Йиғлама, йиғлашга арзимайди у,

Кўксингни тиғлашга арзимайди у.
Юракни доғлашга арзимайди у,
Ўн гулингдан бири очилмай сўлма.
Ёлғон муҳаббатнинг қурбони бўлма.
Эртага севгингни заволи тутиб,
Чеккан азобларинг уволи тутиб.
Минг бир пушаймонда келар у қайтиб,
Ўн гулингдан бири очилмай сўлма.
Ёлғон муҳаббатнинг қурбони бўлма...!

Комментарии

Комментариев нет.