✍️НАСРИДДИН АФАНДИ ЛАТИФАЛАРИ… - 849539705387

✍️НАСРИДДИН АФАНДИ ЛАТИФАЛАРИ…

* * *😄
Афандидан сўрашди:
— Айтинг-чи, нега сахийнинг қўлида пул турмайди-ю, бахилнинг қўлида пул туради?
— Сахийлар тоққа, бахиллар чуқурга ўхшайди. Пул эса, ёмғирга ўхшаган нарса-да! Тоғлардан оқиб тўппа-тўғри чуқурга тушади.
* * *😂
Афанди дўсти билан ошхонага кирди. Чучвара сотиб олишди. У бирваракайига иккитадан чучварани оғзига солиб еяётганини кўрган дўсти сўради:
— Нега чучварани иккитадан оғзингга соляпсан?
— Учтадани сиғмаса нима қилай?
* * *😄
Афанди бир куни эшагини йўқотиб қўйиб нуқул Худога шукр қилаётганди, танишлари сўрашди:
— Нега эшак йўқотиб ҳам Худога шукр қиляпсиз?
— Чунки, ўша йўқолган эшакнинг устида мен ҳам бўлганимда, Афандидан ажраб қолардиларинг.
* * *😂
Афандидан бир таниши сўради:
— Бола-чақангиз кўпми?
— Болам кўп-у, лекин чақам камроқ.
* * *😄
Афанди бир овчидан қарға сотиб олганди. Таниши сўради:
— Қарғани нима қиласиз?
— Бу қушни минг йил яшайди дейишганди. Синаб кўрай-чи!
* * *😂
Йўлда кетаётган Афандидан сўрашди:
— Қаерга кетяпсиз?
— Табибга.
— Соппа-соғсиз-ку! Табибда нима қиласиз?
— Навбат етгунча касал бўлиб қоларман!
* * *😄
Мактабда Афандидан муаллим сўради:
— Тўртдан тўртни олиб ташласак, нима қолади?
Афанди жавоб бера олмади.
— Мана, қара, чўнтагингда тўрт танга пул бор эди-ю, тушиб қолди. Чўнтагингда нима қолди?
— Пул тушиб кетган тешик қолди.
* * *😂
Афанди болалигида мактабдаги болаларга сира кун бермасди. Рамазон ойида муаллим кўкнорга хумор бўлиб жиғибийрони чиқиб турганди. Афанди яна шўхлик қилиб қўйди. Шунда муаллим ундан сўради:
— Насриддин, жим ўтирасанми, ё калтак егинг келяптими?
— Калтак еса, рўза очилмайдими?
* * *😄
Бир бахил Афандидан сўради:
— Сиз ҳам пулни яхши кўрасизми?
— Албатта.
— Нега?
— Чунки, пулим бўлса, сенга ўхшаган бахилларга зорланмайман.
* * *😂
Афанди олис йўлга чиққанди. Кун исиб кетганидан бир баққолнинг дўконига кирди-да, нафасини ростламоқчи бўлди. Шунда баққол ундан сўради:
— Афанди, нима оласиз?
— Дам оламан.
* * *😄
Кунларнинг бирида фермернинг оти касал бўлиб қолибди. Ҳар қанча даволаса ҳам тузалмабди. Ветеринар врач олиб келиб кўрсатса, врач отхонадан ташқарига дебди:
— Ҳозир битта дори ичираман, эртага оёққа турса-турди. Турмаса, сўйиб юборинг!
Бу гапни ҳовлида юрган хўроз эшитиб қолибди. Отхонага кириб, бор гапни отга айтиб берибди.
Эртаси куни эгаси кирса, от зўрға оёққа турибди. Отнинг эгаси чўнтагидан телефонини олиб:
— Алло, доктор. Отим тузалди. Келсангиз, суюнчисига хўрозимни сўйиб, бир мазза қилиб ўтирардик, - дермиш.😂😄

Комментарии

Комментариев нет.