5 июл 2015

Муқаддас” қадамжолардан шифо топиш

Савол:ассалому алайкум. Аллоҳ йўлида қилаётган амалларингизни Ўзи муносибтақдирласин! Бир масала юзасидан сизларга мурожаат қиляпман: маълумки, ҳар бир мусулмон ўзига келган касалликнинг шифосини Яратгандан сўраши керак. Шифокорлар ҳам қайсидир маънода Аллоҳ берган илм орқали касалларни даволайди. Лекин, ҳозирда кўп одамлар шифо топиш мақсадида қандайдир “муқаддас” жойларга бориб, нимадир амалларни қилиб шифо топганларини айтишади. Шариатимизда бундай амалларга қандай қаралади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Комментарии

  • 5 июл 2015 23:27
    Жавоб:ва алайкумус салом. Дард ҳам, унинг шифоси ҳам Аллоҳдан. Аллоҳ дардни бандасини синаш ва яна Ўзигагина маълум ҳикматларга кўра юборади. У Зотнинг шифоси бизларга раҳматдир.Сиз сўраган нарса ширк саналади. Яъни,“фалон қабристон ё зиёратгоҳга бориб, фалон амални қилса, шифо топар экан”,“фалон ердаги дарахт тагидан ўтса, орзуси ушаларкан”, деб авлиёлардан мадад сўраш, уларнинг қабрларини тавоф қилиш, ўтиб кетганларга сиғинишширкдир.Лекин баъзи жойларда ўзига хос тупроқ,сув, об-ҳаво ёки доривор нарсалар бўлади. Ўша нарсалар инсонга шифо берилишида восита вазифасини бажариши мумкин. Бунда эътиқодни тўғри қилиб, “Аллоҳ мана шу нарсани соғайишим учун восита қилиб қўйган”, деб мазкур моддий-табиий шифобахш нарсалар орқали даволаниш жоиз. Валлоҳу аълам!
  • 5 июл 2015 23:27