Мехнат қилар тонг сахардан шомгача

Унга доим хамрохдир соғинчли хаёл
Ухламасдан йиғлаб чиқар тонггача
Фарзандларин соғинган мусофир аёл
🌷🍀🌷🍀🌷
Соғинчга чидолмай сабри йиғлайди
Кўчада хор бўлган қадри йиғлайди
Лаблари кулсада қалби йиғлайди
Фарзандларин соғинган мусофир аёл
🌷🍀🌷🍀🌷
Гохида рашк қилсак ранжиманг биздан
Мехр униб чиқар сиз босган издан
Сабрни дунё ахли ўргансин сиздан
Фарзандларин соғинган мусофир аёл
🌷🍀🌷🍀🌷
Тақдирнинг ишига хайрона бўлиб
Фарзандларга хам ота хам она бўлиб
Юрибсиз мусофирда мардона бўлиб
Фарзандларин соғинган мусофир аёл
🌷🍀🌷🍀🌷
Юрагида асраб юрар садоқатин
Қирқ ёшда ҳам йўқотмаган латофатин
Кун келиб кўрарсиз фарзандингиз рохатин
Фарзандларин соғинган мусофир аёл
🌷🍀🌷🍀🌷
Йиғламанг нолангиз бағрим тиғлайди
Аллохимнинг ўзи сизни қўллайди
Мусофир сизларга сабр тилайди
Фарзандларин соғинган мусофир аёл

Комментарии

Комментариев нет.