ҲАМСОЯ...

ҳаётий ҳикоя.
Худо бир берса қўш қўллаб беради деганлари рост экан.
Ботиржон оддий ҳайдовчининг ўғли.Олийгоҳни тугатиб Ун комбинатига смена устаси бўлиб ишга кирди.Меҳнаткашлиги,тиришқоқлигини бошлиқлар муносиб тақдирлаб цех бошлиғи лавозимига тайинлашди.Ботиржон астойдил меҳнат қилди.Ҳалол меҳнат қилди.Қўл остидагилар ҳурматини қозонди.Ун комбинати яқинидаги кўп қаватли уйлардан унга ҳам икки хонали квартира ажратилгач оиласини қишлоқдан кўчиртириб келди.Яхшигина ҳолатдаги Жигули автомашинаси харид қилди.Қишлоққа дам олиш кунлари бориб туришарди.
Мустаққиликнинг дастлабки йиллари бош муҳандис лавозимига кўтарилган Ботиржон энди сал димоғдорроқ бўлиб қолган эди.Ўзи полвон келбат,хушсуратлиги сабаб галстуги,виқорли юриши бирам ярашардией...
Ботиржоннинг аёли Муҳаббатхон ҳам сал керилиброқ қолган эди бу пайтда.Баланд бўйли,оқ юзли,дилбар бу аёл энди қишлоққа келишса бир пайтда келин бўлиб тушган ,бир пайтлар жуда иноқ бўлган қўшни жувонлар билан бош лиқиллатиб саломлашиб қўярди.Давра,тўй ҳашамларда бирга ўтириб қолгудек бўлишса Вилоятдаги фалон бошлиқни уйига тўйга,фалон бошлиқникига туғилган кунга боришганини,«Ҳозир фақат муҳим жойларгагина боришаётгани,шу ерга зўрға вақт топганини» бир қошини теппага кўтарганча айтиб ўзича керилиб қўйиши ёнидагиларнинг энсасини қотираётганига фаҳми фаросати етмасди ёки аҳамият қилмасди.
Ботиржон кўп ўтмай яна лавозими ошди.Энди у Ун комбинати директори эди.Хизмат машинасида ота уйига ҳам бирров келиб кетарди.Ота уйига яқин жойдан ер олиб уй қуриш учун фундамент қуйишни бошлаганда қўни қўшни кўчаларидаги имонли,диёнатли Жамолхон бошчилигида ҳашарга чиқишди.Мардикорнинг ҳам ҳожати қолмади.
-Кўздек қўшнимиз.Азалдан биз қўшнилар оқибатли эдик бир биримизга.Шу оқибат кўтарилмасин деди Жамолхон ака дастурхонга фотиҳа қилгандан сўнг.Кўп ўтмай икки қаватли ,ўн олти хонадан иборат қасрдек уй қурилиши бошланди.Яна қўшнилар ҳашарга чиқишди.Ҳашарчилар учун ёзилган дастурхон устида болаликларини эслаб мириқиб кулишди.Бу ҳашарни ҳам,навбатдагиларини ҳам Жамолхон ака ташкил қилар,умуман қайси бир қўшни каттароқ иш бошласа барчани бошини бир қилиб ҳашарга олиб чиқарди бу инсон.Етимликда ўсган бўлсада кўзи тўқ,оиласи фаровон Жамолхон акани Халлоқ узоқ вақт тирноқдан қисиб охири бир қизалоқ берди.Мана қизи ҳам узатилиб бир ўзию кампири билан қолишди.Барча таниган билган ҳурмат қилишининг сабаби аввало Жамолхон ниҳоятда одамохун,сўнгра Қуръонхон,илмли,яна Хўжалардан эди.Хўжалар эса Муҳаммад Саляллоҳу Алайҳи Вассаламнинг қондошлари дейишади.
Ҳа,энди Ботиржонга қайтсак уй битганда ҳамманинг ҳаваси келди.Ниҳоятда кўркам,қимматбаҳо жиҳозлар билан безатилган уйни қўни қўшни чин дилдан «Эгасига буюрсин »деб ният қилишди.
Ботиржон энди Ботирбой бўлди.Энди сўнгги русумда автомобилда юрарди у.Қишлоқ масжидини таъмирлаб,ўша ерда қишлоқдошларига худойи қилиб бериб дуо олган Ботирбой энди олдингидан ҳам кўпроқ савлат ва виқор,кибр пайдо қилган ,қўшниларнинг тўй ҳашамига ҳам бормас,машинасини зуввилатиб ўтиб кетаётиб кўринган одамларнинг бош ирғаб берган саломига эътибор ҳам қилмасди.Аёли Муҳаббатхон ҳам эри билан ким ўзарга беллашарди гўё савлатда.
Бир куни ёзнинг гаштли,файзли тонгида дарвозахонасидан чиқаётган Жамолхон ака,эндиликдаги олти набиранинг бобоси Жамол бобони халқ ичидан аёллар сайлаган кайвони (дастурхончи)Розияхон кўриб тўхтаб саломлашди.Розияхон аёлманд,ҳалол покиза,имонли аёл.
-Ботирбой инимиз худойи қиляптилар амакипоччожон.Ўшаёққа шошиляпман.Боринг сиз ҳам дея йўлида шошилиб давом этди Розияхон.
Сал ўтиб Ботирбойнинг ланг очиқ дарвозасининг олди халқ тили билан айтилганда «бойлар минадиган мошин»га тўлиб кетди.
-Галастук таққан теппакал бошлиқлар росса келишяптида картон қуттида бир нималар кўтариб бобой деди кампири Олтинбиби Жамол бобога кўчадан кираётиб.
Жамол бобо дўпписини алмаштириб,янги яктагини кийиб чиқди.Боғдан пайванди Кўксултон терди бир пақир.Бу кўксултон фақат унинг боғидагина бор.Самарқанддан атай келтириб пайванд қилганди ўзи.Кўздек қўшни,қуруқ чиқса бўлмас!
Дарвозахонада меҳмонларни кутиб олаётган Ботирбойни кўриб Жамол бобо хурсанд жилмайиб қаради унга.Ота ўғил Ботиржо
н!Буюрсин!Мана уй жойу,мана ҳовли!Аммо Ботирбой Жамол бобони кўриб авзойи ўзгарди.Олдига келиб истаиайгина қўл бериб кўришдида,сўрашмаёқ ғудранди:
-Ҳозир бошлиқлар,каттаконлар чақирилган амак...Сал ўтиб қишлоққа қўйни хомталош қилиб тарқатмоқчийдик...Ҳозир катталар ўтирган уйда ҳам жой йўқ эди.Мен...
-Хижолат бўлманг болам.Мен худойи дейишганига...кўздек қўшнимиз деб...Узр.Шуни олиб қўйинг,малол келмаса.Зийрак ва ориятли Жамол бобо нафсонияти қанчалик топталган бўлмасин сир бой бермади.Нарироқда хизматда турган ёш болаларнинг бирини чақириб Ботирбой беписанд Жамол бобонинг қўлидаги пақирни олиб узатаркан -Бўшатиб чиқ деди.
Бу манзарани кузатиб турган Розия кайвони пақирини олиб бошини эгганча чиқиб кетаётган Жамол бобонинг ортидан кўзи жиққа ёшга тўлиб қараб қолди.Сўнгра Ботирнинг олдига келиб бир муддат сўзсиз тикилиб турдида,сўнг паст овозда афсус билан деди:
-Яхши иш қилмадингиз иним.Жамолхон зоти улуғ инсон.Худойига келган меҳмон қайтарилмайди.
Ботирнинг энсаси қотди.-Ишингизга қаранг хола.Сиз ишни қилиб пулни олишни билинг,хўпми?Бошқа ишга бурнингизни суқманг!
-Пулингиз керакмас.Айтишса ишонмовдим.Сиз ростдан ўзгарибсиз иним!Олдинги Ботиржон эмассиз.Узр,мен кета қолай...Бир дақиқа ҳам бу ерда қолгим йўқ.
Ботирнинг аммаси Хосиятхон опа ортидан етиб олиб зўрға Розияхонга қанд қурс,нон ва бир коса ҳалисани(ҳалим)ни ялиниб ёлвориб тутқазди.Розия опа эса тўғри Жамол бобонинг уйига кириб борди.
-Амакипоччожон,Ботирбой меҳмони кўплигидан шошилиб қолдими,росса пушаймон бўлдида.Манабуларни бериб қўярда қўймай мани жўнатди.
Жамол бобо маъюс кулимсираб қўйди.Кампири ёзган дастурхонга қўйилган ҳалисадан бир қошиқ оларкан Розия кайвонига ҳам муръат қилди.
-Олинг,ўзингиз ҳам намагини кўринг Биби кайвони.Ол онаси...
Ботирбой юрист ўғлига болалигидан Гавворабахш(улғайгач уйлантиришга аҳди паймон қилинган)айтилган қўшни қиз Мафтунани келин қилмади.Оддий қурувчи билан қуда бўлмасмиш.
Ботирбой ўзига ўхшаган бошлиқнинг қизини келин қилди.Ҳашарга келиб ҳа-ҳалашиб бу уйни кўтарган қўшнилар тўйга айтилмади.Бошлиқ ёр ошнолари олдида уялармиш Ботирбой.Эрталаб ош дамланиб,қўшнилар келиб олиб кетишсин дейилганди.Битта ҳам одам ош сўраб идиш кўтариб келмади.Бир қозон ош ланж бўлиб қолаверди...
Энди қўшнилар Ботирбойни кўришса кўрмаганга олишарди ўзларини.Бирор жойда юзма юз келиб қолишса ёки бурилиб кетишарди,ёки зўрма зўраки бош силкиб қўйишарди.Ботирбой эса парвойи палак.«Ким бўлибти ўзи булар!»
Орадан йиллар ўтди.Ботирбойнинг ишлари тафтиш қилиниб анча камомад чиқибтимиш.Энди амал отидан олинган Ботирбой келинининг қилиқлари ошкор бўлиб тамоман чўкиб қолган эди.Юрист ўғилнинг ўйнаши бор экан.Ҳафталаб уйга келмайдиган эрдан ранжиган келин ўзига эрмак излаб бир йигит билан танишиб қолибти.Хушсурат ва сўзамол йигитга бори пули,тақинчоқларини сарфлагач,фоизга қарз олиб сарфлай сарфлай охири уйнинг ўзига тегишли қисмини ҳам хатлаб беради.Йигитнинг хотини энди кунда келиб жанжал:Уйимни бўшатиб беринглар!!!
Ишга ички ишлар ҳам аралаша бошлади.
Мана бугун саҳардан яна кўчада қий чув,жанжал.Бир амаллаб ўз уйини янги эгаларидан сотиб олишга кўндирган Ботиржон ва хотини саксон миллион пуллари етмай қолган экан.Шу пулни топиб беришларини талаб қилиб хуштор йигитнинг хотини ва «опаси»келиб чунон шанғиллашяптики...Яна шунақанги ҳақоратлар билан сийлашардики келинчакни,унинг ношуд эрини,«ландовур»қайнотасини салгина уятдан,шарм ҳаёдан бохабар одам бу сўзлардан юзи қизариши аниқ эди.
Жамол бобо уйга кириб сандиқчадан саксон миллион миқдорига тенг АҚШ долларини олиб чиқаётганини кўрган кампири бош чайқаб қўйди.Ўзгармади шу чоли!
Қизининг ўғиллари аввал кичикроқ хом ғишт ишлаб чиқарувчи корхона очишувди.Сўнг хумдонлар қуриб пишиқ ғишт чиқара бошлашди.Ёнига тахта панжара,темир панжара ишлаб чиқара бошлашди.Худо баракасини берди.Набиралари,куёви ўзига тўқ.Лекин ҳамон ўша.Хоксор ва оддий.Пул топилар.Ботиржон ҳам шу кўчанинг боласи.Изза қилиб қўйиш яхшимас.
Бири олиб бири қўйиб шанғиллаётган юз кўзини турли бўёқ чаплаб масхарабозга ўхшаб қолган икки аёлга Жамолхон бобо шунақа қарадики иккови ҳам бу нигоҳга дош беролмай жимиб қолишди.
-Олинг мана.
Аёлларнинг ёши каттароғига пулни узатди бобо.-Изойи мўмин ҳаром!Ботиржон кўз ўнгимизда катта бўлган йигит.Унга лой чаплашдан олдин,юзингизга чапланган беҳаёлик,андишасизликни ювинг хоҳар(сингил).Мана пул!Олингу кетинг.Ҳамсоямни тинч қўйинг!!!
Икки аёл ўтириб кетган машина ортидан қараб қолган Жамолхон бобо мунғайибгина ўтирган Ботирбойга қараб деди:
-Туринг ўғлим.Йигитнинг бошида ҳар синов бор.Ўғлингизга муносиб келин топилар...
Ҳассага суяниб кетаётган Жамол бобонинг ортидан қўшнилар ифтихор билан қараб қолишди.Кўчани тўлдириб одамгарчилик тимсоли кетиб борарди!
*************************************
Қишлоқни карнай сурнай уйғотди бу тонг.Ёши ўтинқираб қолган гўзал ўқитувчи қиз -Мафтуна муалимни Ботирбой хотинидан ажрашган ўғлига келин қиляпти.Қишлоқ аҳлини, барчани тунов кун қўшниларнинг бири оғилхона солганда ҳашарга чиққан Ботирбой ўзи битта битта тайинлади.Бундан олдин яна бир қўшнининг тўйида елиб югуриб хизмат қилаётиб Розия кайвонини ҳам тайинлаганди.
Олдига келиб таъзим қилаётган Мафтуна қизни ва ақли кириб қолган ўжар «юрист ўғилни»пиру табаррук Жамол бобо дуо қилди.
-Эл юрнинг назаридан қолманглар болам!Ўзи бахту Саодат,Марҳабаду Фароғат берсин!Омийн!
-Омииииййййннн!
Йиғилган барча ҳамсоялар бараварига гувиллаб такрорлашди.Ботиржон ака қўшниларини бир бир қучоқлаб чиқди...
Жамол бобони қучоқларкан кўз ёшини тиёлмади.
Тамом.

ҲАМСОЯ... - 956420350478

Комментарии

Комментариев нет.