Бир танишим телефон қилиб, сотиладиган тиллам бор олмайсизми деб қолди.

Тиллаларини кўрсам сифатли ва тоза тиллалар экан, танишим сўраган нархдан озроқ тушуриб сўрадим. Сўнг минг бир хижолатда "Пул зарур эди, сизга ўз тилламни устига қўймай олган нархимда берябман" деди.
Хўп майли оламан, аммо тиллаларингиз тоза тилла экан, нега буларни сотябсиз, деб сўрадим.
"Хўжайним озроқ қарз олган эканлар, хозир ишлари сал юришмай турибди, хақдорлар қарзини сўраб келишди, шунга ўз хохшим билан турмуш ўртоғимга ёрдам қилябман" деди ва сўзини давом этти "бир зумда ажал келиб ўлиб қолсам тиллам мулким қолиб кетади, аммо турмуш ўртоғим ўлиб қолсалар қарз учун хисоб китоби оғир бўлади" дея сўзини якунлади.
Ха майли деб тиллаларини сотиб олдим, аммо жуда хам таажжубландим, негаки бугунги кунги аксар аёлларимиз эрининг имкониятидан ташқарида бўлган нарсаларни хам уруш жанжал бақир чақир билан талаб қилишади, аммо эрига ён босиш унинг оғирини енгил қилиш ва шу каби хислатлар уларга бегонадай...
Бир тарафдан озроқ хурсанд бўлдим, чунки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга махбуб бўлган аёл Хадича бинту Хувайлид издошлари хали хамон мавжуд экан...
Эрнинг розилиги учун елиб югурган аёлларни Аллох Жаннатул Фирдавс билан мукофотласин...

Комментарии