5 апр 2014

Дин усуллари.

Биринчи – тавҳид усули. Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу эътиқодда мустаҳкам туриш.
Иккинчи – адл усли. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда турмоқ, доимо рост сўзламоқ.
Учинчи – имомат усули. Дин ва дунё ишлари бир келиб қолганда аввал диний ишларни бажармоқ.
Тўртинчи – нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан аввал ўтган барча анбиё ва пайғамбарларга иқрор бўлмоқ.
Бешинчи – амру маъруф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига амр этган (фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилмоқ.
Олтинчи – наҳий мункар усули. Аллоҳ таоло ман қилган ишлардан сақланиш.
Еттинчи – тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмоқ. Пайғамбарлар, саҳобалар, Ҳақ йўлидаги эътиқоди соф, иймони мукаммал бўлган барча уламолар, намоз ва рўзасини қазо қилмовчи, Унинг амрига итоат этувчи кишилар Аллоҳнинг дўстларидир.
Саккизинчи – табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутмоқ.

Комментарии

Комментариев нет.