Аллоҳ учун севаман сизни..

Ман шундайман қайсаргина шўх феълим,
Дилда жўшқин куртак отган ишқ сехрим.
Борлиғимсиз бахшидадир бор мехрим,
Аллоҳ учун севаманда ман сизни.
Олисдасиз отар сизсиз тонгларим,
Соғинч хиси қамраб олган онларим.
Мехрингизни бугун ёмон қўмсадим,
Аллоҳ учун севаманда ман сизни.
Майли ўтсин кунлар ойлар йиллар ҳам,
Майли ўтсин бедор қанча тунлар ҳам.
Ўринингиз босолмайди хеч одам,
Аллоҳ учун севаманда ман сизни.
Гап сўзларга булғасалар нодонлар,
Юрагимда бўлмас сира гумонлар.
Нима деса десин майли ёмонлар,
Аллоҳ учун севаманда ман сизни.
Иймон мани хамрохимдир таянчим
Ислом мани асрагувчим суянчим
Чин севгимдир сизга бўлган ишончим
Аллоҳ учун севаманда ман сизни....

Комментарии

Комментариев нет.