3-Бўлим.ҚОНГА БОТГАН КАРТАЛАР. 2-қисм.Қолаверса, уй қамоғида эмаслиги,лекин бир имо билан бу кошонақамоққа, эҳтимол, исловатхонагаайланиши нимадир қилишгамажбур этарди.Дастурхон тузатилгач, Усмончиқиб турмоқчи эди, Лобаррўпарасидаги стулни кўрсатди.– Ўтиринг, сизнинг ҳам қорнингизочиб қолди.– Сизга ёқимли иштаҳа, менгаёқимли хизмат, – деди Усмон.– Ўзингиз биласиз, – айёрликниишга солди Лобар, – мажбурлашйўқ... Бир нарсани айтмоқчиман.Овқатланиб бўлсам, меҳмонхонаниайланиб чиқаман, қаршиэмасмисиз?– Бемалол. Лекин дарвоза ёпиқ.Сиз фақат чор атрофи бино бўлмишҳовличада ва ётоқхона-юбильярдхонада кезинишингизмумкин. Бу ерда бошқа ҳеч вақойўқ.– Ажойиботларга қизиқмайман.Менга бу бинонинг тузилиши ёқди.Самарқандда шунақа кичикмеҳмонхоначалар қурмоқчи эдим.Усмон ичида кулимсираганилабларидан хиёл сезилди.Овқатланиб бўлгач, Лобар унингортидан чиқди. Истанбул об-ҳавосиСамарқандникидан илиқроқ эди.Қор ёғиш олдидан бўладиганёқимли ҳаво Лобарнинг юракторларини черта бошлади.– Янги йилга ҳам оз қолди, – дедиЛобар кўкка боқиб.– Кўргани кўзим йўқ, – Усмонайвонга кириб, сигарет ёқди.– Туркияда Янги йилниРождествога тенглаштириб, байрамқилишмайди, деб эшитгандим. Ростэкан-да?– Бизда ҳам Янги йилни каттабайрам қиладиганлар кўп. Оиламизшунақа эди. Эсласам, юрагимқисади.– Бирон кўнгилсизлик бўлганми?– Э, кўнгилсизлик дейсиз... –Усмон жаҳл билан сигарет тортиб,Лобарга таъномуз нигоҳ ташлади. –Сиз ҳақингизда маълумоттўплаганимизда билдикки,ўғлингизнинг сохта ўлимиуюштирилиб, сўнг уни чет элга олибчиқиб кетишган экан. Эрингизниютқазишга ҳам россияликқиморбозлар мажбурлашибди.Қани, айтинг, шу воқеалардан кейинсизни ким деб аташ мумкин?17Жабрдийда аёл! Балки “адашганаёл” ва ҳоказо. Мен эса оиламданбир кунда ажралганман. Онам,опам, сингилларим Янги йил кечасиҳаёт билан видолашдилар. Отамичиб келарди, ишининг тайини йўқэди. Топган арзимас ҳафталигинипеш қилиб, ҳаммамизни безорқилиб юборарди. Ота – улуғ зот, дебтарбиялашган мактабда. Шунингучун отамни одам ўрнида кўрардим,гарчи у чўчқадан баттар бўлса ҳам!Оқибат нима бўлди? Аввал опамни,уни ҳимоя қилишга уринган онамни,кейин эса ҳеч нарсадан бехабар,кўчадаги арча байрамидан кирибкелган сингилларимни пичоқлабташлади. Дунёда шунақа турк яшабўтганига, ўша менинг отамэканлигига ҳануз ишонгимкелмайди. Янги йил байрамини,унинг шарафига кўтариладиганқадаҳларни, уйига маст ҳолдақайтадиган оталарни кўрсам отибташлагим келади. Ичкиликбозлик,даҳрийлик, тўнғиз гўштини ейиш анашунақа оқибатларга олиб келди.Мени ким деб аташ мумкин?Жабрдийда эркакми? Йўқ, менқилган шафқатим учун оғиржазоланган инсонман.– Отангизга нима бўлган?– Мен уни отганман. Ўлган.– Шу шафқатми, Усмон?– Аввалроқ отишим керак эди.Фожиа бўлишини кутиб яшадим.“Онамга, опамга, сингилларимгабир нима бўлса, ўлдираман”,дердим. Фожиа содир этилишинисезган эканман, нега кутганман?!– Қамалмадингизми?– Нега қамалмас эканман! Ўнйилга кесишди. Лекин муддатиданолдин хўжайиним билан биргачиқиб келдим.– Усмон, – деди Лобар бир озжимликдан сўнг, – қамоқда ўтиришқийинми? Мен қамалишданқўрқаман.– Қамоқнинг оти қурсин, – Усмонсигарет қолдиғини чертган эди,қутига тушди. – Бир замонлар қамоқодамларни қурбонлик қилиш учунушлаб туриш мақсадида ихтироқилинган. Кейинчалик жазосиниолсин деб вақтинча қамайбошлашди. Ҳозир эса қамоқданмақсад – одамни қайта тарбиялаш.Ўн, йигирма, ўттиз йил! Кейинодамнинг кимга кераги бор?! –Усмон кулиб юборди. – Эътиборберганмисиз, қамалибчиққанлардан қўрқишади. Фақатайрим шахслар эмас, жамият ҳам.Лобар хоналарни томошақилишни айвондан бошлаган эди,бир шода калит тутган Усмонэргашди. Чор томони бино-ю ўртадафавворали ҳовли. Ўн олтита дамолиш хонаси. Ҳар бир хонада иккикишилик ётоқ дивани, телевизор,аудио-видео техника биланжиҳозланган истироҳат бўлмаси,ҳожатхона ва ювиниш хонаси.Музлатгич, мебеллар, гиламлар ҳам,албатта, энг машҳур фирмаларнингэнг қиммат маҳсулотлари.18– Гапларингизни эшитиб, биржиҳатга эътибор бердим, – дедиЛобар кичик барга кирибкелишганида. – Ичкиликбозликка,чўчқа гўшти ейишга қарши экансизуаммо мафияга хизмат қиларкансиз.Бу ёғи қандоқ бўлди? Динбуюрмаган нарсалардан ҳазарқилдингизми, охиригача ҳазарқилинг-да! Жиноий тўдалар, қимор,ишрат, қотилликлар – барчаси гуноҳмаҳсуллари-ку!– Ҳар ким ўзига кераклисиниолади, – деди Усмон. – Бировсудхўрликни, биров бузуқчиликни,биров хоинликни ёмон кўриб, унгаамал қилмайди. Аммо ўша одамдадин қоралаган бошқа амалларбўлади. Бир одамни биламан.Ичмайди ҳам, чекмайди ҳам. Бироқаёлларга шунчалик ишқибозки, зиноқилиш бўйича Туркияда биринчиўринда турса ажабмас.Лобар Усмонга ҳадиксирабқаради. Ғалати йигит экан.Бунақалардан ҳар нима кутишмумкин. Отасини ўлдирган одамкимсасиз меҳмонхонада ҳимоясизжувонга тажовуз қилмайдими?Балки у мафия топшириғинибажариш учун Лобарни қиморгачаасраб-авайлар? Бироқ унинг ўзиИброҳим давангир бўлиб чиқса-чи?Лобар яна бир марта ҳадик илақараган эди, Усмон:– Менга бирон гапгапирмоқчимисиз? – деб сўради.Телефонга кўзи тушган Лобардеди:– Ҳа, телефон қилмоқчи эдим.– Кимга?– Иброҳим давангирга.– Хўжайин эртага келиб, сиз билангаплашади.Шу пайт Лобарнинг бахтигаУсмоннинг чўнтак телефонижиринглаб қолди. АфтиданЛобардан сир тутадиган гап боршекилли, у ташқарига шошилди.Чиқаётиб Лобарни телефондан наритуришга ишора этди. Аммо Усмонқорасини ўчирган маҳал жувонгўшакка ёпишди ва махсусрақамларни терди, кутганидекхалқаро тармоққа уланган экан.Ҳаял ўтмай Зилоланинг телефониовоз бера бошлади.– Алло, – деди нотаниш киши.– Кечирасиз, Зилолани чақирибберолмайсизми? – Лобар бетоқатбўлиб эшикка кўз югуртирди. Менсинфдошиман.– Янгам бугун Россияга учибкетдилар.– Россияга? Нега?– Худо раҳматли акамнинг уй-жойи, буюмлари, банкда пулиқолган.– Зилоланинг Москвага боришнияти йўқ эди-ку! Ахир, акангизнингўлимида бировларнинг қўли бор,деб гумонсираб ўтирувди. Азалиҳолида шунча узоққа қандайюбординглар?– Дугонаси телефон қилиб,Москвага чақирди. Уйни сотишга,пулларни ундириб, уйга юборишгаваъда берди.19– Москвада дугонаси бор эканми?– Москвалик эмас, ўзимизнингСамарқанддан. Россияга тез-тезбориб туради, бизнесмен аёл. Лобар қўрқинчли, аччиқ бир гапэшитишни сезиб, базўр сўради:– Дугонасининг исминибиласизми?– Ҳа, Москвадан телефонқилгандаям ўзим гаплашдим.Бизникигаям бир неча мартакелган...– Исмини айтсангиз-чи ахир!– Лобар.– Лобар?! – Ўз исмини эшитганжувоннинг аъзои бадани жимирлабкетди. – Мен ҳам... дугонаси... –деди тутилиб. – Янгангизнинг ҳаммадугоналарини танийман. Лекин...Лобар... Узр, у қайси Лобар экан?– Лобар деган дугонаси битта, –ҳайрон бўлди Зилоланинг қайниси,– синфдоши бўлсангиз негабилмайсиз? Ё яна бошқа Лобарбормикан? Яқинда Россияга,касалхонадаги эрининг ёнига кетганЛобар-да! Билсангиз, унинг ўғлиўлган эди, ўтган ҳафта қабриэксгумация қилинди, қабр бўм-бўшчиқди.– Сиздан сўнг телефонда Зилола убилан гаплашдими?– Гаплашмаса кетармиди?– Нималар деганиниайтолмайсизми?Шу лаҳзада остонада Усмон пайдобўлди. Лобар гўшакни жойигақўйиб, шифтга илинган шайтонваччақиёфасидаги туморга қаради:– Ишқилиб, анави рамзларингэмасми?Усмон қовоғини уюб,шайтонваччага эмас, телефонгаўқрайди.* * *Лобар уйғонганида, Усмоннонушта тайёрлаб қўйганди.Туркиядаги иккинчи кун тинч вабехавотир бошланди. Фақатчошгоҳга яқин кимдир дарвозанитақиллатганда Усмоннинг кўзларидахавотир сезилди. Шундагина Лобарунинг битта эмас, иккита “Макаров”тўппончаси билан қуролланганиникўриб қолди. Келган одаммеҳмонхонада муқаддам дам олибкетган мижоз экан.Усмон унга меҳмонхона ўн кунишламаслигини айтиб, бошқаманзилни берди.– Битта мен учун меҳмонхонаниёпиш шартмиди? – деди Лобар.– Хўжайиннинг буйруғи шундай.– Бу жой менга ишратхонаниэслатаяпти.Усмон ўзгача таажжуб илаЛобардан кўз узолмай қолди.– Хоним, сиз ишратхонадабўлганмисиз?– Йўқ, – кулди Лобар. –Меҳмонхонангиз аслидаисловатхона вазифасинибажаришини хоналардаги нарсаларжойлашуви айтиб турибди.Меҳмонни бунақа жойда яшашгамажбур қилиш яхши эмас.20Усмон бу гапга қарши ҳеч нарсадемади. Бир оз ўтгач, чўнтактелефони жиринглаб, аллакимбилан гаплашиб олгач, Лобарнингёнига қайтди.– Хўжайин бугун ҳамкелолмайдилар, қиморгатайёргарлик фақат сиз биланшуғулланиш дегани эмас. Бизнитушунарсиз, хоним.– Яна қачонгача қамалибўтираман? Аниқроқайтолмайсизми?– Ярим соат.– Тушунмадим.– Биз ярим соатдан сўнг йўлгачиқамиз, – жилмайди Усмон. –Иброҳим давангир деган улуғ зотгақарашли меҳмонхоналарни,ресторанларни ва албатта,ишратхоналарни бориб кўрасиз.Аммо, айтиб қўяй, исловатхонадаСамарқанддан келган қизларниучратганингизда гаплашмайсиз,ўзингизни таништирмайсиз.– Бунинг менга нима кераги бор?!Иккови қора “БМВ”га ўтиришди.Аллақаердан пайдо бўлган иккийигит дарвозани ичкариданберкитишиб, пост алмашдилар.Кун бугун ҳам илиқ эди. ЛобарИстанбул манзараларига боқиб,Қувонни ўйлади. У шу ерда, шуатрофда. “Нега мураккаб тақдирлиаёллар кўпинча ўзларидан ёшэркакларга кўнгил беришади? –ўйлади Лобар. – Абдулла ака эндимен билан яшамаслиги аниқ. Учинчиэрдан ажралмасдан туриб, тўртинчиэркакка боғланиб қолишимнимадан экан-а? Муҳаббатми?Наҳотки, севги деганлари шу бўлса?Уят- андишани билмаса...”Лобар илдамлаётган машинаборган сари фоҳишахонагаяқинлашаётганини, у ерда эса Қувонва Зилолани учратишини хаёлигаҳам келтирмай, юракдан энтикибқўйди.Ярим соатдан сўнг бир бинотагида тўхтадилар. Турли маркадагимашиналар баланд девор пойиниискаб турардилар. Эскича усулдақурилган икки қаватли кўҳнаиморатнинг нариги томонида, ҳовлитўрида замонавий уч хонали биноҳам кўзга ташланарди.– Бир вақтлар бизлар бу ерданўтишга қўрқардик, – деди Усмон. –Сатанг хотинлар ушлаб олса,ичкарига киргизишиб, хоналаригақамаб қўйишади, уч-тўрт кунчиқармайди, кийимларимизниямбермайди, деб ишонардик. Хоним,бугунги кунда бу даргоҳда битлиқифоҳишаларни эмас, дунёгўзалларини учратасиз. Худо ҳаққи,уларни фоҳиша дейишга ҳам тилбормайди.Лобар кираверишдаги эркакларгаэътибор қилди. Улар Лобарга суқбилан қараб қўйишди, айримлариэса “аёл қўшмачи, шекилли, қизлариқаерда экан?” деган мазмундаУсмоннинг машинасига разм солабошлашди.21Меҳмонхона ҳодимлариУсмоннинг истиқболига чопибкелишган эди, у Лобарни кўрсатди.– Бу хоним хўжайиннинг мўътабармеҳмони бўлади. Универсалмеҳмонхонамиз билан танишишмақсадида ташриф буюрди.Таъбини хира қиладиган бироннарсани кўрса, мендан хафабўлманглар.Ходимлардан бири Усмоннингқулоғига алланималарнишивирлаган эди, дакки эшитди:– Аҳмоқ, гулсиз чаманнингнимасини томоша қилади?!Шундан сўнг мўйловли, укки кўзбир йигит олдиларига тушиб,таништира бошлади:– Бу бино шаҳримизнинг қадимийбиноларидан бири. Жуда кўп мартақўлдан-қўлга ўтган, лекин бу ердаистиқомат қилувчилар, аниқроғи,ишловчилар ўзгармай қолаверган...– Янаям аниқроғи, касблариўзгармай қолаверган, – қўшимчақилди Усмон.Мўйловли йигит асло хижолатчекмай давом этди:– Универсал меҳмонхона дегандаёмон хаёлга бормаслик керак. Бизресторан, бар, бильярдхона, саунава ниҳоят меҳмонхона мажмуасиниташкил этганмиз. Албатта, бумасканда казино йўқ. Овқатланишва дам олиш қимор биланкелишолмайди.Мўйловли “гид” рестораннинг ҳарбир хонасини кўрсатмоқчи эди,Усмон эътироз билдирди:– Бунақада чарчаб қоламиз, бизнафақат меҳмонхонани, хўжайингақарашли виллани ҳам кўришимизкерак.Улар уч қаватли бинога кирибкелишганида илиқ ва хушбўй ҳавоюзларига урилди. Эшик оғасисуҳбатлашиб ўтирган қизга жавоббериб, буларга йўл кўрсатди.– Иккигами? – деб сўрадиУсмондан.– Биз туристлармиз,кўрмаяпсанми? – луқма ташладимафиячи. – Биринчидан бошлаймиз.Лобар бояги қизнинг ортидантикилиб қолди. Усмон неларниўйлаётганини тахмин қилиб, деди:– Кимнинг фарзанди экан, негағунчалик чоғидан эркакларга хизматқилаяпти, умрбод фоҳиша бўлибяшайдими, деган хаёлга борманг.Кўпчилиги вақтинчалик келганқизлар. Ҳеч ким уларни хор қилибқўймайди. Газеталар ахлоқбузилиши деб бонг урса-да, аслидамижозларда ҳам, қизларда ҳамахлоҳ доирасидан четга чиқиш йўқ.Итдай хўрлаш, уриш, сўкиш,гуруҳбозлик ҳолатларига йўлқўйилмайди. Ишонасизми, етмишйилдан бери меҳмонхонадабиронтаям қиз ўлдирилмаган.Ташқари оламда эса... – Усмонтутилиб қолди, афтидан у яна ўзоиласини эслаган эди, – ...биласиз,қанча қизлар ваҳшийлик қурбонибўлишди.– Фаҳшни оқлаш сизга ярашмасэкан, – деди Лобар.– Мен меҳмонхонамиз ҳаётинигапираяпман, холос, – Усмон соатигақаради. – Олимларга ўхшаб игнадектешикдан туяларни ўтказмайман.Бир фоҳишани оқлаш минглабфоҳишаларни бегуноҳ қилибкўрсатиш эмас.
📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР.
3-Бўлим.
ҚОНГА БОТГАН КАРТАЛАР. 2-қисм.
Қолаверса, уй қамоғида эмаслиги,
лекин бир имо билан бу кошона
қамоққа, эҳтимол, исловатхонага
айланиши нимадир қилишга
мажбур этарди.
Дастурхон тузатилгач, Усмон
чиқиб турмоқчи эди, Лобар
рўпарасидаги стулни кўрсатди.
– Ўтиринг, сизнинг ҳам қорнингиз
очиб қолди.
– Сизга ёқимли иштаҳа, менга
ёқимли хизмат, – деди Усмон.
– Ўзингиз биласиз, – айёрликни
ишга солди Лобар, – мажбурлаш
йўқ... Бир нарсани айтмоқчиман.
Овқатланиб бўлсам, меҳмонхонани
айланиб чиқаман, қарши
эмасмисиз?
– Бемалол. Лекин дарвоза ёпиқ.
Сиз фақат чор атрофи бино бўлмиш
ҳовличада ва ётоқхона-ю
бильярдхонада кезинишингиз
мумкин. Бу ерда бошқа ҳеч вақо
йўқ.
– Ажойиботларга қизиқмайман.
Менга бу бинонинг тузилиши ёқди.
Самарқандда шунақа кичик
меҳмонхоначалар қурмоқчи эдим.
Усмон ичида кулимсирагани
лабларидан хиёл сезилди.
Овқатланиб бўлгач, Лобар унинг
ортидан чиқди. Истанбул об-ҳавоси
Самарқандникидан илиқроқ эди.
Қор ёғиш олдидан бўладиган
ёқимли ҳаво Лобарнинг юрак
торларини черта бошлади.
– Янги йилга ҳам оз қолди, – деди
Лобар кўкка боқиб.
– Кўргани кўзим йўқ, – Усмон
айвонга кириб, сигарет ёқди.
– Туркияда Янги йилни
Рождествога тенглаштириб, байрам
қилишмайди, деб эшитгандим. Рост
экан-да?
– Бизда ҳам Янги йилни катта
байрам қиладиганлар кўп. Оиламиз
шунақа эди. Эсласам, юрагим
қисади.
– Бирон кўнгилсизлик бўлганми?
– Э, кўнгилсизлик дейсиз... –
Усмон жаҳл билан сигарет тортиб,
Лобарга таъномуз нигоҳ ташлади. –
Сиз ҳақингизда маълумот
тўплаганимизда билдикки,
ўғлингизнинг сохта ўлими
уюштирилиб, сўнг уни чет элга олиб
чиқиб кетишган экан. Эрингизни
ютқазишга ҳам россиялик
қиморбозлар мажбурлашибди.
Қани, айтинг, шу воқеалардан кейин
сизни ким деб аташ мумкин?17
Жабрдийда аёл! Балки “адашган
аёл” ва ҳоказо. Мен эса оиламдан
бир кунда ажралганман. Онам,
опам, сингилларим Янги йил кечаси
ҳаёт билан видолашдилар. Отам
ичиб келарди, ишининг тайини йўқ
эди. Топган арзимас ҳафталигини
пеш қилиб, ҳаммамизни безор
қилиб юборарди. Ота – улуғ зот, деб
тарбиялашган мактабда. Шунинг
учун отамни одам ўрнида кўрардим,
гарчи у чўчқадан баттар бўлса ҳам!
Оқибат нима бўлди? Аввал опамни,
уни ҳимоя қилишга уринган онамни,
кейин эса ҳеч нарсадан бехабар,
кўчадаги арча байрамидан кириб
келган сингилларимни пичоқлаб
ташлади. Дунёда шунақа турк яшаб
ўтганига, ўша менинг отам
эканлигига ҳануз ишонгим
келмайди. Янги йил байрамини,
унинг шарафига кўтариладиган
қадаҳларни, уйига маст ҳолда
қайтадиган оталарни кўрсам отиб
ташлагим келади. Ичкиликбозлик,
даҳрийлик, тўнғиз гўштини ейиш ана
шунақа оқибатларга олиб келди.
Мени ким деб аташ мумкин?
Жабрдийда эркакми? Йўқ, мен
қилган шафқатим учун оғир
жазоланган инсонман.
– Отангизга нима бўлган?
– Мен уни отганман. Ўлган.
– Шу шафқатми, Усмон?
– Аввалроқ отишим керак эди.
Фожиа бўлишини кутиб яшадим.
“Онамга, опамга, сингилларимга
бир нима бўлса, ўлдираман”,
дердим. Фожиа содир этилишини
сезган эканман, нега кутганман?!
– Қамалмадингизми?
– Нега қамалмас эканман! Ўн
йилга кесишди. Лекин муддатидан
олдин хўжайиним билан бирга
чиқиб келдим.
– Усмон, – деди Лобар бир оз
жимликдан сўнг, – қамоқда ўтириш
қийинми? Мен қамалишдан
қўрқаман.
– Қамоқнинг оти қурсин, – Усмон
сигарет қолдиғини чертган эди,
қутига тушди. – Бир замонлар қамоқ
одамларни қурбонлик қилиш учун
ушлаб туриш мақсадида ихтиро
қилинган. Кейинчалик жазосини
олсин деб вақтинча қамай
бошлашди. Ҳозир эса қамоқдан
мақсад – одамни қайта тарбиялаш.
Ўн, йигирма, ўттиз йил! Кейин
одамнинг кимга кераги бор?! –
Усмон кулиб юборди. – Эътибор
берганмисиз, қамалиб
чиққанлардан қўрқишади. Фақат
айрим шахслар эмас, жамият ҳам.
Лобар хоналарни томоша
қилишни айвондан бошлаган эди,
бир шода калит тутган Усмон
эргашди. Чор томони бино-ю ўртада
фавворали ҳовли. Ўн олтита дам
олиш хонаси. Ҳар бир хонада икки
кишилик ётоқ дивани, телевизор,
аудио-видео техника билан
жиҳозланган истироҳат бўлмаси,
ҳожатхона ва ювиниш хонаси.
Музлатгич, мебеллар, гиламлар ҳам,
албатта, энг машҳур фирмаларнинг
энг қиммат маҳсулотлари.18
– Гапларингизни эшитиб, бир
жиҳатга эътибор бердим, – деди
Лобар кичик барга кириб
келишганида. – Ичкиликбозликка,
чўчқа гўшти ейишга қарши экансизу
аммо мафияга хизмат қиларкансиз.
Бу ёғи қандоқ бўлди? Дин
буюрмаган нарсалардан ҳазар
қилдингизми, охиригача ҳазар
қилинг-да! Жиноий тўдалар, қимор,
ишрат, қотилликлар – барчаси гуноҳ
маҳсуллари-ку!
– Ҳар ким ўзига кераклисини
олади, – деди Усмон. – Биров
судхўрликни, биров бузуқчиликни,
биров хоинликни ёмон кўриб, унга
амал қилмайди. Аммо ўша одамда
дин қоралаган бошқа амаллар
бўлади. Бир одамни биламан.
Ичмайди ҳам, чекмайди ҳам. Бироқ
аёлларга шунчалик ишқибозки, зино
қилиш бўйича Туркияда биринчи
ўринда турса ажабмас.
Лобар Усмонга ҳадиксираб
қаради. Ғалати йигит экан.
Бунақалардан ҳар нима кутиш
мумкин. Отасини ўлдирган одам
кимсасиз меҳмонхонада ҳимоясиз
жувонга тажовуз қилмайдими?
Балки у мафия топшириғини
бажариш учун Лобарни қиморгача
асраб-авайлар? Бироқ унинг ўзи
Иброҳим давангир бўлиб чиқса-чи?
Лобар яна бир марта ҳадик ила
қараган эди, Усмон:
– Менга бирон гап
гапирмоқчимисиз? – деб сўради.
Телефонга кўзи тушган Лобар
деди:
– Ҳа, телефон қилмоқчи эдим.
– Кимга?
– Иброҳим давангирга.
– Хўжайин эртага келиб, сиз билан
гаплашади.
Шу пайт Лобарнинг бахтига
Усмоннинг чўнтак телефони
жиринглаб қолди. Афтидан
Лобардан сир тутадиган гап бор
шекилли, у ташқарига шошилди.
Чиқаётиб Лобарни телефондан нари
туришга ишора этди. Аммо Усмон
қорасини ўчирган маҳал жувон
гўшакка ёпишди ва махсус
рақамларни терди, кутганидек
халқаро тармоққа уланган экан.
Ҳаял ўтмай Зилоланинг телефони
овоз бера бошлади.
– Алло, – деди нотаниш киши.
– Кечирасиз, Зилолани чақириб
беролмайсизми? – Лобар бетоқат
бўлиб эшикка кўз югуртирди. Мен
синфдошиман.
– Янгам бугун Россияга учиб
кетдилар.
– Россияга? Нега?
– Худо раҳматли акамнинг уй-
жойи, буюмлари, банкда пули
қолган.
– Зилоланинг Москвага бориш
нияти йўқ эди-ку! Ахир, акангизнинг
ўлимида бировларнинг қўли бор,
деб гумонсираб ўтирувди. Азали
ҳолида шунча узоққа қандай
юбординглар?
– Дугонаси телефон қилиб,
Москвага чақирди. Уйни сотишга,
пулларни ундириб, уйга юборишга
ваъда берди.19
– Москвада дугонаси бор эканми?
– Москвалик эмас, ўзимизнинг
Самарқанддан. Россияга тез-тез
бориб туради, бизнесмен аёл. Лобар қўрқинчли, аччиқ бир гап
эшитишни сезиб, базўр сўради:
– Дугонасининг исмини
биласизми?
– Ҳа, Москвадан телефон
қилгандаям ўзим гаплашдим.
Бизникигаям бир неча марта
келган...
– Исмини айтсангиз-чи ахир!
– Лобар.
– Лобар?! – Ўз исмини эшитган
жувоннинг аъзои бадани жимирлаб
кетди. – Мен ҳам... дугонаси... –
деди тутилиб. – Янгангизнинг ҳамма
дугоналарини танийман. Лекин...
Лобар... Узр, у қайси Лобар экан?
– Лобар деган дугонаси битта, –
ҳайрон бўлди Зилоланинг қайниси,
– синфдоши бўлсангиз нега
билмайсиз? Ё яна бошқа Лобар
бормикан? Яқинда Россияга,
касалхонадаги эрининг ёнига кетган
Лобар-да! Билсангиз, унинг ўғли
ўлган эди, ўтган ҳафта қабри
эксгумация қилинди, қабр бўм-бўш
чиқди.
– Сиздан сўнг телефонда Зилола у
билан гаплашдими?
– Гаплашмаса кетармиди?
– Нималар деганини
айтолмайсизми?
Шу лаҳзада остонада Усмон пайдо
бўлди. Лобар гўшакни жойига
қўйиб, шифтга илинган шайтонвачча
қиёфасидаги туморга қаради:
– Ишқилиб, анави рамзларинг
эмасми?
Усмон қовоғини уюб,
шайтонваччага эмас, телефонга
ўқрайди.
* * *
Лобар уйғонганида, Усмон
нонушта тайёрлаб қўйганди.
Туркиядаги иккинчи кун тинч ва
бехавотир бошланди. Фақат
чошгоҳга яқин кимдир дарвозани
тақиллатганда Усмоннинг кўзларида
хавотир сезилди. Шундагина Лобар
унинг битта эмас, иккита “Макаров”
тўппончаси билан қуролланганини
кўриб қолди. Келган одам
меҳмонхонада муқаддам дам олиб
кетган мижоз экан.
Усмон унга меҳмонхона ўн кун
ишламаслигини айтиб, бошқа
манзилни берди.
– Битта мен учун меҳмонхонани
ёпиш шартмиди? – деди Лобар.
– Хўжайиннинг буйруғи шундай.
– Бу жой менга ишратхонани
эслатаяпти.
Усмон ўзгача таажжуб ила
Лобардан кўз узолмай қолди.
– Хоним, сиз ишратхонада
бўлганмисиз?
– Йўқ, – кулди Лобар. –
Меҳмонхонангиз аслида
исловатхона вазифасини
бажаришини хоналардаги нарсалар
жойлашуви айтиб турибди.
Меҳмонни бунақа жойда яшашга
мажбур қилиш яхши эмас.20
Усмон бу гапга қарши ҳеч нарса
демади. Бир оз ўтгач, чўнтак
телефони жиринглаб, аллаким
билан гаплашиб олгач, Лобарнинг
ёнига қайтди.
– Хўжайин бугун ҳам
келолмайдилар, қиморга
тайёргарлик фақат сиз билан
шуғулланиш дегани эмас. Бизни
тушунарсиз, хоним.
– Яна қачонгача қамалиб
ўтираман? Аниқроқ
айтолмайсизми?
– Ярим соат.
– Тушунмадим.
– Биз ярим соатдан сўнг йўлга
чиқамиз, – жилмайди Усмон. –
Иброҳим давангир деган улуғ зотга
қарашли меҳмонхоналарни,
ресторанларни ва албатта,
ишратхоналарни бориб кўрасиз.
Аммо, айтиб қўяй, исловатхонада
Самарқанддан келган қизларни
учратганингизда гаплашмайсиз,
ўзингизни таништирмайсиз.
– Бунинг менга нима кераги бор?!
Иккови қора “БМВ”га ўтиришди.
Аллақаердан пайдо бўлган икки
йигит дарвозани ичкаридан
беркитишиб, пост алмашдилар.
Кун бугун ҳам илиқ эди. Лобар
Истанбул манзараларига боқиб,
Қувонни ўйлади. У шу ерда, шу
атрофда. “Нега мураккаб тақдирли
аёллар кўпинча ўзларидан ёш
эркакларга кўнгил беришади? –
ўйлади Лобар. – Абдулла ака энди
мен билан яшамаслиги аниқ. Учинчи
эрдан ажралмасдан туриб, тўртинчи
эркакка боғланиб қолишим
нимадан экан-а? Муҳаббатми?
Наҳотки, севги деганлари шу бўлса?
Уят- андишани билмаса...”
Лобар илдамлаётган машина
борган сари фоҳишахонага
яқинлашаётганини, у ерда эса Қувон
ва Зилолани учратишини хаёлига
ҳам келтирмай, юракдан энтикиб
қўйди.
Ярим соатдан сўнг бир бино
тагида тўхтадилар. Турли маркадаги
машиналар баланд девор пойини
искаб турардилар. Эскича усулда
қурилган икки қаватли кўҳна
иморатнинг нариги томонида, ҳовли
тўрида замонавий уч хонали бино
ҳам кўзга ташланарди.
– Бир вақтлар бизлар бу ердан
ўтишга қўрқардик, – деди Усмон. –
Сатанг хотинлар ушлаб олса,
ичкарига киргизишиб, хоналарига
қамаб қўйишади, уч-тўрт кун
чиқармайди, кийимларимизниям
бермайди, деб ишонардик. Хоним,
бугунги кунда бу даргоҳда битлиқи
фоҳишаларни эмас, дунё
гўзалларини учратасиз. Худо ҳаққи,
уларни фоҳиша дейишга ҳам тил
бормайди.
Лобар кираверишдаги эркакларга
эътибор қилди. Улар Лобарга суқ
билан қараб қўйишди, айримлари
эса “аёл қўшмачи, шекилли, қизлари
қаерда экан?” деган мазмунда
Усмоннинг машинасига разм сола
бошлашди.21
Меҳмонхона ҳодимлари
Усмоннинг истиқболига чопиб
келишган эди, у Лобарни кўрсатди.
– Бу хоним хўжайиннинг мўътабар
меҳмони бўлади. Универсал
меҳмонхонамиз билан танишиш
мақсадида ташриф буюрди.
Таъбини хира қиладиган бирон
нарсани кўрса, мендан хафа
бўлманглар.
Ходимлардан бири Усмоннинг
қулоғига алланималарни
шивирлаган эди, дакки эшитди:
– Аҳмоқ, гулсиз чаманнинг
нимасини томоша қилади?!
Шундан сўнг мўйловли, укки кўз
бир йигит олдиларига тушиб,
таништира бошлади:
– Бу бино шаҳримизнинг қадимий
биноларидан бири. Жуда кўп марта
қўлдан-қўлга ўтган, лекин бу ерда
истиқомат қилувчилар, аниқроғи,
ишловчилар ўзгармай қолаверган...
– Янаям аниқроғи, касблари
ўзгармай қолаверган, – қўшимча
қилди Усмон.
Мўйловли йигит асло хижолат
чекмай давом этди:
– Универсал меҳмонхона деганда
ёмон хаёлга бормаслик керак. Биз
ресторан, бар, бильярдхона, сауна
ва ниҳоят меҳмонхона мажмуасини
ташкил этганмиз. Албатта, бу
масканда казино йўқ. Овқатланиш
ва дам олиш қимор билан
келишолмайди.
Мўйловли “гид” рестораннинг ҳар
бир хонасини кўрсатмоқчи эди,
Усмон эътироз билдирди:
– Бунақада чарчаб қоламиз, биз
нафақат меҳмонхонани, хўжайинга
қарашли виллани ҳам кўришимиз
керак.
Улар уч қаватли бинога кириб
келишганида илиқ ва хушбўй ҳаво
юзларига урилди. Эшик оғаси
суҳбатлашиб ўтирган қизга жавоб
бериб, буларга йўл кўрсатди.
– Иккигами? – деб сўради
Усмондан.
– Биз туристлармиз,
кўрмаяпсанми? – луқма ташлади
мафиячи. – Биринчидан бошлаймиз.
Лобар бояги қизнинг ортидан
тикилиб қолди. Усмон неларни
ўйлаётганини тахмин қилиб, деди:
– Кимнинг фарзанди экан, нега
ғунчалик чоғидан эркакларга хизмат
қилаяпти, умрбод фоҳиша бўлиб
яшайдими, деган хаёлга борманг.
Кўпчилиги вақтинчалик келган
қизлар. Ҳеч ким уларни хор қилиб
қўймайди. Газеталар ахлоқ
бузилиши деб бонг урса-да, аслида
мижозларда ҳам, қизларда ҳам
ахлоҳ доирасидан четга чиқиш йўқ.
Итдай хўрлаш, уриш, сўкиш,
гуруҳбозлик ҳолатларига йўл
қўйилмайди. Ишонасизми, етмиш
йилдан бери меҳмонхонада
биронтаям қиз ўлдирилмаган.
Ташқари оламда эса... – Усмон
тутилиб қолди, афтидан у яна ўз
оиласини эслаган эди, – ...биласиз,
қанча қизлар ваҳшийлик қурбони
бўлишди.
– Фаҳшни оқлаш сизга ярашмас
экан, – деди Лобар.
– Мен меҳмонхонамиз ҳаётини
гапираяпман, холос, – Усмон соатига
қаради. – Олимларга ўхшаб игнадек
тешикдан туяларни ўтказмайман.
Бир фоҳишани оқлаш минглаб
фоҳишаларни бегуноҳ қилиб
кўрсатиш эмас.
кўтарилишганда, ногоҳон аёл
қичқириғи эшитилди. Йўлак ўн
қадамлар нарида чапга қайирилган
эди, шунинг учун жабрдийда
кўринмади.
– Бу нимаси? – Лобарнинг ранг-
қути учди. – Истанбулнинг қоқ
марказида куппа-кундузи...
Усмон ялт этиб мўйловли ходимга
қаради, мўйловли эса каловланиб,
гоҳ йўлак бурилишига, гоҳ Усмонга
нигоҳ ташлагач, чопиб кетди. Чарс-
чурс эшитилган шапалоқлардан сўнг
Лобар ҳам ўзини босолмади:
Усмоннинг тортқилашига-да
тўхтамай йўлак бурилишига етди.
Кўз олдида ачинарли манзара
намоён бўлди: икки эркак (биттаси
мўйловли ходим) ички кийимдаги
сочлари тўзғиган жувонни
бурчакдаги хонага тортқилашга
уринар, жувон бечора жон- жаҳди
билан ўзини ҳар ёнга отиб, ақл
бовар қилмас даражада қаршилик
кўрсатарди.
– Тегманглар унга! – бақирди
Лобар. – Қўйиб юборинглар!
Жувон энди Лобар томон
юлқинди ва... ҳеч кутилмаганда
ғайритабиий овозда, томоғи
йиртилгудек:
– Ло-об-а-ар!!! – деб қичқирди.
Эси оғиб қолган кишининг таниб
бўлмас даражада ўзгарган овози
даставвал нотаниш туюлди. Усмон
зудлик билан орқага, биринчи
қаватга етаклаб тушираётганида
Лобар юз берган ҳодисадан
бутунлай карахт эди. “У мени
таниди! – деб ўйлаб борарди. –
Туркиядаги аллақайси
исловатхонада аёл менинг номимни
айтиб чинқирди!.. Тўхта-тўхта! Уни
шу ҳолда қандай ташлаб кетаман?!
Юртдошимни, ҳимоясиз ҳолдаги
аёлни!.. Ўзи ким экан у? Исмимни
айтганини эшитдим-ку...”.
Лобар биринчи қават йўлагига
тушишган маҳал Усмонни тўхтатди.
– У билан гаплашмасам
бўлмайди! – деди ўтинч оҳангида. –
Шундоқ ташлаб кетолмайман.
– Нега гапга тушунмайсиз,
хоним!..
– Ўзингиз гапга тушунмаяпсиз.
Ахир, мени таниди.
– Ўша аёл, мен сизга айтсам,
меҳмонхона ходимаси,
билдингизми?! Сизнинг асабингизни
синаш учун хўжайиндан ана шундай
томоша кўрсатиш ҳақида буйруқ
олгандик. “Зўрланаётган аёл” саҳна
кўринишини тайёрладик,
имтиҳондан ўтолмадингиз. Сизга
айтгандим, меҳмонхонада таниш
қизларни учратиб қолсангиз,
бепарво бўлиш кераклигини!
Афсус...
Лобар қулоғини динг қилган эди,
назарида, иккинчи қаватнинг олис23
бурчагидан яна илтижо янграгандек
бўлди: “Лоба-а-р!..”
“Бу овозни қаерда эшитган
эканман? – ўйлади у. – Кимгадир
ўхшаяпти! Ким? Ким?..”
Усмон қисташда давом этди:
– Юринг, хоним, нариги бинони
ҳам кўрайлик. Қўрқманг, энди
имтиҳон қилмаймиз.
Лобар икки-уч қадам юрар-юрмас
миясига урилган даҳшатли ўйдан
товонигача музлаб кетди: “Зилолага
нақадар ўхшамаяптими? Ҳа, у –
ўша! Россияга Лобарнинг номидан
алдаб чақирган кимсалар шу кўйга
солган бўлишлари эҳтимол!”
– Юқорига чиқмасам бўлмайди! –
деди Лобар. – Илтимос, йўлимни
тўсманг.
– Хоним...
– Уни танидим, дугонам Зилола!
– Дугонангиз ўз танини пулга
сотадиганларданми?
– Йўқ.
– У ҳолда фоҳишахонада нима
қилади?! – Усмоннинг ғазаби
кўзларига тўпланди.
Усмон ва Лобар тортиша-тортиша
эшиккача боришди.
– Мен Иброҳим давангирнинг ўзи
билан учрашмоқчиман, – деди
Лобар. – Ҳақиқатан, у нега мени
синов қилаяпти? Қиморбозманми,
мард бўлса қиморда синасин!
Лекин дугонамни ўғирлаб келиб,
кўз олдимда шармандали аҳволга
солиши нимаси?!
– Оббо, қасам ичайми, хоним?
Лобар ижозатсиз барибир
киролмаслигини тушуниб,
ташқарига чиқди. Тушкунлик инган
нигоҳини иккинчи қаватга
югуртирди. Қўш табақали
деразалар ортида оппоқ пардалар
кўринарди. Сукут сақлаб турган бу
деразалар аслида эркак ва аёл
иштирокида кашф қилинган не-не
шармисорликларга гувоҳ бўлаётган
бўлса ажаб эмас.
– Сизни хафа ҳилганимдан
афсусдаман, – деди Усмон
Лобарнинг қўлидан ушлаб. –
Ижозат беринг, юрагим билан узр
сўрайман. Хўжайиндан берухсат
ҳамма истакларингизни ижобат
қилолмаслигимни тушунарсиз
деган умиддаман.
– Бу кетишда қимор ҳам
ўйнолмайман, – атрофга ҳорғин
назар ташлади Лобар.
Ресторанга башанг кийинган эр-
хотинлар хушчақчақ қиёфада кириб
боришмоқда эди. Фонуснусха
чироқлар ўрнатилган айвонча
тагида эса чарм курткали йигит
биноларга хаёлчан кўз
югуртирарди. Лобарнинг нигоҳи
худди шу йигитда тўхтади. Кўриб
туриб кўзига ишонмади, қулоқлари
Усмоннинг гапларини эшитмади.
– Қувон... – беихтиёр шивирлади
Лобар.
У Қувон эди. Портда ишлаяпман
деган йигит Истанбулдаги фисқу
фасод уя қурган меҳмонхона
ҳовлисида гўё иккинчи қават24
деразаларига масхаромуз
тикилмоқда эди.
– Қувон! – хитоб қилди Лобар ва
ғаллаороллик танти, оқкўнгил,
одамий йигит сари шошилди.
Хаёллардан нималар ўтмади?
Қувон ҳам не гумонларга
бормади...
– Қувон!
– Лобар!.. Сиз?!
Иккиси ҳам тўрт ойлик
айрилиқдан сўнг соғинч ҳисси ила
эмас, гумон ва алам билан рўпара
келишди.
– Бу ерда нима қилаяпсиз? –
сўради Лобар.
– Хўжайинни олиб келдим. Сиз-
чи? Бу бемаза меҳмонхона эканини
айтишмадими?
– Ҳозиргина келдим. Ёмон ишлар
бўлишини билмаган эканман.
– Кетдик, – Қувон Лобарни
етаклади, – тупуринг бу
меҳмонхонага. Сизни ҳеч ким хафа
қилмадими? Ҳозиргина
келганингиз ростми?
– Рост. Аммо мен бу ердан
кетолмайман.
Етиб келган Усмон:
– Тўғри айтади, унинг ҳали
ишлари кўп, – деди. – Сиз эса
туёғингизни шиқиллатинг.
– У менинг юртимдан, – деди
Лобар Усмонга. – Биз танишмиз.
– Лобар, бу одам ким? Нега унга
мутеларча гапираяпсиз? Ё унга
бирон боғланган жойингиз борми?
Агар ортиқча бўлсам кетай,
ёрдамим керакми, айтинг. Мен
бунақа одамлардан қўрқмайман.
– Беш дақиқа сабр қилинг,
ҳаммасини тушунтираман, – дея
Лобар Қувондан узр сўраб, Усмонни
бир четга чақирди. – Оилали аёл
бўлсам- да, – деди мафиячининг
кўзларига еб қўйгудек тикилиб, –
шу йигитни яхши кўриб қолганман.
У портда юк ташувчи бўлиб
ишлайман, деганди. Институтдан
йиқилиб, Туркияга келган. Агар
сизлар мени қиморга таклиф
этмаганларингизда ҳам шу йигит
учун эрта-индин барибир Туркияга
қадамим етарди.
– Сизга ишонаман, лекин унга ҳеч
қачон! – деди Усмон. – Ичида
нимани ўйлаб юрганини, кимнинг
одами эканини билмаймиз.
Ортингиздан изма-из келгани аниқ.
– Эй! – деган овоз эшитилди.
Ҳамма қайрилиб қараган эди,
басавлат турк амалдори ширакайф
ҳолда яқинлашаётганини кўришди.
– Менинг йигитим билан қаланғи-
қасанғи хотинларни аралаштириб
қандай можаро қиляпсиз? У тоза
йигит! Бунақасини ҳеч қаердан
тополмайсан киши. Ўзим куёв қилай
дейману, афсус, туркиялик эмас- да!
– Буниси энди мутлақо ортиқча, –
деди Усмон ва эшик олдида турган
икки йигитга ишора қилди, йигитлар
чопиб келишди.
Улар “Бу ерда жанжаллашиш
мумкин эмас” дея Қувон ва
хўжайинини нари олиб кета
бошлашди.25
– Агар сизга ҳамюртингиз керак
бўлса, марҳамат, ёнида қолишингиз
мумкин, – деди Усмон Лобарнинг
тирсагини бўшатиб. – Аммо ўғлингиз
билан эрингизни топиб
беролармикан? Порт хизматчиси
билан на “Истанбул қашқирлари”,
на Сицилия мафияси гаплашади.
Бунақаларни бизда, ҳаттоки, одам
ўрнида кўришмайди.
Орқадан Қувоннинг:
– Лобар! – деган чақируви
эшитилди.
Лобар тўхтади. Нигоҳлар
тўқнашганда ўнлаб гумонлар ўтди
икки дилдан.
– Ўзим сизни топаман, – қўл
силкиди Лобар. – Муҳим ишларим
бор, мендан кўнглингиз тўқ бўлсин.
Дарвоза олдидаги машина Лобар
ва Усмонни олиб жўнади. Қайсидир
мақсадда бошланган Иброҳим
давангир мулкларини томоша
қилдириш режаси бекор қилинди.
Хўжайин телефонда сўкди шекилли,
Усмон жаҳл билан ўриндиқни
муштлаб, қовоғини баттар уйди.
* * *
Дастлаб қўним топган кимсасиз
меҳмонхонага етганларида, Лобар
сўради:
– Сирли хўжайинингизнинг
дийдорини бугун кўриш насиб
этармикан?
Усмон оғир уф тортди-да:
– Бугун эмиш... У ҳозир ичкарида
ўтирибди, – деди.
Шу дамгача сезилмаган ғалати
ҳаяжон Лобарнинг вужудини
қиздириб юборди. Иброҳим
давангир хаёлида шундай инсон
бўлиб жонландики, савлатидан от
ҳуркади, қаҳридан етти иқлим аёзда
қолади, хизматидаги ўн-ўн беш
чоғли йигитнинг бари каллакесар.
Аммо бильярдхонага кириб
боришганида озғингина бир йигит
кий билан соққани мўлжалга
олаётганига шоҳид бўлди. Уни
эндигина университетни тамомлаб,
лицейга ўқитувчи бўлиб ишга кирган
деб тасаввур қилиш мумкин эди.
Соққа қарсиллаб иккинчисига
урилди ва учинчисини туртиб, тўрга
туширди.
– Биринчи қонун, – деди нотаниш
йигит, – ичмаслик. Иккинчиси,
чекмаслик. Учинчиси... – У бирдан
тўхтаб, Усмонга истеҳзо-ла амр этди:
– Нима, сен мени таништирмасдан
сайратмоқчимисан?
Усмон шошганидан:
– Бу – Лобар, бу... хўжайин...
Иброҳим бей, – деди.
– Давом этаман, – дея турк кийни
қўйди-да, Лобарга яқинлашди, –
учинчиси, ҳеч қачон тушкунликка
тушмаслик, гарчи дор остида
турсанг ҳам. Тўртинчиси, ҳеч қачон
эринмаслик. Сибирь, Сибирь
дейишади. Агар Сибирдаги
қамоқхонадан қочсанг ҳам эринма,
пиёдаман деб, эй банда!
Бешинчиси, бирон динга эътиқод
қил, даҳрий бўлма. Олтинчиси, бу
ҳаётда ўзингни кеча-ю кундуз, тўйда26
ҳам, уйда ҳам, жангчи деб ҳис қил.
Урушсиз ҳаёт йўқ. Урушсиз ҳаётга
кўникиб қолма, охиринг вой бўлади.
Ё жинниликдан, ё инфарктдан,
ўласан. Еттинчиси...
Иброҳим давангир файласуфона
қоидаларни санашдан тўхтаб,
Лобарга саволомуз тикилиб қолди.
Лобар индамади, аммо ичида
“еттинчи қонунингни туш
кўрибманми?” дегани сезиларди.
– Еттинчисини сиз жуда яхши
биласиз, – деди Иброҳим давангир.
– Сизни Туркияга етаклаб келган...
Иброҳим давангир “қани, айтинг”
дегандек кутарди. Бу кутиш ғазабга
айланиш эҳтимолидан йироқ
эмасди. Лобар:
– Еттинчиси муҳаббат, – деди-да
мафия сардорига жиддий назар
ташлади.
– Йўқ, муҳаббат бизнинг барча
қонунларимизни барбод қилади.
Муҳаббатдан девона бўлган одам
ичади, чекади. Висолига етолмаса,
тушкунликка тушади. Муҳаббатга
ўралашиб, бошқа муҳим ишларга
эрина бошлайди. Муҳаббат дин
танламайди, охир-оқибат қип-қизил
кофирга айланасан-қоласан.
Муҳаббатга ошна юрак жанглардан
йироқ юришни истайди, керак
бўлса, дарров тиз чўкади. Наҳотки,
сизни Туркияга муҳаббат етаклаб
келди?
– Боламни яхши кўраман, – деди
Лобар. – Эримни ҳам қутқаришим
шарт. У киши касал.
– Қолаверса, сиз порт ишчисини
ҳам севасиз, шундайми?
– Бу менинг шахсий ишим.
– Тушунаман, бу сизнинг шахсий
сирингиз ҳам. Бироқ бугун у менинг
асосий диққат-эътиборимда.
Қаердан пайдо бўлиб қолгани,
аслида ким эканлиги жуда-жуда
қизиқтираяпти. Тўғрисини айтганда,
одамларим ҳозир унинг изига
тушишган. Қўрқманг, озор
беришмайди, текшириб кўришади,
холос. Мабодо, у жосус бўлиб чиқса,
қатл этишга буйруқ беришга
мажбурман.
– Ҳеч қанақа жосус эмас, жуда
яхши биламан-ку уни, – деди Лобар.
– Биз тасодифан учрашиб қолдик.
Қиморга келмаганимда ҳам, уни
кўриш учун барибир Туркияга
келардим.
– Барча гапларингизга ишонаман,
– Иброҳим давангир емакхона
томон юрди. – Сиз ёлғон гапиришга
журъат этолмайсиз. Чунки менинг
снайперларим сизни, эрингизни,
ўғлингизни мўлжалга олиб турибди.
Битта ёлғон – учта ўқ, Лобархон.
Лобар унга эргашаркан, кўзларида
ёш ғилтиллади.
– Иброҳим бей, – деди ўкиниб, –
сизга ишониб келганман. Кимдир
ўғлимнинг гаровдалигини пеш
қилса, ўлдираман деб дўқ урса, асло
чидаёлмайман. Қанчалик
куйганимни сиз тасаввурингизга ҳам
сиғдиролмайсиз. Келинг, биз
қиморни гаплашайлик. Мен
ҳаммасини ютишга, айтган27
одамингизнинг шармандасини
чиқаришга ваъда бераман. Қувонни
жосус, интерпол одами, фалон-
пистон демайлик. У мафия учун ҳеч
ким эмас, мен учун эса суюкли
инсонга, яқин дўстга айланган. У
билан яна учрашишни, дийдорига
тўйишни истайман.
Иброҳим давангир стулга ўтириб,
рўпарасига Лобарни таклиф этди.
Усмоннинг ишораси ила ноз-
неъматлар келтирилди.
– Еттинчи қонун – ҳеч қачон
қўрқмаслик! – деди Иброҳим
давангир. – Ўлсанг ўлиб кет, лекин
қўрқмай ўл. Қўрқув – барча
ҳиссиётларимиз ичида энг
ортиқчасидир. Сиз қўрққанингизда
ёлғиз ўзингиз нотаниш одамлар
қароргоҳига Ўзбекистондан
келмасдингиз, пихини ёрган
устомон қартабозлар билан куч
синашишга рози бўлмасдингиз.
Лобур чуқур уҳ тортиб:
– Менга ўғлим керак, – деди. –
Уни ҳозир кўрсайдим. Шунчалар
соғиндимки... гапиролмайман...
Юрак-бағрим ёнади, фақат ёнади...
– Насиб қилса ҳаммаси бўлади, –
деб Иброҳим давангир таомга
санчқи ботирди. – Ўғлингизни
Италиядан, эрингизни Сицилиядан
олдириб келамиз. Бунинг учун
“Истанбул қашқирлари”ни,
арабларни, Миср афсунгарини, Лас-
Вегасдан келадиган олифтани ва,
энг муҳими, Балеринани ютишингиз
лозим. Россиялик ўша жодугарни
енгсангиз, оёғингизни ўпаман,
ишонасизми?
Иброҳим давангирнинг сўнгги
гапида эҳтирос, эҳтиросдан ҳам кўра
ҳирс сезилиб қолди. Лобар
Усмоннинг “Бир одамни биламан,
ичмайди-чекмайди, бироқ аёлларга
шунчалик ишқибозки, зино қилиш
бўйича Туркияда биринчи ўринда
турса ажабмас”, деган таърифини
эслаб, туйқус ноўнғай ҳолга тушди.
– Бизга... – деди Лобар
дастурхондан кўз узмай, – бизга йўл
пулимизни берсангиз, бас. Қолган
ҳаммаси сизники. Эримни қутқариб,
фарзандларига топширсам, ўзим эса
ўғлим билан тинч, бехавотир жойга
бош олиб кетсам, армоним
қолмайди. Бунинг учун сиз менга,
мен сизга беғараз ёрдамларимизни
аямаслигимиз керак.
– Тушунарли, – Иброҳим давангир
Лобарга синчков нигоҳ ташлади.
– Ўғлим ва эримни у ёқдан
қайтаришнинг иложини қилоласиз,
деб ишонаман. Бироқ кўнглим
барибир хижил. Сиз буни қандай
амалга оширишингизни
айтолмайсизми? Менга... ҳозир...
– Айтаман, – Иброҳим давангир
жўжа гўштини маза қилиб чайнай
бошлади, – алдаяпти деб гумон
қилаяпсизми? Найранг йўқ бизда,
хоним афанди, ҳаммаси оддий ва
жўн. Тошқалъага биз билан борасиз,
бизнинг пулга ўйнайсиз. Хатимни
олганингиздан буён менинг гуруҳим
аъзосига айланганингизни биласиз-
а? Шундай экан, ҳеч ким сизга28
Россиядагидек муносабатда
бўлмайди. Ғинг деса, тиш-
тирноғигача қуролланган
йигитларим биронтасиниям соғ
қўйишмайди. Сизни ҳозир
атмосфера каби нима ўраб турибди?
Қонунлар сфераси! Сизга қўл
кўтарсам, қонунлар ҳозуру нозир
бўлиб, мени қамоққа тиқади.
Тошқалъа шундай жойки, қонун йўқ.
Либосни ечгандек ечиб кирадилар.
Ўнта одам ўладими, ўн бештами,
қонун сўрамайди ҳам. Хуллас, бор
маҳоратингизни ишга солиб,
уларнинг бойликларини шилиб
оласиз. Миллионлаб доллар ҳақида
гап кетаяпти, Лобар! Ўғлингизга
кўпи билан ярим миллион сўрайди.
Эрингиз масаласига келсак, у Ўлик
оролдаги конда ишлаётган бўлса
ажабмас. У ҳам топилади. –
Иброҳим давангир овозини
пасайтириб, шундай деди: –
Маълумотларга кўра, Ўлик орол
қиморга тикилармиш. Мен айнан
унинг умидида сизни чақирганман.
Агар оролни ютиб олсак, сизнинг
ҳам, менинг ҳам етти пуштимизга
етадиган бойлик оқиб келади.
Лобар бир вақтлар Москвада
Шомилдан эшитган Ўлик оролга
энди Иброҳим давангир қизиқиб
қолганига ажабланмади. Ўғли ва
эрининг тақдири бу одамга
нечоғлик боғлиқ эканлигини ўйлаб,
гапларини мамнуният ила
тасдиқлади.
– Эҳ, мен ёмон одам эмасман, –
деди тушлик сўнгида Иброҳим
давангир, – тил топишсак, сахий,
мард, валинеъмат инсон
эканлигимга гувоҳ бўласиз.
Хоинларни эса ким жазоламайди
дейсиз?!
* * *
Лобар меҳмонхонадаги жувон
дугонаси Зилолага қуйиб қўйгандек
ўхшашлигини ўйлаб ўтирган эса-да,
Иброҳим давангирдан у билан
учрашишга изн сўраёлмади. Бунинг
учун фурсат керак эди. Шундоқ ҳам
ахлоқсизлар маконидаги ҳодисадан
кейин мафия сардорининг ичини ит
тирнаётган эди. Аммо нима қилсин?
Икки эркакка таланаётган жувон
дугонаси эмаслигига ҳам ишончи
йўқ-да.
– Сизни бир синаб кўрамиз, –
деди Иброҳим давангир чоғроққина
хонага кирганларида. – “Қора қарта
рақси”дан қўлингиз чиқиб
қолмаганмикан, ишқилиб?
– Яна синайсизми? – Лобар
беихтиёр Усмонга ҳам қаради. –
“Зўрланаётган аёл” саҳнасидан
кейин сизнинг синовларингиз
санъат билан боғланишига шак-
шубҳам қолмади.
– Қанақа саҳна? – Иброҳим
давангир Усмонга елкаси оша нигоҳ
ташлади.
– “Палас”даги аёлни у дугонам
деб гумон қилаяпти.
Иброҳим давангир баралла кулиб
юборди. Лобар унинг кулгиси29
аллақандай ёқимсиз “ҳи-ҳи”лашга
ўхшайди, деб ўйламаганди.
– Шундай қилиб, ўша фоҳиша
дугонангизми? – кулиб сўради
сардор.
– У фоҳиша эмас, – жавоб берди
Лобар, – уч боланинг меҳрибон
онаси. Яқинда эри ўлган. Москвага
эрининг пулларини олиш ва уйини
сотиш учун кетганди. Мени
ташвишга солгани шуки, уни
Москвага телефонда шошилинч
чақирган одам дугонаси Лобар
эмиш. Самарқандлик бизнесмен
дугонаси Лобар! Тавба! Ахир, ўша
Лобар менман! Бироқ ҳеч қачон
дугонам Зилолани Москвага
чақирганим йўқ, уйингни сотиб,
банкдан пулингни олиб бераман,
демаганман. Туркияга келишимдан
сал аввал уникига таъзия билдириш
учун кирдим. Биласизми, у эри
балкондан йиқилиб ўлмаганини,
қотиллар ўлдиришганини гумон
қилиб, узоқ йиғлади. Фожиага ўзи
сабабчи эканлигини, мен тасаввур
ҳам қилолмайдиган сирли ишга бош
қўшганини сўзлаб берди. Қанчалик
сўроқламайин, қотилликкача борган
иш нима эканлигини айтмади. Бугун
эса айнан унга ўхшаш аёлни
меҳмонхонангизнинг махсус
иккинчи қаватида учратдим. Устки
кийимлари ечиб олинган, сочлари
тўзғиган, аянчли аҳволда эди.
– Сиз Москвада эмас,
Истанбулдасиз, – деди Иброҳим
давангир.
– Мен ҳам шунга ҳайронман.
Дугонам қандай қилиб Москвадан
сизнинг Истанбулингизга келиб
қолди?
Иброҳим давангир пешонасини
босиб-босиб ишқади, сўнгра совуқ
илжайди. Лобар озғин ва
гапдонгина бу одамнинг мафия
сардори даражасига қандай
эришганига ҳайрону лол эди. Бироқ
шу тобда унинг кўзларида бижғиб
ётган ёвузликлар, айёрликлар
шуъласи акс этиб, масала ечим
топди.
Усмон қўлидаги қарталарни
чийлай бошлади. Мафия бошлиғи
унга бир лаҳза хаёлчан тикилди-да,
чапак чалди.
– Гап бундай, Лобар, – деди
ўрнидан туриб, – сизни қиморда
алдаш қийин, аммо ҳаётда боплаб
чув туширишлари мумкин.
“Палас”даги аёлни дугонам деб
ўйлаяпсиз. Нега энди дугонангиз
бўларкан?
– Уни ўз кўзим билан кўрдим,
овозини эшитдим, лекин ҳаёли-
иболи, салобатли, обрў-эътиборли
аёлни Истанбулдаги фоҳишахонада
эркаклар ўртасида қиз боладай
чинқираётганини кўраман деб
хаёлимгаям келтирмаганим учун
бир кўришда таниёлмадим. Ўйлаб-
ўйлаб у айнан Зилола эканлигига
амин бўлдим. Агар мардман
десангиз, айтинг, у Зилолами,
йўқми?
– Ҳа, – деди Иброҳим давангир.
Гарчи ҳақиқатга имони комил
бўлса-да, Лобар “ҳа” сўзини эшитиб
сесканиб тушди, бир дам қотиб
қолди.
– Нима учун?.. – деган сўроқ учди
тилидан. – Мен учунми?..
– Нега сиз учун бўлар экан?! Ўзи
учун! Ҳа, у Зилола, лекин дугонангиз
эмас. Дугона дегани садоқатли дўст
демакдир! У эса сизни ҳам, мени
ҳам сотди. Ўйлаб кўрмадингизми,
биз Туркиядан туриб сизнинг ҳар
бир қадамингизни қандай кузатдик?
Уйингизга хатни қандай бердик?
Бунинг учун бизга жосус керак эди.
Ахтардик, топдик. Москвада
учратдик уларни: Зилола ва
Тагматни! Улар доллар эвазига
сизни кузатиб юришга рози
бўлишди. Сиз эса уни дугонам
дейсиз-а?! Бироқ... бу ҳали ҳаммаси
эмас. Зилолага бошқа бир
қашқирлар тўдаси одамгарчиликдан
анча йироқ топшириқ беришди.
– Қанақа топшириқ? – сўради
Лобар.
– Парвизнинг қабри масаласида, –
деди сардор.
– Тушунмадим. Боламнинг
қабрини нима қилишмоқчи эди? –
Лобарнинг қовоғи уча бошлади. –
Наҳотки, улар ҳам гўрни очишган
бўлса?! Ишонмайман... Ахир...
– Қабрга тегишмаган, – деди
мафия сардори. – Бироқ
режаларида жирканч иш бор эди.
– Гўрни очиб, жасад бор-йўқлигини
текшириб кўришни айтаяпсизми?
– Йўқ, улар Парвиз қаердалигини
жуда яхши билишарди.
Давоми бор.
#ҚилУстидагиТақдир.