#дуо #ҳадис

🌱📖 ... Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
➖«Холам Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйида тунаб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлдим:
➖«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетаётиб, ушбу дуони ўқидилар:

«Аллоҳуммажъал фии қолбии нуурон, ва фии лисании нуурон, важъал фии самъии нуурон, важъал фии басории нуурон, важъал мин холфии нуурон ва мин амаамий нуурон, важъал мин фавқии нуурон ва мин таҳтии нуурон. Аллоҳуммаътинии нууро»

🌷Маьноси:

🌱... Аллоҳим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, ортимдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил! Аллоҳим, менга нур ато эт.

📚 Имом Муслим ривояти.


🌱Атрофидагилар ҳақида чиройли гапирадиган;

🌱Улар тўғрисида доим яхши гумонда бўлган;

🌱Улардан ёмонлик кўрса, сабаб қидирадиган, ишини
Аллоҳга ҳавола қилган инсон қандай яхши!

🌱Қалбнинг саломатлигидан ҳам гўзалроқ неъмат бормикан? Ундай инсонларнинг кунлари ҳам, тунлари ҳам хотиржамликда ўтади...


🌱... Аллоҳим! Бизни неъмат пайтида шукр қилувчилардан, бало пайтида сабр қилувчилардан ҳамда ҳар бир ишда Сени зикр қилувчилардан қилгин!

🌱... Эртанги кунингизни Аллоҳ ва Унинг бандалари ҳақида чиройли гумон ила бошланг!


Кунларингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин омиин....🌱🤲

Комментарии