24 дек 2021

“Қул бўлишга ҳам тайёрман!

” – термизлик фуқаро Ўринбой Яздурдиев Effect.uz сайти журналистлари Термиз шаҳрининг Жўжангал маҳалласида деярли 3 ойдан бери кўчада яшаётган фуқаро Ўринбой Яздурдиев ҳолидан хабар олишди. Фуқаро ҳокимият вакиллари, тез тиббий ёрдам шифокорлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ҳамда кўнгилли фуқароларининг сай-ҳаракатлари билан оғир аҳволдан чиқарилиб, вақтинчалик шифохонага жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ўринбой Яздурдиевнинг оиласи бўлган, бироқ фарзандлари ундан воз кечган. 59 ёшли Ўринбой ака бир неча ойлардан бери ўзига яқин бўлиб қолган Жўжангал маҳалласидаги кичик “омбор”хонада жон сақлайди, қўшнилар унга овқат беради. Инсульт хасталигини бошидан ўтказган Ў.Яздурдиев билан содир бўлган ҳолат ҳақида Effect.uz сайти раҳбари Акмал Эшонхонов ва журналист Бекзод Раҳмонов қуйидаги видеорепортажда батафсил сўзлашган.
“Шу куни нажасга ботган фуқарони чўмилтириш вақтида кўзига ёш олган Миллий гвардия ходимларига нисбатан ҳурматим ошди. Биз ўша куни бирлаша олдик ва ҳамюртимизнинг қадри яъни ИНСОН ҚАДРИни тиклашга эришдик. Бироқ бир муаммо бор, унинг келажаги ҳақида қайғуришимиз керак”, дейди Effect.uz сайти раҳбари Акмал Эшонхонов.

СУРХОНДАРЁДА ПРЕЗИДЕНТ АЙТГАН “ИНСОН ҚАДРИ” ТИКЛАНДИ, АММО... – EFFECT.UZ

Комментарии

Комментариев нет.