- Эй оққушлар, олиб кетинг мени узоқ-узоқларга, Олиб кетинг бир умрга гурбатлардан йироқларга. Ташлаб кетманг мени ёлғиз, чидолмайман фироқларга, Ё жон берай, жонсиз таним кумиб кетинг тупроқларга. Қордек оппоқ қанотингиз бир соябон булсин менга, Керак эмас булбулсиз боғ тинч биёбон булсин менга. Олиб чиқинг осмонларга, ёмғирлардан ичиб олай, Тилим бийрон, қиличдайин ÿткиp забон булсин менга. Олиб чиқинг осмонларга дунёларга боқай туйиб, Қора ният қузғунларнинг кузларини олай ўйиб. Осмонларда учай қушдек, дунёларни қучай сиздек, Буни куриб душманларим аламидан қолсин куйиб. Бошгинамга ташвиш тушса ёрдам берар дўст бўлингиз, Кузимга тор келса дунё, нурли кўрар к
- Икки юрак айрилмас сира Бир нафасмас хаттоки бир он. Бир- бирисиз дунёси хира Оққушлардек севсайди инсон. Севаман деб чопмайди сира Янги ёрни топмайди сира. Кечир дея кечмайди сира Оққушлардек севсайди инсон. Бир танада асли икки жон Бири юрак бири бўлса қон. Бир- бирини севади ёмон Оққушлардек севсайди инсон. Бири нобуд бўлса гар бирдан Иккинчиси топилур қирдан. Ечилмаган дунё сиридан Оққушлардек севсайди инсон... @magrurokkushlar https://t.me/magrurokkushlar
- Қани энди оққушларга, айлансайдим. Мовий осмон,уммонига шунғир эдим. Бу ташвишли дунёсидан,буткул кетиб. Оппоқ булут,орқасида яшар эдим. Қани энди,тилло балиқ бўлиб қолсам. Сузар эдим пайони йуқ денгизларга. Сув қаърида бир умрга,қолиб кетиб. Сира қайтиб чиқмас эдим,сув юзига. Қани энди,оппоқ қорга айлансайдим. Ёғар эдим,бу ергамас,кенг далага. Қорлар еғиб,босиб ўтди,излар дея. Келмас эдим, ҳатто инсон хаёлига...
- Ахмоқона аразлашишлар, жанжаллар, хафа қиладиган даражадаги рашклар мағрур оққушларда бўлмайди. Одамлар яхшиликни, ишқ- мухаббат ва садоқатни оққушлардан ўргансинлар....