Жим туринг, индаманг, шошилманг бироз..

Хулоса қилмоққа эртароқ ҳали...
Тўрт қатор мисрадир, ёзганларим оз..
Арзирлик ёзмоқнинг келар ҳам гали..
Жим туринг, ахир ким туғилган шоир..
Ҳар сўзим қалбимнинг сассиз туғёни..
Балким у ўтмишга қисматга доир..
Сатрлар жамлаган қисмат баёни.
Айтилмайин қолган дил изтироби..
Юракдаги оғриқ соғинч ва дийдор..
Балким яқинимнинг берган озори..
Мисраларда унсиз тиллашар такрор..
Жим туринг, ёзайин содда бир ашъор..
Ҳар сўз жарангида дилнинг ноласи
Кўнгил сарҳадида туйғулар беор..
Пинҳон тутар мудом,кўзлар жоласи.
Дилафрўз. Б

Комментарии

Комментариев нет.