24 дек 2021

“Ҳокимлар озишни аввал ўзидан бошласин!

” – Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов
Effect PLUS лойиҳасида меҳмон бўлган Акмал Эшонхонов Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 1 кг озган фуқарога 500 минг сўм бериш таклифига қўшимча киритди.
“Куни кеча бир нечта туман ҳокимлари алмаштирилди. Бозоров тўғри гапни гапирди, аммо масаланинг яна бир томони бор-ки: ҳокимлар фуқароларга 500 мингдан пул бермасдан аввал озишни ўзидан бошласин. Шундоқ ҳам қорни чиққан ҳокимларимиз кўп, биринчи улар бошлаб, кўрсатиб берсин, кейин бошқалар бу ишни амалга оширишга киришади”, дейди журналист Акмал Эшонхонов.
Эслатиб ўтамиз, Хайрулло Бозоров ортиқча вазнга эга раҳбар йил давомида 5 килодан бошлаб 10-15 килогача вазн ташласа, уларга пул мукофоти беришини айтиб ўтганди.
“Тасаввур қилинг, 1 кило вазн ташлаганга беш юз мингдан тўлаймиз. Ўзи кулгили, лекин шундай қилмасак бўлмайди. Бу ҳам Фарғона тажрибаси бўлади. 5 кило вазн ташласа 2,5 миллион, 10 кило вазн ташласа, беш миллион пул олади”, деган эди Бозоров.

“Ҳокимлар озишни аввал ўзидан бошласин!” – Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов

Комментарии

Комментариев нет.