Қалб тубини кўрай десангиз.Қишдан ёзни сўрай десангиз,Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.Юртнинг қадрин улардан сўранг,Ишқнинг дардин улардан сўранг.Тақдир зарбин улардан сўранг,Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.Кечалари уйқуси қочар,Ҳаёлидан не ўйлар кечар.Тушларида юртига учар,Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.Тоби қочиб, ётар гоҳида,Ким сўрайди, ҳолин, ё ҳудо.Ширин жондан қилмагин жудо,Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.Боласини туш кўрар, бироқОнажонин кўролмас, узоқМусофирлик оёққа тузоқБир мусофир бўлиб кўринг сиз.Уйин эслаб кўнгли бузилар,Кўзларидан ёшлар тизилар.Бутун юрак-бағри эзилар,Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.Мусофиринг асра ҳудойим,Омон-эсон қайтсин илойим.Қабул айла бу илтижойим,Адашмасин, йўлидан доим.
ХАР СОХАДАН БИР ШИНГИЛ
Соғинч нима, билай десангиз,
Қалб тубини кўрай десангиз.
Қишдан ёзни сўрай десангиз,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.
Юртнинг қадрин улардан сўранг,
Ишқнинг дардин улардан сўранг.
Тақдир зарбин улардан сўранг,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.
Кечалари уйқуси қочар,
Ҳаёлидан не ўйлар кечар.
Тушларида юртига учар,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.
Тоби қочиб, ётар гоҳида,
Ким сўрайди, ҳолин, ё ҳудо.
Ширин жондан қилмагин жудо,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.
Боласини туш кўрар, бироқ
Онажонин кўролмас, узоқ
Мусофирлик оёққа тузоқ
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.
Уйин эслаб кўнгли бузилар,
Кўзларидан ёшлар тизилар.
Бутун юрак-бағри эзилар,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.
Мусофиринг асра ҳудойим,
Омон-эсон қайтсин илойим.
Қабул айла бу илтижойим,
Адашмасин, йўлидан доим.