Бирор инсон гуноҳ қилганда:

Осмон Яратганга нола қилиб;
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай.
Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай.
Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан...
Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар!
Агар уни сизлар Яратганингизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз, дер экан....
Нақадар мехрибонсан Аллохим...!
Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Баъзида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, Яратувчисидан узоқлашади.
Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим.
Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.
Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?
Хатоларни кечиринг.

Комментарии