Bir singlimizni iltimoslari bu sher

Мен ким Сукунатга йўғрилган,
Бир шеър учун ўлиб тирилган,
Бир сўзни деб қалби тилинган,
Қизман!..
Ғам уйида қуёшдек ботиб,
Бардош билан тош каби қотиб,
Болалигим кулгусин отиб,
Уни дардга алишган қизман.
Ёлғизликми- мендаги соқчи?
Кипригимда ҳасратдан томчи.
Бу сукунат нима демоқчи?
Саволларга кўмилган қизман.
Менинг дардим- шеърим эгаси,
Менинг дардим Тангри туҳфаси.
Қулоғимда сўзларнинг саси,
Сўзлар билан сўзлашган қизман.
Кимлигимни билиб оласиз,
Мени ўйлаб ўйга толасиз,
Дардим билан севиб қоласиз,
Қалбга бахтдек киролган қизман!

Bir singlimizni iltimoslari bu sher - 857618513212
Bir singlimizni iltimoslari bu sher - 857618515004

Комментарии