🍃ҚОЛДИМ🍂Раҳмингиз келмади менга Паризод,Қаранг,айрилиқда ўртаниб қолдим.Ҳар нега ўргатиб қўяркан ҳаёт,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.🌳🌲🌳🌲🌳🌲🌳🌲🌳🌲Узиб олган каби дил порасини,Тополмай қийналдим ғам чорасини.Вақт даволар экан қалб ярасини,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.❤️💞❤️💞❤️💞❤️💞❤️💞Сизсиз яшамоққа ўргандим пари,Ўтмишга айланиб кетишди бари.Шохидан узилган япроқ сингари,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.💛💚💛💚💛💚💛💚💛💚Ўзга кўнгиллардан топмадим нажот,Кўкларга туташди,мен урган фарёд.Сизсиз яшолмайман девдим Паризод,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.🌾☘🌾☘🌾☘🌾☘🌾☘☘Ҳануз соғинаман,кўксим тўла чўғ,Ҳижронлар кўксимга қадаб кетди ўқ.Аммо ёниб-ёниб талпинишлар йўқ,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.🌸☘🌸☘🌸☘🌸☘🌸☘☘☘☘Биламан,ўксиган юракка қийин,Хўрсиниб қўяди,майиндан майин.Кўникавераркан,йил ўтган сайин,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.🌱🌹🌱🌱🌹🌱🌹🌱🌹🌱🌹Сочлари кўксимга бойланган гўзал,Юракка шубҳасиз жойланган гўзал.Бир умр армонга айланган гўзал,Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим...!
Chιrσyłιgιм...♥
СИЗСИЗ ЯШАМОҚҚА ЎРГАНИБ
🍃ҚОЛДИМ🍂
Раҳмингиз келмади менга Паризод,
Қаранг,айрилиқда ўртаниб қолдим.
Ҳар нега ўргатиб қўяркан ҳаёт,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.
🌳🌲🌳🌲🌳🌲🌳🌲🌳🌲
Узиб олган каби дил порасини,
Тополмай қийналдим ғам чорасини.
Вақт даволар экан қалб ярасини,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.
❤️💞❤️💞❤️💞❤️💞❤️💞
Сизсиз яшамоққа ўргандим пари,
Ўтмишга айланиб кетишди бари.
Шохидан узилган япроқ сингари,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.
💛💚💛💚💛💚💛💚💛💚
Ўзга кўнгиллардан топмадим нажот,
Кўкларга туташди,мен урган фарёд.
Сизсиз яшолмайман девдим Паризод,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.
🌾☘🌾☘🌾☘🌾☘🌾☘☘
Ҳануз соғинаман,кўксим тўла чўғ,
Ҳижронлар кўксимга қадаб кетди ўқ.
Аммо ёниб-ёниб талпинишлар йўқ,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.
🌸☘🌸☘🌸☘🌸☘🌸☘☘☘☘
Биламан,ўксиган юракка қийин,
Хўрсиниб қўяди,майиндан майин.
Кўникавераркан,йил ўтган сайин,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим.
🌱🌹🌱🌱🌹🌱🌹🌱🌹🌱🌹
Сочлари кўксимга бойланган гўзал,
Юракка шубҳасиз жойланган гўзал.
Бир умр армонга айланган гўзал,
Сизсиз яшамоққа ўрганиб қолдим...!