Қадрлисиз қадрингиз бўлак,Соғинчларда ўртанди юрак,Сиздан сира келмас бир дарак,Эсламасам эсламайсиз-а?Қани энди бўлсайди имкон!Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.Кўзингизга кўриниб ёмон,Эсламасам эсламайсиз-а?Келмасам бир бўлиб имконим,Қийналиблар кетар виждоним.Менга азиз бўлган инсоним!Эсламасам эсламайсиз-а?Мудраб қолган кўзларни очинг,Ёлғизликни йўлидан қочинг,Келдим мана эшикни очинг!Йўқламасам йўқламайсиз-а?Масофалар бўлса ҳам йироқ,Бегоналар эмасмиз бироқ,Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?Дўст бошқадур бошқадур улфат,Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.Шу бўлдими Азизим оқибат?Эсламасам эсламайсиз-а?Ўзгартирар одамларни пул,Ўз нафсига қилиб қўяр қул,Сиз таниқли сиз энди машхур!Танишларни танимайсиз-а?Дийдор ширин дейдилар ахир!Қўйинг араз гинаю кибр,Дилдан суҳбат қурайликда бир!Ғаниматмиз ўйламайсиз-а?Вақтимизни кетказмай увол,Кўришайлик келмаса малол!Ранжитдими сизни бу савол?Эсламасам эсламайсиз-а?
️МАҒРУР ОҚҚУШЛАР
:ОРЗУ БЕГИМ
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»
Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?
Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?
Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?
Дўст бошқадур бошқадур улфат,
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?
Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?
Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан суҳбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз ўйламайсиз-а?
Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?