Балки йўқламасман бир кунда бир бор,

Ҳар куни бир сизни ўйлаб юраман.
Бугун қалбимдагин этайин ошкор,
Опажон мен сизни яхши кўраман!
Ҳеч синов қаддингиз эголмас билинг,
Ёнингизда тиргак бўлиб тураман.
Кўзингиз ёшламай бир бора кулинг,
Опажон мен сизни яхши кўраман!
Оқибатимизга кўзлар тегмасин,
Ёнимда бўлсангиз чиндан куламан.
Ҳар қилган ишингиз Аллоҳ қўлласин,
Опажон мен сизни яхши кўраман!
Узоқ умр кўринг, соғ-омон бўлинг!
ИншаАллаҳ бир кун топиб бораман.
Фарзандлар даврида қувониб юринг,
Опажон мен сизни яхши кўраман!
Мен учун ҳурмати юксак одамсиз,
Бугун соф тилагим йўллаб қоламан.
Меҳрибон, ғамхўрим, Лолагинамсиз,
Опажон мен сизни яхши кўраман!
Борки соф меҳримни этайин тортиқ,
Шункона кунингиз ёнингиздаман.
Ишонинг опажон жонимдан ортиқ,
Мен сизни жудаям яхши кўраман!..
Муаллифдан Аллох рози булсин.

Комментарии

Комментариев нет.