23 дек 2021

Сардобалик соғлом қизалоқ ногиронга айланди.

Аллоҳ йўлида Рухшонага ёрдам берайлик!
2015 йилда туғилган сардобалик Рухшона Жўрабоева “Ўткир диарея энтерит тури” ташхиси билан юқумли касалликлар бўлимида даволаниш вақтида шифокорларнинг хатоси ортидан шундай ҳолатга келиб қолган. 6 ёшли қизалоқнинг тана аъзолари нотўғри укол оқибатида тортишиб қолган ва у ҳар дақиқа оғриқлардан қийналиб йиғлашга мажбур.
Онанинг ичидан ўтказаётган дарди, қизалоқнинг тинимсиз йиғлаши кўнгилни қаттиқ ғаш қилади. Effect.uz журналисти Акмал Эшонхонов Сардоба туманига қилган сафари давомида ёрдамга муҳтож оиланинг ҳолидан хабар олди. Ва бу қизалоқнинг даволаниши учун Халқ вакилларига юзланди. Жажжи қизалоқнинг тузалишига 15-20 млн атрофида маблағ кераклиги айтилмоқда, Аллоҳ йўлида Рухшонанинг ҳаётга қайтишига ёрдам берайлик!
8600 0610 9563 5552 – Онаси Юлдуз Зиятова
4279 3806 9126 0196 – Effect.uz’нинг Россиядаги вакили
Аллоҳ эҳсонларингизни ўз даргоҳида қабул қилсин.

Сардобалик соғлом қизалоқ ногиронга айланди. Аллоҳ йўлида Рухшонага ёрдам берайлик!

Комментарии

Комментариев нет.