БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

9-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган.
-Бу гап ҳақиқатдан йироқ.
-Рост, сенга ҳасад қилмаса шу ишларни қилармиди?
-Аммо яхши оила эди барибир.
-Ношукрликда бу. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда. Тўғри юрса бахтли бўлиб кетарди . Яна улар тўрт йил севишганмиш.
-Домла келди.
Шу билан суҳбатимиз узилди.
***
-Даданг никоҳни тезлаштиришганига бироз хафа бўлдилар.
-Ойи биласизку мени хўп деб кетаверадиган феълим бор. Нима ҳам дея олардим?
-Бари яхшиликка, қўявер. Буҳун аёл қуда телефон қилудилар. Сени ўлчамларингни сўрадилар.
-Ҳм.
-Айтишларича кийимларни четдан буюртма қилдириб олиб келтираман , келиним кўзимни қувнатиб юрсин дедилар.
-Ойи гап нарсада эмас. Кийим кечак бахт беролмайди.
-Сени хурсанд қилай деб айтудим бу гапларни.
-Мен шундоғам хурсандман, дадам олдимиздалар.
-Ҳа айтганча дадангни яна бир яхши жойга таклиф қилишибди.
-Бунча зўр. Жудаям хурсандман.
-Қизим кўзинг кулмаяпти. Қачон бу кўзларинг бахтдан порлар экан?
-Биз кутган кунлар ҳали олдинда.
Кечга яқин дадам қўлларида бир дунё бозорлик қилиб кириб келдилар. Оиламиз бир мунча яхши яшай бошлади. Укамларимни юзига кулгу қайтган, онам ҳам энди аввалгидек уйқудан қолиб бир нималар пиширмасдилар. Уйимизни қўрғони ҳаммасини ўз измига тушириб қўйдилар. Дадам иложи борича мени тўйим ҳақидаги гапдан қочардилар. У киши ҳам қўрқиб қолган бўлсалар керак мени ҳаётим борасида. Ойинни айтишларича қачон улгурибдила билмайман, аммо дадам Ботир билан очиқчасига гаплашиб олибдилар. Мени жуда қўрқоқлигимни, ишонувчанлигим ва тезда таъсирланиб қолишимни ҳаммасини ётиғи билан тушунтирибдилар. Агар шу айтганларини қабул қила олса мени унга ишонишларини, йўқса бу турмушни бошламай тугатиш кераклигини айтибдилар. Ботир дадамга менга ишонинг деб сўз берибди. Менгача етиб келган гаплар шулар эди.
-Сумбула онанг...
-Онамга нима бўлди?
-Сурайё.
-Дада, илтимос бу ҳақида эслатманг.
-Тўйингдан олдин бориб келамизми деб ўйлаяпман.
-Йўўўўқ, ҳеч қачон дада.
Бирдан жазавам қўзиди.
-Мен у ерга қайтиб бормайман. Улар... Улар мени ўлдиришган. Ҳаётимни энг яхши даврини зулматда ўтказишимга сабаб бўлишган. Мени онам Роҳила опа. Бошқача бўлиши мумкинмас.
-Кечир қизим. Сени вақтида асролмадим.
-Дада бу ҳақида гаплашмайлик.
Дадам жим бўлиб қолдилар. Бу мавзу уларни ҳам оғриқли нуқтаси эди. Буни юз кўзларидан аниқ билиб олганман.
***
Ботир кун ора қўнғироқ қила бошлади. Ҳар гал телефон қилганида мени гапиришга мажбур қиларди. Ўзим билмаган ҳолда уни саволларига жавоб берардим.
-Онам кимни танлашни биладиларда. Сиз ҳудди ўзга сайёрадан тушгандексиз.
-Нега?
-Шоколад ёқмаса, музқаймоқни жиниз суймаса, тортга яқин йўламасангиз. Жуда қизиқ...
-Балки ёшлигимда бу нарсалардан йироқ юрганим учун шундайдир.
-Наҳотки?
-Ҳа шундай, мени ҳеч бир куним йўқ эдики калтакланмаган.
-Онангизни ҳеч соғинганмисиз?
-Йўқ. Мен учун ўлган у инсон. Агар зарра оналик мехри бўлса мени бир бора бўлсада қучарди. Ҳатто биласизми... Тўй куни...
Бўғзимга аччиқ йиғи тиқилди.
-Айтолмаяпман.
-Ичиздаги айтиб енгиллашасиз. Бу оғриқ сизни қийнаб келади. Рости тўй куни деганиз менга оғир ботса ҳам билишни хоҳлайман.
Чуқур нафас олиб давом этдим.
-Онам мени қучиб дуо қилмади. Мен ҳудди етимлардек , ҳеч кимга кераксиздек узатилдим. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Уларнинг нияти мендан қутилиш бўлган.
-Йиғлаяпсизми?
-Йўқ.
-Алдолмадингиз. Сиз ёлғонни эплолмайсиз.
Ҳақиқатдан йиғлай бошлагандим. Ўтмиш менинг энг оғриқли нуқтам.
-Ҳиссиётга берилдим. Совуққонроқ бўлишим керак. Шунда қийналмайман.
-Сизда ҳали қалб бор. Уни ўлдиришмаган. Агар ишончингизни неча минг марталаб парчалаб ташлашса қалбингиз тошдан қаттиқ бўлади.
-Балки...
-Бугун кўришайлик.
-Ишга бораман. Лекин дадам рози бўлмаяптилар. Ҳеч бўлмаса шу ой якунлансин дедим.
-Тўғри қилибдилар. Жуда кечда ишлаб нима керак? Менам бу ҳақида айтмоқчи эдим, ҳалитдан сизни чўчитиб қўймай дедим.
-Бир ҳафтаям қолмади. Кейин ишим билан хайрлашаман. Балки бошқа иш топарман.
-Шарт эмас. Мен ўзим ёрдам бераман сизга. Ишлашни ҳаёлиздан чиқариб ташланг.
Ботир имкон қадар кўнглимга тегмай гапирарди. Илк учрашувдаги йигитдан кескин фарқ қиларди. Аммо кўнглимда нимадир ундан шубҳаланишга ундарди. Ҳаётимни у билан қандай давом эттираман деган ҳадик бор эди менда.
***
Шаҳло опа билан бозорда тасодифан кўришиб қолдик.
-Табриклайман синглим, сиз учун хурсандман.
-Рахмат опа. Фарида опа яхшимилар?
-Бирнави, укамни дардида адо бўлмасалар бўлди. Шердор телбадек бўлиб қолган. Ҳеч ким билан очилиб гаплашмайди. Ишдан бош кўтармайди, дўстларигаку қўшилмай қўйди. Эркин билан ора-орада гаплашмаса ўз қобиғига ўралиб қолди .
-Вақти келиб ҳаммаси ўз измига тушади.
-Онам Эркинни сизда кўнгли борлигини билмаган эканлар. Ботир учун эмас, Эркин учун совчи бўлардим дедилар. Икковиям яхши йигит, бахтини берса бўлди деяптилар.
-Сара топилмадими?
-Йўқ ҳали. Топилмай кетсин, ўшани кўрмайлик ҳам куймайлик ҳам. Укам сал ўзига келсин бошини иккита қиламиз, зора шунда эсидан чиқар.
-Шердор ака бахтли бўлишга лойиқ инсон.
-Илоҳим ҳамнаси тезроқ яхши бўлсин. Қайнонангиз ҳам жуда яхши аёл. Онамни ёшликдан қадрдонлари, бежизга онам бормадилар совчиликка. Сизни ҳам ўз қизларидек кўрадилар. Бахтли бўлсин ши қиз деб кўп айтадилар.
-Фарида опа очиқкўнгил аёллар.
***
Дадам айтганларини қилдилар. Мени ишдан бўшатиб олдилар. Икки жойда ишлай бошлаганлари сабаб мени ишлашимга ҳожат қолмади. Уйдан фақат ўқишга бориб келиш учунгина чиқардим. Эркинни яна бир маротаба кўрдим.
-Яхшимисан?
У олийгоҳимиз яқинига келиб кутиб ўтирарди.
-Ассалому алайкум. Рахмат яхши, ўзингизчи? Маркетдагилар яхшими?
-Яхши. Ҳамон фикринг ўзгармадими?
-Мен ўша куни жавобимни айтдим сизга.
-Ботир сен ўйлаган инсон эмас.
-Мен қанақа инсонни ўйлабман?
-Илтимос бу қарорингдан қайт. Майли менга турмушга чиқма, аммо Ботир билан ҳаётингни боғлама. У сени бахтли қилолмайди.
-Сиз худомисиз? Қаердан биласиз вазтли қилолмаслигини?
-Мен уни яхшигина суриштирдим. Дугоналари анчагина кўп.
-Хотинбоз демоқчимисиз?
-Ҳа.
-У айтди бу ҳақида менга. Сиз буни ташвишини қилмай қўяқолинг.
-Сумбула...
Уни овози дардли эди.
-Аллоҳ бахтингни берсин. Аммо бирор муаммо чиқса огоҳлантирганим эсингда бўлсин.
Эркин кетди. Лекин кета туриб кўнглимга шубҳа гумон уруғини қадаб кетди. Балки Эркин айтганчалик эмасдир. Ботир гап сўзларидан тарбияли экани кўриниб турибди. Менга нисбатан ҳам қўпол муомалада бўлгани йўқ. Нима бўлган тақдирдаям барчасини тақдир измига топширдим.
***
-Сумбула сени ташқарида кутишяпти.
Дарс вақтида мени ким сўраб келди экан деб ташқарига чиқдим. Атрофни қараб бирор кимни учратмадим.
-Мен бу ердаман.
Овоздан юрагим алланечук бўлиб кетди. Оёқ қўлимдан мадор қоча бошлади аранг ортга ўгирилдим.
-Сиз...
Мен она деб айта олмадим. Кўз олдимга урманг деб ялинганларим кела бошлади.
«Онажон мен қилмадим» «Онажон урманг илтимос» « Она овқат беринг қорним оч»
Бу рўйхат узоқ давом этади. Кўзимдан икки томчи ёш юмалади.
-Саломни ҳам унутдингми?
Эс-ҳушимни йиғиб, ўзимни дадил тутганча салом бердим.
-Онам бор деб эсламайсан?
-Онам? Мени онам бор эдими? Мен адашмасам ўн етти ёшимгача етим эдим. Аммо ҳозир онам бор. Исми Роҳила.
-Ўз онангдан тоняпсанми?
-Мен учун ўлгансиз, жонимга қасд қилган куним ўлгансиз. Сиз туфайли аламдан ўзимни сувга отганимда ўлгансиз. Ўзимдан бир баробар катта одамга мажбуран сотганизда ўлгансиз. Мен бошқаларни онасига қараб она мехрига зор бўлганимда ўлгансиз. Нега келдиз?
Охирги сўзим жаранглаб чиқди
Охирги сўзим жаранглаб чиқди.
-Менимча сен жуда ўз ҳолингда юриб тарбияни унутибсан.
-Нима? Менга ким тарбия берганки мен тарбияни унутсам? Қайтараман нега келдингиз?
-Нега бўларди, сени олиб кетгани? Сенда виждонам қолмабди, онамг касал деса ҳам бормадинг?
Онамни пинагини бузмай айтган бу сўзлари асаб толаларимни қақшатиб юборди.
-Қизиқ гап бўлдию, мени жаханнамга ташлангу, мен эса сизга қарашга борайми?
-Менга қўлингни пахса қилмай гапир, бетайин отангга тортасанда барибир.
-Ўша отамни қизиман, лекин сизни эмас. Кетинг сизни кўришга тоқатим йўқ.
-Мен билан кетасан, шунча йил азоб еб ўстирай, қаёқдаги кундошимни хизматига бериб қўяманми? Юр олдинга туш.
Буниси ошиб тушди. Шунча ситамлардан кейинам бу аёл мени ўз ҳолимга қўйиш нияти йўқ.
-Афсус, сиз билан шу ерда хайрлашамиз.
Шу гапимни айтдимда, тезликда у ерни тарк этдим. Аммо эртасига кутилмаган ҳолатни устидан чиқдим. Онам мени устимдан деканатга ёзиб берибди. Мен фарзанд бўлиб онамни қаровсиз қолдирган эканман. Касал ётса ҳам ҳолидан хабар олмапман.
-Сумбула наҳот шунчалар бемехр қиз бўлсангиз?
Деканатга чақириб гуруҳ раҳбарим, декан, ва яна иккита домла олдида мени муҳокама қилишарди.
-Биз сиздан буни кутмагандик. Бечора онаизор роса қийналибди.
Қийналганмиш, уларга айтаин эди, мен қиз эмас ўгай фарзанд асраб олганман, мехр бермаганман деб. Тўғриси онамга ўгай бўлсам керак деб ўйлардим, асли у дай бўлмаса ҳам.
-Мен...
-Нега бундай қилдингиз?
Домлаларнинг нигоҳи, менга қўйилган айблов , Ботирни ҳеч гап йўқ никоҳга олиб бориши, кўнглимдаги ғашлик ҳаммаси бир бўлди. Юрагим қисиб нафас олишим тезлашди.
-Ёлғон.
-Ўз онангиз ёлғон гапирмаса керак?
Ўз онам ўз боласини тушунмайдику, ҳали ёлғон гапириш у ёқда турсин.
-Бари сизлар ўйлагандек эмас.
-Аёлни кийимларини кўрдингизми? Ўзи кир ювишга қийналса керак? Қўллари қадоқ бўлган. Сизда озгина бўлсаям мехр йўқми? Уят, сиздек аълочи қизга уят.
Уят, уят миямда бу сўз айлана бошлади. Столни қаттиқроқ ушладим. Аммо ўхшамади. Қулаш арафасида айтган ягона сўзим «Дадажон» бўлди. Ҳамшира хонасида кўзимни очдим. Аммо ҳамон нафас етишмасди.
-Қанча вақтдан бери бу ердаман?
Дафтарга нимадир ёзиб ўтирган ҳамширадан сўрадим.
-Ярим соатдан ўтди. Дадангиз келганлар, домлалар билан гаплашяптилар. Сумбула биласизми бу ҳодиса биринчиси эмас. Балки яхшироқ даволаниш керакдир.
-Йўқ бу касаллик эмас, қаттиқ асабийлашсам шунақа бўлади.
-Невропотолог кўриги керакдир.
-Қайдам... Бошқа вақт яхши юраман. Асабийлашдимки нафас қиса бошлайди.
-Тезроқ соғайиб кетинг .
Шу пайт дадам кириб келдилар.
-Қизим яхшимисан?
-Дадажон...
Дадамни қучиб йиғлаб юбордим.
-Йиғлама онам. У сени кўз ёшингга арзимайди.
-Нималар деганмарини эшитдизми?
-Ҳа, мен ҳаммасини ҳал қилдим. Домлаларинг ҳақиқатни билади.
-Энди уларни кўзига қандай қарайман? Мени бемехр деб ўйлашади.
-Ҳаммаси жойида қизим. Улар ҳеч нимани ўйлашмайди. Сени ўтмишингни қисқача айтиб бердим. Хавотир олма.
***
-Сумбула буни қара.
Янгиликларда Сарвара ҳақида ёзилган бўлиб вахшийларча ўлдириб кетилган экан. Унинг бўлакланган жасадини ахлат уюмлари орасидан дайди итлар ковлаб олишган.
-Бу... Сарани ёзишганми?
-Ҳа шундай. Қара анча вақтдан бери изланаётган Сарвара Ғуломова дейишибди.
Насиба олиб келган хабаридан хамон ўзини босолмасди. Гуруҳдаги курсдошларни барчаси янгиликларни кўришга киришиб кетишди.
-Ҳомиладор эдику?
-Бу ҳақида ёзишмаптику.
-Эеэе бунақалар боласини олдирибам ташайверади.
Адҳам бепарвогина қўл силтади.
-Лекин эрига ачиндим, шунчалар кўр бўладими одам деган?
-Ииии пастини ўқимапсизларда, қаранглар: -« Ҳозирда асосий гумондор марҳума Ғуломовани эри Ҳалилов Ш ҳисобланади. Аммо далиллар ўз исботини топмаган» кузатишда давом этамиз.
-Ана кўр деганинг бунақа шилталигини билиб ўлдириб юборганда.
-Эеэ йўқ Сарани эри ўзи латта бўлса ўлдириш қўлидан келармиди?
Русланни охирги гапи асабимни бузиб юборди.
-Сенгаям боққан бало бордир. Ўзингга ўхшагани учраса билмай юраверасан.
Рйслан жавоб қайтармоқчи бўлганди, Адҳам оғзини ёпди.
-Ўртоқ қиз болага тенг бўлмайдилар.
Шундан сўнг Руслан телини титишга киришиб кетди.
Мен эса Сарани ўлимини ҳазм қилолмасдим. Нега бундай бўлди? Шунчалар осонми ўлиш дея. Лекин аянчли ўлим топган. Қотиллик экани ҳам кўриниб турибди.
***
-Салом гўзал қиз.
Ортимдан келган овоз сабаб чўчиб тушдим
-Наҳотки қўрқитган бўлсам?
-Ҳа шунақа.
-Бир қошиқ қонимдан ўтинг. Вақт топиб олдизга келолмадим.
-Ҳечқиси йўқ.
-Лекин бу мовий кўзларни кўрмай туролмас эканман.
Ботир менга жуда яқин келди. Мен эса бир қадам ортга тисарилдим.
-Қўрқманг еб қўймайман. Қорним тўқ. Бўлмаса... Ўзим билардим.
У менга кўзини қисиб кулиб қўйди.
-Масофа сақласак дегандим.
-Оббо буни иложи йўқ. Чунки сиз аллақачон менга тегишли бўлиб бўлгансиз.
У безбетларча янада яқин келди. Тисарилмoқчи бўлганимда икала қўлимдан ҳам ушлади.
Кутилмаганда юзимга яқин келиб йўноғимдан бўса олди. Бутун баданим жимирлаб ҳарактдан қолдим. Амно тезда ундан ўзимни тортиб қўлларимни қўлидан озод қилдим.
-Жинни бўўлдингизми?
Атрофга алангладим, атрофда ҳеч ким кўриммас, биз ёшлар боғи олдида ёлғиз эдик. У мени ҳаракатимдан кулиб юборди.
-Битта бўсага шунчами? Яхшиям юзидан...
-Бас, уятсиз.
Ортимга қарамай кета бошладим. Аммо у дарров етиб олди.
-Мен чет элда кўп юрдим. Сизни тушунолмадим, битта ўпганча бунча аразлаш ғалатимасми?
Гапиришни истамай юришда давом этдим.
-Сумбула нега жимсиз?
-Бетарбиялик қилдингиз .
-Ҳайратдаман, наҳот айбим шунчалик катта бўлса? Одатда қизлар хурсанд бўларди.
Уни гапига ёвқараш қилдим. У эса яна кулди.
-Борган сари сизга қизиқишим ортиб боряпти. Ҳаттоки эрга тегмаган қизлар билан ҳам муҳаббат тарихимиз бўлган. Улар ҳеч иккиланмай қўлимдан ушлашар, машинада эса ҳатто қўлларинга эрк беришимга ҳам қаршилик қилишмасди.
-Буни менга нима қизиғи бор?
-Сизга яширмасдан ҳаммасини айтгим келади. Ишонинг қайси қизга илинтириш мақсадида қармоқ ташласам, у албатта менга рақамини берар, рад этолмасди. Муносабатимиз кўпга бормасди. Мен шу давр мобайнида уларни яхшилаб қўлдан ўтказардим.
-Бунчалар...
-Даваом этинг. Нега тўзтаб қолдингиз?
Пасткаш демоқчи эдим. Аммо ҳаддимдан ошяпман дея индамадим.
-Йўқ шарт эмас. Шу ерда хайрлашсак, у ёғига ёлғиз кетаман.
-Бирортаси кутяптими?
Уни берган саволи асабимни бузди.
-Мени ўзингиз билан адаштирманг.
Хайрни ҳам насия қилиб индамай тез-тез юрганча ундан узоқлашдим. Ортимдан кузатдими, ёки кетдими бу менга қоронғу. Биз юрган кўчани бошида эса кутилмаганда қаршимдан Эркин чиқди.
-Сени кўраман деб кутмагандим.
Индамай ўтиб кетмоқчи эдим қўймади.
-Ҳамон фикрингдан қайтмадингми?
-Мен тўғри айтибманми?
Ортимдан Ботирни овози эшитилди. У мени ёлғиз кетаман деганимга энди Эркин билан учрашмоқчи экан деб ўйлади.
-Ботир кўринмай кетдинг?
У Эркинга парво ҳам қилмай мени ёнимга келди. Кўзлари эса жавоб талаб қилиб жидфий боқар, айни дамда совуқ ҳам эди.
-Шунинг учун ёлғиз келдингми?
Титраб кетдим, энди бу туҳмат ҳам бор эдими?
-Йўқ... Сиз... Нўтўғри тушундингиз.
-Мен тўғри тушундим. Демак Эркинни танийсан?
-Ҳа. Бирга ишлаганмиз.
Ўзинни қўлга олишга ҳаракат қилдим. У илк бора мени сенлади.
-Сумбулада нима ишинг бор?
Ҳар ҳолда Эркин Ботирни авзойи бузилганини пайқамай қолмади.
Давоми бор...

Комментарии