Айтингчи,нечун мен..

бу бағримни тилмай?!
Инсонлар меҳру вафодан.. йироқлашди.
Ҳаттоки бир бирин. назарга илишмай,
Ҳақ инсонни ҳақдир. демай сўроқлашди.
Айтингчи, нечун мен бу бағримни тилмай?!
Ҳар кимнидир мудом бир сўзсиз тингладим.
Ёшу қарини бир хил одамдек кўриб,
Одамлар ичидан. одамни изладим.
Айтингчи, нечун мен бу бағримни тилмай?!
Дунё жаҳолатга, тубан юз тутмоқда.
Кўзи кўрганига, ҳеч қачон ишонмай,
Нафси гирдобида кўзга чўп суқмоқда.
Айтингчи, нечун мен бу бағримни тилмай?!
Наҳотки, инсон боласин суймай қўйди?
Ўзининг онасининг ноласини билмай,
Ўзга инсонлар сўзига қўйлар сўйди.
Айтингчи, нечун мен бу бағримни тилмай?!
Яхшини ёмонга йўйиб оғзин ёпган..
Қинғирни қийиғи қирқ йилда чиқса ҳам,
Ҳақиқат доимо барқарорлик топган..
....БЕҲРУЗ ТУРАЕВ....

Комментарии

Комментариев нет.