Катта ўйин, ёхуд дунё томида

XIX асрда Марказий Осиё учун Россия ва Буюк Британия кураши кучайгани кўпчиликка маълум. Марказий Осиё ва Эрон устидан ҳукмронлик учун кечган икки давлат қарама-қаршилиги тарихда “Катта ўйин” деб ҳам аталади.
1839 йил ноябр ойининг охирида Оренбургдан Хивага қуролли отряд юриш бошлаш нийятида эди. Уни шахсан ҳарбий губернатор, Бородин қаҳрамони Василий Перовский бошқарган.
Уларнинг асосий максади Хивадаги рус кулларини озод этиш никоби остида, махсус харбий операцияни бошлаш эди.
Ўша пайтдаги Британия разведкаси ўз нонларини беҳуда емаган, рус кампанияси ҳақидаги маълумотлар унга олдиндан етиб келган, бу сиёсий Резидентни ёки шунчаки инглиз разведкаси ходими, Ҳиротдаги майор Дъарси Тоддни жуда хавотирга солган. Зудлик билан бирор нарса қилиш керак эди, акс ҳолда Россия Жанубий Туркистонга бир сакрашда етиб бориши мумкин эди. Британиялик фуқаро ўз агенти Жеймс Эбботтни Хивага юборади ва унга Хон қулликда ётган рус маҳбусларини озод қилиш учун ҳамма нарсани қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар беради. Шундай қилиб, майор Тодд рус босқини сабабини йўқ қилмоқчи эди.
Эббот мусулмон қиёфасида, улар "яширин" деб айтганидек, хавфли саёҳатга киришади. Бироқ, ниқоб ёрдам бермайди, Хивага киргандан сўнг, у ҳайрат билан, қўрқув билан бу ишга аралашганини ва бу ердаги ҳар бир ит хам унинг миссиясидан аллақачон хабардор эканлигини аниқлаб булишганди. Ва энг ёмони шунда эдики, Хиваликлар унинг ўзини инглиз қилиб кўрсатиб, Перовскийнинг агенти эканлигига амин булганликларида эди.
Эббот катта пул ва олтинлар эвазига аранг к,утулиб к,олди.
Россиянинг Марказий Осиёга босимлари кучайиб бориши билан Англия Бухоро хам ўз элчиларини юбора бошлайди. Улардан яна бири Александр Бёрнли исмли махсус харбий жосус анча муваффақиятли ҳаракат қилади ва Англияга биринчи бўлиб Бухоро ҳақида қимматли маълумотларни етказади.
Бироқ иккинчи ва учинчи элчилар, Чарлз Стоддарт ва Артур Конолли тақдири оғир бўлади. Амир Насрулло уларнинг бошини олдиради.
Қизиғи, Россия босқинга қарши курашда катта ёрдам бериши мумкин бўлган Англия элчилари жуда арзимас сабаб билан қатл қилиб юборилади. Хусусан, тарихчи Мирзо Олим Махдум Ҳожининг “Тарихи Туркистон” асарида бу воқеа ҳақида шундай дейилган:
“1254 санайи ҳижрийда, 1838 милодийда Бухоройи шарифга, амир Насруллохон ҳузурига инглис ҳукумати тарафидин элчи бўлуб, полковник Сутуд Дорат/Стоддардт келган эди. Мундин буён инглис ҳукумати биринчи дафъатан бошлаб, Моварауннаҳр ҳукумати илан муносабати дустона турмоққа ният ва мубошарат этган эди.
Элчи бўлуб келгон Сутуд Доратнинг маслак ва муддаоси инглислар тарафидин бирор турлик ёмон ният ва ё зарар келтурмасликга амирни ишонтуруб, бошқа давлатнинг, яъни Русиянинг бу мамлакатларга қасд ва тажовузидин сақламоқ ва мудофаа этмакни хоҳлагандин иборат эди. Мунинг ила баробар, агар амир хоҳиш қилиб, муносиб кўрса, Бухоро аскарини жадид ва тезотар тўплар ила силоҳлантурмак ва аскарий муаллимлар бермак ва Русиянинг хуфя ҳаракат муддаосидин Бухоро ҳукуматини хабардор этмак эди. Амир Насруллоҳ инглис элчисини икки мартаба ҳузурига қабул қилиб, яхши муомала кўрсатиб, баъд ул яхши муомаласини табдил қилди. Полковник Сутуд Дорат мирзохона ва котибхона тарбиясидин олган юмшоқ сиёсиюнларда бўлмай, аскарий тарбия олмиш тўғри, жасур, қаттиғ ва ўткур бир одам эди. Мунинг учун Бухоронинг эски усули русумларига ортуқ даражада диққат қилиб, зеҳн солмаган эди.
Доимо элчихонадин чиқиб, Бухоро бозорларини томошо қилур эди. Аксар отлиқ юруб, Арки олий майдонидин, яъни Регистондин ўтар вақтда аҳли шаҳар одати бўйинча отдин тушмас эди. Ваҳоланки, амир турадиган Арки олий олдидин ўтарда амирга эъзоз юзасидин отдин тушуб ўтар эдилар. Инглис аскари маъмури Бухоронинг бу тарифа эски одатларидин ғофил бўлур эди ва ёки бу тартибларга лозим даражада аҳамият бермас эди. Ҳар нима бўлуб амир Насруллоҳ элчига ғазабланиб, зиндонга солмоқга фармон берди.
Амир Насруллоҳ шул даражада қаҳру ғазаблик эдиким, ҳеч бир вазир рўбарўсига келиб ишнинг номаъқулини айтолмас эди. Ул вақтларда Бухаро умаролари орасида Русиянинг ва инглиснинг ва аҳволи оламнинг нима эканлигини билган киши йўқ эди. Балки инглис элчисининг ҳибс бўлганига хурсанд бўлуб “бизим амир шул тарифа улуғдурким, бу тариқа шавкатлу инглис элчисини зиндонга банд қилди”, деган фикрлар ила тафохир қилур эдилар”.
Мана шундан кейин Стоддарт икки йил зиндонда ётган ва кейин қатл қилинган. Амирнинг обрўталаблиги, унинг одатларини билмаган хорижликлардан ҳам ҳурматталаблиги давлатнинг келажагига таъсир кўрсатди. Икки буюк давлат рақобатидан унумли фойдаланиб, ўз ҳарбий салоҳиятини ошириш ўрнига амир мағрурлик ва кибр билан ўз келажагига болта урди. Бунинг товонини эса унинг халқи тўлади.
Л.Абдримова

Катта ўйин, ёхуд дунё томида - 984530562130
Катта ўйин, ёхуд дунё томида - 984530561874

Комментарии

Комментариев нет.