ҲАҚИҚИЙ ЖАСОРАТ...

Кеча светофорни қизил чироғи ёнганда 1 ва 2-қаторда машиналар тўхтади. 3-қатор бўш эди.
Бир аёл болалар аравачасини итариб йўлдан ўта бошлади.
Бир пайт қарасак 3-қатордан катта тезликда Тойота русумли авто келаяпти.
Унинг тўхташ нияти йўқлигини англаш қийин эмасди.
Аёл уни кўрмасди ва ичида чақалоғи бор аравачани итариб ўтишда давом этарди.
Воқеалар шу даражада тез тус олдики ҳамма карахт ҳолатга тушиб қолди. Кимдир бақирди, лекин аёл эшитмасди. Бирдан...
Кутилмаган ҳолат бўлди. 2-қатор бошида турган Нексия ҳайдовчиси вазиятга тез баҳо бериб ўз машинасини юргизиб кескин буриб 3-қаторни тўсиб қўйди.
Учиб келаётган Тойота тормозини чийиллаши қулоқни ларзага солди. Аёл довдираб қолиб аравачани бадани билан беркитиб қучоқлаб олди. Унинг чинқириғи тормоз овозидан ҳам кучли чиқди.
Ҳамма шокда! Тойота Нексия олдида тўхташга улгурди. 5-10 сантиметр қолди холос. Югуриб келган одамлар аёлни тинчлантиришди.
Тойота эгасига бақириб сўка бошлашди. Нексия ҳайдовчиси эса совуққонлик билан воқеа жойидан юриб кетди. Орқасидан бошқа ҳайдовчилар бош бармоғини кўтариб қойил деган ишора қилиб қолдилар.
Унинг бу кичик довюраклиги аравача ичидаги гўдак ва унинг онаси хотирасида ўчмас Жасорат бўлиб муҳрланиб қолиши аниқ. Яхшилар кўпаяверсин.
Ҳақиқий мард инсонлар.

Комментарии