ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони Каримда исми шарифи кўп
зикр қилинган зотлардан бирлари
Иброҳим алайҳиссаломдирлар, десак
муболаға қилмаган бўламиз. У
зотнинг муборак исмлари каломи
илоҳий олтмиш тўққиз марта зикр
қилинган экан. Иброҳим
алайҳиссаломнинг қиссалари ҳам
Қуръони Каримда энг кўп
келтириладиган қиссалардандир.
Бақара, Мариям, Анкабут, Наҳл, Нисо,
Анъом, Зарият ва бошқа сураларда
Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги
ояти карималарни тиловат қиламиз.
Шунингдек, каломи илоҳийнинг бутун
бошли бир сураси ҳазрати Иброҳим
алайҳиссалом номлари билан
аталишини ҳам таъкидлаб ўтмоғимиз
лозим.
Албатта, Иброҳим алайҳиссаломга
Қуръони Каримда бунчалик катта
эътибор берилиши бежиз эмас.
Зотан узот Халилур Роҳман, Анбиёлар
отаси, Улул азм пайғамбарларнинг
бири, ҳам яҳудийлик, ҳам
насронийлик, ҳам Исломда катта
мартаба соҳиби бир зотдирлар.
Иброҳим алайҳиссалом
Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
катта боболаридирлар.
Хулосақилиб айтадиган бўлсак,
Иброҳим алайҳиссаломнинг
фазилатлари ва мартабаларини
ўрнига қўйишга одам боласи ожизлик
қилади. Шунинг учун у зот васфларида
келган бир оят ва бир ҳадиси шарифни
мисол тариқасида келтириш билан
кифояланамиз.
Аллоҳтаоло Иброҳим алайҳиссалом
ҳақларида «Марям» сурасида
қуйидаги марҳаматни қилади:
«Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у
сиддиқ ва набий бўлган эди». (41 оят)
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васаллам, Қуръонда Иброҳим
алайҳиссаломнинг қиссасини зикр
қил. У сиддиқⓑўзи ҳам, сўзи ҳам
тўғри, шунинг баробарида, набийⓍ
Пайғамбар бўлган эди. Иброҳим
алайҳиссаломнинг сиддиқлик
сифатлари «кўп тасдиқловчи»
маъносини ҳам англатади.

Комментарии

  • 16 мар 2012 15:01
    ШИРККА ҚАРШИ КУРАШНИНГ
    БОШЛАНИШИ

    Барча тайёргарликлар кўриб
    бўлингандан кейин Иброҳим
    алайҳиссалом ширкка қарши курашни
    бошладилар. Бу улкан курашни у зот
    аввал ўз оилаларидан бошладилар.
    Иброҳим алайҳиссалом биринчи
    навбатда ўзларининг мушрик
    оталарини ширкни тарк қилишга
    даъват қилдилар. Ота эътироз
    билдирди. Орада мунозара бўлди. Ана
    ўша ҳолни «Марям» сурасида
    қуйидагича васф қилинади:
    «КитобдаИброҳимни эсла. Албатта, у
    сиддиқ ва набий бўлган эди». (41 оят)
    ЭйМуҳаммад соллаллоҳу алайҳи
    васаллам, Қуръонда Иброҳим
    алайҳиссаломнинг қиссасини зикр
    қил. У сиддиқ–ўзи ҳам, сўзи ҳам
    тўғри, шунинг баробарида, набий–
    Пайғамбар бўлган эди. Иброҳим
    алайҳиссаломнинг сиддиқлик
    сифатлари «кўп тасдиқловчи»
    маъносини ҳам англатади.
    «Қачонкиу отасига: «Эй отажон, нима
    учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва
    сенга бирон фойда бермайдиган
    нарсага ибодат қиласан?
    Эйотажон, албатта, сенга келмаган
    илм менга келди. Бас, менга эргаш,
    сени тўғри йўлга бошлайман.
    Эйотажон, шайтонга ибодат қилма.
    Албатта, шайтон Роҳманга осий
    бўлгандир.
  • 16 мар 2012 15:12
    Эйотажон, албатта, мен сени Роҳман
    томонидан азоб тутишидан ва шайтонга
    дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман»,
    деган эди». (42-45 оят)
    Ушбутўрт ояти каримада
    «Пайғамбарлар отаси» лақабини
    олмиш зот, Аллоҳнинг улуғ
    Пайғамбари Иброҳим
    алайҳиссаломнинг оталарини ширкни
    тарк этиб, Аллоҳнинг ибодатини
    қилишга чақиришлари баён
    қилинмоқда.
    Иброҳималайҳиссалом оталарини
    тўғри йўлга даъват этишдан олдин,
    ота нотўғри йўлда эканини савол
    йўсинида баён қилдилар.
    «Эйотажон, нима учун эшитмайдиган,
    кўрмайдиган ва сенга бирон фойда
    бермайдиган нарсага ибодат
    қиласан?»
    Иброҳим алайҳиссаломнинг
    қавмлари, шу жумладан, оталари ҳам,
    ўзлари ясаб олган жонсиз бутларга
    ибодат қилишар эди. Табиийки, бутлар
    ҳаётсиз бўлганларидан, ҳеч нарсани
    эшитмайди ва кўрмайди. Шу боисдан
    ўзига ибодат қилаётган мушрикларни
    кўрмаслиги, уларнинг дуоларини
    эшитмаслиги табиий. Жонсиз, ҳиссиз
    нарса, бировга на фойда, на зиён
    етказа олади. Иброҳим алайҳиссалом
    жўяли савол ила ушбу ҳақиқатни
    оталарига эслатдилар.
    Аслида,инсоннинг ибодати унинг
    ўзидан кўра олий, олим ва қудратли
    зотга таважжуҳ этиш–юз тутиш ила
    бўлмоғи лозим. Ана шунда инсон ўз
    мақомидан чандон юқори мақомга
    юзланади.
    Инсоннинг ҳайвондан ҳам тубан,
    жонсиз бир нарсага юзланиши,
    ёлбориши, розилигини топишга
    уриниши, унга қурбонликлар
    келтириши ўз қадрини ерга уриш,
    ўзини жонсиз нарсалардан ҳам паст
    деб тан олишидир. Бу иш инсоният учун
    улуғ исноддир.
    «Эйотажон, албатта, сенга келмаган
    илм менга келди».
    Яъни, менгаваҳий йўли билан Худони
    таниш, сифатларини англаш, Унга
    қандай ибодат қилиш илми–сен
    билмаган илм келди.
    Мулоҳаза қиладиган бўлсак, Иброҳим
    алайҳиссаломоталарига олий
    мақомдаги одоб билан мурожаат
    қилмоқдалар. У зот «Сен кофирсан,
    мушриксан», каби оғир гапларни
    айтмаяптилар. Шунингдек, «Мен
    Пайғамбарман, Аллоҳнинг
    халилиман», каби ўз шаънларини
    тавсифлаш ҳам йўқ. Балки, бу
    гапларни ўзимча тўқиб эмас, менга
    келган илм асосида гапирмоқдаман,
    демоқдалар.
    «Бас,менга эргаш, сени тўғри йўлга
    бошлайман».
    Чункимен сен билмаган нарсани
    биламан.
    Демак,дин-диёнат ишида ёши катта
    ёки ота-бола деган мулоҳаза бўлмас
    экан. Кичик ўзидан каттага, бола ўз
    отасига залолат йўлини тарк этиб,
    ҳидоят йўлида юришни англатиши
    зарур.
    «Эй отажон, шайтонга ибодат қилма».
    Яъни,шайтоннинг айтганини қилма,
    унинг йўлига юрма. Бутга сиғиниш ҳам
    шайтоннинг иши. Бу ботил амалга
    шайтон бошлайди. Бинобарин, бутга
    ибодат қилиш шайтонга ибодат
    қилишдир.
    «Албатта, шайтон Роҳманга осий
    бўлгандир».
    Роҳманга осий бўлган шайтонга банда
    қандай ибодат қилиши мумкин? У
    ҳолда шайтондан ҳам тубан бўлиб
    қолади-ку?!
    Ҳа,Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат
    қилмаганлар, фақат Унинг
    кўрсатмалари асосида яшамаганлар
    шайтондан ҳам баттардирлар.
  • 16 мар 2012 15:15
    «Эй отажон, албатта, мен сени Роҳман
    томонидан азоб тутишидан вашайтонга
    дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман».
    Яъни, агар шу тарзда шайтонгаэргашиб
    юраверсанг, албатта, Роҳманнинг
    азобига дучор бўласан. Унда бир йўла
    шайтонга дўст бўлиб қоласан. Бу эса,
    энг ёмон оқибатдир.
    Иброҳималайҳиссаломнинг лутф ила
    қилаётган куюнчакликлари отанинг тош
    қотганмушрик қалбига таъсир
    қилмади. Ўғлининг пурҳикмат
    гапларига қўполлик, дағаллик ва
    таҳдид ила жавоб берди:
    «У:«Эй Иброҳим, сен менинг
    худоларимдан юз ўгирувчимисан?!
    Қасамки, агар тўхтамасанг, сени,
    албатта, тошбўрон қиламан! Мендан
    узоқ кет!» деди». (46 оят)
    Яъни,«Эй Иброҳим, ҳали сен менинг
    худоларимдан юз ўгиряпсанми?!
    Уларга ибодатдан бош тортяпсанми?!
    Билиб қўй! Қасам ичиб айтаманки,
    агар уларни таҳқирлашдан
    тўхтамасанг, сени ўлим кутади,
    албатта, тошбўрон қиламан. Йўқол!
    Кўзимга кўринма! Мендан узоқ кет!»
    деди.
    Бундай қаттиқ таҳдиддан кейин ҳам
    Иброҳим алайҳиссалом жаҳл
    қилмадилар. Босиқлик билан
    гапларида давом этдилар.
    «У:«Омон бўл. Энди Роббимдан сени
    мағфират қилишини сўрайман.
    Албатта, У менга жуда ҳам лутфи
    марҳаматлидир». (47 оят)
    Яъни,нима десанг ҳам майли, омон
    бўл. Сен билмай жоҳиллик қиляпсан.
    Энди мен Роббимдан сенинг
    гуноҳингни кечиришини, гумроҳлигинг
    жазоси сифатида залолатда бардавом
    қолдирмасдан, ҳидоят йўлига
    ўтишинг учун имконият яратишини
    сўрайман. У зот доимо менга
    марҳаматли бўлган. Қачон бир
    нарсани сўраб дуо қилсам, ижобот
    айлаган. Бу гал ҳам шундай бўлса,
    ажаб эмас.
    Агарменинг даъватим сизларга
    ёқмаётган бўлса, сизларнинг
    орангизда туришимни хоҳламаётган
    бўлсангиз:
    «Менсизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга
    илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам
    четланаман ва Роббимга илтижо
    қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо
    қилиш ила бадбахт бўлмасам», деди».
    (48 оят)
    Яъни, мен сизлардан ҳам,
    бутларингиздан ҳам четланаман.
    Узоққа кетаман. Сизлар билан туриш
    менга ҳавас эмас. Мен ўз Роббимга
    ибодат қиламан. Албатта, Роббимга
    ибодат қилиш ила ҳеч қачон бадбахт
    бўлмайман.
    Тафсирчиларимиз, «шояд» сўзи Аллоҳ
    таолога нисбатан ишлатилганда
    «албатта» маъносини англатади,
    деганлар.
  • 16 мар 2012 15:24
    МУШРИК ҚАВМ ИЛА МУНОЗАРА

    Иброҳим алайҳиссалом оталарига
    қилган даъватлари фойда
    бермаганидан сўнг, оталарига қўшиб
    қавмга ҳам хитоб қилишга ўтдилар. У
    зотнинг мушрик қавм ила олиб борган
    мунозараларидан бир кўринишни
    «Анбиё» сурасида қуйидагича баён
    қилинади:
    «Батаҳқиқ, илгари Биз Иброҳимга
    рушди ҳидоятни берган эдик. Биз унинг
    (ҳолини) билгувчи эдик». (51 оят)
    Яъни, ушбу ҳолдан илгари:
    «...БизИброҳимга рушди ҳидоятни
    берган эдик».
    ИброҳимАллоҳ томонидан рушди
    ҳидоят берилган зотлар ичида
    аввалгиларидан бири эди. Биз унга
    рушдни бехосдан берганимиз йўқ.
    «Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик».
    БизИброҳимнинг руши ҳидоятга,
    Пайғамбар бўлишга лойиқ зотлигини
    яхши билар эдик.
    «Ўшандау отасига ва қавмига:
    «Манави сиз ибодатига берилаётган
    ҳайкаллар нима?» деган эди. (52 оят)
    Иброҳималайҳиссалом Аллоҳ
    таолонинг рушди туфайли отаси ва
    қавми сиғинаётган ҳайкаллар–ҳеч
    нарса эмаслигини ва улар ибодатга
    лойиқ эмаслигини англаганларидан
    кейин, уларга ушбу инкорий саволни
    бердилар.
    «Улар:«Ота-боболаримизни уларга
    ибодат қилган ҳолларида топганмиз»,
    дедилар». (53 оят)
  • 16 мар 2012 15:26
    Укишининг оталари ҳам, қавмлари
    ҳам юқоридаги саволга тўғри жавоб
    бера олмасди. Чунки нима учун
    ҳайкалларга сиғинаётганларини
    уларнинг ўзлари ҳам тушунмасди.
    Улар ота-боболаридан кўриб,
    ҳайкалларга ибодат қилмоқдалар.
    Аммо ақлларини ишлатиб
    кўришмаган. Иброҳим алайҳиссалом
    эса, Аллоҳнинг рушди ҳидояти туфайли
    бу ишнинг–ҳайкалга топинишнинг
    очиқ-ойдин залолат эканини яхши
    билар эдилар. Шунинг учун ҳам
    мушриклардан ушбу жавобни
    эшитганларида:
    «У:«Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-
    боболарингиз ҳам очиқ-ойдин
    залолатдасизлар», деди». (54 оят)
    Будунёдаги ҳақиқат, тўғри йўл ота-
    боболарнинг қилган иши билан эмас,
    Аллоҳнинг кўрсатган йўлланмаси
    билан белгиланади.
    Иброҳималайҳиссаломнинг бундай
    кескин гапига жавобан:
    «Улар:«Сен бизга ҳақ ила келдингми
    ёки ўйин қилгувчиларданмисан?»
    дедилар». (55 оят)
    Улар,гапинг жиддийми ёки ҳазил
    қиляпсанми, деб сўрадилар.
    Эътиқодлари пуч бўлганидан, дарҳол
    шак-шубҳага тушиб, иккиланиб
    қолдилар.
    Иброҳим алайҳиссаломнинг эса,
    иккиланадиган жойлари йўқ эди.
    Шунинг учун ҳам тўла ишонч билан
    гапирдилар:
    «У: «Йўқ! Роббингиз осмонлару ернинг
    Роббидир.У зот уларни яратгандир.
    Мен бунга гувоҳлик
    бергувчиларданман». (56 оят)
    Яъни,сизга ўхшаб иккиланиб
    ўтиришга ўрин йўқ!
    Сиз Унинг ҳақида иккиланиб турган,
    «Роббингизосмонлару ернинг
    Роббидир».
    Ўшазот сизнинг Роббингиз,
    яратувчингиз, ризқ берувчингиз ва
    тарбиячингиз бўлгани каби, ҳамма
    осмонлару ернинг ва улардаги
    нарсаларнинг ҳам Роббидир.
    «У зот уларни яратгандир».
    Уларнингҳаммасини ўша Робб
    сифатига эга зот–Аллоҳ яратгандир,
    йўқдан бор қилгандир.
    «Менбунга гувоҳлик
    бергувчиларданман».
    Анаўша гапларнинг ҳақлигига
    гувоҳлик берувчиларданман.
    ЧункиИброҳим алайҳиссалом бу
    гапларни асосий масдардан
    Пайғамбар сифатлари ила қабул
    қилиб олганлар. Шунинг учун ҳам тўла
    ишонч ила гувоҳлик беришга ҳақлари
    бор.
    Сўнгра Иброҳим алайҳиссалом
    уларга ва бутларига қарши аёвсиз
    кураш олиб боришларини очиқ
    айтдилар:
    «Аллоҳга қасамки, сизлар ортга
    ўгирилиб кетганингиздан кейин
    санамларингизга бир бало қиламан»,
    деди». (57 оят)
    Яъни, Иброҳим алайҳиссалом ўзлари
    билан тортишаётган қавмларига,
    уларнинг санамларига бир ёмонлик
    етказишлари аниқлигини қасам ила
    таъкидлаб айтдилар. Аммо нима
    қилишларини очиқ-ойдин айтмадилар.
    Арабтилида «санам» деб бош қисми
    инсон шаклига ўхшатиб ишланган
    бутларга айтилади.
  • 16 мар 2012 15:28
    ЯГОНА АЛЛОҲНИНГ ЎЗИГА ИЙМОНГА
    ДАЪВАТ

    Ўтган умматлар орасида Аллоҳга ширк
    келтиришда ғоят машҳур бўлган
    қавмлардан бири Иброҳим
    алайҳиссаломнинг умматлари эди.
    Улар нафақат буту-санамларга, балки
    юлдуз, ой, қуёш каби нарсаларга ҳам
    сиғинишар эди. Иброҳим
    алайҳиссалом уларга бу нарсаларга
    эмас, уларни яратган Холиққа-Аллоҳ
    таолонинг Ўзига иймон келтириб,
    ибодат қилишга даъват қилдилар. Бу
    даъватни таъсирли чиқиши учун ўша
    қавмга таъсир қиладиган турли
    услубларни қўлладилар. Ана ўшандоқ
    тасарруфлардан бирини «Анъом»
    сурасида ажойиб бир услубда баён
    қилинади:
    «Иброҳимнинг отаси Озарга:
    «Санамларни худолар қилиб
    оласанми? Мен сени ва сенинг
    қавмингни, албатта, очиқ-ойдин
    адашувда кўрмоқдаман», деганини
    эсла». (74 оят)
  • 16 мар 2012 17:41
    Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом ўз
    қавмлари–Ироқ калдонийлари
    орасида ўсиб-улғайди. Ақлини
    танигач, қараса, отаси ҳам, қавмнинг
    бошқа аҳли ҳам тошдан, ёғочдан
    ўзлари йўниб-ўйиб ишлаб олган бут ва
    санамларга сиғинмоқдалар.
    Иброҳим алайҳиссаломсоф қалби ва
    онги ила бу иш нотўғри эканлигини,
    жонсиз тош ёки жонсиз ёғоч одамлар
    томонидан бир оз ишлов берилгани
    билан худога айланиб қолмаслигини
    тушуниб етди. Жонсиз тош ва жонсиз
    ёғоч, одамлар қанча ишлов берса
    ҳам жонсизлигича қолади.
    Ўзижонсиз бўлган нарса ўзгаларга
    қандай қилиб жон ато қила олсин?!
    Ўзи ақлсиз нарса қандай қилиб
    ўзгаларга ақл беради?! Ўзидан
    зарарни қайтара олмайдиган нарса
    қандай қилиб ўзгалардан зарарни
    қайтара олади?!
    Ушбуҳақиқатни англаган ёш
    Иброҳим алайҳиссалом отасини ва
    унинг қавмини очиқ-ойдин адашувда
    эканини ҳам англаб етди. Бу тушунчани
    уларнинг вакили бўлган ўз отаси юзига
    очиқчасига айтди:
    «Санамларни худолар қилиб
    оласанми? Мен сени ва сенинг
    қавмингни, албатта, очиқ-ойдин
    адашувда кўрмоқдаман» деди.
    Аллоҳтаоло ушбу ояти каримада
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
    васалламга ана ўша тарихий ҳодисани
    эслатиш ила Иброҳим
    алайҳиссаломнинг қиссаларини
    бошламоқда. Мазкур қиссанинг
    тафсилоти қуйидагича:
    «Худдишундай қилиб, Иброҳимга
    аниқ ишонувчилардан бўлиши учун
    осмонлару ернинг мулкларини
    кўрсатурмиз». (75 оят)
    Яъни,Иброҳимга худди отаси ва унинг
    қавми очиқ-ойдин адашувда
    эканлигини соф қалби ва онги ила
    кўрсатганимиздек, унга ушбу соф қалб
    ва онг ила осмонлару ердаги
    мулкларни, улардаги сиру асрорларни
    ҳам кўрсатамиз. Шунда у бут ва
    санамларга ибодат қилишни инкор
    этиш даражасидан, Аллоҳга шаксиз
    ишонувчилик даражасига кўтарилади.
    ЭндиАллоҳ таоло Иброҳимга
    алайҳиссалом кўрсатган мулклардан
    баъзилари зикр қилинади:
    «Унитун ўраб олганида юлдузни
    кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди. У
    ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни
    ёқтирмасман», деди». (76 оят)
  • 16 мар 2012 17:43
    Бутва санамлар худо бўла олиши
    мумкин эмаслиги бир боқишдаёқ аён
    бўлди. Энди Иброҳим алайҳиссалом
    ўз қавми худо деб эътиқод қиладиган
    нарсалардан каттароғларига ҳам бир-
    бир назар ташлаб, уларга бу нарсалар
    ҳам худоликка мутлақо ярамаслигини
    тушинтириб чиқмоқчи бўлди.
    Маълумки,калдонийлар юлдузни ҳам
    худо деб эътиқод қилар эдилар.
    Кишини тун ўраб олганида кўзига
    яққол кўринадиган порлоқ жисм–
    юлдуз бўлади.
    «Унитун ўраб олганида юлдузни
    кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди».
    Бепоёносмонда, баланд-баландларда
    нур сочиб турибди. У ҳаммани кўриб
    турган бўлиши мумкин.
    Иброҳимнингалайҳиссалом қавми
    ҳам беҳудага юлдузга ибодат
    қилмаётгандир? Шунинг учун ҳам
    юлдуз худо бўлиши мумкинлигини
    жиддий ўйлаб кўриш керак. Эҳтимол,
    ҳақиқатдан ҳам мана шу юлдуз
    Роббдир?! Аммо... аммо... ботиб кетди-
    ку? Худо бўлса, ботармиди? Худо
    бўлса, маълум вақтда кўриниб,
    маълум вақтда кўринмай қолармиди?
    Вақтикелганда чиқиб, белгиланган
    вақти етганда ботиб кетармиди?
    Ботувчилар худо бўла олмайди.
    «У ботибкетганида эса: «Ботувчиларни
    ёқтирмасман», деди».
    Хўш,бу ҳам худо бўла олмаса, худо
    қани? Бошқа ёқдан излаш керак.
    Қани, бир қараб кўрсин-чи, эҳтимол,
    топилиб қолар. Иброҳим атрофга
    қараб:
    «Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу
    Роббимдир», деди. У ҳам ботганида:
    «Агар Роббим мени тўғри йўлга
    бошламаса, албатта, адашувчилардан
    бўламан», деди. (77 оят)
    Иброҳималайҳиссалом ойни аввал
    ҳам кўриб юрган эди, аммо бу дафъа
    унга бошқача назар билан қарамоқда.
    Юдузданкўра ой ёрқинроқ ва
    улканроқ туюлмоқда. Эҳтимол уни
    худо деса бўлар? Эҳтимол у ботмас?
    «Чиқаётганойни кўрганда: «Мана шу
    Роббимдир», деди».
    Аммо...аммо у ҳам ботиб кетди-ку! Бу
    ҳам бўлмади.
    «Уҳам ботганида: «Агар Роббим мени
    тўғри йўлга бошламаса, албатта,
    адашувчилардан бўламан», деди».
    АллоҳнингЎзи, Робби Ҳақиқийнинг
    Ўзи ҳидоятга бошламаса, иш чатоқ,
    одамнинг адашиши турган гап. Ёки яна
    бир бор уриниб кўриш керакми?
    «Чиқаётганқуёшни кўрганда: «Мана
    шу Роббим. Бу каттароқ», деди. У ҳам
    ботиб кетганида: «Эй қавмим, мен сиз
    ширк келтираётган нарсадан воз
    кечдим», деди. (78 оят)
  • 16 мар 2012 17:47
    Демак,олдинги уринишлар ҳам–
    ибодатга сазовор зотни излаш
    йўлидаги уринишлар ҳам
    Иброҳимнинг қавми гувоҳлигида
    бўлган эди. Иброҳим алайҳиссалом
    улар ибодат қилаётган нарсалар
    ҳақиқатан ҳам худо бўлиши
    мумкинми, деган саволга мушрик
    қавмнинг кўзи ўнгида уларнинг нуқтаи
    назаридатуриб фикр юритган. Шу йўл
    билан уларнинг очиқ-ойдин адашувда
    эканликларини амалда кўрсатишга
    уринган.
    Ҳарбир инсоннинг кўзига яққол
    ташланиб, уни доимо ҳайратга солиб
    турувчи самовий жисмлардан бири
    қуёшдир. Эҳтимол уни худо деб
    эътиқод қилиш, унга ибодат қилиш
    мумкиндир?
    «Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана
    шу Роббим. Бу каттароқ», деди».
    Аммоу ҳам ботади. У ҳам маълум
    қоидага бўйинсунади. У ҳам худо
    бўла олмайди.
    «Уҳам ботиб кетганида: «Эй қавмим,
    мен сиз ширк келтираётган нарсадан
    воз кечдим», деди».
    Демак,қавмнинг худо деб эътиқод
    қилаётган нарсаларининг ҳаммаси
    бир пулга ҳам арзимайди. Булардан
    воз кечиш лозим.
    «Эйқавмим, мен сиз ширк
    келтираётган нарсадан воз кечдим».
    Менингулар билан ҳеч қандай
    алоқам йўқ. Мен улардан покман.
    Менинг юзланадиган Роббим бор:
    «Албатта, менюзимни осмонлару ерни
    яратган Зотга, тўғри йўлга мойил
    бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен
    мушриклардан эмасман. (79 оят)
    Буиқрор Иброҳим алайҳиссаломнинг
    мушрик қавмдан ажралиб, ёлғиз
    Аллоҳ таолога, осмонлару ерни
    яратган Зотга, мушриклар Унга ширк
    келтираётган бут ва санамлар, ой-у
    юлдузлар ва қуёшни яратган Зотнинг
    Ўзигагина юзланганини эълон
    қилишларидир.
    Укишининг бу юзланишлари,–ушбу
    йўллари миллатлари ҳанифлик деб
    номланади. Бу дегани–фақат
    тўғриликка мойил бўлиш, юзланиш,
    йўл тутиш деганидир.
    Албатта,мушрик қавм Иброҳимдан
    буни эшитиб индамай кетавермади.
    Одатдагидек, ботил фикрларини ҳимоя
    қилиб,у киши билан баҳслашишни
    бошладилар.
    «Вақавми у ила тортишди. У: «Мен
    билан Аллоҳ ҳақида
    тортишасизларми, ҳолбуки, У мени
    ҳидоят этди. Мен Унга ширк
    келтираётган нарсангиздан
    қўрқмасман. Магар Роббим бирор
    нарсани ирода этса, бўлиши мумкин.
    Роббим барча нарсани Ўз илми ила
    қамраб олган. Эсласангиз
    бўлмасми?» деди». (80 оят)
  • 16 мар 2012 18:00
    Бузуққалб ва онг ҳар нарсани ўз
    ўлчови билан ўлчайди ва ўз кўзи ила
    кўради. Ҳар қандай ёмонликни
    яхшилик деб баҳолаши ва уни ҳимоя
    қилиши турган гап. Бундай ҳолга тушиб
    қолганлар уларни тўғри йўлга даъват
    қилувчиларни ҳам ўзларига душман
    деб биладилар. Уларга қарши ҳар
    нарса қиладилар.
    Мана,Иброҳим алайҳиссалом ўз
    Роббига юзланганлигини эълон
    қилишидан ва ҳали мушрикларга,
    уларнинг худоларига тил тегизмасидан
    аввал баҳсга киришдилар. Ўзлари
    ибодат қилаётган, на фойда, на зиён
    етказа олмайдиган, тош, ёғочдан
    ишланган бут-санамлар ва осмон
    жисмларининг заифлигини, ақидалари
    пучлигини унутиб, камолот соҳиби
    бўлган Аллоҳ таоло ҳақида тортиша
    бошладилар. Ҳақиқий мўмин бўлган
    Иброҳим алайҳиссалом ҳам
    ҳақиқий мўминнинг йўлини тутдилар.
    У киши ўзлари иймон келтирган, Унинг
    йўлини тутган ягона Аллоҳ таоло
    ҳақида ишонч ва хотиржамлик, сабот
    ва кўнгли тўқлик билан сўзлай
    бошладилар.
    «Менбилан Аллоҳ ҳақида
    тортишасизларми?» деди.
    Мени ҳидоятгасолган Зот ҳақида мен
    билан тортишасизларми? Менга У
    Ўзини танитди. Мен ақлим, виждоним
    ва бутун вужудим ила Уни танидим.
    Энди эса, сизлар Уни борми-йўқми
    деб мен билан гап талашасизларми?
    «МенУнга ширк келтираётган
    нарсангиздан қўрқмасман».
    Ўзингизёғоч ёки тошдан ясаб олган
    бутлардан, юлдуз, ой ва қуёшдан ва
    шунга ўхшаш сиз худо деб Аллоҳга
    шерик қилаётган нарсадан
    қўрқмайман. Уларнинг ҳаммасини
    менинг Роббим яратган, улар бировга
    фойда ҳам, зарар ҳам келтира
    олмайдиган нарсалардир.
    «МагарРоббим бирор нарсани ирода
    этса, бўлиши мумкин».
    Яъни,ҳамма нарса Аллоҳнинг
    иродаси билан бўлади. Шунинг учун
    Аллоҳдан ўзгадан қўрқишнинг ҳеч
    ҳожати йўқ.
    «Роббимбарча нарсани ўз илми ила
    қамраб олган».
    Аллоҳнингилмидан ташқари ҳеч
    қандай илм йўқ.
    «Эсласангиз бўлмасми?»
    Анаўшанда ширк эмас, якка ва ягона
    Аллоҳга ибодат келтирган бўлар
    эдингиз.
    «Қандай қилиб мен сиз ширк
    келтирган нарсадан қўрқай. Ҳолбуки,
    сиз ўзингизга ҳеч ҳужжат туширмаган
    нарсани Аллоҳга ширк келтириб туриб
    қўрқмайсиз-у? Агар билсангиз, айтинг-
    чи,қайси гуруҳ хотиржам бўлишга
    ҳақлироқ?! (81 оят)
    Оддиймантиқ айтиб турибди. Сизлар
    худодан қўрқмай, ҳеч қандай
    ҳужжат-далилсиз, ўзингиздан-ўзингиз
    баъзи нарсаларни Унга шерик қилиб
    олдингиз ва яна қўрқмай юрибсиз.
    Сиз шундай қилганингиздан кейин,
    ҳақиқий Аллоҳга иймон келтириб
    туриб, нима учун мен сизларнинг сохта
    худоларингиздан қўрқай?!
    «Агар билсангиз, айтинг-чи, қайси гуруҳ
    хотиржам бўлишга ҳақлироқ?!»
    Кимўзини эмин санашга ҳақлироқ?
    Айтинг! Агар сиз айтмасангиз, мен
    айтай:
    «Иймон келтирганлар ва иймонларига
    зулмни аралаштирмаганлар. Ана
    ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор.
    Улар ҳидоят топганлардир. (82 оят)
  • 16 мар 2012 18:02
    Демак,хотиржам бўлиш, турли азоб-
    уқубатлардан омонда бўлиш учун
    иймон лозим ва бу иймонга зулм
    аралаштирмаслик керак. Ушбу ояти
    каримадаги зулмдан мурод–ширкдир.
    Саҳобаикиромлар бу оят тушгандан
    кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
    васалламдан ва ўзаро бир-
    бирларидан сўраганларида, зулмдан
    мурод ширк эканлиги аён бўлган.
    Албатта,Аллоҳга иймон келтирган,
    ихлос қилган ҳамда эътиқодда,
    ибодатда ва амалда Унга ҳеч нарсани
    шерик қилмайдиганлар ҳар бир
    нарсага қодир Аллоҳнинг ҳимоясида
    бўладилар. Ундай Зотнинг
    ҳимоясидаги одам эса, доим хотиржам
    ва омонликдадир. Ана ўшалар ҳидоят
    топганлар бўлади.
    «Анаўшалар, Иброҳимга қавмига
    қарши (тортишувда) берган
    ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак,
    даражасини кўтарамиз. Албатта,
    Роббинг ҳикматли ва яхши билувчи
    зотдир». (83 оят)
    Мушрикқавм билан тортишган
    Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳнинг
    Ўзи «Айт» деган хитоблар билан
    қавмга қарши қандай ҳужжат-
    далиллар келтиришини ўргатиб турди.
    Аллоҳтаолодан келган ҳужжатларни
    қўллаган Иброҳим алайҳиссалом
    тортишувда мушриклардан устун
    келдилар. Ғолиб бўлдилар. Бу билан
    Аллоҳ таоло у кишининг даражаларини
    улуғ қилди.
    «Албатта,Роббинг ҳикматли ва яхши
    билувчи зотдир».
    Шунингучун У кимга ҳужжат беришни,
    кимни ғолиб қилишни яхши билади ва
    ҳикмати ила йўлга солади.
  • 16 мар 2012 18:05
    АЛЛОҲНИНГ СИФАТЛАРИ БАЁНИ

    Иброҳим алайҳиссалом ўз
    қавмларига фақат Аллоҳ таолонинг
    борлигини айтиб кифояланмадилар.
    Балки уларга Аллоҳ таолонинг
    баркамол сифатларини ҳам батафсил
    баён қилиб бердилар
    Иброҳималайҳиссалом ўз
    қавмларини санамларга ибодат
    қилиш ва унга боғлиқ барча бидъат-
    хурофотлардан озод қилиш учун кураш
    олиб бордилар. У зот уларни ер
    юзидаги ҳар бир инсон учун лозим
    бўлган улкан ҳақиқатни-Алоҳнинг
    ягона Ўзига иймон келтириб, ибодат
    қилишни англаб етишларига ҳаракат
    қилдилар.
    Анаўша уринишларидан бир
    кўринишни «Шуаро» сураси
    қуйидагича васф қилади:
    «Вауларга Иброҳимнинг хабарини
    тиловат қилиб бер.
    Ўшандау отаси ва қавмига: «Нимага
    ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди».
    (69-70 оятлар)
    Иброҳималайҳиссаломнинг оталари
    ҳам, қавмлари ҳам нотўғри йўлдан
    бориб, буту санамларга ибодат қилар
    эдилар. Иброҳим алайҳиссалом буни
    яхши билар эдилар. Шунинг учун у
    кишининг:
    «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?»
    деган саволлари аслида инкор этиш
    учун берилди. Иброҳим
    алайҳиссаломнинг саволларига жавоб
    қуйидагича бўлди:
    «Улар:«Санамларга ибодат
    қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила
    ибодат қилишда бардавом бўлурмиз»,
    дедилар. (71 оят)
  • 16 мар 2012 18:07
    Тошёки бошқа нарсадан юзи инсон
    юзига ўхшатиб ишланган бутга «санам»
    дейилади.
    Иброҳим алайҳиссаломнинг
    саволларига у кишининг қавмлари:
    «Санамларгаибодат қилмоқдамиз»,
    деб жавоб беришларидан, уларнинг
    ўзлари худога эмас, санамларга
    сиғинаётганларини тан олганлари
    билиниб турибди.
    Шубилан бирга, улар залолатдан
    қайтиш ниятлари йўқлигини фахр-ла
    эълон қилмоқдалар.
    «Вауларга ихлос ила ибодат қилишда
    бардавом бўлурмиз».
    Улар,Иброҳим алайҳиссалом
    санамларга ибодат қилишни тарк
    этишни таклиф қилиб қолиши мумкин,
    дея олдиндан жавобни айтиб
    қўймоқдалар. Ақл ишлатмай, бир
    нарсага муккасидан кетишнинг
    оқибати доимо шундай бўлади.
    Иброҳим алайҳиссаломқавмларидан
    санамларга ибодат қилишда
    бардавомлик қарорини эшитгач, уларга
    қуйидаги саволни бердилар:
    «У: «Илтижоқилганингизда улар сизни
    эшитадиларми?
    Ёхуднаф ёки зарар етказа
    оладиларми?» деди. (72-73 оятлар)
    Худодегани ҳеч бўлмаганда, ўзига
    илтижо қилаётган одамнинг сўзини
    эшитиши керак. Сизнинг
    санамларингиз:
    «Илтижоқилганингизда улар сизни
    эшитадиларми?»
    Яна худо деган зот ўзига топинганларга
    фойдаёки зарар етказиши ҳам керак,
    ахир. Унинг фойдасидан умидвор
    бўлиб, зарар етказишидан эҳтиёт
    бўлиб, унга ибодат қилса ярашади.
    Хўш, сизнинг санамларингиз:
    «...нафёки зарар етказа
    оладиларми?»
    УларИброҳим алайҳиссаломнинг бу
    ҳаққоний саволларига тўғридан-
    тўғри жавоб бермадилар. Чунки
    жавоб беришса, ўзлари шарманда
    бўлишлари аниқ. Санамлари уларнинг
    илтижосини эшитмаслиги ҳаммага
    маълум. Ўзлари тош ёки ёғочдан
    йўниб ясаб олган ҳайкаллари нимани
    ҳам эшитарди?
    Шунингдек,у санамлар мушрикларга
    ҳам, ўзларига ҳам фойда-зарар
    етказа олмайдилар. Жонсиз нарса
    қандай қилиб фойда ёки зарар
    етказсин?
    Мушриклар санамларга ибодатлари
    сабабини пардали қилиб баён
    этдилар:
    «Улар:«Йўқ, биз ота-боболаримизни
    шундай қилаётганларини кўрдик»,
    дедилар». (74 оят)
  • 16 мар 2012 18:10
    Яъни,йўқ, санамлар бизнинг
    илтижоларимизни эшитмайдилар,
    бизга фойда ҳам, зарар ҳам
    етказмайдилар. Аммо ота-
    боболаримизнинг санамларга шундай
    ибодат қилаётганларини кўрдик ва
    биз ҳам уларга ўхшатиб ибодат
    этмоқдамиз, дедилар.
    Бунинготини кўр-кўрона тақлид
    дейилади. Ўз ақлини ишлатмай,
    бировга тақлид қилавериш оқилона
    тасарруфли одамнинг иши эмас.
    Иброҳималайҳиссалом
    мушриклардан бу жавобни эшитгач,
    уларга ўйиб-ўйиб оладиган гапларни
    айтдилар.
    «У:«Нимага ибодат қилаётганингизни
    билдингизми?!
    Сизва қадимги оталарингиз?! (75-76
    оятлар)
    Яъни, нимага ибодат
    қилаётганингизни ҳеч ўйлаб
    кўрдингизми ўзи?
    «Албатта,Роббул Оламийндан бошқа
    уларнинг барчаси менга душмандир»,
    деди». (77 оят)
    Иброҳималайҳиссалом санамлар
    ҳеч бир ишга қодир эмаслигини
    мушрикларга билдириб қўйиш учун
    улар ўзларига душман эканлигини
    кўпчилик олдида ошкора эълон
    этдилар.
    Сўнгра уларга Роббул Оламийн бўлган
    Аллоҳ таолони васф қилишга ўтдилар:
    «Умени яратган зотдир. Бас, мени
    ҳидоят қиладиган ҳам, Унинг Ўзи».
    (78 оят)
    Менийўқдан бор қилган зот ўша
    Роббул Оламийндир. Энди мени тўғри
    йўлга ҳам Ўша зотнинг Ўзи бошлайди.
    «Вамени таомлантирадиган ва
    суғорадиган ҳам, Унинг Ўзи». (79 оят)
    Менингризқимни Унинг Ўзи беради.
    Ўша Роббул Оламийннинг Ўзи мени
    едириб, ичиради.
    «Беморбўлганимда менга шифо
    берадиган ҳам, Унинг Ўзи». (80 оят)
    Тафсирчиуламоларимиз шу ўринда
    Иброҳим алайҳиссалом улкан одоб
    намунасини кўрсатганларини эслатиб
    ўтадилар. У зот бемор бўлишни
    ўзларига, шифо беришни Аллоҳ
    таолога нисбат бердилар. Зотан,
    банданинг беморлиги ҳам Аллоҳ
    таолонинг иродаси ила бўлади.
    «Мениўлдирадиган, сўнгра
    тирилтирадиган ҳам, Унинг Ўзи». (81
    оят)
    Будунёда жонимни олиб ўлдирадиган
    ҳам, у дунёда қайта тирилтирадиган
    ҳам Унинг Ўзидир.
    «Ваменинг хатоимни қиёмат куни
    мағфират қилишидан умидвор
    бўлганим ҳам, Унинг Ўзи». (82 оят)
    Чунки у кундаРоббул Оламийндан ўзга
    ҳукмдор бўлмайди. Фақат Унинг
    Ўзигина ҳукм чиқаради. Бандаларни
    мағфират қилиш ҳам фақат унинг
    ихтиёрида бўлади.
    Демак, мушрикларнинг илтижони эшита
    олмайдиган,фойда ёки зарар келтира
    олмайдиган санамларидан фарқли
    ўлароқ Роббул Оламийн ҳамма
    нарсага қодирдир. У одамларни ва
    бошқа нарсаларни йўқдан бор қилиб
    яратади, ҳидоятга солади,
    таомлантиради, сув беради, даволайди,
    ўлдиради,қайта тирилтиради, қиёмат
    куни мағфират қилади.
    Шунингучун санамлардан воз кечиб,
    Роббул Оламийнга ибодат қилиш
    керак. Фақат Унинг Ўзига илтижо этиш
    лозим.
  • 16 мар 2012 18:13
    ПОДШОҲ ИЛА МУНОЗАРА

    Албатта, бўлиб ўтаётган бу гап-сўзлар
    ўша вақтдаги худолик даъвосини
    қилган подшоҳига етиб борган бўлиши
    керак.Шунинг учун у Иброҳим
    алайҳиссаломни мунозарага
    чорладилар. Анашу машҳур мунозара
    «Бақара» сурасида қуйидагича васф
    қилинади:
    «Аллоҳподшоҳлик бериб қўйгани
    сабабидан Иброҳим билан Роббиси
    ҳақида ҳужжат талашганни
    билмадингми? Иброҳим: «Менинг
    Роббим тирилтиради ва ўлдиради»,
    деганда, у: «Мен тирилтираман ва
    ўлдираман», деди. Иброҳим:
    «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан
    чиқарур, бас, сен уни Мағрибдан
    чиқаргин-чи», деди. Бас, куфр
    келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим
    қавмларни ҳидоятга солмас». (258
    оят)
    Ушбу ояти карима Иброҳим
    алайҳиссалом билан у кишининг
    даврларида ўтган бир ҳукмдор
    подшоҳнинг тортишувини ҳикоя
    қилади. Қуръони Карим одатдагидек, у
    подшоҳнинг исмини зикр қилмайди.
    Чунки ибрат унинг исмида эмас, балки
    тасарруфидадир.
    ТортишувПарвардигори олам ҳақида
    бўлган. У кофир подшоҳ, гапига
    қараганда, Аллоҳнинг борлигига
    шубҳа қилмайди, балки Унинг
    сифатларига шубҳа қилади. Аммо уни
    бундай тасарруфга олиб келган нарса
    нима? Нима сабабдан шунчалик
    даражада ноқобул бўлиб, Аллоҳнинг
    улул азим Пайғамбарларидан бўлган
    Иброҳим алайҳиссалом билан
    Парвардигори олам ҳақида тортишди
    экан?
    «Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани
    сабабидан...»
    Аслиниолганда, Аллоҳ унга
    подшоҳлик, мулк берганига шукр
    қилиши керак эди. Лекин кофирлик
    ёмон нарса, шунинг учун кофирга
    султон, ҳукм, подшоҳлик берилса,
    ҳаддидан ошади, туғёнга кетади.
    Ҳатто худолик даъвосини қилади.
    Ўзининг ожиз банда эканини унутади.
    Унга неъматни ким берганини
    билмайди. Шукр қилиш ўрнига,
    ношукрлик қилади. Бу жуда ҳам ёмон
    иш