Умр карвони ......

Умр ўтар , мисли куз - ҳазон ,
Ғам карвони қўймайди омон .
Шунда ҳамки яшайди инсон ,
Ўтиб борар умр карвони ,
Гоҳо шодлик , қайғу тўфони .
Сочни қоплар оппоқ қировлар ,
Яхши - ёмон келар синовлар .
Ўтолмайди бундан бировлар ,
Ўтиб борар умр карвони ,
Бандасининг кўпдир армони .
Сабот билан ташлаб қадамлар ,
Енгиб ўтинг келса ҳам дардлар .
Айтаверинг Эгамга ҳамдлар ,
Ўтиб борар умр карвони ,
Ўзимиздир унинг сарбони .
Бошга тушса маломат тоши ,
Етсин унга инсон бардоши .
Тўкилмасин кўзидан ёши ,
Ўтиб борар умр карвони ,
Йўқолмасин дилда иймони .
Баҳор ўтиб келади кузлар ,
Кулиб турсин бу қаро кўзлар .
Муҳаббатга йўғрилсин сўзлар ,
Ўтиб борар умр карвони ,
Шу карвонни ўзинг сарбони .

Комментарии

Комментариев нет.