Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди» Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)