3-Fasl..11-qism.... Менга кеча ётоқхонадан хона ажратилгани ҳақида билдим, менга коллеждан анча узоғи тегибди. — Бенчи, у ҳам қаерда яшашини биладими? — Унинг ҳамиша омади чопган, у энг яқинда. Сенчи? Қаерда ўқишингни ҳал қилдингми? Мени Анжела ва Бенларнинг Вашингтон университетига кирганликлари бир сония ўйлантириб қўйди, улар бир неча ойдан сўнг Сиетлга жўнаб кетишади, бу вақтгача у ер беҳавотир бўлиб қолармикин? Қайта туғилган вампирлар бошқа шаҳарга кўчиб кетишармикин? Бу бошқотирмалар менинг айбим билан содир бўлмаётганмикин? Ўзимдан бемаъни ўй ҳаёлларни ҳайдашга уриндим ва жавоб беришга шошилмадим. — Менимча, Аляскага кетсам керак. У ерда Жунода университет бор. — Аляскага? Ростданми? Бу яхши албатта... шунчаки иссиқроқ жойга кетасан деб ўйлаган эдим. Конвертдан кўз узмай кулиб юбордим. — Ҳа. Форкс дунё қарашимни тубдан ўзгартириб юборди. — Эдвардчи? Юрагим увишиб кетди, лекин барибир Анжелага жилмайиб қарадим. — Эдвардни Аляскадаги қахратон ҳам қўрқитмайди. Анжела кулди. — Бу жуда узоқ-ку. Уйинга тез-тез келиб туролмасанг керак. Менга ҳеч бўлмаса хат ёзиб турасанми? Мен ғамгин бўлиб қолдим. Балки, у билан ҳозир унчалик яқин бўлмаганим маъқулдир. Агар бундай имкониятни қўлдан чиқарсам янада қайғули бўлмайдими? Қайғули ҳаёлларимни қувиб ҳазил билан жавоб бердим. — Агар мана бундан кейин ёзолсам, - ёзилган конвертга ишора қилдим. Иккаламиз ҳам кулиб юбордик. Мен хатто марка ёпиштиришга ҳам ёрдамлашдим. Уйга кетиш қўрқинчли эди. — Қўлинг қандай? - сўради Анжела. Бармоқларимни қимирлатиб кўрдим. — Пастдан эшикнинг ёпилгани эшитилди ва биз бошимизни кўтардик. — Анжи? - Беннинг овози эшитилди. Жилмаймоқчи бўлдим, лекин лабларим титради. — Менимча кетар вақтим бўлди. — Қолавер, агар хоҳласанг. Менимча Бен менга фильм ҳақида батафсил гапириб бермоқчи. — Йўқ. Вақт бўлди. Дадам ҳавотир олади. — Ёрдаминг учун раҳмат. — Умуман айтганда, менга ёқди. Бугунгидай нимадир ташкил қилиб туришимиз керак. Қизлар базмига ўхшаган. — Албатта! Ётоқхона эшиги тақиллади. — Киравер, Бен! - руҳсат берди Анжела. — Белла! Тирик қола олдингми! - Бен масҳара қилиб Анжелани ёнидаги менинг ўрнимга бориб ўтирди. Кейин диққат билан меҳнатларимиз маҳсулига тикилди. — Баракалла! Афсус, ҳаммасини тугатибсизлар, бўлмаса мен... У жим бўлиб қолди ва бирдан жонланиб фильм ҳақида сўзлай кетди. — Анжи, сен ҳаётдаги кўп нарсаларни ўтказиб юбординг. Шунақанги қойилмақом фильм, ундаги сўнги олишув, ҳаммаси ажойиб эди, эсдан оғиш мумкин! У ерда шунақанги йигит бор, сен буни кўришинг керак. Анжела менга маъноли қаради. — Мактабда кўришамиз, - асабий қиқирладим. — Ҳайр, - хўрсинди Анжела. Пикапим томон борар эканман, эҳтиёткорлик билан кўчани зимдан кузатдим, лекин кўча саҳро мисоли бўм бўш эди. Йўл бўйи кўзгудан кўз узмадим, бироқ кулранг вольво ҳеч қаерда кўринмади. Уйимиз олдида ҳам йўқ, лекин бу ҳеч нарсани англатмасди. — Белла! Сенмисан? - эшикни очишим билан чақирди дадам. — Салом дада! - дадамни телевизор қаршисидан топдим. — Хўш, ишларинг қандай? — Дадамдан гап яширишдан фойда йўқ, барибир Билли амаки ҳаммасини етказади. Бундан ташқари бу хабар дадамни хурсанд қилади. — Мени ишдан қўйиб юборишди, шунинг учун Ла-Пушга бориб келдим. Унинг юзида бўлиши керак бўлган ҳайрат кўринмади. Билли амаки ҳаммасини аллақачон хабар қилган. — Жейкнинг ишлари қандай экан? — Яхши. — Веберларникига бордингми? — Ҳа, ҳамма конвертларни ёзиб тугатдик. — Баракалла! - дадам жилмайди, телевизорда ўйин бўлаётганда дадам мен диққат билан эшитаётгани ғалати. — Бугун дўстларинг билан вақт ўтказганингдан хурсандман. — Мен ҳам. Ўзимга юмуш ахтариб ошхонага кирдим. Афсуски дадам тушликдан кейинги идишларни ювиб қўйибди. Полдаги қуёш нурига қараб бироз ўйланиб қолдим. — Бориб дарсларимни тайёрлайман. - деб юқорига чиқиб кетдим. — Кейин гаплашамиз, - дадам ортимдан қичқирди. "Агар тирик колсам", - ҳаёлимдан ўтказдим. Ётоқхонам эшигини эҳтиёткорлик билан секин ёпганимдан кейингина орқамга ўгирилдим. Албатта у шу ерда эди, рўпарамдаги очиқ дераза ёнида деворга суянганича мени тешиб юборгудек тошдек қотиб тикилиб турарди. Мени қаттиқ урушишини кутгандим, лекин ҳеч нарса демади. У жимгина мендан нигоҳини узмай турарди, балки қаттиқ жаҳли чиққанидан гаплашгиси келмаётгандир. — Салом, - ва ниҳоят тилга кирдим. Унинг юзи тошдан йўнилганга ўхшарди. Мен юзгача санадим, лекин у қилт этмади. — Хўш... мана мен... тирик ва саломатман деб гап бошладим. Унинг бўғзидан ўкирик чиқди. Бироқ юзи ўзгармади. У кўзларини юмиб гап бошлади. Белла, - шивирлади у. — Қўрқинчли иш бўлмади, - елка қисдим. — Сал қолса чегарадан ўтиб келишувни бузмоқчи эдим, бу нималарга олиб келиши мумкинлигини тушуняпсанми? - деди ва совуқ ҳамда тундай коп-қора кўзларини очди. — Сен бундай қилмаслигинг керак. - Овозим баланд чиқди, дадам эшитмаслиги учун паст овозда гапиришга қанчалик уринмай, барибир бақиргим келарди. - Эдвард улар жанжал чиқариш учун ҳар нарсадан унумли фойдаланишади. Улар бундан хурсанд бўлишади. Сен келишувни бузмаслигинг керак. — Балки, урушгиси келган фақат улар эмасдир. — Етар! - гапини бўлдим. — Агар у сени хафа қилгудек бўлса... — Бас қил! - ўшқирдим. — Бундан ҳавотирга тушмасанг ҳам бўлади, Жейкоб ҳавфли эмас. — Белла! Ким ҳавфли, ким ҳавфсиз эканлигини белгилайдиган шароитда эмассан. — Ўйлайманки, сен ҳам, мен ҳам Жейкдан қайғурмасак ҳам бўлаверади. Эдвард тишларини ғичирлатиб, қўлини мушт қилди. У ҳали ҳам дераза ёнида турар эди, орамиздаги бу масофа менга ҳечам ёқмаётган эди. Чуқур нафас олиб Эдвард томон юрдим. Уни қучоқлаганимда ҳам қимир этмади. — Сени ҳавотирга қўйганим учун кечир. - минғирладим. У хўрсинди ва бироз тинчланди. Белимдан қучоқлади. — "Ҳавотирланиш" - бу юмшок айтилгани, бугунги кун роса чўзилиб кетди. - деди у. — Сенга буни билдирмоқчи эмасдим. Овдан тез қайтишингни ҳисобга олмабман. Унинг кўзларига қарадим ва қаттиқ нигоҳига тўқнаш келдим. Унинг кўзлари тим қора, атрофи сиёҳрангда эканини шундагина пайқадим. Норози бўлиб қовоғимни уйдим. — Элис ғойиб бўлганингни кўрганидаёқ қайтиб келганман. - тушунтирди у. Бундай қилишнинг кераги йўқ эди! Ахир энди яна кетишингга тўғри келади. - мен баттар қовоқ уйдим. — Кутиб тура оламан. — Мана яна тентаклик! Бу аниқ, биламан албатта, Элис мени Жейкни ёнидалигимда кўра олмаган, лекин сен билишинг керак эди. — Мен билмаган эдим! Руҳсат беришимни кутма... - гапимни бўлди. — Нима деганинг, "кутма"? Айнан шуни кутаман ҳам! — Бу бошқа қайтарилмайди. — Худди шундай! Чунки кейинги сафар сен бунчалик асабийлашмайсан! — Чунки кейинги сафарнинг ўзи бўлмайди! - гапимни чўрт кесиб деди Эдвард. — Ахир менга ёқмаса ҳам, кетишингни тушуняпман-ку... — Бу бошқа-бошқа нарсалар. Мен ҳаётимни ҳавфга қўймаяпман. — Мен ҳам! — Турланувчилар ҳавфли. — Мен бундай деб ўйламайман. — Белла, буни муҳокама қилмоқчи эмасман. — Мен ҳам! Унинг қўллари мушт бўлиб тугулди, гарчи белимдан қучиб турсада мен буни ҳис қилдим. — Сен чиндан ҳам фақат ҳавфсизлигимдан ҳавотирдамисан? - бирдан айтиб юбордим. — Нимани назарда тутяпсан? - норози оҳангда сўради. Анжеланинг фикр юритиши аҳмоқона бўлиб туюлди, нима дейишни билмай қолдим. — Ўйлайманки, мени рашк қиляпсан, тўғрими? — Рашк қиламан? — Жиддий айтяпман! — Яна нима, бу ҳечам кулгули эмас. Мен гумон аралаш қовоғимни уйдим. Ёки... гап бунда эмасми? Балки гап қандайдир аҳмоқона "вампирлар ва турланувчилар - ўлим билан баробар душман"лигидами? Унинг кўзлари чақнади. — Ҳамма гап фақат сенда! Менга бир нарса, сенинг ҳавфсизлигинг керак. Кўзларидаги қора алангадан шубхага ўрин қолмади. — Майли, сенга ишона қоламан. Лекин билиб қўйишингни хоҳлайман, мен сизларнинг аҳмоқона дўст-душман ўйинларингга қўшилмайман. Мен нейтраль мамлакат-Швейцарияман. Афсонавий ҳудудларинг тортишувида иштирок этишдан бош тортаман. Жейкоб мен учун оилам аъзоси. Сен... бутун ҳаётим муҳаббатисан демаган бўлардим, чунки сени бундан ҳам ортиқ ва узоқ севаман деб умид қиламан. Менинг борлиғимсан. Кай бирингиз вампир, кай бирингиз бўритус, буни менга фарқи йўқ. Мободо Анжела жодугар бўлиб чиқса, у ҳолда, у ҳам дўстлигимнинг илиқ муносабатига қўшилиши мумкин. Эдвард менга хийлавор нигоҳ билан қаради. — Швейцария, - маънодор қилиб такрорладим. У қовоғини уйиб хўрсинди. — Белла, - бурнини жийириб жим бўлиб қолди. — Яна нима? — Сендан анави... хафа бўлма, лекин сендан кўппакнинг иси анқияпти. Эдвард мийиғида жилмайди ва бундан англадимки ярашдик, ҳозирча. Эдвард бу галги овни ўтказиб юборибдими, демак кейингисига боришига тўғри келади: жума куни у Жаспер, Эмметт ва Карлайллар билан Калифорниянинг тоғ арслонлари жуда кўп тарқаган қайсидир қўриқхонасига кетган эди. Биз барибир турланувчилар ҳақида бир тўхтамга келолмадик, лекин мен пайтдан фойдаланиб, уялмай Жейкка қўнғироқ қилдим. Эдвард хонамга деразадан киришидан олдин вольвосини уйига ташлаб келган эди. Мен Жейкка шанба куни боришимни айтдим, бу батамом ноҳақлик бўлди. Эдвард менинг ҳисларимни яхши билар эди. Агар у пикапимни бузса, Жейк мени ортимдан келиши мумкин: Форкс нейтраль ҳудуд, худди Швейцария ва худди менинг ўзимдай. Шунинг учун мен бошида ҳеч нарсадан шубхага бормадим. Пайшанба куни ишдан чиқишимда мени вольвода Эдвард эмас Элис кутарди. Йўловчи ўриндиқ эшиги очиқ турар, нотаниш мусиқанинг баланд овози машинани титратар эди. — Салом Элис! - машинага ўтираётиб қўшиқчидан баландроқ қичқириб. - Аканг қани? - дедим. Элис мусиқа оҳангига жўр бўлиб менинг овозимни эшитмади. У мусиқани берилиб эшитар эди. Мен эшикни ёпиб, қўлларим билан қулоғимни тўсиб олдим. Элис жилмайди ва мусиқа овозини пасайтирди. Машинани ўт олдириш билан бир вақтда эшикларни қулфлаш тугмасини босди. — Нималар бўляпти? - шубха мени ўз домига торта бошлади. - Эдвард қаерда? Элис елкасини қисди. — Улар эртароқ кетишди. — Тушунарли. Мен хафа бўлмасликка ҳаракат қилдим. Агар у эрта кетган бўлса, демак эртароқ қайтиб келади. — Болакайларнинг ҳаммалари кетишди ва биз кечаси билан қиз базми уюштиришимиз мумкин, - жарангдор овозда эълон қилди Элис. — Тун бўйи? - такрорладим. Менинг гумонларим аниқ бир асоссиз эди! — Наҳотки хурсанд эмассан? - сўради Элис. Мен жим бўлиб унинг қувончдан порлаётган нигоҳини учратдим. — Сен мени ўғирладинг, тўғрими? Элис кулиб юборди. — Шанбагача. Эсми даданг билан келишиб қўйди: сен икки кечани мен билан ўтказасан, эртага ўзим сени мактабга олиб бораман ва олиб кетаман. Жаҳлим чиқиб ойнага ўгирилиб олдим. Кечир. У менга етарлича ҳақ тўлади. - деди Элис афсусланмай. — Нима билан? - шивирладим. — Менга "порше" олиб берди, Италияда ўғирлаганимдакасидан. Форксда ҳайдашим мумкин эмас. Агар хоҳласанг Лос-Анжелесгача қанчада боришини текшириб кўришимиз мумкин. Гаров ўйнайманки, сени ярим тунгача уйга қайтариб олиб келаман. — Менсиз, - титроғимни аранг босиб хўрсиниб жавоб бердим. Биз йўлакдан ҳар доимгидан ҳам учиб борар эдик. Элис гараж олдида тўхтади ва мен машиналарга назар солдим. У ерда Эмметтнинг жипи ва Розалининг қизил кабриолети ўртасида сариқ порше ялтираб турар эди. Элис вольводан гўё хавода учгандан енгилгина тушди, ўзининг совғаси олдига бориб капотини қўли билан силаб ўтди. — Чиройли, тўғрими? — Эдвард ўта сахийлик қилиб юбормабдими? - ишонқирамай минғирладим. — У сенга, бир неча кун менга қўриқчилик қилишинг учунгина шунақа совға берди. Элис кўзларини юмди. Бир сониядан сўнг мен дахшатдан бўғилиб кўкариб кетдим. — Бу Эдвард ёнимда бўлмаган дамлар учунми? У ҳа дегандай бош чайқади. Машина эшигини қарсиллатиб ёпдимда, уйга қараб юриб кетдим. Элис хурсанд ҳолда, ёнимда рақс тушиб борарди. — Элис, бу сенга кўпдай туюлмаяптими? — Йўқ, туюлмаяпти. Билишимча сен ёш турланувчи қанчалар хатарли бўлиши ҳақида тасаввур ҳам қилолмайсан. Энг муҳими, менда уни кўриш имкони йўқ. Эдвард сени ҳавфсизликда эканингга тўлиқ ишонч билдиролмайди. Сен бунга юзаки қарамаслигинг керак. — Ҳа нимасини айтасан! Тунни вампирлар билан ўтказиш - бу дунёдаги энг беҳавотир машғулот. - заҳарханда жавоб бердим. Элис кулиб юборди. — Мен сенга педикюр ва бошқаларини ҳам қилиб қўяман, - сўз берди у. Мени куч билан ушлаб туришларини айтмаганда, қолган ҳаммаси жойида эди. Эсми нахд Порт-Анжелесдан Италянча таом келтирди, еб тўймайсан. Элис эса менинг севимли фильмларимни тахт қилиб қўйганди. Хатто Розали ёнимизда жим ўтирди. Элис педикюр ҳақида қатъий туриб олди, менимча у бажариладиган ишларнинг рўйхатини тузиб олган кўринади. — Ухлашга қанчалик кеч ётмоқчисан? - тирноқларим кондай қизил рангда товланганида қизиқиб сўради Элис. — Ярим кечагача ўтириш ниятим йўқ, эртага мактабга бораман. Элис лабларини шиширди. — Умуман, айнан қаерда ухлайман? - нигоҳим билан диванни ўлчаб кўрдим: бироз калтарок, оёғимни букиб ётишимга тўғри келади. — Наҳотки, уйимда менга қараб туролмасмидинг? — Унда қиз базми қандай бўлар эди? - хафа бўлгандай бош чайқади Элис. — Эдвардни хонасида ухлайсан. Хўрсиндим. Унинг қора чарм дивани чамамда бунисидан бироз узунроқ эди. Унинг хонасидаги олтин рангли гилам, устида ётишим учун етарлича қалин. — Ҳар эҳтимолга қарши уйимдан буюмларимни бориб олиб келсам майлими? — Улар аллақачон шу ерда. — Телефондан, қўнғироқ қилсам бўладими? — Даданг қаерда эканингни билади. — Дадамга қўнғироқ қилмоқчи эмас эдим. - қовоғимни уйдим. — Менимча, баъзи режаларимни қолдиришимга тўғри келади шекилли! Элис кулиб юборди. — Бу борада ишончим комил эмас. — Элис! Хўп деяқолгин! — Хўп майли, - хонадан чиқиб кетаётиб жавоб берди. Бир сониядан сўнг Элис қўлида миттигина телефон билан кириб келди. — У буни тўғридан тўғри таъқиқламади... - минғирлади телефонни менга узатаркан. Жейк дўстлари билан ўрмон кезмаётганидан умид қилиб унинг рақамини тердим. Омадим чопиб гўшакни Жейкнинг ўзи олди. Алло! — Салом, Жейк! Бу мен. Элис менга бир муддат ҳиссиз қараб турди-да, кейин бориб диванга Розали ва Эсмининг ёнига ўтирди. — Салом, Белла, - унинг овози кутилмаганда ҳавотирли эшитилди. — Нима бўлди? — Яхши нарса эмас, шанба куни боролмайдиганга ўхшайман. Жейк жим турди. — Жин ургур қонсўрар! - ниҳоят минғирлади у. — Мен уни кетади деб ўйлагандим, наҳотки у йўқлигида ҳам ўз ишларинг билан шуғуллана олмасанг. Ёки у сени тобутига қамаб қўядими? Мен кулиб юбордим. — Кулгули нарсани кўрмаяпман. — Кулишимга сабаб, топишингга оз қолди. - тушунтирдим. - Лекин нима бўлмасин, шанба куни у шу ерда бўлади шунинг учун бунинг аҳамияти йўқ. — Демак у Форксда ов қиладими? — Йўқ, - унинг саволига эътибор бермасликка ҳаракат қилдим, негаки бунга Жейкдан кўра ўзимнинг кўпроқ асабим ўйнаётган эди. — У эртароқ кетди. — Шундайми, ундай бўлса ҳозир кел! Ҳали унча кеч эмас. Ёки ўзим бориб олиб келайми? — Иложим йўқ, уйда эмасман. Мен гўё махбусдекман. Жейк жим туриб хабаримни ўйлаб кўрди ва ўкириб юборди: — Биз бориб сени озод этамиз, - совуққонлик билан жавоб берди у. Елкамдан совуқ ўтганини сездим, аммо ҳазиломуз жавоб бердим. — Хушимни оладиган таклиф бўлди. Мени бу ерда қийноққа солишди. Элис оёғим тирноқларини бўяб қўйди. — Ҳазиллашмаяпман. — Тинчлан, улар шунчаки ҳавфсизлигимни таъминлашга уринишяпти. Жейк яна ўкирди. — Тушунаман бу тентаклик, лекин улар буни чин дилдан қилишяпти. — Дилдан! - хириллади у. — Кечир, шанба куни кўришолмаймиз. Ухлайдиган вақтим бўлди. Лекин яна сенга қўнғироқ қилишга ҳаракат қиламан. — Руҳсат беришларига ишончинг комилми? - у заҳарли қизиқиш билдирди. — Унчаликмас, - хўрсиндим. — Ҳайрли тун Жейк. — Кўришгунча. Элис кутилмаганда ёнимда пайдо бўлди, лекин мен аллақачон бошқа рақамни тераётган эдим. — У телефонини ўзи билан олмаган бўлса керак. - деди у, кимга қўнғироқ қилаётганимни кўриб. — Хабар қолдираман. Тўртта гудокдан кейин автожавоб бергич ишга тушди. Ҳеч қандай салом аликларсиз: Мен сенга кўрсатиб қўяман, - ҳар бир сўзимга алохида урғу бериб гапирдим. — Мен сенга шунақасини тайёрлаб қўяманки, уйга келганингда сени оқ ва хурпайган жаҳлдор гризли айиғи кутади. Мен телефонни жаҳл билан қарсиллатиб ёпдим ва Элиснинг қўлига тутқаздим. — Ана бўлди. — Сени ҳибсда ушлаб туриш менга ёқади, - деди Элис жилмайиб. — Мен ухлашга кетдим, - дедим ва зинага қараб қўзғалдим. Элис менга эргашди. — Элис, ҳавотир олма, кочиб кетмайман. Агар буни ўйлаганимда буни билган бўлар эдинг, агар кочишга уринсам сен мени тутиб олган бўлардинг. — Мен бор йўғи нарсаларинг қаерда эканини кўрсатмоқчи эдим, - деди Элис хўмрайиб. Эдварднинг хонаси учинчи кават йўлагининг охирида эди. Уй қанчалик катта бўлмасин адашмасдан топа олади киши. Бироқ чироқни ёқиб, ҳайратдан қотиб қолдим. Наҳотки эшикларни адаштирган бўлсам. Элис кулди. Эшикни адаштирмаганимни дарров тушундим: хона-ку ўша-ўша, фақат жиҳозлар билан тўлдирилган эди. Диванни девор томон суришибди, мусиқа марказини жавонга СД ёнига ўрнатишибди, баҳайбат ётоқ учун хонани бўшатишибди. Жанубий девор яхлитлигича ойнаванд эди, кўзгудан хонанинг акси кўринар ва хона кенгайгандай таасурот қолдирарди. Хонадаги ҳар бир нарса ётоқ устидаги чойшабнинг олтин рангидан эди. — Бу яна нимаси? - тутилиб сўрадим. — Наҳотки, у сени диванда ухлашга мажбур қилади деб ўйлаган бўлсанг? Ўзим ҳам тушунмайдиган бир нималарни тўнғиллаб дадиллик билан диванга яқинлашиб ўзимнинг нарсаларимни ушлаб олдим. — Сени ҳижолат қилмасдан чиқа қоламан, эрталаб кўришгунча, - кулди Элис. Тишимни ювиб, тунги либосимни кийдим. Баҳайбат ётоққа энсам қотиб бир қарадим-да, ундаги момиқдай бўлиб турган ёстиқ билан чойшабни олдим. Бориб Эдварднинг қора чармли диванига ётиб ўраниб олдим. Лекин сира ухлолмадим, қанча уринмай кўзимга уйқу келмасди. Кўзларим қоронғуликка мослаша бошлади. Хонани кенгайтириб турган ойнадан асар ҳам қолмади. Деразага тикилдим, ойна ортидан ой нур сочар, юлдузлар жимирлаб кўринарди. Қизиқ, бунчалар гўзал манзара таъсирида ухлай олармикинман? Эшик тақиллади. — Элис яна нима дейсан? — Бу мен, - деди Розали, эшикни қия очиб кириш кирмасликни билмай иккиланиб тўхтади. Унинг юзи ой шуъласида янада жилваланиб кўринди. — Кирсам бўладими? Xа davomi bor....
Hikoya va Qissalar
Zulmat ostonasidagi muxabbat..
3-Fasl..11-qism....
Менга кеча ётоқхонадан хона ажратилгани ҳақида билдим, менга коллеждан анча узоғи тегибди. —
Бенчи, у ҳам қаерда яшашини биладими? —
Унинг ҳамиша омади чопган, у энг яқинда. Сенчи? Қаерда ўқишингни ҳал қилдингми? Мени Анжела ва Бенларнинг Вашингтон университетига кирганликлари бир сония ўйлантириб қўйди, улар бир неча ойдан сўнг Сиетлга жўнаб кетишади, бу вақтгача у ер беҳавотир бўлиб қолармикин? Қайта туғилган вампирлар бошқа шаҳарга кўчиб кетишармикин? Бу бошқотирмалар менинг айбим билан содир бўлмаётганмикин? Ўзимдан бемаъни ўй ҳаёлларни ҳайдашга уриндим ва жавоб беришга шошилмадим. —
Менимча, Аляскага кетсам керак. У ерда Жунода университет бор. —
Аляскага? Ростданми? Бу яхши албатта... шунчаки иссиқроқ жойга кетасан деб ўйлаган эдим. Конвертдан кўз узмай кулиб юбордим. —
Ҳа. Форкс дунё қарашимни тубдан ўзгартириб юборди. —
Эдвардчи? Юрагим увишиб кетди, лекин барибир Анжелага жилмайиб қарадим. —
Эдвардни Аляскадаги қахратон ҳам қўрқитмайди. Анжела кулди. —
Бу жуда узоқ-ку. Уйинга тез-тез келиб туролмасанг керак. Менга ҳеч бўлмаса хат ёзиб турасанми? Мен ғамгин бўлиб қолдим. Балки, у билан ҳозир унчалик яқин бўлмаганим маъқулдир. Агар бундай имкониятни қўлдан чиқарсам янада қайғули бўлмайдими? Қайғули ҳаёлларимни қувиб ҳазил билан жавоб бердим. —
Агар мана бундан кейин ёзолсам, - ёзилган конвертга ишора қилдим. Иккаламиз ҳам кулиб юбордик. Мен хатто марка ёпиштиришга ҳам ёрдамлашдим. Уйга кетиш қўрқинчли эди. —
Қўлинг қандай? - сўради Анжела. Бармоқларимни қимирлатиб кўрдим. — Пастдан эшикнинг ёпилгани эшитилди ва биз бошимизни кўтардик. —
Анжи? - Беннинг овози эшитилди. Жилмаймоқчи бўлдим, лекин лабларим титради. —
Менимча кетар вақтим бўлди. —
Қолавер, агар хоҳласанг. Менимча Бен менга фильм ҳақида батафсил гапириб бермоқчи. —
Йўқ. Вақт бўлди. Дадам ҳавотир олади. —
Ёрдаминг учун раҳмат. —
Умуман айтганда, менга ёқди. Бугунгидай нимадир ташкил қилиб туришимиз керак. Қизлар базмига ўхшаган. —
Албатта! Ётоқхона эшиги тақиллади. —
Киравер, Бен! - руҳсат берди Анжела. —
Белла! Тирик қола олдингми! - Бен масҳара қилиб Анжелани ёнидаги менинг ўрнимга бориб ўтирди. Кейин диққат билан меҳнатларимиз маҳсулига тикилди. —
Баракалла! Афсус, ҳаммасини тугатибсизлар, бўлмаса мен... У жим бўлиб қолди ва бирдан жонланиб фильм ҳақида сўзлай кетди. —
Анжи, сен ҳаётдаги кўп нарсаларни ўтказиб юбординг. Шунақанги қойилмақом фильм, ундаги сўнги олишув, ҳаммаси ажойиб эди, эсдан оғиш мумкин! У ерда шунақанги йигит бор, сен буни кўришинг керак. Анжела менга маъноли қаради. —
Мактабда кўришамиз, - асабий қиқирладим. —
Ҳайр, - хўрсинди Анжела. Пикапим томон борар эканман, эҳтиёткорлик билан кўчани зимдан кузатдим, лекин кўча саҳро мисоли бўм бўш эди. Йўл бўйи кўзгудан кўз узмадим, бироқ кулранг вольво ҳеч қаерда кўринмади. Уйимиз олдида ҳам йўқ, лекин бу ҳеч нарсани англатмасди. —
Белла! Сенмисан? - эшикни очишим билан чақирди дадам. —
Салом дада! - дадамни телевизор қаршисидан топдим. —
Хўш, ишларинг қандай? — Дадамдан гап яширишдан фойда йўқ, барибир Билли амаки ҳаммасини етказади. Бундан ташқари бу хабар дадамни хурсанд қилади. —
Мени ишдан қўйиб юборишди, шунинг учун Ла-Пушга бориб келдим. Унинг юзида бўлиши керак бўлган ҳайрат кўринмади. Билли амаки ҳаммасини аллақачон хабар қилган. —
Жейкнинг ишлари қандай экан? —
Яхши. —
Веберларникига бордингми? —
Ҳа, ҳамма конвертларни ёзиб тугатдик. —
Баракалла! - дадам жилмайди, телевизорда ўйин бўлаётганда дадам мен диққат билан эшитаётгани ғалати. —
Бугун дўстларинг билан вақт ўтказганингдан хурсандман. —
Мен ҳам. Ўзимга юмуш ахтариб ошхонага кирдим. Афсуски дадам тушликдан кейинги идишларни ювиб қўйибди. Полдаги қуёш нурига қараб бироз ўйланиб қолдим. —
Бориб дарсларимни тайёрлайман. - деб юқорига чиқиб кетдим. —
Кейин гаплашамиз, - дадам ортимдан қичқирди. "Агар тирик колсам", - ҳаёлимдан ўтказдим. Ётоқхонам эшигини эҳтиёткорлик билан секин ёпганимдан кейингина орқамга ўгирилдим. Албатта у шу ерда эди, рўпарамдаги очиқ дераза ёнида деворга суянганича мени тешиб юборгудек тошдек қотиб тикилиб турарди. Мени қаттиқ урушишини кутгандим, лекин ҳеч нарса демади. У жимгина мендан нигоҳини узмай турарди, балки қаттиқ жаҳли чиққанидан гаплашгиси келмаётгандир. —
Салом, - ва ниҳоят тилга кирдим. Унинг юзи тошдан йўнилганга ўхшарди. Мен юзгача санадим, лекин у қилт этмади. —
Хўш... мана мен... тирик ва саломатман деб гап бошладим. Унинг бўғзидан ўкирик чиқди. Бироқ юзи ўзгармади. У кўзларини юмиб гап бошлади. Белла, - шивирлади у. —
Қўрқинчли иш бўлмади, - елка қисдим. —
Сал қолса чегарадан ўтиб келишувни бузмоқчи эдим, бу нималарга олиб келиши мумкинлигини тушуняпсанми? - деди ва совуқ ҳамда тундай коп-қора кўзларини очди. —
Сен бундай қилмаслигинг керак. - Овозим баланд чиқди, дадам эшитмаслиги учун паст овозда гапиришга қанчалик уринмай, барибир бақиргим келарди. - Эдвард улар жанжал чиқариш учун ҳар нарсадан унумли фойдаланишади. Улар бундан хурсанд бўлишади. Сен келишувни бузмаслигинг керак. —
Балки, урушгиси келган фақат улар эмасдир. —
Етар! - гапини бўлдим. —
Агар у сени хафа қилгудек бўлса... —
Бас қил! - ўшқирдим. — Бундан ҳавотирга тушмасанг ҳам бўлади, Жейкоб ҳавфли эмас. —
Белла! Ким ҳавфли, ким ҳавфсиз эканлигини белгилайдиган шароитда эмассан. —
Ўйлайманки, сен ҳам, мен ҳам Жейкдан қайғурмасак ҳам бўлаверади. Эдвард тишларини ғичирлатиб, қўлини мушт қилди. У ҳали ҳам дераза ёнида турар эди, орамиздаги бу масофа менга ҳечам ёқмаётган эди. Чуқур нафас олиб Эдвард томон юрдим. Уни қучоқлаганимда ҳам қимир этмади. —
Сени ҳавотирга қўйганим учун кечир. - минғирладим. У хўрсинди ва бироз тинчланди. Белимдан қучоқлади. —
"Ҳавотирланиш" - бу юмшок айтилгани, бугунги кун роса чўзилиб кетди. - деди у. —
Сенга буни билдирмоқчи эмасдим. Овдан тез қайтишингни ҳисобга олмабман. Унинг кўзларига қарадим ва қаттиқ нигоҳига тўқнаш келдим. Унинг кўзлари тим қора, атрофи сиёҳрангда эканини шундагина пайқадим. Норози бўлиб қовоғимни уйдим. —
Элис ғойиб бўлганингни кўрганидаёқ қайтиб келганман. - тушунтирди у. Бундай қилишнинг кераги йўқ эди! Ахир энди яна кетишингга тўғри келади. - мен баттар қовоқ уйдим. —
Кутиб тура оламан. —
Мана яна тентаклик! Бу аниқ, биламан албатта, Элис мени Жейкни ёнидалигимда кўра олмаган, лекин сен билишинг керак эди. —
Мен билмаган эдим! Руҳсат беришимни кутма... - гапимни бўлди. —
Нима деганинг, "кутма"? Айнан шуни кутаман ҳам! —
Бу бошқа қайтарилмайди. —
Худди шундай! Чунки кейинги сафар сен бунчалик асабийлашмайсан! —
Чунки кейинги сафарнинг ўзи бўлмайди! - гапимни чўрт кесиб деди Эдвард. —
Ахир менга ёқмаса ҳам, кетишингни тушуняпман-ку... —
Бу бошқа-бошқа нарсалар. Мен ҳаётимни ҳавфга қўймаяпман. —
Мен ҳам! —
Турланувчилар ҳавфли. —
Мен бундай деб ўйламайман. —
Белла, буни муҳокама қилмоқчи эмасман. —
Мен ҳам! Унинг қўллари мушт бўлиб тугулди, гарчи белимдан қучиб турсада мен буни ҳис қилдим. —
Сен чиндан ҳам фақат ҳавфсизлигимдан ҳавотирдамисан? - бирдан айтиб юбордим. —
Нимани назарда тутяпсан? - норози оҳангда сўради. Анжеланинг фикр юритиши аҳмоқона бўлиб туюлди, нима дейишни билмай қолдим. —
Ўйлайманки, мени рашк қиляпсан, тўғрими? —
Рашк қиламан? —
Жиддий айтяпман! —
Яна нима, бу ҳечам кулгули эмас. Мен гумон аралаш қовоғимни уйдим. Ёки... гап бунда эмасми? Балки гап қандайдир аҳмоқона "вампирлар ва турланувчилар - ўлим билан баробар душман"лигидами? Унинг кўзлари чақнади. —
Ҳамма гап фақат сенда! Менга бир нарса, сенинг ҳавфсизлигинг керак. Кўзларидаги қора алангадан шубхага ўрин қолмади. —
Майли, сенга ишона қоламан. Лекин билиб қўйишингни хоҳлайман, мен сизларнинг аҳмоқона дўст-душман ўйинларингга қўшилмайман. Мен нейтраль мамлакат-Швейцарияман. Афсонавий ҳудудларинг тортишувида иштирок этишдан бош тортаман. Жейкоб мен учун оилам аъзоси. Сен... бутун ҳаётим муҳаббатисан демаган бўлардим, чунки сени бундан ҳам ортиқ ва узоқ севаман деб умид қиламан. Менинг борлиғимсан. Кай бирингиз вампир, кай бирингиз бўритус, буни менга фарқи йўқ. Мободо Анжела жодугар бўлиб чиқса, у ҳолда, у ҳам дўстлигимнинг илиқ муносабатига қўшилиши мумкин. Эдвард менга хийлавор нигоҳ билан қаради. —
Швейцария, - маънодор қилиб такрорладим. У қовоғини уйиб хўрсинди. —
Белла, - бурнини жийириб жим бўлиб қолди. —
Яна нима? —
Сендан анави... хафа бўлма, лекин сендан кўппакнинг иси анқияпти. Эдвард мийиғида жилмайди ва бундан англадимки ярашдик, ҳозирча. Эдвард бу галги овни ўтказиб юборибдими, демак кейингисига боришига тўғри келади: жума куни у Жаспер, Эмметт ва Карлайллар билан Калифорниянинг тоғ арслонлари жуда кўп тарқаган қайсидир қўриқхонасига кетган эди. Биз барибир турланувчилар ҳақида бир тўхтамга келолмадик, лекин мен пайтдан фойдаланиб, уялмай Жейкка қўнғироқ қилдим. Эдвард хонамга деразадан киришидан олдин вольвосини уйига ташлаб келган эди. Мен Жейкка шанба куни боришимни айтдим, бу батамом ноҳақлик бўлди. Эдвард менинг ҳисларимни яхши билар эди. Агар у пикапимни бузса, Жейк мени ортимдан келиши мумкин: Форкс нейтраль ҳудуд, худди Швейцария ва худди менинг ўзимдай. Шунинг учун мен бошида ҳеч нарсадан шубхага бормадим. Пайшанба куни ишдан чиқишимда мени вольвода Эдвард эмас Элис кутарди. Йўловчи ўриндиқ эшиги очиқ турар, нотаниш мусиқанинг баланд овози машинани титратар эди. —
Салом Элис! - машинага ўтираётиб қўшиқчидан баландроқ қичқириб. - Аканг қани? - дедим. Элис мусиқа оҳангига жўр бўлиб менинг овозимни эшитмади. У мусиқани берилиб эшитар эди. Мен эшикни ёпиб, қўлларим билан қулоғимни тўсиб олдим. Элис жилмайди ва мусиқа овозини пасайтирди. Машинани ўт олдириш билан бир вақтда эшикларни қулфлаш тугмасини босди. —
Нималар бўляпти? - шубха мени ўз домига торта бошлади. - Эдвард қаерда? Элис елкасини қисди. —
Улар эртароқ кетишди. —
Тушунарли. Мен хафа бўлмасликка ҳаракат қилдим. Агар у эрта кетган бўлса, демак эртароқ қайтиб келади. —
Болакайларнинг ҳаммалари кетишди ва биз кечаси билан қиз базми уюштиришимиз мумкин, - жарангдор овозда эълон қилди Элис. —
Тун бўйи? - такрорладим. Менинг гумонларим аниқ бир асоссиз эди! —
Наҳотки хурсанд эмассан? - сўради Элис. Мен жим бўлиб унинг қувончдан порлаётган нигоҳини учратдим. —
Сен мени ўғирладинг, тўғрими? Элис кулиб юборди. —
Шанбагача. Эсми даданг билан келишиб қўйди: сен икки кечани мен билан ўтказасан, эртага ўзим сени мактабга олиб бораман ва олиб кетаман. Жаҳлим чиқиб ойнага ўгирилиб олдим. Кечир. У менга етарлича ҳақ тўлади. - деди Элис афсусланмай. —
Нима билан? - шивирладим. —
Менга "порше" олиб берди, Италияда ўғирлаганимдакасидан. Форксда ҳайдашим мумкин эмас. Агар хоҳласанг Лос-Анжелесгача қанчада боришини текшириб кўришимиз мумкин. Гаров ўйнайманки, сени ярим тунгача уйга қайтариб олиб келаман. —
Менсиз, - титроғимни аранг босиб хўрсиниб жавоб бердим. Биз йўлакдан ҳар доимгидан ҳам учиб борар эдик. Элис гараж олдида тўхтади ва мен машиналарга назар солдим. У ерда Эмметтнинг жипи ва Розалининг қизил кабриолети ўртасида сариқ порше ялтираб турар эди. Элис вольводан гўё хавода учгандан енгилгина тушди, ўзининг совғаси олдига бориб капотини қўли билан силаб ўтди. —
Чиройли, тўғрими? —
Эдвард ўта сахийлик қилиб юбормабдими? - ишонқирамай минғирладим. — У сенга, бир неча кун менга қўриқчилик қилишинг учунгина шунақа совға берди. Элис кўзларини юмди. Бир сониядан сўнг мен дахшатдан бўғилиб кўкариб кетдим. —
Бу Эдвард ёнимда бўлмаган дамлар учунми? У ҳа дегандай бош чайқади. Машина эшигини қарсиллатиб ёпдимда, уйга қараб юриб кетдим. Элис хурсанд ҳолда, ёнимда рақс тушиб борарди. —
Элис, бу сенга кўпдай туюлмаяптими? —
Йўқ, туюлмаяпти. Билишимча сен ёш турланувчи қанчалар хатарли бўлиши ҳақида тасаввур ҳам қилолмайсан. Энг муҳими, менда уни кўриш имкони йўқ. Эдвард сени ҳавфсизликда эканингга тўлиқ ишонч билдиролмайди. Сен бунга юзаки қарамаслигинг керак. —
Ҳа нимасини айтасан! Тунни вампирлар билан ўтказиш - бу дунёдаги энг беҳавотир машғулот. - заҳарханда жавоб бердим. Элис кулиб юборди. —
Мен сенга педикюр ва бошқаларини ҳам қилиб қўяман, - сўз берди у. Мени куч билан ушлаб туришларини айтмаганда, қолган ҳаммаси жойида эди. Эсми нахд Порт-Анжелесдан Италянча таом келтирди, еб тўймайсан. Элис эса менинг севимли фильмларимни тахт қилиб қўйганди. Хатто Розали ёнимизда жим ўтирди. Элис педикюр ҳақида қатъий туриб олди, менимча у бажариладиган ишларнинг рўйхатини тузиб олган кўринади. —
Ухлашга қанчалик кеч ётмоқчисан? - тирноқларим кондай қизил рангда товланганида қизиқиб сўради Элис. —
Ярим кечагача ўтириш ниятим йўқ, эртага мактабга бораман. Элис лабларини шиширди. —
Умуман, айнан қаерда ухлайман? - нигоҳим билан диванни ўлчаб кўрдим: бироз калтарок, оёғимни букиб ётишимга тўғри келади. — Наҳотки, уйимда менга қараб туролмасмидинг? —
Унда қиз базми қандай бўлар эди? - хафа бўлгандай бош чайқади Элис. — Эдвардни хонасида ухлайсан. Хўрсиндим. Унинг қора чарм дивани чамамда бунисидан бироз узунроқ эди. Унинг хонасидаги олтин рангли гилам, устида ётишим учун етарлича қалин. —
Ҳар эҳтимолга қарши уйимдан буюмларимни бориб олиб келсам майлими? —
Улар аллақачон шу ерда. —
Телефондан, қўнғироқ қилсам бўладими? —
Даданг қаерда эканингни билади. —
Дадамга қўнғироқ қилмоқчи эмас эдим. - қовоғимни уйдим. — Менимча, баъзи режаларимни қолдиришимга тўғри келади шекилли! Элис кулиб юборди. —
Бу борада ишончим комил эмас. —
Элис! Хўп деяқолгин! —
Хўп майли, - хонадан чиқиб кетаётиб жавоб берди. Бир сониядан сўнг Элис қўлида миттигина телефон билан кириб келди. —
У буни тўғридан тўғри таъқиқламади... - минғирлади телефонни менга узатаркан. Жейк дўстлари билан ўрмон кезмаётганидан умид қилиб унинг рақамини тердим. Омадим чопиб гўшакни Жейкнинг ўзи олди. Алло! —
Салом, Жейк! Бу мен. Элис менга бир муддат ҳиссиз қараб турди-да, кейин бориб диванга Розали ва Эсмининг ёнига ўтирди. —
Салом, Белла, - унинг овози кутилмаганда ҳавотирли эшитилди. —
Нима бўлди? —
Яхши нарса эмас, шанба куни боролмайдиганга ўхшайман. Жейк жим турди. —
Жин ургур қонсўрар! - ниҳоят минғирлади у. —
Мен уни кетади деб ўйлагандим, наҳотки у йўқлигида ҳам ўз ишларинг билан шуғуллана олмасанг. Ёки у сени тобутига қамаб қўядими? Мен кулиб юбордим. —
Кулгули нарсани кўрмаяпман. —
Кулишимга сабаб, топишингга оз қолди. - тушунтирдим. - Лекин нима бўлмасин, шанба куни у шу ерда бўлади шунинг учун бунинг аҳамияти йўқ. —
Демак у Форксда ов қиладими? —
Йўқ, - унинг саволига эътибор бермасликка ҳаракат қилдим, негаки бунга Жейкдан кўра ўзимнинг кўпроқ асабим ўйнаётган эди. —
У эртароқ кетди. —
Шундайми, ундай бўлса ҳозир кел! Ҳали унча кеч эмас. Ёки ўзим бориб олиб келайми? —
Иложим йўқ, уйда эмасман. Мен гўё махбусдекман. Жейк жим туриб хабаримни ўйлаб кўрди ва ўкириб юборди: —
Биз бориб сени озод этамиз, - совуққонлик билан жавоб берди у. Елкамдан совуқ ўтганини сездим, аммо ҳазиломуз жавоб бердим. —
Хушимни оладиган таклиф бўлди. Мени бу ерда қийноққа солишди. Элис оёғим тирноқларини бўяб қўйди. —
Ҳазиллашмаяпман. —
Тинчлан, улар шунчаки ҳавфсизлигимни таъминлашга уринишяпти. Жейк яна ўкирди. —
Тушунаман бу тентаклик, лекин улар буни чин дилдан қилишяпти. —
Дилдан! - хириллади у. —
Кечир, шанба куни кўришолмаймиз. Ухлайдиган вақтим бўлди. Лекин яна сенга қўнғироқ қилишга ҳаракат қиламан. —
Руҳсат беришларига ишончинг комилми? - у заҳарли қизиқиш билдирди. —
Унчаликмас, - хўрсиндим. — Ҳайрли тун Жейк. —
Кўришгунча. Элис кутилмаганда ёнимда пайдо бўлди, лекин мен аллақачон бошқа рақамни тераётган эдим. —
У телефонини ўзи билан олмаган бўлса керак. - деди у, кимга қўнғироқ қилаётганимни кўриб. —
Хабар қолдираман. Тўртта гудокдан кейин автожавоб бергич ишга тушди. Ҳеч қандай салом аликларсиз: Мен сенга кўрсатиб қўяман, - ҳар бир сўзимга алохида урғу бериб гапирдим. — Мен сенга шунақасини тайёрлаб қўяманки, уйга келганингда сени оқ ва хурпайган жаҳлдор гризли айиғи кутади. Мен телефонни жаҳл билан қарсиллатиб ёпдим ва Элиснинг қўлига тутқаздим. —
Ана бўлди. —
Сени ҳибсда ушлаб туриш менга ёқади, - деди Элис жилмайиб. —
Мен ухлашга кетдим, - дедим ва зинага қараб қўзғалдим. Элис менга эргашди. —
Элис, ҳавотир олма, кочиб кетмайман. Агар буни ўйлаганимда буни билган бўлар эдинг, агар кочишга уринсам сен мени тутиб олган бўлардинг. —
Мен бор йўғи нарсаларинг қаерда эканини кўрсатмоқчи эдим, - деди Элис хўмрайиб. Эдварднинг хонаси учинчи кават йўлагининг охирида эди. Уй қанчалик катта бўлмасин адашмасдан топа олади киши. Бироқ чироқни ёқиб, ҳайратдан қотиб қолдим. Наҳотки эшикларни адаштирган бўлсам. Элис кулди. Эшикни адаштирмаганимни дарров тушундим: хона-ку ўша-ўша, фақат жиҳозлар билан тўлдирилган эди. Диванни девор томон суришибди, мусиқа марказини жавонга СД ёнига ўрнатишибди, баҳайбат ётоқ учун хонани бўшатишибди. Жанубий девор яхлитлигича ойнаванд эди, кўзгудан хонанинг акси кўринар ва хона кенгайгандай таасурот қолдирарди. Хонадаги ҳар бир нарса ётоқ устидаги чойшабнинг олтин рангидан эди. —
Бу яна нимаси? - тутилиб сўрадим. —
Наҳотки, у сени диванда ухлашга мажбур қилади деб ўйлаган бўлсанг? Ўзим ҳам тушунмайдиган бир нималарни тўнғиллаб дадиллик билан диванга яқинлашиб ўзимнинг нарсаларимни ушлаб олдим. —
Сени ҳижолат қилмасдан чиқа қоламан, эрталаб кўришгунча, - кулди Элис. Тишимни ювиб, тунги либосимни кийдим. Баҳайбат ётоққа энсам қотиб бир қарадим-да, ундаги момиқдай бўлиб турган ёстиқ билан чойшабни олдим. Бориб Эдварднинг қора чармли диванига ётиб ўраниб олдим. Лекин сира ухлолмадим, қанча уринмай кўзимга уйқу келмасди. Кўзларим қоронғуликка мослаша бошлади. Хонани кенгайтириб турган ойнадан асар ҳам қолмади. Деразага тикилдим, ойна ортидан ой нур сочар, юлдузлар жимирлаб кўринарди. Қизиқ, бунчалар гўзал манзара таъсирида ухлай олармикинман? Эшик тақиллади. —
Элис яна нима дейсан? —
Бу мен, - деди Розали, эшикни қия очиб кириш кирмасликни билмай иккиланиб тўхтади. Унинг юзи ой шуъласида янада жилваланиб кўринди. — Кирсам бўладими? Xа
davomi bor....