Комментарии
- 5 июл 2015 23:22Islom nuriСавол:ассалому алайкум! Одамлар янгиуйга кўчганда, ёки янги уй сотиб олганда худойи қилиб беришади. Саволим шуки, автомашина харид қилинса ёки мерос қўлга текканида дўстлар, ҳамкасблар: “Буни ювиш керак ёки сендан бир зиёфат экан”, деган гапларни айтишади. Бунга Ислом динида қандай қаралади?
- 5 июл 2015 23:23Islom nuriЖавоб:ва алайкумус салом. Банда бирон неъматга эришганида, жумладан Аллоҳ фарзанд берганида унинг шукронаси учун ақиқа қилиш шариатда бор.Бирон жойга кўчиб бориб, ҳовли тўй қилиш эса урфга кўра жорий қилинган бўлса керак. Бунда одамларни тўплаб, уларга таом улашиш ва дуоларини олишмаъноси бор. Албатта бу иш шариат белгилаб берган чегарада бўлса, яхши. Аммо ҳовли тўй қилиш шарт деган гап йўқ. Урфдаги одатлар шариатга мувофиқ келиши лозим.Машина олганда “ювиш” масаласига келсак, бу иш шариатда йўқ. Кўп ҳолларда бу маросимда ношаръий ишлар содир этилади. Масалан, кимдир янги машина сотиб олади ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритади. Баъзи аҳмоқлар ўша гувоҳномани ҳаром ичимликлар билан ювади. Бу ишлар мусулмон одам учун умуман тўғри келмайди. Балки ўша машина ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритган банда Аллоҳга ҳамду сано айтиб, буларни яхшилик йўлида ишлатишга ҳаракат қилиши, турли бало-офатлардан сақлашини сўраб Аллоҳга дуо қилиши керак.
- 5 июл 2015 23:23Islom nuriMuxlis.uz saytidan olindi.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Islom nuri
Машинани “ювиш” ҳақида