Тақдирга рози бўлиш – муваффақият калити

Бу улуғ даражага етиш учун биз кўп тарбия кўрамиз, қанчадан-қанча дуолар оламиз, ҳаётнинг аччиқ-чучук синов ва тажрибаларини бошимиздан ўтказамиз. Булар натижасида шундай даражага эришамиз.
Хўш, бу қайси даража экан?
Тақдирдан рози бўлиш даражаси – бу авлиёлик, валийлик мартабасидир.
Бу даражага эришган банда, дунё ҳодисаларидан таъсирланмайди, иши юришмай қолганда, юраги сиқилиб, инфаркт-инсульт бўлмайди. Иши юришиб, бой бўлиб, ошиғи олчи бўлганида ҳам ўзидан кетиб қолмайди, кибрланмайди. У доимо бир хил туради.
Бошига синов келса ёки мусибат тушса, сиқилиб маҳзун бўлмайди. Одамови бўлиб қолмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини билади. Чунки у оламлар Раббиси унга битган қисматда хайр борлигини яхши билади.
Чунки Аллоҳ атоло: «Сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар» (Бақара сураси, 216-оят) деб марҳамат қилган.

Комментарии

Комментариев нет.