Уяли алоқа воситаларидан

фойдаланиш одоблари
Бисмиллаҳирроҳманирроҳим
Кириш Бандаларининг ҳожатларини
енгиллаштирган, уларга ўз ҳаёт
тарзларини осонлаштиришлари
учун илм, ақл, илҳом ва
имкониятларни берган ҳамда уларга
ҳар бир ҳаётий ишларида ҳидоят,
нур бўлгувчи Исломни ато қилган
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!
Икки иш келганида енгилини
танлаган, умматларига доимо
осонликни ва хайриятни хоҳлаган,
уларни ҳар бир ишда одоб ахлоққа
ўргатган Муҳаммад Мустафо
соллаллоҳу алайҳи васалламга
салоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таолонинг бандаларига
берган неъматлари чексиз,
чегарасиздир. Бу неъматларнинг
ичида вужудга келишида инсоннинг
ҳам зоҳиран иштироки борлари
мавжуд. Ана шундай неъматлардан
бири, ҳозирги кунда кенг тарқалган,
жуда ҳам қисқа фурсат ичида инсон
ҳаётининг ажралмас қисмига
айланиб улгурган, уяли телефон
алоқаси воситаларидир. Ҳар бир
нарсада меъёр ва одоб бўлганидек,
бу воситадан фойдаланишнинг ҳам
ўзига яраша шаръий одоблари бор.
Ҳар бир неъматнинг шукронаси
вожиб бўлганидек, бу неъматнинг
ҳам шукри лозимдир. Неъматнинг
шукри эса, берилган неъматни ўша
неъматни бергувчи Зот рози
бўладиган тарзда тасарруф қилиш
билан бўлади.
(mavzuni boshidan ôqib chiqing .
InshaAlloh foydali bôladi )

Комментарии