Tуғилдинг, бу ҳаёт остонасида.

Сени қарши олди, бир ёғоч бешик..Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда..,Қабринга кузатди, тебранмас бешик.. Бу ҳаёт - шу икки бешик ораси...Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка..Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.?Руҳ оҳир танангни тарк этган куни.. Яна оқ йўргакга ўраб қўйишди..Бу ҳаёт - шу икки йўргак ораси…Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот,Одамлар йиғингга жим қулоқ осди.Бандаликни бажо келтирган кунинг,Дунёни ўзгалар кўз ёши босди...Бу ҳаёт - шу икки йиғи ораси...Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш,Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан.Англадим, туғилиш аслида дўстим,Ўлимга илк қадам ташламоқ экан.Ҳаёт - туғилиш ва ўлим ораси...

Tуғилдинг, бу ҳаёт остонасида. - 549198185766
~.Ҳаёт - туғилиш ва ўлим ораси...~
#XayotFalsafasi

Комментарии