QOVURMA LAGMON.

керакли маҳсулотлар:
Хамири учун:'
1. Ун - 0,5кг
2. Сув – 190-200 мл
3. Тухум – 1дона
4. Туз – 15 гр ёки ярим ош қошиқ
Қайласи (важу) учун:
1. Гўшт – 600 гр
2. Пиёз – 400 гр
3. Булғори (рангли) – 4-6 та
4. Басей (хитой кароми) – 200-300 гр
5. Помидор – 2-3 дона
6. Саримсоқ – 1 бош
7. Ошкўкатлар (селдерей, жусей,
жандиқ)
8. Ўсимлик ёғи – 200-300 гр
9. Зираволар (зира, қора мурч, арпа
бодиён, занжабил, кашнич уруғи ва
юлдузча бодиён) таъбингизга кўра
10. Туз – таъбингизга кўра
11. Томат пастаси 2-3 ош қошиқ
Дастлаб ишни қаттиқ хамир
қоришдан бошлаб уни маълум
муддат тиндириб қўйилади.
Хамир тингунча қайласини тайёрлашга
киришсак ҳам бўлаверади. Гўшт ва
сабзавотларни сомон шаклида
тўғралади. Басейнинг баргларини
ажратиб олинади ва қаттиқ қисмини
ҳам сомон шаклида тўғралади.
Ош ўқат ва саримсоқни ҳам жуда ҳам
майда бўлмаган шаклда тўғралади.
Қизиб турган ёғда энг аввал гўшт
солиб яхшилаб қовурилади.
Сўнгра пиёз солиб енгилгина
қовурилади ва ортидан томат
пастасини солиб қовуришда давом
эттирилади.
Ортидан басей ва булғори
қалампирни ҳам солиб буни ҳам
енгилгина қовурилади. Узоқ муддат
қовуриш шарт эмас, сабзавотлари
бироз тирик туриши лозим.
Сабзавотлар бироз қовурилгач
помидор ва ошкўкатлар солиб 2-3
айлантириб қовуриб олинади.
Ва энг сўнгги босқичда устига
зираворлар солиб аралаштириб олиб
қўйилади.
Лағмон мавзусида сиз азизлар билан
лағмон хамирини чўзиш ҳақида сўз
юритганимиз боис бу саҳифада хамир
чўзиш ҳақида тўхталиб ўтирмаймизда
кейинги босқичга ўтиб қўя қоламиз.
Товага озроқ ёғ қуйилади ва
иситилгач, керакли миқдорда (бир
порция учун тахминан 150-170 гр)
хамир олиб озгина қовурилади.
Қовурилган хамир устига керакли
миқдорда қайла (важу) солиб яна
озроқ қовурилади ва лаган ёки
ликопчага солиб устига ошкўкат билан
безатиб дастурхонга тортиқ қилинади.
Кўп ҳолларда устига қовурилган тухум
ҳам қўшиб тортиқ қилишади.
ЁҚИМЛИ ИШТАҲА

QOVURMA LAGMON. - 563957569569

Комментарии

Комментариев нет.