💥Қотилликнинг сўнгги куни.

1-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Дискотека. Музиқа баланд. Ёшлар мазза қилиб рақсга тушишмоқда. Ярим тун бўлишига қарамасдан базм авжида. Ит эгасини танимайди, одам кўп ! Бўйлари баланд, келишган бир йигит шеригининг олдига оломон ичидан зўрға яқинлашди.
- Санжар, эй Санжар бўлди, етар энди. Кетик !
Маст ҳолда рақсга тушаётган Санжарнинг олдига дўсти Ислом келиб унинг қўлидан тутди.
- Эх, эртага дадамлар чет элдан келишади. Кейин бош оғриқ. Кел, бугун бир маза қилиб олайлик.
- Синглингчи ? У ёлғиз-ку.
- Бобом уйдалар барибир.
- Нима бўлса ҳам юр кетдик ўрто. Кеч бўлди.
- Хўп бўпти ! Машинани тайёрлагин ҳозир чиқаман.
Ислом ташқарига чиқиб кетди. Санжар барнинг четига бориб гўзал бир қизга бир нималар деб юзидан ўпиб кўчага чиқди. Кулранг “Кобалд” автомашинасида Ислом ўтирарди.
- Чиқ Санжар ! Мен хайдайман.
- Жуда ярашибдида Исломбек ! Лекин, қани тезда тушингчи машинадан. Менга мана шу манзара ёқмаяпти.
- Санжар мастсан. Бу аҳволда машина хайдаш…
- Ийе, бир нималар деб қўйдизми ? Машина минишни сенга ўзи ким ўрганганди ? Туш тезда !
Ислом Санжар билан тортишиш бефойда эканлигини тушуниб рўлни бўшатди. Санжар аранг машинага ўтириб, уни ўт олдиришга ҳаракат қилаётган эди Ислом Санжарга эътироз билдирди.
- Майлими, хурматли профессионал шофёр жаноблари машина юриб турибди-ку
- Уфф, яна ўрганяпсанми ?
- Санжар, фақат секинроқ хайда ўрто.
Уларга йўлга тушишди. Суҳбат машинада давом этди.
- Ислом, эртага биласан ота-онам Италиядан келишади. Кутиб олгани бирга чиқасан. Вақтинг борми ?
- Неччида ?
- Оқшомда. Аниқ вақтини эртага айтаман.
- Хўп. Кўрамиз. Нега сен улар билан хорижга бормадинг ? Милан гўзал шаҳар-ку Санжар !
- Йўқ. Мени хориж умуман қизиқтирмайди.
Улар Исломнинг маҳалласига етиб келишди. Хайрлашишгач, Санжар бироз тезликни ошириб уйга томон йўл олди. 15 дақиқалик йўлдан сўнг, Санжар уйда. Эшик очиқ экан. Ҳовлига кирди. Ҳаммаёқ жим. Машинани уйга олиб кирмади. Унинг хонасига кириш учун катта залдан ўтиш керак бўлади. Санжарни ҳавотирга солаётгани эса бобоси шу залда ярим тунгчага ТВ томоша қилади. Санжар маст эди. Секин залга кирганда чироқ ўчиқ экан.
- Соат неччи бўлди ?
- Ассалома алайкум бобо - қўрқиб кетган Санжар тезда салом берди.
Чироқ ўчиқ бўлган катта залда Санжарнинг бобоси Акмал тоға ўтирарди. Санжар энди чироқни ёқмоқчи эди.
- Чироқни ёқма ! Сенга савол бердим.
- Билмадим.
- Нима !
- Кеч бўлди. Биламан.
- 3 бўлди соат, ярамас. Ҳалигача қаёрларда юрибсан !
- Бобо, узр энди бир сафар.
- Дадам, ойим йўқ деб кўчама-кўча ярим тунгача юриш керакми ?
- Бобожон охиргиси, илтимос.
- Бор ! Ухла.
Санжар ичида “хайрият” деб хонасига кириб тез орада уйқуга кетди. Эртаси куни тушда уйқудан турди. Ховлига чиқди.
- Одам ҳам шунча ухлайдими ?
Синглиси Нилуфар қаршисидан чиқди.
- Соат неччи бўлди Нилу ?
- Мен сизга Нилу эмасман. Нилуфар !
- Уфф, қўй энди бошлама. Бор манга тушлик тайёрлагин.
- Бугун дадам билан ойим Италиядан келишади. Эсиздами ?
- Ҳа, бор-бор менга бирон нарса тайёрлагин дедим.
Оқшом. Нилуфар, Санжар ва Ислом айропортга чиқишди. Милан – Тошкент йўналишининг 376-рейси билан Санжарнинг ота-онаси қўнишди. Ҳамма саломлашгач, улар уйга келишди. Катта дастурхон атрофида оила жам бўлди.
- Санжарбек ўғлим қалайсиз энди ? Биз йўқ синглин, бобонг билан зерикиб қолмадиларингми ?
- Биз-ку зерикмадик дада ! Акам бироз зерикдилар.
Нилуфар кесатиб гапирди.
- Йўғе ! Дада, ойи, сизларни соғиндик.
- Ўғлим бир жиддий масалада гаплашиб олишимиз керак.
- Эшитаман дада.
- Катта йигит бўлиб қолдинг...
- Дада...
- Бўлди ! Бас қил. Уйланасан.
Гапга Акмал тоға ҳам қўшилди.
- Балки шундан кейин кўчама-кўча юришлар тўхтар.
- Тўй қачон дада ?
Нилуфар кулиб дадасига юзланди.
- Сен жим ўтир, - ойиси Нилуфарни тартибга чақирди.
Хуллас шу куни оила аъзолари маза қилиб суҳбат қуриб ўтиришди. Эртаси куни биринчилардан бўлиб Санжар уйқудан туриб кўчага отланди
- Ҳа, ўғлим эрталабдан қаёққа кетяпсан ?
- Ойижон тез келаман. Зарур ишим бор эди.
- Нонушта қилиб ол !
- Йўқ. Ҳозир эмас. Тушликка етиб келаман.
Санжар шошилиб кўчага чиқди. Лекин эшик олдида машинасига ўтиришидан аввал бир ғалати нарсани ҳис қилди. Оёқлари ҳўл бўлиб кетганди. Секин туфлисини ечиб, оёғига қараса қон оқяпти. “Бу нимаси” деди Санжар ичида. Шу пайт унинг боши айланиб, хушидан кетди... Санжарни зудлик билан шаҳар марказий шифоҳонасига олиб боришди ва кўп ўтмасдан Санжарнинг жони узилди.
Шаҳар ИИБда марҳум Санжар Зокировнинг иши бўйича жиноят қидирув бўлими ҳодимлари суҳбат қурмоқда.
- Мана сенга янги иш Диёр !
Сержант Жабборов яқиндаги ишга келган ёш ҳодим Диёр Асқаровга гапириб, стол устига қоғозларни ўқий бошлади.
- Хўш, Санжар Зокиров 23 ёшда вафот этди. Бўйдоқ. Экспртиза хулосаларига кўра, шифокорлар ўлим борасида аниқ бир ташҳис қўйишмаган. Танада жиддий жароҳат йўқ. Таҳминан юрак хуружи сабаб ўлган деб ҳисоблашмоқда. Ҳа, нима дединг Асқаров ?
- Жуда сирли қотиллик ва мураккаб иш Ҳожиакбар.
- Биламан. Лекин бизнинг ишда вақт фақатгина зараримизга ишлайди. Диёр бу иш сен билан менга берилган. Тезроқ тагига етишимиз керак.
- Санжар бой оиланинг фарзанди. Олийгоҳда ўқийди. Дўстлари ҳам кўп. Умуман бу йигит борасида ёмон фикрда эмасман. Лекин, Санжарнинг ўлими кимга керак бўлиб қолди экан ?
- Диёр, экспертиза хулосаларини кутамиз. Экспертлар менга аниқ жавобни айтишмагунларига уларни тинч қўймайман. Соат неччи бўлди ?
- 20:36 !
- Анча кеч бўлиб қолибди-ку ! Майли, ҳозир уйга бор. Эртага гаплашамиз.
- Яхши Ҳожиакбар. Эртага Санжарнинг ўқишига бориш билан кунни бошлайман.
- Хўп. Яхши бор.
Диёр хонадан чиқиб кетди. Лекин Ҳожиакбар хонада қолди. Унинг хонаси ИИБга қарашли бинонинг энг юқори қисмида бўлгани учун шаҳарнинг умумий манзара аниқ кўринарди. Жабборов секин ўрнидан туриб шаҳарни томоша қилишни бошлаб, ичида гапирди.
“Санжар, Санжар... Нима учун ва қандай ? Ким томонидан ўлдирилди? Уни хозироқ кўришим керак”. Жабборовнинг хаёлига шундай ўй келди. Тезда кийимларини олиб моркга етиб борди. Ўликхонадан сасиқ ҳид келарди. Бироқ Ҳожиакбар бунга аҳамият бермади. Қаршисидан чиққан морк ҳодимга юзланди.
- Ассалому алайкум ! Жиноят қидирув бўлимидан Ҳожиакбар Жабборов бўламан, - гувоҳномасини кўрсатди.
- Келинг ака. Хизмат ?
- Мен Санжар Зокировнинг жасадини кўрмоқчиман.
- Халиги, ёш йигитни айтяпсими ?
- Ҳа.
- Шу йўлак охирида, 34-хона. Бориб туринг, калитни олиб орқангиздан бораман.
- Яхши.
Улар хонада.
- Ҳожиакбар ака, марҳум икки кун олдин вафот этган. Экспертлар кечадан бери тиниб билмай уни ўрганишмоқда. Аниқ хулоса йўқ.
- Сиз нима дейсиз ?
- Мен, билмадим. Мен оддий морк ҳодими бўлсам.
- Хар холда тажрибангиз бор.
Морк ҳодими жасаднинг юзини очди ва танасига қўлларини юритишни бошлади. Суҳбат ўлик устида давом эттарди.
- Жуда гавдали йигит экан. Спорт билан шуғулангани кўриниб турибди. Органлари ҳам соғлом бўлса керак.
- Хўш ?
- Бу йигит кимгадир керак. Жуда ҳам...
- Нималар деяпсиз ? Кимга керак ?
- Кечирасиз, хаёлим жойда эмас. Кеча битта қизалоқни жасадини олиб келишганди. Шу ҳали ҳам ёдимдан кетгани йўқ. Қўрқиб кетдим.
- Ҳа, сизни тушунса бўлади. Исмингиз нима ?
- Сардор.
- Қачондан бери бу ерда ишлайсиз ? Тўғриси биринчи марта кўришим сизни бу ерда.
- Янги келдим. Аввал Самарқандда ишлаганман. 12 йиллик иш тажримаб бор.
- Яхши Сардор. Эртага яна келаман. Хулосалар чиқса, зудлик билан менга юборинг.
Ҳожиакбар хонадан чиқди. Ўлик хонадан чиқиб кетаётганида Сардорнинг гапларини эслаб унинг ичида қандайдир ғашлик турди. “Бу йигит кимгадир керак”, “Кеча битта қизалоқнинг жасадини олиб келишганди. Шу ҳали ҳам ёдимдан кетгани йўқ. Қўрқиб кетдим”. ИИБ ходими бўлган Ҳожиакбар машинасига ўтирар экан шу сўзларни ўйлай бошлади.
“12 йилдан бери моркда ишлар экан. Ёш болаларнинг ўлими, жасадлари бундай ҳодимларга умуман ёт ҳолат бўлиши керак аслида. Шу бола менга негадир, ёқмади. Майли эртага бу йигит билан бошқача гаплашамиз”
Ҳожиакбарнинг автомашинаси катта йўлга чиқиб, аста тезлик олди...
Ҳожиакбар туни билан ўйланиб чиқди. Баъзан ухлаб, баъзан туриб Санжар ҳақда ўйларди. Тонг саҳарда телефони жиринглади.
- Хайрли тонг Ҳожиакбар. Мен, Диёрман.
- Қалайсан ?
- Яхши.
- Ҳа, тонг саҳардан телефон қилиб қолибсан ёки сен ҳам мен каби ухладингми ?
- Йўғ-е ! Нега энди ухладим. Кеча моркга бордингми ?
- Ҳа.
- Тинчликми ?
- Тушда идорада кўришамиз. Шунда гаплашармиз. Мен битта иккита нарсаларни ўйлаб қўйдим.
- Яхши.
Ҳожиабар нонушта қилиб бўлгач, йўлга тушди. Йўлда кетаётса кўзи беихтиёр кеча кирган ўликхонасига тушди. Морк олдини ИИБга қарашли бўлган машиналар босганди. Йўналишини тезлик билан ўша томонга бурди. Моркга шошиб кирганда ҳаммаёқ тўпалон. Биринчи тўғри келган милиция ходимига шошилиб юзланди.
- Тинчликми, нима бўлди ?
- Ўлик йўқолган.
- Нима ? Ким ?
- Санжар Зокиров деган ёш йигитнинг жасади кеча тунда ғойиб бўлган, шу билан бирга жиноят ҳам содир этилган.
- Ким ўлибди, - Ҳожиакбар эшитаётган гаплари худди унинг тушида айтилётгандек туюларди.
- Сардор Юсупов. морк ҳодими экан. Бечорани чаваҳлаб ташлашибди.
- Қани ?
- Анави хонада !
Милиция Санжар кеча ётган хонани қўли билан кўрсатди. Ичкарига кирганда ИИБ ҳодимлари хонада кўп эди. Ҳамма уни таниди. Бироқ ҳали унга хабар беришмаганларига қарамай кутилмаганда келганидан, кўпчилик хайрон бўлди. Жасадни юзини оқ мато билан ўраб қўйишибди.
- Жиноят қачон содир этилган ? – Ҳожиакбар турганлардан сўради.
- Тонг саҳарда.
Ёш милиция жавоб берди. Ҳожиакбар кеча тунда ўзида шубҳа уйғотган одамни ўлдириб кетишганликлари шунингдек марҳум Санжарнинг жасади йўқолганлигини ўйлаб ғалати холатга тушиб қолди. Ташқарии чиқиб ҳамкасби Диёрга телефон қилди.
- Диёр қаёрдасан ?
- Санжарнинг ўқишидаман.
- Е, тез кел моркка!
- Нима бўлди ? Тинчликми ?
- Санжар йўқ !
- Йўқ ? Канақасига йўқ бўлади !
- Билмадим. Кўп савол берма. Тезда етиб кел.
- 10 дақиқада ўша ерда бўламан.
- Яхши. Фақат тезроқ.
Ҳожиакбар хонага қайтиб, марҳумнинг юзини очди ва шу заҳотиёқ унинг юзлари оппоқ бўлиб оқариб кетди. Буни кузатиб турган атрофдагилар уни ўликдан қўрқиб кетди деб ўйлашди. Йўқ, Ҳожиакбар қўрқиб кетгандан ҳам баттар аҳволга тушиб қолди. Унинг оёқларининг тагида кеча гаплашган одами эмас балки умуман бошқа одам етарди... Лекин буни йигитни унга Сардор деб айтишди. Демак кеча...
Бу жасад соҳиби Ҳожиакбар билан кеча гаплашган ва ўзини Сардор деб таништирган йигит эмас эди.
Диёр етиб келди. Морк раҳбарининг хонасида қизғин суҳбат бошланди.
- Нима бўлибди Ҳожиакбар ?
- Кеча тунда марҳум Санжар Зокировнинг жасади ўғирланган.
- Биз шуғуланаётган йигитми ?
- Ҳа
- Жин урсин ! - Диёр стол устига урди
- Диёр мени бошқа нарса ўйлантиряпти.
- Нима ?
- Мени кеча Сардор деган морк ҳодими кутиб олганди.
- Тунда эса ана шу йигитни ўлдириб кетишган.
- Йўқ. У ўлмаган.
- Тушунмадим.
- У ўлдирган !
- Кимни ?
- Сардорни, аслида мен билан гаплашган одам Сардор қиёфасида гаплашган. Мен кетгандан сўнг Санжарнинг жасадини олиб кетган.
- Ўлик унга нимага керак бўлиб қолган экан ?
- Мен ҳам айнан шуни ўйлаяпман.
Хонага морк раҳбари Комил ака кириб келиб, столга ўтирди
- Келинглар йигилар ! Кутириб қўймадимми ?
- Йўқ. Комил ака битта-иккита саволим бор эди.
- Марҳамат.
- Санжар жасади қандай йўқ бўлиб қолиши мумкин ?
- Ҳожиакбар, тўғриси жуда ғалати иш бўлди. Умуман тушунмадим. Жасад йўқолган, Сардорни эса чаваҳлаб тушлашган. Яхши йигит эди. Морк тарихида бундай иш ҳали бўлмаганди.
- Тушунарли – Ҳожиакбар столдан асабий тарзда турди.
- Ҳожиакбар кеча..
- Комил ака ! Эшитинг. Сардор қачондан бери бу ерда ишларди.
- Узоқ йиллардан бери
- Яхши. Сиз билан кейин гаплашамиз. Диёр кеттик !
Улар ташқарига чиқиб Санжарнинг яқин дўсти бўлган Исломнинг уйига боришди. Туш маҳал эди. Ислом ухлаётган экан.
- Салом яхшимисиз. Исломбек сиз бўласизми ? – Ҳожиакбар эшикни уйқусираб очган Исломга гапириди.
- Ҳа, келинглар акалар. Узр-у, танимадим.
- Жиноят қидирув бўлимидан Ҳожиакбар Жабборов бўламан, марҳум Санжар Зокировнинг иши бўйича сиз билан гаплашмоқчиман. Адашмасам сиз унинг дўсти бўласиз ?
- Ичкарига киринглар, бафурча гаплашамиз.
Улар ичкарига киришди. Санжар ўлишидан бир кун олдин Ислом билан бирга эди. Ислом Санжарнинг энг яқин дўсти. Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳовлининг ўртасидаги чиройли стол-стулга ўтиришди. Ҳожиакбар гап бошлади.
- Исломбек Санжарни қачондан бери танисиз ?
- Биз мактабда бирга ўқиганмиз. Ёшлигимдан бери уни биламан.
- Санжарбек 13 апрель куни эрталаб ўлган. Бир кун аввал эса сиз у билан бирга бўлгансиз.
- Шундай.
- Қаёқда эдиларинг ?
- Дискотекада. 11 апрель куни тунда қайтганмиз.
- Дискотекада кимлар билан ўтиргансизлар ?
- Бу қанақа савол ! Албатта танишлар, дўстлар билан. Ҳаммасини исми шарифлари билан айтиб чиқайми, - Ислом кулди.
- Хизматчилик ука. Керак бўлса, айтасиз.
- Ўша куни оқшомда Санжарнинг кайфияти аъло эди. Ичдик, рақсга тушдик.
- Дискотекада бирга бўлган ҳамма танишларини биласизми ?
- Ха.
- Исломбек, сиз менга ёрдам беришингиз керак. Санжарнинг қотиллари умуман бошқа мақсадда. Кеча унинг жасади ўғирланган !
- Нима ? Қанақасига ?
- Ҳа, афсуски шундай. Ҳозир мавзудан чиқмайлик. Менга 11 апрель куни бўлган ишлар ва кимлар билан бирга бўлгани тўғрисида гапиринг. Вақтим оз.
- Битта қиз ҳам бор эди. У Санжар билан кўп бирга бўлди. Бирга ичишди. Валсга тушишди.
- Ким эди у ?
- Танимадим. Жуда чиройли қиз. Кўзлари ёниб турарди. Қизил, калта кўйлаклари уни ҳаммадан ажратарди. Ёнларига борсам, у қиз мендан кўзини олиб қочиб, ўзини ноқулай ҳис қилди. Кейин Санжар кетишимини қўлоғимга шивирлади.
- Улар кузатингизми ?
- Йўқ.
- Кейин нима бўлди ?
- Кетаётганимиздан унинг юзидан ўпиб хайрлашди.
- Яхши.
Ҳожиакбар Ислом билан бўлган суҳбатни диктафонга ёзиб олганини сездирмади.
- Исломбек, яқин ҳафталар ичида умуман шаҳардан чиқманг. Менга керак бўлиб қолишингиз мумкин.
- Хўп. Илтимос, жасадни йўқолгани ҳақда унинг оила аъзолари билмасин.
- Келишдик. Рахмат сизга ! Бу менинг ташриф қоғозим.
- Яхши.
Улар хайрлашди.

Марҳум Санжар Зокировнинг ўлими борасидаги иш Ҳожиакбарга топширилган. Иш борган сари жиддийлашиб, қийинлашиб бормоқда. Марҳум сирли тарзда ўлдирилган. Жасад эса моркда йўқолган. Санжарни бўғиб, пичоқ ёки бўлмаса қастдан ўлдирилмаган. Сирли ўлим. Экспертлар ҳали ўлим ҳулосасини чиқаришга улгуришмасдан, марҳумни олиб кетишган. Ўша кунги навбатчиликда бўлган Сардор исмли йигит ҳам ўлдирилган.
Тун. Санжарнинг дўсти Ислом халигача ухламаган. Хонасида чироқ ёниқ. Улар қишда иш билан Самарқандга боришганди. Ислом ана шу Самарқанд сафарида бирга тушган суратларини компьютерида кўриб ўтирарди ва ана шу ерда бўлиб ўтган бир суҳбатлари ёдига тушди.
- Ислом, ўлишдан қўрқасанми ?
- Билмадим. Ўлимдан қўрқсак ҳам қўрқмасак ҳам бир кун ҳаммамиз ўламиз.
- Тўғри.
- Ўлим ҳақда гапириб қолибсан, тинчликми ?
- Кеча тушимда ўлиб қолибман.
- Ҳа, умрин узоқ бўлади.
- Ислом
- Нима ?
- Мен ўлсам ҳафа бўласанми ?
- Е, қўйсангчи шу гапларини ! Сенга ҳам хайронман.
Ислом бўлиб ўтган суҳбатнинг шу ерини ўйлаб туриб, бирдан хушёр тортди. Қўрқиб ҳам кетди. Кейин Чироқни ўчириб ётоққа ўзини ташлади. Шифтга қараб ётиб, қандай ухлаб қолганлигини билмай қолди. Туш кўрди. Тушида катта чўлда экан. Хеч ким йўқ, саҳро. У анчага саҳрода ёлғиз юрди. Кейин бирдан кўзига бир-неча одамлар йиғилиб, бир нималарни маслаҳатлашиб ўтирган ҳолат кўринди. Бориб қараса, улар орасида Санжар ҳам бор экан. Бегона кимсалар Санжарга ниманидир тушунтиришар, у эса уларнинг гаплари диққат билан қулоқ соларди.
- Санжар !
Ислом унинг елкасига қўлини қўйди. Санжар уни танимади. Ғалати қараб қўйди. Қолганлар эса бир-бирларига секин қараб худди қандайдир сир очилиб қолгандек Исломга ваҳимали қараш қилишди. Ўтирганлар бири кутилмаганда Исломга ташланди ва уни ура бошлади. У қаршилик кўрсатмади. Худди оёқ қўли ишламаётгандек эди. Исломни бир тўла уч киши калтаклай бошлади. Санжар эса худди телбалардек Исломга тикилиб турарди. Зарбаларнинг таъсирига чидамаган Ислом бирдан уйғониб кетди. Ярим тун экан. Тонггача ухламади. Эрталаб туриб, Ҳожиакбарга телефон қилди.
- Ассалому алайкум, Ҳожиакбар ака яхшимисиз ?
- Рахмат. Яхши, тинчликми ?
- Сизга айтадиган гапларим бор эди. Санжар борасида..
- Қаёрдасиз ?
- Уйда.
- Ҳозир, “Жасмин” кафесига келинг.
- Тушунарли.
Келишилган жойга Ҳожиакбар биринчи бўлиб етиб келди. Бироқ кўнгли нимагадир ғаш эди. Ислом кечикарди. Бу пайтда Ислом эндиги йўлга чиққанди. Тўғрисидан чиққан “Матиз”ни тўхтатди.
- “Жасмин”га !
- Ўтиринг.
- Ака фақат тезроқ
- Хўп бўлади.
Машина йўлга тушди. Йўллар тирбанд. Ислом учрашувга кечиканидан асабийлашарди.
- Ака сал тезроқ юрайлик. Мени кутишётган эди!
- Ука, кўрмаяпсизми, йўллан тирбанд. Ҳаракат қиляпман.
Ислом гарчи учрашув вақти аниқ бўлмасада тез-тез соатига қарарди. “Жасмин” кафесига яқинлашган автоулов кутилмаганда тўхтади. Йўл таъмирланаётган эди.
- Ука узр, уёғига пиёда кетасиз энди.
Ислом машинадан тушиб уёғига шошиб-шошиб юра бошлади. Худди манзилга етиб бора олмаётгандек ўзини ҳис қиларди. Кўчада одам кам.
Исломни кечиканидан Ҳожиакбар ҳам хавотирга тушиб ташқарига чиқди. 20 метр нарида одам тўпланганди. Югуриб борди. “Нима бўлди ?” ”Тезда тез ёрдам чақиринг” “Ёш йигит экан бечора” “Юриб кетиб йиқилди”. Ҳа, шундай гапларни гапириларди. Оломон ичида эса Ислом ётарди. Одамлар орасида врач ҳам бор экан. У Исломнинг қон томирини ушладида ортига қараб шивирлади:
- Афсус, жони узилибди.
ИИБ ҳодими Ҳожиакбар хавотирга тушиб қолди. Бирин-кетинлик билан Санжарга алоқадор бўлган кимсалар ўлиб кетмоқда. Ислом, нима демоқчи эди? Нега у ҳавотир бир оҳангда Ҳожиакбар билан гаплашди. Ҳожиакбар Санжарнинг иши бўйича фақатгина Ислом билан суҳбатлашишга улугрди холос-ку. Ҳожиакбар борган сари вазият жиддийлашиб кетаётганлигини сезиб турарди. Тезроқ ҳаракат қилиш керак. Диёрнинг иш тажрибаси Ҳожиакбар билан тенг бўлсада айнан “қотил қидириш” масалаларига бироз нўноқ эди. Оқшом. Ҳожиакбарнинг оқ “Матис” автомашинаси “Дракон” кафесининг олдига келиб тўхтади. Бу ерда марҳум Санжар ҳамда Ислом 11 апрель куни бирга бўлишганди. Ҳожиакбар ичкарига кирганда, семиз бир хотин уни қарши олди.
- Келинг ука йигитларга 30 000 сўм, қизлар эса бупул !
- Опа мен ИИБдан бўламан. Менга кафенинг раҳбари керак.
Тўлачадан келган хотиннинг тили айланмай қолди.
- Нима, халиги...
- Опа бўла қолинг энди.
- Хозир, хозир укажон !
Аёл ичкарига ўзини урди. Орқасидан Ҳожиакбар секин кирди. Доимгидек кафе ёшлар билан тўла. У барменнинг олдига борди.
- Менга муздек сув беринг !
- Яхши.
У сувни ичди. Кейин Ҳожиакбар худди безори йигитлардек ўзини тутиб, гапиришни бошлади.
- Бунча-ей тўпалон ! Бу ер хар доим шунақа гавжум бўладими ?
- Нима бу ерга биринчи келишингизми ?
- Ха !
- Эх, ака бунақа пайтда ит эгасини танимайди. Одам жуда кўп бўлади.
- Доим келадиган мижозлар, қизлар сизларга таниш бўлиб кетса керак-а?
- Бўлмасачи ? Истасангиз зўр қизлар бор таништириб қўяман.
- Албатта ! Анави нима ?
- Камера. Келди-кетиларни запис қилиб тургани.
- Зўр-ку. Бир ой олдинги тасвирлар ҳам бўладими ?
Бармен Ҳожиакбарнинг гаплари борган сари жиддийлашиб кетаётганидан сал хушёр тортди.
- Билмадим. Бўлса керак !
Ҳожиакбарнинг олдига бир ёш йигит келди.
- Ака сизни сўрашяпти.
- Ким ?
- Сўраган одамингиз.
- Йўл бошланг бўлмаса ука
Ҳожиакбар кафенинг иккинчи қаватига чиқди ва бир хонага кирди. Уни бадани хорижий ёзувли татиуровка тўлган майка кийган кал киши кутиб олди.
- Келинг ука
- Ассалому алайкум !
- Волукем. Ўтиринг.
Столга ўтиришди.
- Мен шаҳар жиноят қидирув бўлимидан Ҳожиакбар Жабборов бўламан.
- Жуда яхшида ! Мен Акрам. Хизмат ?
- Сизга битта иккита саволарим бор эди.
- Қулоғим сизда. Чекасизми ?
- Йўқ. 11 апрель куни Санжар исмли йигит шу ерда меҳмон бўлган.
- Ҳа. Сизни тушундим. Жуда ҳафа бўлдим, тўғриси эшитиб.
- Менга, 11 апрель куни кафега кирган шаҳслар ҳақида маълумотлар керак.
- Кечқурун кафега юзга яқин ёшлар келишади. Биз уларни рўйҳатга олмаймиз ука.
- Камераларчи ?
- Ха ! Камералар бор лекин.
- Ўша кунги тасвирларни кўрсам бўладими ?
- Ха, юринг мен билан. Сизга ёрдам бериш мен учун шараф укам ! Ахир сизлар жуда ҳам маъсулятли ишда фаолият кўрсатисизлар.
Ҳожиакбарга бундай баланд парвоз гаплар ёқмасада, у суҳбатдошининг хар бир гапига хурмат билан муносабат билдирарди. Улар қўшни хонага киришди. Хонада чиройли бир қиз компьютерда ўтирарди.
- Гулнора қалайсан !
- Ассалому алайкум, келинглар.
- Менга қара, бу аканг милициядан келган эканлар ану 11 апрель кунги тасвирлар кўрсатгин.
- Яхши. 0
Кафе раҳбари хонадан чиқди. Гулнора компьютерни узоқ титкилаб Ҳожиакбарга юзланди.
- Кечирасиз. Айнан 11 апрель кунги тасвирлар йўқ.
- Нимага ? Сабаб ? Балки учириб ташлагандирсиз ?
- Йўқ. Бизда хаттоки январь ойининг тасвирларигача бор. Акажон, илтимос мени тўғри тушунинг. Тасвирлар йўқ.
Ҳожиакбарнинг боши қотиб қолди. Бу ерда иши битмаслигини тушуниб кафени тез орада тарк этди. Ҳамма иш чапасига кетяпти. Санжарнинг жасади йўқ. Яна морк ҳодими билан сирли тўқнашув. Исломнинг ўлиб қолгани эса ортиқча бўлди. Тунда Ҳожиакбар кўча ўртасида тўхтаб, марҳум Ислом Назаровнинг иши билан шуғуланаётган ҳамкасбига телефон қилди.
- Дилшод яхшимисиз ?
- Яхши рахмат. Ҳожиакбар сизми ?
- Ҳа. Узр ! Кеч кирганда қўнғироқ қилдим. Уйдамисиз ?
- Йўқ. Энди уйга кириб кетаётган эдим.
- Мени уйим олдида паркга келинг. Гаплашадиган иш бор эди.
- Яхши. 10 дақиқада бораман.
- Дилшод яна бир нарса ?
- Ха
- Марҳум Ислом Назаровнинг мурдаси қаёрда ?
- Шаҳар моркида
- Хм. Негадир юрагим ғаш !
- Нимага ? Санжарнинг жасада ўша ерда йўқолганига айтяпсими?
- Шунақа.
- Хавотир олманг. ИИБ ҳодимлари у ерни қаттиқ назорат қилишяпти.
- Яхши. Тезроқ кела қолинг.
Алоқа узилди. Шу пайт Ҳожиакбарнинг телефони яна жиринглади. Экранда “Onajonim” деган ёзув турарди.
- Ассалому алайкум ойи, ухламадингизми ?
- Йўқ, сендан ҳавотир олиб ўтирибман. Келяпсанми ?
- Ха ойи. Бироз ушланиб қолдим. Тахминан, ярим соатларда уйда бўламан.
- Қорнинг яхшими ?
- Ха-ха ! Яхши, хавотир бўлманг. Кечки овқатни қилганман.
- Ишларингни битириб, тезроқ кел болам.
- Хўп ойижон.
Шу пайт йўл ёқасида турган Ҳожиакбарнинг машинаси олдидан, катта тезликда ўт ўчириш ходимларининг машинаси ваҳимали сигнал билан ўтиб кетди. Ўт ўчирувчи машина шаҳар морки жойлашган кўча томон бурилди.
Ҳурматли ўқувчи ! ИИБ ҳодими ҳисобланмиш Ҳожиакбар Жабборов Санжарнинг иши бўйича қидирув ишларини олиб бормоқда ва воқеаларимизда қандай жараён кетаётган эканлиги яхши тушуниб турибсиз. Энди ҳикоямизнинг Ўзбекистондаги воқеаларидан бироз тин олиб, ҳикоямизга алоқадор бўлган яна бир қаҳрамоннинг бугунги кунига эътиборингизни қаратамиз.
Испания, Мадрид.
Кўринишидан келишган, гавдали ва бўйлари узун Серхио исмли йигит кўча бўйлаб кетарди. Эгнидаги либослари ҳам унга жуда ярашиб турибди. У катта кўча бўйлаб, хотиржам борарди. Шу пайт унинг қўл телефони жиринглади.
- Эшитаман ! – Серхио паст овозда жавоб берди.
- Келганинг ҳақда нега менга хабар қилмадинг ўғлим ?
- Жаноб Круз, кеча тунда Мадридга етиб келдим. Сизни энди огоҳлантирмоқчидим.
- Ҳузуримга қачон келасан ?
- Тунда борсам, дегандим.
- Нега ?
- Кимдир мени яқиндан кўргиси келяпти, - Серхио кулди.
- Тушунарли, эхтиёт бўлгин ўғлим
Алоқа узилди. Серхио 100 метрдан кейин, кўп қаватли бинога чиқиб кетди.
Тун. Ярим кечаси бўлишага қарамасдан кўчада одамлар етарлича. Серхио уйининг деразасидан ташқарига қараб турар экан, ўзининг ўтмиши тўғрисида ўйлаб, юраги эзилди. Серхио етимхонада катта бўлган, ота-онаси ҳақида аниқ маълумот йўқ. Болалик пайтларида унинг учун ота-она, оила, ака-ука ва шунга яқин бўлган ҳолатлар умуман бегона эди. Етимхонада катта бўлди. Яхши ўқиди, спорт билан шуғаланади. 1994-йилга келиб, Валенсиядаги олийгоҳнинг ҳуқуқшунослик йўналишига ўқишга топширди. Талабалик кезлари ҳам спортнинг кикбоксинг тури билан машғул бўлишни тўхтатмади. Секин-асталик билан спорт соҳасида қилган меҳнатларининг эвазига йирик муваффақиятларни қўлга кирита бошлади. Серхио жуда иқтидорли, ақлли ва шу билан бирга жисмонан кучли йигит эди. Лекин кўп жойларда унга оддий қилиб айтганда “танка” етишмасди ва буни Серхионинг ўзи ҳам яхши ҳис қилиб турарди. Унга пул керак эди. Олийгоҳни битириш арафасида кикбоксинг бўйича Европа чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлди. Омадли Серхио ўз кучи билан турнирнинг финалга қадар етиб боради. Бироқ финалда швециялик спортчига мағлуб бўлди. Жанг сўнггида рефери очколарни эълон қилаётган бир пайтда ғолиб деб Серхиони айтади. У жуда виждонли йигит эди. Серхио жангни бой беришига қарамасдан, ғолиб бўлганига жаҳли чиқади. Шундан сўнг Серхио чемпион сифатида анча машҳур бўлиб кетди. Бироқ финалдаги зафари барибир ноҳақ бўлгани уни юрагини тирнарди. Кейинчалик маълум бўлишича, ана шу баҳсда Круз исмли шаҳс Серхиога финал жангида ғолиб чиқиши учун ҳакамларга пора берган экан. Кунларнинг бирида Круз Серхиони ҳузурига чақириб унга ҳизмат қилиши ва оталиққа олишини таклиф қилади. Серхио рози бўлади. Сабаби Круз жуда бадавлат одам эди. Пулга мухтож бўлиб турган Серхио бунга қарши бўлмайди. Биринчи бўлиб Круз Серхиони қоидасиз жангларда иштирок этишга мажбур қилади. Бу орқали ўзи ҳам яхшигина пул ишлайди. Сўнг турли хил қинғир-қийшиқ йўлларга юришга мажбурлаб, одамларни ўлдиришда унинг ҳизматларидан фойдаланди. Круз катта жиноий тўданинг бошлиғи ҳисобланарди. Афсуски, буни Серхио кеч билди. Шундай қилиб Серхио Крузнинг “маҳоратли” ўғри, қиллер ва хар қандай ишни “аъло” даражада уддалайдиган хизматчисига айланди. Серхио ҳозир бой, пул деса бор, машинами, хуллас унга баржаси мужазам. Бироқ бари ҳаром эвазига. Айни пайтда Серхио, Крузга тўқнаш келган кунига минг ланат айтади.
Тун ярмидан оққанда Серхио кўчага чиқди. Сариқ, чиройли машина Мадрид кўчалари бўйлаб шамолдек учарди. Машина 15 дақиқа йўл юргач, шаҳарни ортда қолди. Шаҳардан чиққанида тонг отишга яқин қолганди. Ниҳоят, Серхио шаҳар четигадаги Крузнинг дала ҳовлисига етиб келди. Уч қаватли қилиб бунёд қилинган қаср, қандайдир файсиз кўриниш олганди. Қора либосга бурканда юзлаб қўрқичлар туни куни Крузни пойлаб туришарди. Серхионинг машинаси дала ховлига кирди. Ховлига киргандан сўнг уйгача ҳам чамаси 200 метр машинада юришга тўғри келади. Дала ховли жуда катта ва ҳашаматли. Уйлар қаср қилиб қурилган. Крузни Испаниянинг турли нуқталарида шунга ўхшаган виллалари жуда ҳам кўп. Серхио уй олдида тўхтади ва унинг олдига баланд бўйли, қора костюм-шим кийган йигит югуриб келди.
- Хайрли тонг жаноб Серхио !
- Круз қани ?
- Жаноб Круз уйқудан турганлари йўқ.
- Фернандо кўринмадими ?
- Бу тўғрисида хеч қандай маълумотга эга эмасман жаноб Серхио.
- Яхши. Бор ишингни қил !
Серхио меҳмонхонага кириб ТВни ёқди ва дарҳол спорт каналарига қўйди. Спортга асосланган телеканалда Мадрид жамоалари иштирокида ўйин бўлаётган экан Серхио мана шу ўйинни диққат билан кўришни бошлади. Бироздан сўнг ортидан Крузнинг йўғон ва ёқимсиз овози келди.
- Ҳа буни “Реал Мадрид” дейдилар жаноб Серхио. Кеча “Реал” жамоаси ажойиб ғалабага эришди !
- Хайрли тонг жаноб Круз. Яхши дам олдингизми ?
- Яхши-яхши ! Ўтир ўғлим. Кеча мана шу футболни кўраман деб тунгача Мадридда изғиб юришимга тўғри келди. Тунда қайтдим, шаҳардан. Сени кутмай ухлаб қолибман.
- Ҳа, ўзим ҳам ҳозир келгандим.
- Сени хеч шу футболга қизиқтира олмадим-да !
- Қизиқиб қоларман...
- Сен одам ўлдиришга, банкларни умаришга қизиқасан, шунақами ?
Круз шу гапни айтди ва қаттиқ кулиб, оқсочга мурожаат қилди.
- Луиза, бизга жой бер ! Хўп, гапиринг бир ҳафта давомида Москвада нима ишлар қилдинг ?
- Айтган ҳамма ишларингизни.
- Яша ўғлим ! Ишни тоза битирдингми ?
- Тоза ! Фернандо қани жаноб Круз ?
- Ўлди. У ҳақда бошқа гапирма ўғлим.
Фернандо Крузнинг жинойи тўдасидаги энг моҳир киллерлардан бири эди. Серхио ва Фернандо бир вақтда Крузнинг қўлига келишган. Серхио билан Фернандо қаттиқ дўст эди. Одата Крузнинг халқаро миссияларини Серхио – Фернандо тандеми бажарарди. Кеча эса Круз уни ўлдирган.
- Жаноб Круз, хазилашдингиз-а ?
- Ўғлим, керак бўлса сени ҳам ўлдириб юборишим мумкин. Менга бунақа саволлар берма. Мени яхши биласан.
Серхио бошлиғидан нафратланиб кетди.
- Энди мен ким билан ишлайман ?
- Тез орада билиб оласан. Ҳозир тайёрлан, Лондонга кетасан !
- Яхши.
Шу пайт Крузнинг телефони чақирди. 5 дақиқалик суҳбатдан сўнг Круз Серхиога яна юзланди.
- Англия сафари кейинроққа чўзилди.
- Нега ?
- Эх, шу охирги пайтларда кўп савол берадиган бўлиб қолибсан !
- Хўп. Узр.
- Тез тайёрлан ! Кечқурун Ўзбекистонга учасан.
- Қаёрга дедингиз ?
- Тошкентга.
- Қандай топшириқ ?
- Бориб, менга телефон қил !
Улар хайрлашишди.
Серхио Ўзбекистонга нима мақсадда бориши ҳусусида тушунмадим. Умуман олганда бундай ҳолат испан учун бегона эмас эди. Олдинлари ҳам Круз мана шундай тушунарсиз, охири мавҳум топшириқларни унга бериб турарди. Бир сафар кўприк тагига кучли портловчи мода қўйишини айтганди. Бунинг оқибатида эса 50га яқин ёш болаларни қўшни шаҳардан олиб келаётган автобус портлаб кетган. Бироқ буни Серхио билмайди.
Шу куни тун яримдан оққанда Мадрид – Истанбул – Тошкент йўналаши бўйича Серхио Тошкентга етиб келди. Самалётдан тушиши билан унинг юзига илиқ ҳаво урди. Бу испанга жуда ҳам завқ бағишлади. Умуман олиб айтганда Серхиога ўзбек диёри ёқади. Шаҳар марказидаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасига жойлашган Серхио Крузга телефон қилди.
- Салом жаноб Круз. Мен Ўзбекистонга етиб келдим.
- Яхши. Об-ҳаволар қалай ? Сени Қоҳирага юборганимда иқлимдан жуда нолигандинг.
- Бу ерда асло ундай эмас ! Менга Тошкент ёқди.
- Ўтган ҳафта сенга берган флеш олдингдами ?
- Ха. Уни доим ўзим билан олиб юраман.
- Флешкани оч. Ичида бугун оқшом боришинг керак бўлган манзил ва шаҳслар номи бор. Улар бир ой олдин Тошкентда жам бўлишган. Сени кутишмоқда.
- Яхши.
- Қолганини борганингда билиб оласан. Ўғлим, мен ҳафамисан ?
- Нега ?
- Фернандо учун.
- Бизнинг ишда ачиниш кетмайди.
- Баракалла ! Яна бир нарса.
- Эшитаман.
- Жуда эхтиёт бўл. Ўзингдан хеч қандай из қолдирма.
- Тушундим.
- Ўзим алоқага чиқиб, қачон ортга қайтишингни айтаман.
Алоқа узилди. Серхио флешкани очди. Унинг ичида қўйидагича маълумолар бор эди.
НББ жиноий гуруҳи аъзолари рўйҳати.
Серхио Алонсо (Испания)
Хабиб Назаров. (Россия)
Камила Кападзе. (Росссия)
. . . (Ўзбекистон)
Серхио ўз ичида гапиришни бошлади. “Демак гуруҳнинг яна бир вакили шу ерлик, нега унинг номи қайд этилмаган ? Ким бўлиши мумкин ? Менимча унинг номини бугун билиб олсам керак. Гуруҳ йиғилганидан сўнг, бизга қандайдир миссия берилиши аниқ. Демак қолган гуруҳ аъзолари, айни пайтда бирга. Уларга қўшилишим қолди, холос” Серхио шуларни ўйлаб, тушлик қилгани пастги қаватга тушиб кетди.

Энди эътиборингизни ИИБ ҳодими бўлган Ҳожиакбар Жабборовнинг айни пайтдаги ишларига қаратамиз. Хуллас, ўша куни морк ёниб кетди. Шу қатори Исломнинг жасади ҳам ёнган моркнинг ичидан топилмаган. Жуда қизиқ ва сирли. Бирданига икки жасаднинг йўқолиши, ҳаммани таажубга солди. Ҳожиакбар бу жасад ўғирланишларининг ортида албатта қандайдир сир борлигини ҳис қилиб турарди. Қотил оддий инсон эмас. Мақсади ҳам бошқа. Кейин Ҳожиакбар ўша куни моркда учрашган боланинг фотороботини чиздирди. Мутахассилар расмга қараб унинг миллати, таҳминан чечен деб айтишди. Таҳминий суратдаги шаҳснинг фотоси ҳамма жойга “қидирилмоқда” деб осиб чиқилди. Радио, ТВ ва барча ОАВда “Сардор”ни қидириш ишлари бошлади. Ҳожиакбар калавани учи айнан мана шу ердан чиқишини билиб турарди. Қидирув ишлари узоқ давом этарди. Унинг устига вақт ўтмоқда. Вақт эса унинг зарарига ишлаяпти.
- Ассалому алайкум яхши ўтирибсими ойижон ! – Ҳожиакбар уйига ишдан эртакунда етиб келди.
- Вой болам, кўзларимга ишонгин келмайди. Хар куни тунда ишдан қайтадиган одам, бугун эрта келибсанми ? Қуёш қаёрдан чиқди ?
- Қўёш Япониядан чиқди онам, - Ҳожиакбар яхши кайфият билан соврида ўтирган онасининг олдига ўтирди.
- Ўтир болам, Машҳурахон чой олиб келинг эризга ! Тузимисан ўғлим ?
- Яхши, яхши онам.
- Ишингда нима гаплар ? Билаяпсанми, шу кунларда кўп ишлаяпсан болам.
- Эх, бу “ишни” охири кўринмаяпти ойи, - Ҳожиакбар худди ёш болалардек онасининг оёқларига бошини қўйди.
Шу пайт уй ичида чақалоқнинг йиғлаган овози эшитилди.
- Машҳурахон ! Болага қаранг. Уйғониди шекили, - Ҳожиакбарнинг онаси ўтирган жойида хайқирди.
- Овора бўлма, ўзим қарайман, - Ҳожиакбар ўрнидан қўзғалиб уй ичига кириб кетди.
Шу пайт онаси унинг сумкаси ичидаги суратнинг учига кўзи тушиб қолди. Уни олишга аввалига журати етмади. Лекин барибир олиб, унга тикилиб турган эди.
- Бу мен қидираётган жиноятчи ! – Ҳожиакбар уй ичидан чиқди.
- Бунча буни турқи совуқ.
- Эх, ойи аҳамият берманг.
- Жуда хунук бола экан. Худди ану автобусдаги йигитга ўхшаб.
Ҳожиакбар қидираётган жиноятчиси ҳақдаги биринчи гапни айнан онасидан эшитди. У хайратдан қотиб қолди.
- Ха шу йигитга ўхшагани бор эканми ?
- Ўғлим ўхшагани эмас, қуйиб қўйгандек.
- Ким у ?
- Чипта сотадиган бир йигит. 27-йўналишда ишлайди, адашмасам.
- Ойижон сиз даҳосиз !
- Вой тўхта, қаёққа ?
Ҳожиакбар ўзини кўчага урди.
СЕРХИО ГУРУҲГА ҚЎШИЛДИ.
Серхио кечки овқатни қилиб такси чақиртирди. Такси 15 дақиқада “Ўзбекистон” меҳмонхона олдига келди.
- Ассалому алайкум, - Серхио таксичига русий забонда сўзлади.
- Келинг ука. Қаёрга борамиз ?
- Мана шу қўлимдаги қоғозда манзил кўрсатилган.
- Ха тушунарли. Водий узоқ жой. Шунинг учун пули ҳам катта бўлади ука.
Испан, шофёрнинг гапларини яхши тушунмади.
- Кечирасиз, мени олиб бориб қўя оласими шу манзилга ?
- Ха мен сизга нима деяпман. Майли борамиз. Фақат йўл ҳаққи..
- Бўлди-бўлди ! Кетдик. Қанча бўлса бераман.
- Бу бошқа гап.
- Манзил узоқми ?
- Фарғонага 5 соатлик йўл !
- Жуда кўп-ку.
- Тезроқ борамизда энди !
Машина йўлга тушди.
- Ука чет элликмисиз дейман ?
- Ха.
- Қайтдан келдиз ?
- Испаниядан.
- Охо ! Испанияданми ? Қойил-эй. Ану Месси, Роналдуларни юртиданми ?
Серхио кулди.
- Э ука рус тилини билнаганиз зўр бўлди-да. Мен шу футболга ёшлигимдан бери қизиқаман. Шу испан футболларинг зўрда. Асли эшик Самарқандан...
Шофёр зерикарли лексиянинг бошлади. Серхионинг ҳаёли бошқа жойда эди. У бораётган манзилда ким уни кутиб олади. Қандай хавф-ҳатар бор. Буниси мавҳум. Унинг устига азабга тегиб, шофёр тинмасдан футбол ҳақида гапирарди. Довонда кетаётганларида шофёр унга савол берди.
- Ука қуртга тўхтайми ?
- Нима у ?
- Эхе, хали қурт нималиги билмайсими ? Тушинг машинадан !
- Нега, мени манзилимга олиб бориб қўйинг. Нима қилмоқчисиз ? Нега тўхтадик ?
Шофёр унинг гапига қулоқ солмай, машинадан тушди. Орқасидан Серхио ҳам. Шу пайт унинг телефони чақирди. Бу Крузнинг қўнғироғи эди.
- Салом жаноб Круз !
- Ўзбекистоннинг тоғлари сенга ёқяптими ?
- Тоғлар орасида кетаётганимни қаёрдан билдиз ?
- Сен мен айтган манзилга бормайсан. Ҳозир 1 дақиқа сени олиб кетишади. Жойингда тур.
- Тушундим.
1 дақиқа ўтар-ўтмас юқорида верталёт пайдо бўлиб, Серхиога яқинлашди ва арқон ташлади. Серхио юқорига кўтарилди. Пастдаги ҳамма хайрон. Испан юқорига чиққанида верталётда уни икки киши бир қиз ва бақувват бир киши кутиб олди. Улардан эркаги унга қўл берди:
- “НББ” гуруҳига хуш келибсиз жаноб Серхио !
- Рахмат ! Кимсизлар ?
- Кейин билиб оласиз. Ҳозир эмас. Хабиб базага хайда !
Верталёт тоғлар ортига катта тезликда кириб кетди.

КАЛАВАНИНГ УЧИ КЎРИНДИ...

ИИБ ҳодими Ҳожиакбар Жабборов тезлик билан автопаркга етиб борди.
- Келинг ука ! – уни автопарк раҳбари ўз хонасида қарши олди.
- Ассалому алайкум, ака мен ИИБдан ман.
- Яхши-яхши. Тинчликми ?
- Мана бу бола сизга таниш эмасми ?
Ҳожиакбар қўлидаги фотосуратни унга берди.
- Хўш, бу болани суратларини бизга ҳам ёпиштириб кетишганди. Кейин ТВда ҳам кўрганман. Лекин танишлигим йўқ,- у ним таббасум қилди.
- Назоратчи бўлиб ишлайдиган йигитларингиз қанча пул олади кунига ?
- Автобус ҳайдовчиси билан келишадилар. Хар ҳолда кўп эмас.
- Уларни ҳаммасини танисими ?
- Албатта. Сизга ким керак ?
- Ака диққат қилинг. Бу расмдаги бола, кимгадир ўхшамаяпти !
Автопарк раҳбари суратга бир қанча вақт тикилиб турди.
- Яқинда биттаси бизда ишлаб кетганди. Шунга ўхшар экан ?
- Исми нима эди. У қанча ишлади бу ерда ?
- 1 ойдан сал ошиқроқ. Бизда назоратчи бўлиб 200га яқин ёшлар ишлайди. Исми ёдимда йўқ тўғриси.
- Кейинчи ?
- Кейин, бирдан ишга келмай қўйди. Биз ҳайрон бўлдик.
- Суриштирдингизми ?
- Йўғе ! Нега энди ? Ўрнига бошқа одам олдим.
- Ўша йигит сизни нимаси билан эътиборингизни тортди.
- Хм, у сал букрироқ эди. Бўйлари паст. Қотмадан келган. Меҳнаткаш ҳам эди.
Ха, Ҳожиакбар моркда кўришган йигити ҳам айнан мана шунақа кўринишга эга бўлган.
- У ўзини нима деб таништирганди ?
- Қишлоқдан келганини, шаҳарда ишлаш нияти борлиги айтди. Шаҳсини тасдиқловчи хужати йўқ экан. Шунга ишга олишимиз қийин бўлди. Нега уни суриштириб қолдиз ?
- Таҳминларимга қараганда, биз қидираётган жиноятчи айнан шу йигит бўлиши мумкин.
- Товба денг ! Нега энди ? Агар шунақа бўлиб чиқса менга гап тегиб қолади ука. Келинг хеч ким билмасин. Босди-босди қилайлик ишни.
- Хеч ким билмайди. Фақат сиз менга ёрдам берсангиз бас.
- Қўлимдан келса жоним билан.
- Бугунга шулар етади. Сиз билан ўзим алоқа чиқаман.
- Соғ бўлинг укажон. Илтимос, менга гап тегиб қолмасин.
- Ҳавотир бўлманг.
Ҳожиакбар эртаси куни Диёр билан кўришиб бўлган ҳамма ишни айтиб берди.
- Демак жиноятчи икки киши бўлган ? – Диёр ўз фикрлари билан гап бошлади.
- Диёр, бу фақат таҳмин. Биз эса 2 ҳафтадан бери таҳмин қилиб ўтирибсиз холос. Бошқа хеч нима амалда қилмадик. Жин ўрсин !
- У нима мақсадда автобусда ишлаган бўлиши мумкин ?
- Унга вақт керак бўлган Диёр.
- Хўш.
- Таҳминими эшит. Улар Санжарни салкам бир ой давомида кузатишган. Яни “Сардор” ҳамда дискотекадаги гўзал қиз. Бу қиз хар оқшом Санжар борадиган “Дракон” кафесида айнан унинг учун борган. Табиийки, Санжарга ҳам гўзал қизлар ёқади. Ана шу қиз эса уни дискотекада қўйнига кириб, заҳарлаган ёки яна бир нарса қилган бўлиши мумкин. Эътибор бер, у 11 апрель санасида охириги марта ўша қиз билан кўришган ва айтган бўлиши мумкин: “Ота-онам яқинда келади. Шунда сен билан кўришишим қийин бўлади”. Шунда қиз Санжар билан кўришиш имконияти пасайишидан хадиксираб ўз мақсадини амалга оширган.
- Ажойиб ! Қойил Ҳожиакбар. Давом этчи.
- 11 апрель куни қиз билан охирги марта кўришган ва ўшанда Санжарга заҳар берган. Кейин 13 апрель эрталаб вафот этган. Икки кун ўтиб “Сардор” уни ўғирлаган.
- Бизнинг бахтимизга сен ўша йигитни кўриб қолгансан.
- Бу бахт эмас. Бу каллавани учи холос. Биз уни қандай қилиб бўлса ҳам топишимиз зарур.
- Ҳожиакбар, Санжарнинг отаси нима иш қилишини биласанми ?
- Катта тадбиркор деб эшитганман. Бой одам. Хориждан мол олиб келади. Нега сўраб қолдинг Диёр ?
- Бу ерда бошқа гап ҳам бор. Балки отаси душларининг сценарийсидир.
- Ҳа, сценарий ! Жуда мукаммал ва гўзал сценарий, - Ҳожиакбар шу гапларни айтиб чекишни бошлади.
Анча жимликдан сўнг, Ҳожиакбар гап бошлади.
- У оддий қотил эмас ! У бошқача. Жуда ҳам бошқача.
- Каллавини учи кўринаётгандек туюляпти менга. Фақат бизда асос йўқ. Ҳожиакбар, улар ҳозир қаёрда деб ўйлайсан?
- Шуниси аниқки, улар шаҳарда эмас.
Шу пайт хонага бир йигит ҳовлиқиб кирди.
- Ўтроқ Жабборов ! Гапиришга рухсат беринг.
- Рухсат. Нима бўлди Маҳмудов ?
- Довон тоғларида бегона шаҳслар борлиги ҳақидаги маъулумот етиб келди!
- Жуда соз Маҳмудов. Диёр, тезкор гуруҳ тайёрла йўлга тушамиз.

ҚУРШОВ.

Серхио ўтирган верталёт тоғлар орасига келиб тўхтади. Ҳаммалари пастга тушишди. Верталётда уни кутиб олган киши пастда рус тилида гап бошлади.
- Ўзбекистонга хуш келибсиз Серхио !
- Рахмат !
- Менинг исмим Федер. Венгирияликман. Бу Хабиб. Мана бу гўзал қизнинг исми эса Камила.
- Яхши. Мен Серхио Алонсо бўламан. Мадриддан келдим.
- Ғорга кирайлик бафурча гаплашамиз, - Федер ғорни қўли билан кўрсатди
Улар ғорга кириб, стол атрофида жам бўлишди ва Федер гап бошлади.
- Хурматли Серхио, гапни дангалини гапираман. Биз дунёнинг турли нуқталаридан келган ашадий жиноятчи, қотил, киллер, моҳир ўғри умуман олганда мана шу тарифларга лойиқ бўлган шаҳслармиз. Буни яхши биласизлар. Ҳаммамизни ўз раҳбарларимиз бор. Лекин хаёт қонуниятига кўра, кимнидир устида яна кимдир бўлади. Шундай экан мана шу энг “катта раҳбарлар” бизни бир гуруҳ бўлиб халқаро миссияларни бажаришимизни исташди. Биз, дўст ҳам таниш ҳам эмас. Ишлар тинчиганч, бир-биримизни умуман танимаймиз. Агар қайсидир ҳолатда қарши тўқнаш келиб қолсак бир-биримизни ўлдиришимиз ҳам, бўлиши мумкин бўлган ҳолат жаноблар. Фақат ҳозир бизга берилган топшириқларни муваффақиятли бажаришимиз керак.
- Тушунарли, - даврадагилар уни гапини мақуллашди. Сўнг Серхио Федерга савол берди.
- Бу ерга келганингизга қанча вақт бўлди ?
- 1 ойдан ўтди.
- Доимий қароргоҳ шу ерми ?
- Йўқ. Серхио, биз Тошкентда эдик. Яқинда бу ерга келдик. Сизни довонда кутиб олишимиз ҳам режа бор эди.
- Бу ердан кетишимиз керак. Круз бу ердаги хавф-ҳатар тўғрисида менга етарлича айтиб берган. Аниқ биламанки, бизни ҳозир кузатишяпти. Кетиш керак Федер.
Суҳбатга Хабиб қўшилди. У комптютер ва техналогия бўйича мутахассис.
- Яқин атрофдаги ҳудудни ўрганиб чиқдим. Агар бизни бу ерда эканлигимизни давлат орган ҳодимлари билиб ҳужум қилишса, қочиш учун имкониятларимиз паст.
- Гуруҳнинг яна бир вакили бор. Адашмасам, у ўзбекистоник – Серхио.
- Худди шундай, - Федер.
- Қани у ? , - Серхио.
- Бизни Москвада кутяпти,- Камила.
- Нимани кутяпмиз бўлмаса Федер, йўлга тушдик ҳозироқ !
- Яхши Серхио Хабиб ҳаммамизга чипта олиб қўйган. Бугун кечқурун Москвага учамиз !
Орага бироз сукут чўмди.
Шу пайт ташқаридан овоз кучатирадиган мосламада кимдир гапирди.
- Ғор атрофи ўраб олинган, қуролларни ташлаб ташқарига чиқинг. Яхшиликча таслим бўлинг ! Қайтарман, ғор атрофини аскарлар билан ўраб олинган таслим бўлинг !
Бу сўзларни тоғлар орасига етиб келган Ҳожиакбар айтди.
Ғор ичидагилар саросимага тушиб қолишмади. Бундай қуршовларни кўпини кўрган Федер биринчи бўлиб гапирди.
- Хўш хурматли Серхио Алонсо нима қиламиз ?
- Нима қилардик, курашамиз.
- Улар кўпчиллик ўйхашйди.
- Федер, бу ердан ҳаммамиз соғ чиқиб кетамиз. Менга ишонинг. Қани автоматларни олинглар шунқорлар ! Бир ўзимизни кўрсатайлик. Ҳаммасини қирамиз.
Бу орада Ҳожиакбар ичкаридагиларни таслим бўлишга чорларди.

ҲУЖУМ.

Ғор атрофида юзга яқин хабрийлар душманни ўққа тутиш учун тайёр туришарди. Лекин ичкаридаги рақиб қандай куч ва қуролга эга эканлиги номаълум. Тезкор гуруҳ раҳбари Азам Носиров ва Ҳожиакбар ҳужум режасини тузишни бошлаб юборишди.
- Азамжон, махаллий аҳолини айтишига қараганда улар кўпчилик эмас. Аммо уларни қуролларга ҳолда кўришган.
- Хар холда улар яхши одамга ўхшамаяпти.
- Ғорга бостириб кирсак нима дейсиз ?
- Йўқ, хавфли бостириб кириш. Мен қурбонлар бўлишини истамайман. Биринчи бўлиб ғорда одам борми ёки йўқми шуни билишимиз керак. Балки улар бу ерни тарк этишган бўлсачи йўқ, верталёт бўлмаса бу ерда нима қилади. Ҳа, ғорда аминманки, кимдир ёки кимлардир бор !
- Ғор ичидагиларни қайта-қайта таслим бўлишга чорласам ҳам улардан садо йўқ.
- Охириги йўл. Бостириб кирамиз Ҳожиакбар. Сиз гуруҳингиз билан бизни пана қилиб турасиз. Мен эса йигитлар билан ғорга яқинлашиб заҳарловчи газ ташлаймиз.
- Яхши Носиров, фақат эхтиёт бўлинг.
- Омад дўстим.
Шундан сўнг Азам Носиров 60та аскар билан ғорга яқинлаша бошлади. Ҳамма хавотирди. Ҳожиакбарнинг йигитлари эса автомат нишонини ғорга қаратишганди. Носиров гуруҳи верталётнинг олдига етиб боришди. Хеч ким йўқ. Носиров икки йигитга, “верталётни текшир” деб имо қилган эди.
- Хайрли кун жаноблар !
Испаниялик Серхио Алонсо ғор оғзида пайдо бўлди.
- Қўлингни кўтар ! – Носиров бақирди.
- Яхши-яхши. Фақат верталётга тегманглар, унда мен учун керакли нарсалар бор, ахир бировни нарсасига тегиш уят эмаси - Серхио худди харбийларни устидан кулаётгандек гапирарди.
Йўқ. Унинг гапига қулоқ солишмади. Топшириқ олган икки йигит верталётга чиқиб уни титкилай бошлашди ва кутилмаганда қаттиқ бақиришди:
- Ҳамма ётсин ! Бомба !!!
Дум ! Верталёт портлади. Ҳаммаёқ одам кўриб бўлмайдиган даражада тутун бўлиб кетди. Портлаш натижасида харбийларнинг яримидан кўп қисми қирилиб кетди. Шу қатори Азам Носиров ҳам парча-парча бўлди. Чунки уларнинг асосий қисми верталётнинг шундоқ ёнида туришганди. Ҳожиакбар ва унинг йигитларни ғорга қарата саросима билан ўқ ўза бошлади. Серхио аллақачон ичкарига ўзини олиб қочганди. Катта отишма бошлади. Серхио, Федер ва Камила жуда мерган эдилар. Улар отган беш ўқдан деярли учтаси аниқ тегарди. Ҳеч ким асосий базага хабар беришга улгурмади. Серхио ва унинг шериклари ҳамма харбийларни қириб ташлашди. Ҳожиакбар ва унинг бешта шериги Серхио асирига айланишди.
Давоми бор.
#ҚотилликнингСўнгиКуниХикоя

Комментарии