Соатлар тўхтаса сенинг ёнингда,

Фасиллар алмашмай қўйса ўрнини.
Жимгина жой топсам ширин жонингдан,
Кечирсанг, кўнглингни олган ўғрини.
Жиноят санама ошиқлигимни,
Гуноҳ билма сенсиз яшолмасам гар.
Ахир бу дунёда билсанг ҳеч кимни,
Ҳеч ким соғинмаган ҳудди мен қадар.
Малол ола кўрма ҳар бир нафасда,
Ҳар юрак зарбида таралса исминг.
Ва ё тушларингга кириб беҳосдан,
Кўзим қароғига жойласам жисминг.
Рад этма! Бу билсанг ўлим жазоси,
Тирик эканимга этма пушаймон.
Қисмат жудоликка қўйса имзосин,
Бир умр кунда бир ўлиб яшайман!
Малика Тавфиқ

Соатлар тўхтаса сенинг ёнингда, - 928466049596

Комментарии

Комментариев нет.