Комментарии
- 20 окт 2019 10:53Шахноза Мавлонова(Бакиева)
- 20 окт 2019 11:13✨🎀ДилАфруз🎀✨ 💫💫💫💦💦💦Жуда дардли хикоя экан куз ешсиз хечким укийолмаса керак онажонни худо рахматига олиб жойини жаннатларда килсин илойим
- 20 окт 2019 12:38Хуршидабону Тиллаева
- 20 окт 2019 13:01🌹🌹🌹ALVON💖 LOLALAR🌹🌹🌹
- 20 окт 2019 13:05Хасият Акбаржон
- 20 окт 2019 17:06МУБОРАК ХАИТОВА
- 20 окт 2019 17:09МУБОРАК ХАИТОВАОнаизорларрр. Менгаку охирги манзилга кузатиш насиб килди, факат рози ризолик суролмай колганим алам. Дилфузахонга Аллохдан сабр сурайман. Онажонларини етган жойлари жаннатларда булсин амин
- 20 окт 2019 20:08АШУРАЛИ ХАМИДОВ
- 20 окт 2019 23:03Аллох БуюкДардимиз бир хил экан маниям онам ман Россиядалигимда утиб колганлар охирги манзилга кузатолмаганман йиглаб укидим
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿
ҚИЁМАТГА ҚОЛГАН ДИЙДОР 1 - қисм
Ассалому алайкум азизларим. Эсон - омонмисиз? " Қиёматга қолган дийдор " хикоям мен учун жудаям қадрли. Шунинг учун бошқа гурух админи ва модераторлари хикояни олганингизда хам муаллифи билан олинг ,илтимос!
Бугун эрталаб уйқудан уйғонганимда кўнглим негадир ғаш. "Аллохим ўзинг яхшиликка йўй , тинчлик бўлсин ишқилиб " ,- деб ўрнимдан оҳиста турдим. Ташқарига чиқдим. Баҳорнинг сўнгги кунлари бўлгани учунми хаво жуда ёқимли, тўйиб - тўйиб нафас олдим. Бу тоза хаво озгина бўлсада юрагимга таскинлик берди.
Юз - қўлимни ювдим. Қўлимга пақирни олдимда пақирга сув қуйиб , сигирни соғиш учун оғил томон йўл олдим . Молларни тагини тозалаб, емини охурга тайёрлаб олдига қўйдимда сигирни соғдим. Сигирни соғиб ошхонага келдим . Дарров чой қўйдим. Сутни докадан ўтириб ,пишириш учун газга қўйдим. Нонушта тайёрладим. Қайнонам фабрикада, қайнотам ва турмуш ўртоғим заводда ишлайдилар. Апил - тапил нонушта қилиб ишга отланишди. Хар куни турмуш ўртоғим қайнонам ва қайнотамни машинага миндириб ишга кетади . Қайнонамни йўл - йўлакай фабрика олдига тушуради. Уларни ишга кузатиб, соатга қарасам 7: 30 экан . Болаларни уйғотиш учун уларнинг хонасига йўл олдим .. Иккита қизим бор. Катта қизим 5 - синфда, кичгина қизим 3 - синфда ўқийди . Уларни уйғотдим сочларидан силаб - эркалаб . Кичик қизим жуда уйқучи. Уни уйғотиш қийин. Уйғонмаса қидиқлайман . Дарров дик этиб ўрнидан туради, ўша захоти уйқудан хам очилади .Онажон, - дейди кўзларини ишқалаб.
— Ха асал қизим, қидиқингми келди, - дейман кулиб.
— Хм, - дейди лабларини буруб. Озгина яна мизғиб олай .
— Мана бармоқлар келаяпти яна қидиқлаш учун дейман, бармоқларимни ўйнатиб.
— Уфф, дейди чуқур тортиб. Хўп ухламайман, ана уйғондим, сизга шу қидиқлаш бўлса бўлди, - дейди эркаланиб.
— Ўзимни асал қизим , уйғонмасанг қидиқлайманда, уйқучи қизимни уйқусини қочиришни йўли шу бўлгач нима қилай, - дейман бўш келмай.
Шу қизимизга мехримиз бошқача.
Қизларим хам ювуниб, кийиниб , нонушта қилиб мактабга кетишди. Иккита қайнсинглим, бешта қайнукам бор. Оиламиз катта. Мен оилада катта келинман. Икки овсиним уй - жой қилиб алоҳида чиқишган...
Бугун қайнотамнинг туғилган куни. Хар йил оила даврасида бу туғилган кун нишонланади. Мен шунга эрталабдан тайёргарликни бошлаб юбордим. Хамир қилдим. Нон, шунингдек ёғли патир ёпдим. Овқат пиширдим, чиройли қилиб дастурхон тузадим. Куни билан уй ишлари билан банд бўлдим. Шундай бўлса хам кўнглимнинг бир тубида турган ғашлик аримади. Кечқурун қариндош - уруғ хаммамиз дастурхон бошида туғилган кунни нишонлаб ўтирибмиз.Мени кўнглимга хеч нарса сиғмаяпти. Кўнглим яна ғаш, юрагим безовта , ичим қизиб келяпти .Муздай - муздай сув ичаман, ичган сувим юрагимни тафтини босмайди. Менга бир нималар бўляпти ,нималар бўлаётганини ўзим хам тушунмайман .Бир пайт қўшни келин мени ўртоғим келди. Уйга таклиф қилдим. Қайнонамни олдига келганини айтди. Ўртоғим, сирдош дугонам кўзимга қарай олмаяпти . Сирдош дугонам дейишимга сабаб мен хам дугонам хам Ўзбекистонли. Бир вилоятдан бир туманданмиз . Туркманистонга бир кўчага келин бўлиб келганмиз. Мени тўйим бўлганига олти ой бўлганда дугонам Гулчехра келин бўлиб келди. Ўзбекистонда бир туманда яшаган бўлсакда бир - биримизни танимаганмиз. Мана 12 йилга яқин вақт давомида, бегона юртда бир - биримизни тушуниб, бир - биримизга мехр бериб , яқинларимизни Ватаннии соғингада бир биримизга далда бўлиб, яхши - ёмон кунларимизни бирга ўтказиб опа - сингилдай бўлиб қолганмиз
*****
Ўз юртидан бошқа бир юртга келин бўлиб кетган инсонни
юрагини Ватан соғинчи, яқинларинг, ота - онанг, уйинг, махалланг, юрган кўчаларинг , болалигинг соғинчи ўртаркан .Ота - онамдан баъзида хафа бўлардим. Чунки мени қариндошлик ипи узмлмасин, борди - келди қариндошлар орасида йўқолмасин , бардавом бўлсин дея мени узоққа келин қилиб узатишгани учун. Нега энди мен бу қариндошлик боғига қурбон бўлишим керак .Нега мендан розилик олмай , мени кўнглимга қарамай ота - онам мени тақдиримни хал қилишди. Хеч бир ота - она фарзандига ёмонлик тиламайди. Шу қаторда мени ота - онам хам . Онажоним мени яккаю - ягона синглисига узатган эди . Онажоним мендан давр ўтса синглим бегона юртларда ёлғиз қолмасин, фарзандларим холасини унутиб юборишмасин, қизимни берсам , қизим туфайли синглим ёлғизланиб қолмас, борди - келди давом қилади, - деб ўйлаган бўлса ажабмас...
Хола дегани она ярими. Холамни жуда яхши кўрардик. Бошқа холамиз бўлмагандан кейин ягона холамиз, албатта яхши кўрамиз. Йилда бир ёки икки марта бизга мехмонга келарди. Холам келса уйимизда байрам бўларди. Холам тикувчи бўлгани учун онамга, опамларга, менга, синглимга атаб чиройли кўйлак - лозимлар тикиб келарди. Хаммамиз рахмат холажон деб дарров янги кўйлагимизни кийиб хурсанд бўлардик. Кейин холам сумкасидан олиб келган нарсаларини хонтахтани устига чиқариб қўярди. Хар доим келганида инсон кафтидай келадиган, катта - катта оқ қанд олиб келарди. Ўша қандни яхши кўрардик.Қўлимизга бир дона олиб ғитрдатиб тишлаб шимиб еб бошлардик , ёки бўлаклаб чойга солиб ичардик. Қутули оқ қандга ўхшайди мазаси , аммо биз уни катта антиқа бўлганига қизиққанмиз менимча.
Онажоним кейин бизни қўшниларни уйига юборарди.Холам келди Чаржўйдан ,чиқинглар, онам айтиб юборди, - дегин деб тайинларди. Онажонимни қўни - қўшнилар хаммаси яхши кўриб бирдай хурмат қилишарди. Онажоним мехридарё, кўнгли очиқ, қўли очиқ , истарали ,юзудан нур ёғиб турган фариштали аёл эди. Боғимизда икки туп олмамиз бўлиб, олмалар , олма дарахти шохларида маржон тузгандай тизилиб шохлари сингудай даражада хосил қиларди . Онам шу олма пишганда хамма қўшнига бир тоғорадан олма тарқатарди. Рахматли қайн отам эккан олмалар, еб хақига дуо қилинглар, - дерди. Уйимизда хар доим сигир бўлган. Эски киргизия кир ювиш машиналари бўлган ўша пайтлар . Онам ўша машинада хар икки - уч кунда йиғилган қатиқлардан айрон чайиб, сариёғ оларди. Айронни ўзимизга керагини олиб, бирозини читдан тикилган халтага солиб сувини сирқитиб , сузма қилиш учун узумнинг қалинроқ бир толига боғларди. Қолган айронни қўшниларга, кимда сигири бўлмаса ўшаларга тарқатарди. Агар нон ёпса қўшнининг хам хаққи бор деб икки ён қўшнига хам илинарди. Онам шундай жаннати аёл эди.
Қўни -қўшни бирон нарса сўраб чиқса қўлини бўш юбормасди. Баъзида акамлар, опамлар онамга, нега йўқ демадингиз. Сўраб чиқса дарров бериб юборасиз, - дейишарди.Онам шунда мулойимлик билан " агар шу нарса зарур бўлмаса сўраб чиқмасди, зарур экан сўраяпти. Кейин бор нарсани қандай қилиб йўқ дейман. Агар йўқ десам бор нарсам хам йўқ бўлиб қолмайдими? Бир мўминни мушкулини осон қилиш бу катта савоб. Шуни хеч қачон унутманг. Агар қарзга пул сўраб келишса, пулингиз бўлса йўқ деб айтманг. Бергингиз келмаган тақдирда хам ёлғон гапирманг. Пулим бор аммо ўзимга керак деб айтинг, - деб айтарди.. Яна онамнинг бир насихати бор эди. Хеч қачон бировга озор берма, кўнглини оғритма. Дилозорлик ёмондир, бировга панд бермагин ,ундан кўра ўзинг панд егин. Бировни хеч қачон қарғамагин, сенга тош отганга ош от, - дерди . Кўпинча бу насихатларга мисоллар келтириб ривоятлар айтиб берарди. Ўша пайтлар бола эканман, у гапларни маъносига тушунмас эканман
.Энди ўйлаб қарасам бу гапларда қанча маъно бор экан.
Холам келгани учун қўшни хотинлар бирин - кетин чиқишарди. Бир пиёладан чой ичиб сухбат қилишарди. Айхоним деган онахон бор эди. Уйида семичка қовуриб семичка сотарди. Ўша онахон хазилкаш эди. Ойбиви опа Хоразмча қўшиқлардан, лапарлардан хиргойи қиларди.
Қийнама мани жоним,
Хориб галян мехмоним.
Ўтар беш гун даврон оғажон
Гўззингнинг хумориман, чақирсанг мехмонингман.
Манга кўнгил барганнией алинда дуториман
Ойхоним она кампир бўлишига қарамай нози - карашмалар билан рақсга тушиб берарди. Раққосалардай у ер бу ерини хам қимирлатиб қўйишни унутмасди. Қўшни аёлларни хохолаб кулишлари хонани тутарди. Ўйин кулги ,ширин сухбатлар , хазил хузул қилиб , соат 12 ларда аста - секин тарқалишарди.
Ўша даврлар барибир яхши даврлар бўлган экан. Инсонларда бир - бирига бўлган мехр - оқибат кучли бўлган. Қўшнилар бир - биридан хар кун хабар олиб турган.
Кечқурун хамма кетгач тонг отгунга қадар онам билан холам хасратлашиб тонг оттиришарди . Биз бола эмасми ухлаб қолардик.
Келин бўлиб келган кунларим онажонимни жуда соғинардим. Кечалари соғинчдан юрагим ўртаниб қанча - қанча тонгларни йиғлаб оттирардим. Турмуш ўртоғим яхши тушунган инсонлар.
Турмуш қурмасимиздан олдин турмуш ўртоғим қайнона - қайнотам билан бизга мехмонга келишади.
Мени 17 бахорни қаршилаган айни ғунча каби очилган пайтим. Кўзга яқин чиройли қиз бўлганман. Сочларим узун бўлгани учун хар доим чиройли қилиб турмаклаб қўярдим. Турмуш ўртоғим мени бир кўришда яхши кўриб қолганлар. Отасига фақат шу қизга уйланаман деган. Аслида холамни, поччамни нияти мени ўғлига кўрсатиш бўлган. Агар ўғлига маъқул келсам келин қилиш илинжида менга совчиликка келишган эканлар. Бундан ота - онамни хам хабари бўлган. Мен содда уларнинг бу ниятидан бехабар бўлсамда, кўнглим бир нима сезгандай ўша куни мехмонлар олдига чиқмадим. Хоразмда гўштли нон ёпилади . Бунга қизил патир деб айтишади. Ўша куни қизил патир ёпган эдик. Онам: " қизим қизил патир олиб чиқ " ,- дея мени чақирди. Мен иккита қизил патирни синглимни қўлига тутқаздимда, бор олиб чиқ, - деб мехмонлар олдига юбордим . Хонамда ўтирсам келинойим келди.Менга имоли - имоли кулиб қараяпти. Тинчликми келинойи? ,- десам:
— Чаржўйлилар нимага келишган бугун биласанми? - деди астагина.
— Хар доимгидай келишганда мехмонга, - дедим.
— Йўқ тополмадинг, совчиликка келишган бу сафар . Куёвниям олиб келганлар . Агар куёвга маъқул келсанг индинга қариндошларни йиғиб унаштириш маросими бўлади , - деди. Мен қулоғимга ишонмасдим . Ахир мени бир дунё орзуларим бор .Орзуларим нима бўлади. Ўқишга кирмоқчиман, ўқимоқчиман. Бу йил киролмадим .Албатта ўқиб тайёрланиб келаси йил яна ўқишга топширмоқчи эдим. Турмушга чиқсам яна Туркманистонга ўқиш менга армон бўлиб қолади. Рози бўлмайман қаттиқ тураман фикримда дедим. Эртаси куни ўзимни қанча мехмонлардан олиб қочмай файдоси бўлмади. Опам мен ўтирган хонага куёвни бошлаб келди. Кутмагандим бундай бўлишини . Ўтирган еримдан апил - тапил ўрнимдан турдимда салом бердим. Куёв болани бўйи узун бўлгани учун унга тикланиб қарадим. Кўзлар тўқнашди. Дарров уялганимдан кўзимни олиб қочдим Куёв бола хеч нарса демай опамнинг ортидан у хам чиқиб кетди. Мен хеч нарсага тушунмадим . Фақат саломга алик олди - ю кетди.
Ўшанда турмуш ўртоғим бир қарашдаёқ мени кўзимга ошиқ бўлган экан. Чиқиб ота - онасига қиз менга маъқул келди. Тўйни тезлатинг ,- деган экан. Сониялар ичида бўлган биргина учрашув мени тақдиримни хал қилганди .
Ота - онамиз бизни кимга лойиқ кўрса унга турмушга чиқиб кетаверганмиз. Мендан катта уч опам хам ота - онамни танлаганига турмушга чиққан. Шу билан тўйимиз бўлиб ўтди. Бир кун олдин Ўзбекистонда, эртаси куни Туркманистонда. Икки кун тўй бўлди. Тўйдан кейин ота - онамдан узоқда, уйимдан, Ватанимдан узоқда келинлик уйимда яшаш менга осон бўлмади. Уй ишларини қилишда қийналмадим. Катта бир оилани овқати ,кири, супур сидири, пишир - тушури, моли - холи хаммасига улгурардим. Қайнонам - қайнотамни ўз ота - онамдай кўриб, уларни қандай хурмат қилсам шундай хурмат қилиб беминнат хизматини қилиб дуоларини олардим. Уйдагилар менга яхши муомилада бўлишар, турмуш ўртоғим атрофимда парвона, мени севиб ардоқлар, кўнглимга қарар .Аммо менга барибир бир нима етмшмасди, бу эса согинч эди. Уйимни соғинардим. Қиз бола палохмон тоши дейилганича бор. Мана мени тошим бир кунлик йўлга келиб тушган . Бу мени тақдирим, қисматим. Пешонамга ёзилгани шу такдири азал экан. Начора. Уйимни соғинганимда хохлаган пайтим бораолмасдим.
Йилда ўн икки ой бўлса , мана шу ўн икки ой ичида уйимга икки марта борардим. Шу билан бирин - кетин фарзандли бўлдим. Катта қизим бир ёш тўрт ойлик бўлганда, эгизак қизларим дунёга келди. Ойша Фотима деб исм қўйдик. Мендан бахтли инсон йўқ эди. Чунки эгизак фарзандим бўлишини кутмагандим. Бу мен учун Аллохнинг бир мўжизаси эди. Бу мўжизани Аллохим менга тухфа қилганидан қувончим чексиз эди. Уларни хали бағримга босмай, хидларини хидламай , қизларимни иккисини бир хил кийинтириб қўйишим,сочларини бир хил турмаклаб қўйишим, қўл тутушиб бирга боқчага боришлари ,мактабда бир партада ўтириб дарс тинглашлари Ойша Фотимани бирга ўйнаб, бирга катта бўлишлари худди кино лентасидай бир зумда кўз олдимга келди.Бу кўз олдимга келтириб қилган хаёлим, дунёдаги шунингдек хаётимдаги энг ширин хаёл эди. Бу ширин хаёл менинг қалбимда шунчаки армон бўлишини билганимда балки бу хаёлни қилмасмидим. Чунки Аллохимнинг иродаси экан , Фотима қизим туғилганига ўн беш кун бўлганда юрак бағримни доғлаб, мени фарзанд доғида қўйиб ,ширин хаёлларимни қалбимда бир армонга айлантириб бу дунёни тарк қилди. Фарзанд доғини хеч бир ота -она кўрмасин экан.Айрилиқ доғига чидай олмай юрак бағрим ёнар, кўзларимни ёши тўхтамасди. Турмуш ўртоғим Ойша қизимни қўлимга бериб " Онаси кўп нолиб йиғлайверма, бергувчи хам олгувчи хам Аллох. Қара бағринг бўш эмас, қучоғингда Ойша бор. Фотиманинг ёшини хам Аллохим Ойша қизимизга берсин . Шукур қил ",- дерди. Мен Аллохга шукур қилдим. Ойша қизимни умри узоқ, рисқи зиёд бўлишини тилаб , бор мехримни қизимга бердим...
Шунинг учун юқорида шу қизимизга мехримиз бошқача деб айтиб ўтдим.
*****
Она уйимга бормаганимга хам беш йил бўлибди
Чунки Туркманистон давлати бошқа давлатдан келин бўлиб келган келин қизларга паспорт бермади. Туркманистон фуқоролигига қабул қилмади. Уч йилдан бери Гулчехра билан Ашгабадга посолстьвага қатнаймиз. Уч йил олдин Туркманистон фуқоролигини қабул қиламиз деб, Ўзбек посольствасига бориб, анкета тўлдириб Ўзбекистон фуқоролигидан чиқиш учун хужжат топширдик. Бир неча ойдан кейин Ўзбек фуқоросидан чиққанлигимиз хақида хужжат олдик. Эмиграцияга хужжатимизни олиб бордик. Бошка хужжатларни хам тўғрилаб ,посольства берган хужжатни асл нусхаси ўзимизда қолди, копиясини эса Туркманистон фуқоралигини (раятлингини) қабул қиламиз деб
тўғрилаган хужжатлар билан топширдик . Мана уч йил бўляптики паспортдан хам фуқораликдан хам дарак йўқ. Эмиграцияга борсак хар йил Ашгабатга посолстьвага юборишади. Ўзбек фуқоралигидан чиққан хужжатни олиб кел деб.Мана ўша хужжат деб кўрсатсак. Буни муддати ўтган. Ўша билан борсангиз янгисини беришади, - деб жавоб беришади. Шу хужжат учун яна кетамиз.Посольства хужжатни беради. Хужжатни асл нусхаси яна ёнимизда қолади, копиясини эса эмиграцияга топширамиз. Гулчехра билан эса мана шу сўнгги кунларда жуда яқин бўлдик. Бир - биримиздан хар доим хабар олиб борди - келди қилиб турамиз. Турмуш ўртоғларимиз эса болаликдан бир синфда ўқиб дўст бўлганлар. Гулчехрани хам иккита қизи бор. Қизларимиз хам дугона. Шунга бўлса керак Гулчехрани "Қайнонангиз олдига келдим, айтадиган гапим бор ",- дегани мени ноқулай ахволга қўйди. Хайронман қайнонам билан нима гаплашмоқчи...
Қайнонам дугонам билан ичкарига ўзининг хонасига киришди. Мен мехмонларни олдига қайтдим. Дастурхондаги бўшаган тобоқларни олдим. Чойларни янгиладим. Аммо тез - тез ичкарига қараб қўяман. Бир пайт дугонам ичкаридан чиқиб оёғига кавушини кияётганди, ёнига келдим. Дастурхонга келинг, туғилган кун дастурхони ,- деб таклиф қилсам , йўқ, йўқ деб бошини сарак - сарак қилиб бошқа гап айтмайди, яна кўзимга қарай олмайди. Кўнглим сезяпти бир нима бўлган. Қўлидан тортдим, келинг бир пиёла чой ичмасангиз қўйиб юбормайман, - деб. Шу пайт кўзимга шундай бир аянчли нидо билан қарадики, қарашидан юрагим орқага тортиб кетди. (Хозирги кунгача шу кўзларни эсласам халигача юрагим орқага тортиб ғалати бўламан .) Бир муддат шундай , аянчли нигохи билан қараб турдида кўзларини мендан олиб қочди. Қўлини хам тортиб олдида тез - тез юриб чиқиб кетди. Мен хеч нарсага тушунмай орқасидан қараб қолавердим. Қайнонам ичкаридан бир ахволда чиқди. Қайнонам ўз холам бўлгани учун опа дейман. Опа тинчликми Гулчехра нимага келибди десам, "Ха тинчлик ",- деб қўя қолди. Менга сен ишларингни қилавер деб, - айвонга мехмонлар олдига кетди.
Мен ошхонага кириб идиш - товокларни юва бошладим. Бир қарасам дастурхон бошида хеч ким йўқ. Ер ёрилгану хамма ерни олтига киргандай. Видео касетада ўйин йўллари канцерти бўлиб турганди. Телевизор канцерт ўчган. Жимжитлик. Товба хаммалари қаерга кетди деб хайрон бўлиб турсам, турмуш ўртоғим кийиниб уйдан чиқяпти. Қаёққа десам ,— Хозир келаман , - деб машинани ўт олдириб тузук жавоб бермай кетиб қолди.Мен дастурхонни йиғиштириб, қолган идиш -товоқларни хам ювиб -артиб ошхонани саранжомлаб кўчага чиқдим. Эшигимиз олдида қудуқ бор. Қайнотам қудуқ ёнига кўрпача ташлаб ўша ерда ўтирибди. Қайнонам кўринмайди. Ховлини орқа тарафида биз учун алохида солинган уч хонали уйимиз бор ,болалардан хабар олиш учун уйга бораётгандим, қайнонам боғ тарафдан келаётган эканлар. Мен қайнонамдан, турмуш ўртоғимни қаерга кетганини сўрадим. Қайнонам чуқур хўрсинди. Сенга хозир бир гап айтаман. Ўзингни қўлга олишинг ва кучли бўлишинг керак. Барибир айтишим керак. Опам яъни онанг дунёдан ўтибдилар .Гулчехра шуни айтгани келган экан. Бу гап ростми ,ёки бир тушунмовчиликми шуни билиш учун турмуш ўртоғим телеграффга Ўзбекистонга телефон қилгани кетганини айтди . Мен бу нохуш хабарни эшитиб, бошимдан қайноқ сув қуйилгандек бўлди , шунингдек қўл - оёғимнинг мадори кетиб ўтириб қолдим . Хушим бошимдан учган, ўзимда эмасдим. Қайнонам мени қучоқлаб ўзингга кел, - дея йиғларди. Бир муддат холсиз, тилсиз , харакатсиз ўтирдиму, бирдан ичимдан ,юрагимдан, жисму жонимни куйдириб аламли бир нидо бўғзимдан отилиб чиқди.
— Йўў - ўў - ўқ, ишонмайман, ёлғон, онам ўлиши мумкин эмас ,- деб овозимни борича бақириб йиғлай бошладим. Шу пайт турмуш ўртоғим югуриб келиб, мени қучоқлаб: " ўзингни бос, афсус бу хақиқат. Мен хам ишонмагандим. Шунга сенга айтмай телеграффга кетдим. Уйдагиларга хам, хозирча айтмай туринглар. Мен телефон қилиб билай, кейин айтамиз дедим " ,- дея мени юпатарди. Мени эса юрак - бағрим ёниб борар. Дунёларга сиғмаётгандим. Доду - нолам дунёни тутганди. Чунки мен онамни дийдорини кўраолмаслигимни, уни сўнгги манзилга кузатаолмаслигимни билиб тургандим. Онажоним, мехрибоним ,нега бизни ташлаб кетдингиз. Икки йилдир кўрмадим сизни онажоним. Жудаям соғингандим. Сизни яна ўн йил кўрмасам хам соғинч азобига сабр бардошим етарди. Юрагимда умид билан яшаётгандим. Онажонимни кўраман, дийдорига тўяман ,- дея. Юрагимда яшаётган умидим сўнди. Онажоним энди қандай яшайман. Дийдор қиёматга қолдими . Икки йилдан бери соғинчдан юрагим ўртаниб, мехрингизни соғиниб адо бўлганман онажоним. Биламан мени паспортим бўлмагани учун , хар йил ўзингиз фарзандингизни, дилбандингизни соғиниб йўл азобини тортсангиз хам келардингиз. Мана икки йилдан бери юрагингиз безовта бўлгани учун келолмайсиз. Йўлга бўлмайсиз. Шунинг учун хам соғлигингизни ўйлаб соғинсам хам, онажоним келинг кўргим келябди соғиндим демасдим.Онажон бир ой олдин телефон қилдим, акам олдилар телефонни. Онам касалхонада. Инфарк бўлди. Ўзига айтмадик. Хозир ахволи яхши ,- деди. Ўшандан кейин уйга телефон қилишга қўрқиб қолдим. Шу куни ичимда бир нима узилгандек бўлди. Калламда эса бир фикр менга тинчлик бермай қўйди. Худди сиз ўласизу, мен сизни дийдорингизни кўролмайдигандек бўлардим . Беш кун олдин синглимни туғилган куни эди. Хар йили синглимга қўнғироқ қилиб туғилган куни билан қутлардим. Ўша куни қўшнимизни уйидан синглимга қўнғироқ қилиш учун қўшниникига чиқдим. Телефонни қўлимга олдим, аммо рақамини теришга журъат қилаолмадим. Бир неча марта қўлимга олдим қўйдим телефонни ,олдим қўйдим. Қўрқдим. Хозир яна сизни касал дейишса, жинни бўлиб қолишим тайин эди. Яна ўша фикр мени калламдан кетмасди, хар сония, хар дақиқа миямда чарх урарди. Онамни кўраолмайман , сўнгги манзилга узатомайман, - деган. Ўйламай шуни деб миямдан чиқариб ташлашга минг уринаверай файдоси йўқ эди. Вирусдай ёпишганди бу вас - васами , билмайман нималигини. Синглимни туғилган куни телефон қилмаганимга энди ўзимни кечира олмасам керак. Иродамни кучимни йиғиб телефон қилишим керак эди. Сўнгги бор овозингизни эшитармидим . Бу менга юрагимга ботган армонларим ичидаги яна бир армон бўлмасмиди. Онажоним сизни дунёда хаммадан хам яхши кўрардим. Сизсиз энди менхам яшай олмасам керак. Мен шунчалар хам шўрпешонаманми? Отамни хам сўнгги манзилга кузатмадим. Бу мен учун армон эди. Энди мехрибоним сизни хам кузатмайман. Фарзанд учун дунёда бундан ортиқ жазо борми? Ота - онанг ўлса - ю, унинг ўлганини эшитсанг, ўлганинини билсанг, жанозасига бора олмасанг. Ўлиб кетсин ўша чегараси хам, паспорти хам. Онажоним мен қандвй фарзанд бўлдимки касал вақтингиз ёнингизда бўлмадим. Бир пиёла сув оғзингизга тутмадим, дийдорингизга тўймадим. Армон, армон ... бу армонларга ғарқ бўламан шекилли. Йўлимга термулиб ётгансиздир. Мени ўзга юртга узоққа берганингизга пушаймон хам бўлгансиздир. Хар доим айтардингиз. Ўн бир бола туғиб ,ўн бир бола эмиздим. Аммо сен хаммасини ичида бошқача эдинг. Сени хидларингни хидлаб тўймасдим. Эмизиб бўлгунимча хидлаб эмизардим. Бошқа болаларимдан бу хидни олмаганман дер эдингиз. Мени хаммасини ичида бошқача кўрган экансиз, Онажон мени узоққа беришга қандай кўзингиз қийди. Онажон сўнгги келганингизда хонтахта олдида ўтирибсиз. Мен у ёқдан бу ёққа ўтиб рўзиғор уй ишларини қилиб юрибман. Сиз менга тикилиб қараб ўтирибсиз . Қай тарафга ўтсам ўша тарафга қарайсиз. Кўзим тушади орада сизга. Чунки менга тикилиб ўтирганингизни сезяпман. Кўзингизда шунда нимани кўрдим биласизми? Инсонни кўзи алдамайди . Шунда кўзингизда афсус, надомат, пушаймонлик кўрдим. Ўшанда сизга тинчликми, нега бунчалар тикилиб қараяпсиз? ,- деб сўрадим. Сиз эса бошингизни сарак - сарак қилиб: "Йўқ ўзим шунчаки деб жавоб бердингиз. Аммо сизни ўшандаги қарашингиз юрак - юрагимдан ўтиб кетган.. . Ўшанда онажон кўнглингиз сезган охирги марта қизимга тўйиб - тўйиб қарай деб қараган экансиз. Нега ўшанда сизга тинчликми деб савол бериб фикрингизни чалғитдим.
Дардларимни эшитгувчи
Кўнгил бериб овутгувчи.
Менинг гўзал онам ўтди
Бу дунёдан бевақт кеди .
Дийдор қолди қиёматга.
Бўлди яна армон юракка
Ўзимга келдим , аммо айрилиқнинг азобидан , чорасизлигимдан юрак бағрим ёниб бораётганди. Тонг отди. Эшитганим бу шум хабарни туш бўлишини ҳоҳлардим .Афсус туш эмасди. Қайнонам тасалли бериб менга турмуш ўртоғим билан бирга жанозага кетмоқчи бўлганини айтишди. Мендан катта опам қайнонамнинг овсини эди. У ҳамшира бўлгани учун , ўша куни тунги сменада эди. Қайнонам опангни хам иш еридан олиб кетамиз. Сен ўзингни қўлга ол. Сабрли бўлишинг керак, бунга мажбурсан . Икки фарзанднинг онаси, оқ - қорани таниган эсли хушли аёлсан. Билмадим яна нималар деди. Мен бир зум ўтирдимда сапчиб ўрнимдан турдим.
— Мен хам бораман. Бунга хеч ким қаршилик қилолмайди. Менинг онам ўлди. Онам тушуняпсизми.
— Ахир СССР паспорти билан сени чегарадан ўтказишмайди.
— Бораман, ўша чегарада отиб ташлашса хам бораман , Майли отиб ташлашсин мени. Уларнинг онаси йўқми , улар инсон эмасми. Мени хам олиб кетинглар. Илтимос. Онажонимни сўнгги манзилга кузатай. Фарзандлик бурчимни оқлай.
— Қизим бизни хам ўзингни хам қийнама. Чегарадан қайтаришади борганинг билан хам. Буни ўзинг хам яхши биласан. Сен яхшиси дуо қил,- деди қайнонам йиғлаб мени бағрига босиб.Уларни кузатиб қолиш, мен учун ўлимдан баттар азоб эди. Улар машинага ўтириб кетиб қолишди. Мен эса уларнинг ортидан қон йиғлаб қолавердим. Қўни- қўшни, эшитган таниш билиш борми хаммаси таъзия билдириш учун бандачилик деб бирин- кетин кела бошлашди. Улар мени нима деб овутишни билишмасди. Улар менга фақат сабр - тоқат тилашар , менга ачинганнамо кўз билан қарашарди. Уларнинг кўнглидан нима ўтаётганини билардим. Менга қийин эканлигини , онамни ўлганини эшитиб , қўлим - оёғим боғлик дарду хасратда ёниб кул бўлаётганимдан уларни нима деб тасалли бериш кераклигини билмай ўтиришидан баттар эзилардим.Бир пайт қўл оёгим уюшиб, чап қўлимни қимирлатаолмай қолдим. Ёнимдагилар қўл оёғимни уқалаб ,бошимга ёстиқ қўйиб кўрпачага ётқизишди. Кундуз соат 4 лар чамаси жанозага кетганлар қайтиб келишди. Чунки 2005 йил май ойида Андижон шахри қуролланган кишилар тарафидан ўққа тутилган. Шу туфайли Ўзбекистонга кириладиган бутун чегара йўллари ёпиб қўйилганлиги сабабли чегарадан қайтиб келишади. Улар келгач мен ўзимни опам Муқаддасни қучоқига отдим . Опа - сингил бир - биримизни қучоқлаб, "онамиздан айрилиб қолдик " ,- деб ўксиб - ўксиб йиғладик. Яхшиямки бахтимга опажоним ёнимда. Бўлмаса аҳволим не кечарди. Кечгача келиб - кетадиганларни кети узилмади. Уйдагилар билан тез - тез қўшнининг уйига чиқиб телефонда гаплашиб турибмиз . Улар бизни келишади деб йўлимизга кўз тикишган. Биз келишмагач Дилфуза бўлиб йиғлайми, Муқаддас бўлиб йиғлайми деб опамлар бири айтиб, бири қўйиб йиғлашган.
Онамни ўлганига уч кун бўлганда уйда марака маросимини ўтказдик.
( ДАВОМИ БОР)
Само юлдузи (Дилфуза)
#ҚиёматгаҚолганДийдор