Онамнинг аксини кўрайин сизда,

Ерларга қаратманг ҳеч қачон юзим…
Унутманг, ор-номус ва шаънимсизда,
Онамга ўхшаган қиз бўлинг қизим…
Номардлар сўзига ишонманг сира,
Икки қилинмасин айтган бир сўзим…
Сиз сабаб дилимиз бўлмасин хира,
Онамга ўхшаган қиз бўлинг қизим…
Иффатлар сақлансин қалб тўрингизда,
Фақат бахтингиздан ёшлансин кўзим…
Иймон ҳамроҳ бўлсин ва йўлингизда,
Онамга ўхшаган қиз бўлинг қизим…
Онам деб атайман, она қизим деб,
Дадам деб суянинг тоғ бўлай ўзим…
Ҳар кимни дўстликка кўраверманг эп,
Онамга ўхшаган қиз бўлинг қизим…
Раҳматлар эшитай, ҳавас қилишсин,
Демасин: «Шуларга берсинда тўзим…»
Ҳулқингиз ҳуснидан дарров билишсин,
Онамга ўхшаган қиз бўлинг қизим…
Ясемин

Комментарии