Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :

1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
–Ризқ - ношукурлик қилсанг.
–Қувват - ҳасад қилсанг.
–Фурсат - қадрига етмасанг.
–Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
–Эртани кўра олиш.
–Сир сақлашни билиш.
–Охиригача курашиш.
–Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
–Сабр - орзуларингизга.
–Ғайрат - омадга.
–Шукроналик.
–Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Комментарии

Комментариев нет.