БАДАЛ...

13-қисм....
Мафтуна Абдуллаева
- Демак норози эмассиз.
- Ааа,- довдиради қиз.
- Ҳаммасини енгиб ўтамиз,- Ҳабиб ёнидан қути чиқарди. Узукли қути. Гулниҳол ҳайрат билан қутичага қаради.
- Менга турмушга чиқинг,- Ҳабиб қутини очди. Узук кўзи атиргул шакли жуда моҳирлик билан ясалган эди.
- Эсингизни еб қўйибсиз,- Гулниҳол йигит қўлини тутганда ўзига келди. Шарт қўлини тортиб олди:
- Буни сира иложи йўқ,- йиғлаб юбормаслик учун югуриб кетди.
Ҳабиб изидан бормади.
- Энди йиғлаб бўлишини кутиш керак. Кўзида булут жойлашган бўлса керак бу қизларни.
🌹🌹🌹
Гулниҳол сайрдан қайтиб келиб роса йиғламоқчи эди. Аммо уйига келиши билан, негадир жимиб қолди. Ҳиссиётлари жим эди. Тиниб қолишди негадир. Тиззасини қучоқлаб ўтиргани билан ҳеч нарсани ўйлаётгани йўқ эди.
- Опа, телефон,- укаси сумкасида жиринглаб ётган телефонини олиб келди. Нотаниш рақам. Ўзи бу ерда саноқли танишлари бор. Шунинг учун биронта бошқа номердан чиқяпти деган ўй билан кўтарди. Ҳабиб бўлиши мумкин деган ҳаёл ҳам йўқ эмасди.
- Алё.
- Йиғлаб бўлдингизми?
Ҳабибни овозидан яна ҳаяжон босди қизни.
- Йўқ.
- Ҳалиям йиғлаяпсизми?
- Йўқ йиғламадим.
- Ўйладингизми унда.
- Йўқ ўйламадим ҳам.
- Шунча пайтгача нима қилдингиз унда?
-...
- Гулниҳол,- Гулниҳол кўзларини юмди. Бунча чиройли айтади бу одам исмини. Бир дунё меҳр билан.
- Ҳа.
- Кўзёш билан банд бўлмасангиз яна гаплашамизми?
- Менимча орамизда...
- Сиз менда ишлаб қандай одам эканимни билмабсиз. Фикримдан барибир қайтара олмайсиз. Фақат ўша кун ҳақида изоҳ бермоқчи эдим ҳолос.
Гулниҳолни нафаси ичи тушди. Ахир ҳақиқатни билганидан бери шу ҳақида ўйлайди. Қандай қилиб Ҳабибдек йигит бу ишга қўл урган.
- Ўша куни мени туғилган куним эди. Кўп ичдим. Аслида унақа одатим йўқ эди. Аммо ўша куни ичдим. У ёғини элас~элас биламан.
Гулниҳолни юзи дув қизарди.
- Мен ҳеч нарсани эслай олмайман. Менга...
- Сизга дори беришганини биламан... Мени кечиринг... Биламан ҳаётингизга хато бўлиб кириб келдим. Имкон беринг ечими ҳам бўлай.
- Сиз ҳам айбдор эмас экансиз... Шунинг учун... мени деб ҳаммага қарши борманг... Мен сизни кечирдим. Енгил тортдим. Бу ёғига ўз йўлимизда давом этаверамиз.
- Гулниҳол... Мен сизни севаман!
Гулниҳол титраб кетди. Севаман... Бу сўзни биринчи марта эшитмаган. Аммо биринчи марта юрагига етиб борди. Юрагини туб~тубигача.
- Нега жимсиз?
- Мен...
- Мен сизни кутаман.
Ҳабиб алоқани узди. Гулниҳол эса шошиб деразадан қаради. Роса ёмғир ёғяпти. Деразасини тагида бир машина турибди. Ичини кўролмади. Аммо сезди Ҳабиб шу машинани ичида.
Баъзи қарорлар ўйланмасдан қабул қилинади. Унга дунё~ю дунларнинг алоқаси бўлмайди. Ақлнинг, оқилнинг қарори бўлмайди улар. Аммо бошқа ҳеч қайси қарор бера олмайдиган ҳаловатни беради бу қарор.
Гулниҳол отилиб пастга туша бошлади. Қизиқ бир оғиз гапига бунчалар ишонадиган даражада қачон севди бу йигитни. Кимлигини билмай нафратланган инсонини, кимлигини билмай севди. Билгандан кейин ҳам севди. Соябонсиз чиққан қиз Ҳабиб машинадан тушиб ичкарига олгунча ҳўл бўлишга улгурди.
- Ўйлаб кўрдингизми? Розимисиз?- Ҳабиб қизни кўзларига термулди.
- Оилангиз қарши бўлсачи?
- Рози бўлишмайди, қарши бўлишади, юз ўгиришади, сизга таҳдид қилишади... Аммо ҳаммасини енгиб ўтамиз. Яратган бизни бежизга учраштирмагандир. Фақат ҳар қандай вазиятда ҳам ёнимда бўлишга, Менга ишонишга ваъда беринг.
Гулниҳол бош ирғади. Йигит ёнидан узукли қутичани яна чиқарди.
Зарур бўлсам сенга балиққа уммон,
Гулларга сув каби бўлса керагим.
Ооо,қанийди ёнингдан силжиганим он,
Гурсиллаб,типирлаб қолса юрагинг.
Қуёшсиз ҳаёт йўқ,Қуёшинг бўлсам,
Кўрмасам тунларда қолдим десайдинг.
Зилолим бўл,сени битта ҳўпласам,
Сенсиз оловларда ёндим десайдинг!
Нега ҳеч меҳрга тўймайди инсон?
Меҳрингсиз ожизман,кўрсат йўл қани?
Ўтинчим, қуласа қуласин осмон,
Фақат сен ёнимда бўлсанг бўлгани!
(Малика Тавфиқ)
🌹🌹🌹
Сулҳидани алфонс йигити Шуҳрат қизни уйига кириб борганида айни туш пайти эди.
- Салом жоним,- Шуҳрат қизга қучоқ очди. Аммо Сулҳидани висол онларига вақти йўқ эди. Қолаверса Шуҳрат ҳам қорни билиниб қолган ўйнашига йўлига ҳушомад қилганди.
- Майли ҳоҳламасанг вақтингни олмай,- Сулҳидани совуқ термулиб туришидан саломга узатилган қўлини ҳам туширди Шуҳрат,- пулни берсанг кетаман.
- Пул йўқ.
- Унда келишолмай қоламиз.
- Бошқача келишамиз.
- Қандай?
Сулҳида тиржайди. Улар турган хонага уч барзанги кириб келди.
- Нима қилмоқчисан?
Шу пайт йигитлар уни оғзи бурнини ёпиб қўлларини икки ёнга тираб, кийимларини ечиб ташлашди. Биттаси суратга ола бошлади.
- Ҳозир бизга мана бу ўйинчилар кийимини кийиб ўйнаб берасан.
- Ҳеч қачон ўлдирсанг ўлдир,- оғзини бирровга очишганда қичқирди Шуҳрат.
- Биз қотил эмасмиз,- тиржайди барзангилар бошлиғи,- аммо ўлгандан баттар қила оламиз. Бу кийимни киясанми ёки бошқа иш қиламизми?...
Барзангиларни нима шаъма қилаётганини билиб Шуҳрат ичига тушиб кетди.
- Бўл тез кий ўйинчини кийимини,- гапга Сулҳида аралашди,- бировга шантаж қилиш қандай бўлишини билиб оласан.
🌹🌹🌹
- Сен одам бўлмайсан,- шифохона жонига тегиб офисни айлангани келган Аҳрор Зоирович Бурхонни иш ўрнини сабабсиз икки соат ташлаб кетгани учун қаттиқкойиди,- Ҳабиб сен учун югуриб юрибди. Сен эса маишатдан бўшамайсан.
Тили икки қарич хотинингни эплолмайсан ҳатто. Оиламизга муносиб бўлмадинг.
- Ҳабиб муносиб эканда унда.
- Ҳа. Қоним бўлмаса ҳам сендан муносиброқ.
- Унда билиб қўйинг ўша сизга муносиб набирангиз, ўтган туғилган кунида бир қизни зўрлаб қўйган. Қиз жонига қасд қилганди. Маҳзуна аммам аралашиб ҳаммасини ёпди. Лекин Ҳабиб ўша қиз билан яна топишиб олган. Ҳатто уй ҳам олиб берган.
- Нималар деб валдираяпсан?
- Солиҳа билан ҳам ўша қиз туфайли орани очди. Ёнига котиба қилиб ишга ҳам олганди. Аммамни тазъиқи билангина бўшатди. Шунда ҳам Маҳзуна аммамни ўзи ишга олиш шарти билан. Самина билан чалғиб қолинган пайт, аммам пул бериб жўнатиб юборганди. Аммо Ҳабиб шу қизни изидан Россиягача кетди.
Бурхон аммасини Ҳабиб билан телефонда суҳбатини аниқроғи тортишувини эшитиб қолиб оҳирини ўзи тўқиб ташлади. Аммо тўғри таҳмин қилганди.
- Нега Ўзбекистонга кетмоқчи бўляпсан?- нарсаларини таҳлаётган Фаёза хоним ўғлидан сўради.
- Ишим бор, она.
- Ҳамма ишингни битириб қайтгандинг шекилли.
- Битта чаласи бор экан.
Фаёза хоним эътироз билдирмади. Аммо ўғлига ишонмади ҳам, ўғлини кузатиш учун одам ёллашни дилига тугди. Бунинг учун ўзининг энг содиқ одамини ишга солди.
Азат эса онасининг гапларига кўп ҳам эътибор бермади. Чунки ҳаёли бошқа жойда эди. Кундузги рейс билан учди. У етиб борганида Ўзбекистонда аллақачон қуёш ботиб бўлганди.
- Энди Саминани топишим керак. Аввал вазиятни ўзим ўрганиб чиқайчи,- Азат меҳмонхона деразасидан шаҳарга қарар экан, шу шаҳар осмони тагида яшаётган собиқ хотинига нисбатан соғинч ҳис этди.
- Ўша тунда сезиб қолишинг мумкинлиги ҳам, ҳомиладор бўлиб қолишинг мумкинлиги ҳам ҳаёлимни йиғишга қўймади. Ярамас қиз барибир менга ёқардинг...
🌹🌹🌹
Самина ўқишига ҳам, ишига ҳам бошқача ёндоша бошлади. Оналик масъулият уни ўзгартира бошлади. Ўзи мустақил инсон бўлишга интилар эди. Қиздаги кибру~ҳаво ўрнини ҳушфеъллик эгаллаб келаётгани атрофидагиларга ҳам билина бошлади.
- Жуда ўзгариб кетдингиз,- бир куни енгил тамадди учун кафега кирганларида ёнида ўтирган курсдош қиз Малика сўз қотди.
- Мен ўзгармай ким ўзгарсин,- кулди қиз беш ой ичида одамларни ҳаётида бир умр ҳам содир бўлмайдигаш ишлар бўлди.
- Мана питцамиз келди,- уларни суҳбатини давом этгани қўймай Оляни овози эшитилди.
Самина бурун жийирди. Ўзига узатилган бўлакни рад этди.
- Қўзиқоринлиси сенга ёқар эди~ку,- деди Оля ажабланиб.
- Ҳозир ёқмай қолган,- Самина кофесини ҳўплади,- мен ширинлик айтаман.
- Ширинликни эрталабдан бошқа пайт емасдинг~ку.
- Энди еяпман... Нега менга қараб қолдингиз,- жилмайди Самина.
- Ҳалиги... - Саминани тез хафа бўлиб қоладиган феъли борлиги учун Оля чайналди.
- Ҳа. Шунақа фарзанд кутяпман.
- Эринг биладими?- бир неча сония қизга термулиб қолди Оля.
- У ўз йўлини танлаб бўлган. У ҳақида гапиришни истамайман.
- Нега? Анави Софи билан кетаверадими?
- Абубакр Англияга кетган,- деди Самина,- Софи ўзи тўқиган эртаклари билан мени алдай олмайди. Умуман ўшандек бўлганда ҳам менга умуман қизиғи йўқ.
- Эй Худойим жуда ёшсан бу савдоларга,- деди Оля овози титраб.
- Мен ҳеч нарсадан сиқилаётганим йўқ. Шундай экан, мени ўрнимга йиғлашни бас қил.
Оля келиб Саминани қучоқлади.
- Қойил сенга, мен чидолмасдим.
- Ҳой~ҳой бўлди қил,- кулди Самина,- мени бунчалик осон енгиб бўлмаслигини ўзим ҳам билмасдим. Аммо ишон, ростдан ҳаммасини енгиб ўтдим.
🌹🌹🌹
Россиядан Гулниҳол ва укасини олиб қайтган Ҳабибни шу куниёқ буваси чақирди. Онаси, ҳоласи, буваси жам бўлган давра, оилавий мажлис эканини кўнгли сезди.
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом, ўтир,- онаси зардали оҳанги масала жиддий эканини англатарди.
- Тинчликми?- ҳаммага бир~бир қаради. Ҳоласига айниқса синчиков. Аммо у қилт этмай ўтирарди. Демак унинг иши эмас.
- Бизга анави котибангни изидан нега чопиб борганингқизиқ,- деди онаси,- Маҳзуна иккингиз нималар қилгансиз билмадим. Аммо мени ҳабарим бўлганда аллақачон йўқ қилиб юборган бўлардим.
- Сен аралашмаганинг маъқул,- деди Маҳзуна опа заҳарҳанда. Афтидан опа~ука яхшигина тортишиб қолишган,- бир марта йўқ қилиш операциясини боплаган экансан, кўрдик.
- Нима демоқчисан бу билан!
- Ўчир иккаланг ҳам. Мен Ҳабибни эшитмоқчиман.
- Демак ҳаммасидан ҳабарингиз бор,- бир томоқ қирди Ҳабиб,- шундай экан, қароримни айта қолай... Мен Гулниҳолга уйланмоқчиман.
- Мен бунга икки дунёда ҳам йўл қўймайман, - қўлини ўғлига бигиз қилди Машҳура опа,- эшитиб ол.
- Ойи, мени қарорим қатъий. Аслида буни анча олдин қилишим керак эди.
- Ҳеч қачон!
- Машҳура, қичқирма...- Аҳрор Зоирович қизини оғзини ёпди,- уни туғилишини мен истадим. Туғилгач мени уйимда катта бўлди. Мени тарбиямни олди. Ўқитдим, иш ўргатдим... Одам қилдим. Агар мени шунча қилганимни бир қизга алмаштирмоқчи бўлса, яна ўзи билади.
Орада оғир сукунат чўкди. Чол йигитни энг нозик нуқтасидан тутди. Ундаги қарздорлик ҳиссини титкилади.
- Мен... Қилган ишимни жавобини беришим керак.
Аҳрор Зоировични юзи бурушди. У Ҳабибни иложсиз қолдирдим деб ўйлаганди. Аммо набираси бувасига қарши турадиган даражада севибди.
- Унда... Цемент заводини қайтариб берасан. Сотиб Марваридни тиклайман. Агар шунчалик зўр бўлиб, ўз билганингча иш тутар экансан, биздан эмассан.
Ҳабиб Гулниҳолга олиб берган уйни соттириб, бошқа уй олди. Қизга етарлича пул бериб, уйдан маълум муддат чиқмасликни таъйинлади. Қиз нега деб сўрамади. Бу Ҳабибни уйдагилари билан боғлиқ вазият эканини англади. Аммо ҳеч нарса сўрамади. Фақат Ҳабиб расмий никоҳ учун ҳужжат топширгани бормоқчи эканларини айтганида:
- Шунча тезми?- деди ҳайрат билан.
- Ҳа. Бўладиган ишни нега чўзамиз. Мен уйдагиларим билан гаплашиб келаман.
- Кўнишармикин?
- Бизни қарлримизга бу таъсир этмайди,- деди Ҳабиб Гулниҳолни кўзларига тик қараб,- биз ўз умримизни яшаймиз.
Гулниҳол жилмайди. Исботларсиз ишониш шу бўлса керак.
🌹🌹🌹
Маҳзуна опа Ҳабиб чиқиб кетгандан кейин қўнғироқ қилиб, Азатни Сулҳида ҳақидаги гапини айтди.
- Ўзим ҳам кузаттирдим,- дея бир нечта сурат ташлади.
- Нега айтяпсан буни? Биз сендан кечдик...
- Лекин мен сизлардан кечмайман.
Маҳзуна опа бош чайқаб қўйди. Энди эса оиласи бошига келган бу савдо ҳақида ўйга толди. Ҳабиб Сулҳидани яширин квартираси борлигини анқлабди. Унда бир~нечта кириб~чиққан эркаклар бор...
- Энди нима бўлади?- ўйлади Маҳзуна опа,- яна бир марта шарманда бўламизми.
🌹🌹🌹
Азатда бир ҳафта вақт бор эди. Аммо муаммосига бу вақт ичида ечим топиб бўлмаса керак. Шу сабаб ҳозирча Саминани кузатмоқчи эди, ўзига билдирмай... Аммо зўрға бир кун чидади. Ўқишдан чиққан Саминани бир курсдоши гапга солди. Афтидан олиб бориб қўймоқчи бўлди. Чунки Самина ўз машинасини кўрсатиб жилмайди. Бунча чиройли қарамаса бу нусҳага. Кейин йигит яна нимадир деди. Самина бош ирғади. Иккиси пиёда юриб кета бошлади. Азатни қўллари мушт бўлиб тугулди. Аммо ўзини босиб кузатди. Улар совғалар дўконига киришди.
Азат 20 минутдан кейин қайтиб чиқишгани учун ўзини босди. Қўлларида нарса бор эди иккисини ҳам. Саминани ёнидаги йигит жентльменлик қилиб қизни қўлидагини ҳам қўярга~қўймай олиб, машинасигача олиб бориб берди. Кейин иккиси олдинма~кетин қаергадир йўл олишди. Саминани машинасига эргашиб бораётган бу нусҳа тоборо Азатни ғазабини келтира бошлади.
Самина Оляни туғилган кунига Имрон билан борди. У уйланган эди яқинда. Аммо ҳалиям Саминага ўғринчи қараб қўяди. Самина буни сезгани учун, ўзини ундан олиб қочади иложи борича.
- Жуда маъюс бўлиб қолдингиз,-деди Имрон ўйин~кулгуга аралашмай турган қизга кола узатиб.
- Бир оз шовқин, менга мумкин эмас,- колани нари қилди.
- Нега?- ҳайрон бўлди Имрон.
- Ҳааа,- қиз бир оз ўнғайсизланди,- шифокор тақиқлаган,- деди кейин.
- Демак рост экан-да,- деди Имрон қандайдир маъюс.
- Нима?
- Фарзанд кутаётганингиз.
Қиз жавоб бермади. Рақс тушаётган қизлар ҳам чанқаб келиб қолишди.
- Мен ҳозир келаман,- Самина ҳожатхона томонга юрди. Уни кузатиб турга официант эса қўлига телефонини олди.
Самина ойнага қараб сочларини тўғирлаб изига қайтаётган пайт кимдир исмини айтиб чақирди. Ҳайрон бўлиб бир оз ортига қайтди ва шу пайт қаршисида Азат пайдо бўлди.
- Салом хотинжон. Гаплашиб оламизми?
- Биз гаплашадиган гап қолибдими?
- Бу ҳақида гаплашмадик,- Азат қўлини авайлаб Саминани қорнига қўйди.
Самина оғир ютиниб, бир дам қотиб қолди. Аммо қаршисида Абубакр сингари сочлари гелланиб орқага таралган, соқоли қиртишланган Абубакр эмас, ундан ўч олган маняк Азат турганини ҳис этиб нафрати қўзиди.
- Чунки бунга келишмагандик!
Азат,- деди жаҳл билан қўлини силтаб ташлаб, нари кетмоқчи эди йигит тутиб қолди.
- Мени болам қорнингда экан, мендан осон қутила олмайсан.
Самина болам сўзидан алланечук бўлди. Ахир болам наҳот ота меҳрини кўрмаса деб қанча сиқилди. Уни ҳолатидан фойдаланган Азат қизни қўлидан тутиб танишиники бўлган меҳмонхона- ресторанни бир хонасига олиб кириб кетди.
- Қаердан билдингиз?- эшик ёпилиб ўзига келган қиз, Азатга яна ўқрайди.
- Қачон айтмоқчи эдинг?
- Нега айтишим керак?
- Нега айтмаслигинг керак!
Самина шунча иш қилиб яна безбетларча оталикни талаб қилаётган ярамасга қандай тарсаки туширганини билмай қолди.
Чивин чаққанча ҳам таъсир қилмаган Азат юзини бир силаб тиржайди.
- Бунга жавоб беришингни биласанми?
- Нима қиласан?- чўкиб қолган ғурури бош кўтарган қиз ҳеч нарсадан қўрқмади, ҳайиқмади. Атай сенсиради,- урасанми, ўлдирасанми?... Лекин билиб қўй, одам бир марта ўлади...
Азат гапини боши ботир чиққани билан оҳири титраб кетган қизга тушунуксиз тикилиб турарди.
Кейин бирдан Саминани бағрига босиб, дуч келган жойидан ўпа бошлади.
- Самина жон~жаҳди билан қаршилик қиларди.
- Аблаҳ, маняк йўқол...
Аммо Азат аёллар борасида яхшигина тажрибаси бор эди. Эр-хотинлик муносабатларини ҳали англаб ҳам улгурмаган собиқ аёлини қаршиликларини енга олди. Саминани ётоққача олиб бориб, ҳалал бераётган уст кийимини ечаман деб озроқ чалғиди ва... Саминани қўлида қурол пайдо бўлди. У Азатга қурол ўқталиб турарди.
- Ҳозир сени отиб ўлдираман. Менга тажаввуз қилганинг ҳақида далилим бор, яна ҳолатимни ҳисобга олишади... Кўп беришмаса керак...- айёрлик қиламан деб ўзини йўқотиб қўяй деган қиз оғир~оғир нафас оларди.
- Мана қаерга беркинган экан мен учрашиб юрган кибрча. Турмушимиз давомида сира билдирмаган эдинг,- тиржайди яна Азат.
- Сен уни тириклай кўмгандинг зўрлаган кунинг.
Азат Саминадан кўзини олиб қочди.
- Сен кўп нарсани билмайсан...
- Нима эди ўша! Умуман алоқаси бўлмаган иш учун, бир қизни зўрлайдиган даражадаги нима эди у!- бақирди Самина,- нима бўлса ҳам мени айбим йўқ эди~ку!- "душманларимизни одами экан" дея қисқа изоҳ олган қиз кўп нарсани билмасди.
- Самина.
Самина Азатга қурол тираганча эшик томон юрди. Кейин қулфни очиб қуролни Азатга улоқтирганча югургудек чиқиб кетди. Кетишдан олдин эса шундай деди.
- Кейинги гал қўлимга тушса бу қурол аниқ отилади!
Азат чиқиб кетган қизни изидан термулиб қолди.
🌹🌹🌹
Ҳабиб ҳеч нарса демай заводини бувасига берди. Уни юзига ҳам қарамаган Аҳрор Зоирович заводни сотди. Ҳабибда уйидан бошқа ҳеч нарса қолмади.
- Мен сизга айтгандим деманг,- деди вазиятни эшитган Гулниҳолга кулиб қараб.
- Аммо... Ахир ноҳақлик~ку.
- Бувамни ҳамма нарсада ҳаққи бор. Фақат ўзларини аясалар бас.
- Уларни жуда яхши кўрасиза... Барибир оилангиз.
- Яхши кўраман. Бўлиб ўтган ишлар эса... Ҳаммаси ҳайрга бўлсин... Доим мени қарздорлик ҳисси сиқарди. Мана бугун қутилдим бундан. Аммо бувамдан менга катта тажриба мерос қолди.
Гулниҳол йигитга меҳр билан қаради. Яқинда битта оила бўлишади. Майли бой бадавлат бўлмасин, қийинчилик кўришсин, аммо бахтиёр оилалари бўлади
Маҳзуна опа ўйлай~ўйлай Сулҳида билан очиқчасига гаплашиб олишга қарор қилди.
-Сизда гапим бор,- деди хонасида ялпайиб ётган Сулҳидага қўнғироқ қилиб.
-Эшитаман,- деди гап ёқмаганини яшириб ўтирмай.
- Кўп гапим йўқ. Мана бу суратларни изоҳлаб берсангиз бўлди.
Сулҳида телефондаги суратларни бир~бир кўриб, киприклари асабий пир~пиради.
- Суратларни менга нима алоқаси бор,- деди кейин ўзини тутиб олар экан. Аҳир ҳеч бирида у аниқ тушмаган. Кўзида очки. Юзини катта қисмини рўмоли эгаллаган.
- Шундай дейишингизни билар эдим,- деди Маҳзуна опа кўзлари қисилиб,- аммо мана бу видеода машина сизники экани аниқ кўриниб турибди.
Сулҳида бу гал жаҳл билан қўларини мушт қилиб олди.
- Сиз мендан нима истайсиз.
- Ҳозирча ҳеч нарса. Аммо боланг туғилгач ДНК қилдирамиз. Агар Бурхондан бўлмаса... Жимгина кетасан.
Сулҳида миясига тузукроқ фирк келмай ғазаб билан ўрнидан турди.
- Асли мени ёқтирмай келин қилдингизлар... Энди ҳайдамоқчисизлар.
Тарс-тарс юриб хонасига чиқиб кетди.
- Энди нима қиламан?- деди хона бўйлаб юрар экан. Нимадир қилишим керак...
🌹🌹🌹
Азат ўша воқеадан кейин икки кун яна қизни кўзига кўринмади. Аммо Самина уни зимдан қидирганини сезди. Буни сезиб олдига боришига оз қолди. Бироқ озроқ жаҳлдан тушишини кутиб учинчи куни йўлини тўсди.
- Самина,- деди машинасидан тушган қизни йўлини тўсиб.
- Бу ерда нима қиляпсиз?- деди Самина атрофга ҳавотир билан қараб.
- Нимадан қўрқяпсан жоним, нега атрофга аланглаяпсан
Самина юзини буруштирди.
- Мени ортиқча ҳеч бир муаммога тоқатим йўқ. Кетинг илтимос.
- Ўқишдан чиқишингни кутаман. Гаплашиб оламиз.
- Яхши,- Самина бурилиб тез~тез юриб кетди.
🌹🌹🌹
Самина дарсда ҳам ўтиргандек бўлмади. Юраги қайнаб кета бошлади. Азатни нияти нима экани ҳақида мингта кўчага кириб чиқди. Аммо энг муҳими уни келгани эди. Аёл киши рад этилишни истамайди асло, ким томонидан бўлса ҳам. Самина ҳам собиқ эрини юқловидан фаҳр туйиб қўйди дилида.
Биринчи пара тугагач ичидаги нотинчликни енга олмай ўрнидан турди. Гуруҳ раҳбаридан жавоб олиб ташқарига чиқди. Ўзини ҳотиржам тутиб машинами томон юрди. Аммо унга етмаси Азат кўриниш берди.
- Мен билан юр.
- Яхши изингиздан бораман.
Давоми бор

БАДАЛ... - 959762594878

Комментарии

Комментариев нет.