​​Бугун, 30 январь Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун.

Қуйида Ислом Каримов ҳақида Қирғизистон муваққат президенти (2010—2011 йиллар) Роза Отунбоеванинг фикрларини тақдим этамиз:
"Ислом Каримов бугунги кунда минтақамиздаги энг етакчи лидерлардан бири десак янглишмаган бўламиз. У ишончли ҳамкор эди. Ўйламасдан қадам босмасди. У билан келишиш қийин эди. Битимга эришилдими, бу битим, албатта, бажариларди. Ўз давлати мустақиллигининг мустаҳкамланиши йўлида, ўз халқи манфаатлари йўлида борини берди.
2005 ва 2010 йилларда Қирғизистон учун мураккаб бўлган даврларда президент Каримовнинг қарори биз учун жуда муҳим эди. У Қирғизистон вазиятдан чиқиб кетиши учун шароит яратиб берди, десам асло янглишмаган бўламан.
Мен исломлаштириш йўлидан бормаган сиёсатчи бўлгани учун ҳам Каримовдан миннатдорман. У ҳамиша олға интиларди. У жаҳон кезди. Кўп нарса кўрди, аммо муҳим тажрибани қабул қилди. У мамлакат учун ўзбек йўли бўлмиш махсус моделни танлади. Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳеч кимга бўйсунмайдиган мустақил бўлиши керак эди.
Каримов ўз атрофидагиларга бошқа сиёсатчилар билан қандай гаплашиш кераклигидан сабоқ берган. Биз қўл қовуштириб ўтирмай фаол ишлаган Ислом Абдуғаниевичдан мағрурланамиз. Биз минтақамизда шундай лидер бўлганидан фахрланишимиз керак".

Комментарии

  • 31 янв 2020 19:06
    Зур Инсон Эди Узбек халкини дунёга танитди жойлари жаннатда булсин бундай инсонлар юз йилда бир марта келади