"Навбаҳор"дан "Қизилқум"гача... Ҳафта якунларини давом эттирамиз. Энди жадвалнинг қуйи етти ўринларини эгаллаб турган жамоаларнинг тайёргарликларига шарх берамиз. "Навбаҳор": Мураббийлар штабида ўзгариш "Навбаҳор" иккинчи даврага тайёргарликни 14 июль куни Наманганда бошлади. Жамоа сафида жиддий ўзгаришлар бўлгани йўқ. Фақатгина Роберт Гай "лочинлар" мураббийлар штабидан ўрин олди. "Навбаҳор"ни Мустафо Байрамов иккинчи даврага тайёрлаяпти. Айтиш жоизки, унинг ишидан футболчилар ҳам, мухлислар ҳам қониқишяпти. "Гулистон": Афсус... Афсуски, қийинчилик билан тузилган жамоа, ҳудди "Пахтакор" каби инқирозга учраяпти. Бахтиёр Ашурматовнинг 2 йиллик меҳнати клубга бўлган эътиборни пасайиб кетиши туфайли барбод бўлиш арафасида. Агар қисқа вақт ичида жамоа ўзига янги бюджет манбасини топмас экан, футболчилар клубни тарк этишга мажбур бўладилар. Куни кеча Бобуржон Акбаров "Нефтчи" машғулотларига бориб қўшилган. Табиийки бундай паллада, келадиганлар ҳақида гапириш норўрин. "Нефтчи": Мана сенга олам-олам гул! Машҳур интермедиадан келтирилган жумлаларни бу сафар "Пахтакор"га эмас, "Нефтчи" учун ёзишни мақул кўрдик. "Нефтчи"ни оёққа туришидан нафақат фарғоналиклар, балки биз ҳам жуда хурсанд бўлаяпмиз. "Нефтчи" олий лига тарихидан жой олган гранд жамоалардан бири, шундай экан уни аввалги даражасига қайтиши чемпионатимиз учун айни муддао. Жорий мавсум бешталикка киришга ҳаракат қиладиган фарғоналиклар, кейинги йил ўз олдиларига чемпионлик вазифасини қўйсалар ажабланмаймиз. Бунинг учун Фарғонада, пул, мухлис ва ўйинчи борасида муаммо йўқ. Жамоа иккинчи давра олди машғулотларини бошлаб юборди ҳамки, ўз сафини бир қатор футболчилар билан тўлдиришда давом этяпти. Хислат Чилматов, Ғайрат Ҳасанов, Шукур Жумабоев, Носир Отақўзиев, Мўйдин Мамазулунов ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров каби футболчилар "Нефтчи" машғулотларида иштирок этаяптилар. Кетганлар эса йўқ.
Namangan futboli
:Sarvarjon Sobitov
Ҳафта якуни.
"Навбаҳор"дан
"Қизилқум"гача...
Ҳафта якунларини
давом эттирамиз.
Энди жадвалнинг қуйи
етти ўринларини
эгаллаб турган
жамоаларнинг
тайёргарликларига
шарх берамиз.
"Навбаҳор":
Мураббийлар
штабида ўзгариш
"Навбаҳор" иккинчи
даврага тайёргарликни
14 июль куни
Наманганда бошлади.
Жамоа сафида жиддий
ўзгаришлар бўлгани
йўқ. Фақатгина Роберт
Гай "лочинлар"
мураббийлар штабидан
ўрин олди.
"Навбаҳор"ни Мустафо
Байрамов иккинчи
даврага тайёрлаяпти.
Айтиш жоизки, унинг
ишидан футболчилар
ҳам, мухлислар ҳам
қониқишяпти.
"Гулистон": Афсус...
Афсуски, қийинчилик
билан тузилган жамоа,
ҳудди "Пахтакор" каби
инқирозга учраяпти.
Бахтиёр
Ашурматовнинг 2
йиллик меҳнати
клубга бўлган
эътиборни пасайиб
кетиши туфайли
барбод бўлиш
арафасида. Агар қисқа
вақт ичида жамоа
ўзига янги бюджет
манбасини топмас
экан, футболчилар
клубни тарк этишга
мажбур бўладилар.
Куни кеча Бобуржон
Акбаров "Нефтчи"
машғулотларига бориб
қўшилган. Табиийки
бундай паллада,
келадиганлар ҳақида
гапириш норўрин.
"Нефтчи": Мана
сенга олам-олам
гул!
Машҳур
интермедиадан
келтирилган
жумлаларни бу сафар
"Пахтакор"га эмас,
"Нефтчи" учун ёзишни
мақул кўрдик.
"Нефтчи"ни оёққа
туришидан нафақат
фарғоналиклар, балки
биз ҳам жуда хурсанд
бўлаяпмиз. "Нефтчи"
олий лига тарихидан
жой олган гранд
жамоалардан бири,
шундай экан уни
аввалги даражасига
қайтиши
чемпионатимиз учун
айни муддао. Жорий
мавсум бешталикка
киришга ҳаракат
қиладиган
фарғоналиклар,
кейинги йил ўз
олдиларига
чемпионлик
вазифасини қўйсалар
ажабланмаймиз. Бунинг
учун Фарғонада, пул,
мухлис ва ўйинчи
борасида муаммо йўқ.
Жамоа иккинчи давра
олди машғулотларини
бошлаб юборди ҳамки,
ўз сафини бир қатор
футболчилар билан
тўлдиришда давом
этяпти. Хислат
Чилматов, Ғайрат
Ҳасанов, Шукур
Жумабоев, Носир
Отақўзиев, Мўйдин
Мамазулунов ва
Абдуқаҳҳор
Хожиакбаров каби
футболчилар "Нефтчи"
машғулотларида
иштирок этаяптилар.
Кетганлар эса йўқ.