким билмайди кечкурун етиб эрталаб туроламизми йукми бу елгиз оллохга аен
  • 21 мар 2019 11:15
    Менинг хам 12  та докторим бор .Лекин хаммаси клиникада.
  • 22 мар 2019 17:46
    Кисадан хисани укиш керак  инсон ман шунча умр кураман дейишга ожизлик келади  буни олохдан бошка Амр килаолмайди
  • 23 мар 2019 09:07
    Одамзодни кулида эмас канча яшаши